1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлар реестри — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шакллантириладиган реестр мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотларининг реестри — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудит қўмитаси — хўжалик юритувчи субъектнинг кузатув кенгаши аъзоларидан иборат бўлган, қоида тариқасида, камида бир нафар мустақил аъзони ўз ичига оладиган, молиявий ҳисоботни тузишнинг тўғрилиги устидан назорат ўрнатилиши, мустақил аудиторлик ташкилотининг танланиши, аудиторлик текшируви ўтказилиши жараёнларини кузатиш, шунингдек ички ва ташқи аудиторлик текширувлари натижаларини олиш ҳамда ўрганиш учун масъул бўлган қўмита;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — малака сертификатини олишга ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришга даъвогар бўлган жисмоний шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар мустақиллик, холислик ва ҳалолликдан, касбий билимга эгалик ҳамда ахборотнинг махфийлигидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Мустақиллик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор тахминларга асосланиб фикр билдиришдан холи бўлиши ва ўзининг обрўсини туширадиган фактларга йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти мустақиллигига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, аудиторлик хизматлари кўрсатишни рад этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Холислик ва ҳалоллик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор жамият манфаатлари устуворлигига риоя этиши, беғараз бўлиши ва тахминларга асосланиши, манфаатлар тўқнашуви ёки бошқа шахсларнинг босимлари сабабли ўзининг касбга оид фикр-мулоҳазасида таваккалчилик қилмаслиги, аудиторлик ташкилотининг обрўсига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатларга йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Чуқур касбий билимга эгалик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор ушбу Қонун талабларига риоя этиши, етарли даражада чуқур касбий билимга эга бўлиши ҳамда касбий билим ва кўникмаларини аудиторлик ташкилоти таркибида сифатли аудиторлик хизматлари кўрсатиш учун етарли бўлган даражада сақлаб туриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ахборотнинг махфийлиги принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти ходимлари аудиторлик хизматлари кўрсатиш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ўзига аудиторлик хизматлари кўрсатилган шахсларнинг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳамда ўзгаларга беришга ҳақли эмас, бундан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартлари ҳамда сифат назоратининг халқаро стандартлари, таҳлилий текширувларнинг халқаро стандартлари, ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари, турдош хизматларнинг халқаро стандартлари аудиторлик фаолияти стандартларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган, Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Ўзбекистон Республикасида эълон қилиш тўғрисидаги рухсатномаси асосида аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган аудиторлик фаолияти стандартлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун уларни тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Аудиторлик фаолияти соҳасини тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувларининг ўрнини, аҳамиятини ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматларининг сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлигини ошириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларни касбга тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назорат қилиш тизимини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни аудиторлик касбига жалб этиш ва касбга оид аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларининг тегишли олий таълим ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳони ўтказиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака комиссиясининг иш тартиби ва регламентини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари иштирокида малака имтиҳонини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг амал қилиш муддатини узайтиради ва унинг амал қилишини тугатади, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган сертификат мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлар малакасини оширишнинг намунавий дастурини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан электрон тарзда ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган «Аудит» дастурий мажмуининг ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хизматлари ривожланишини таҳлил қилишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ваколатли давлат органи фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига қуйидагилар жойлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолиятининг стандартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотларининг реестри ҳамда халқаро аудиторлик ташкилотининг ёки халқаро ассоциацияларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳонини топширишига рухсат берилган, шунингдек халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 44-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган Аудиторлар реестридан маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳонини топшириш, аудиторнинг малака сертификатини қайта расмийлаштириш ҳамда унинг дубликатини бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва аризаларнинг намуналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборот жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларни ва бошқа кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартибини белгилайди ва уни беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган Аудиторларнинг реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.03 Жамоат бирлашмалари (шунингдек, 01.17.03.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторларни бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аудиторларнинг касбий даражасини ривожлантиришга ва сақлаб туришга, уларнинг касбий манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашишга даъват этилгандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест саволларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига (бундан буён матнда Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодекси деб юритилади) риоя этилишининг тизимли мониторинги ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рэнкинг ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рэнкинг ўтказилишини ташкил этади ва ҳар йили 1 майга қадар унинг натижаларини ўз расмий веб-сайтларида эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари аъзоларининг реестрларини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича халқаро ташкилотларнинг ишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 10 январга қадар аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятига аралашишга ва аудиторлик ташкилотига, шунингдек унинг ходимларига қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аудитор ва унинг ёрдамчиси, аудиторнинг малака сертификати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Аудитор. Аудиторнинг ёрдамчиси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.06.00 Айрим ташкилотлар аудитининг хусусиятлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор ўзи билан аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида бир вақтнинг ўзида фақат битта аудиторлик ташкилоти таркибида ишлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги муносабати билан Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган аудиторлик ташкилотини илгари бошқарган аудитор аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан уч йил ичида бошқа аудиторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторнинг малака сертификатига эга бўлмаган, аудиторлик ташкилотида ишловчи ҳамда аудиторнинг топшириғига кўра аудиторлик хулосасига ва аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатга имзо қўйиш ҳуқуқисиз аудиторлик текширувида иштирок этадиган жисмоний шахс аудиторнинг ёрдамчисидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан унинг аудиторлик текширувида иштирок этиши чоғида ўзи олган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Аудиторларнинг малакасини ошириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторларнинг малакасини ошириш бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотда аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор аудиторнинг малака сертификатини олган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҳар йили аудиторларнинг малака ошириш курсларидан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторларнинг малакасини ошириш курслари ваколатли давлат органи томонидан аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда тасдиқланадиган намунавий дастур бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат дастлабки беш йиллик муддатга берилади, унинг амал қилиши навбатдаги ўн йиллик муддатга ва кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорда халқаро бухгалтер сертификати мавжуд бўлган ҳамда у ушбу Қонуннинг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этган тақдирда, сертификат унга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда дастлабки беш йиллик муддатга берилади ва белгиланган даврийлик билан узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Малака имтиҳони
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун талабгорларнинг билимларини малака комиссияси томонидан текшириш тартиб-таомили малака имтиҳонидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторда камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажи мавжуд бўлган ва у ушбу Қонун 22-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган ҳужжатларни тақдим этган тақдирда, сертификатнинг амал қилиш муддати малака имтиҳони топширилмаган ҳолда узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор, малака имтиҳонини қайта топшириш учун малака имтиҳонида иштирок этган санадан эътиборан камида бир ойдан сўнг ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Сертификат олиш учун талабгорга қўйиладиган малака талаблари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотга ҳамда олий таълим ташкилотини тамомлаганидан кейин охирги ўн йилдан камида уч йил бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида ёки олий таълим ташкилотида «Бухгалтерия ҳисоби» ёхуд «Аудит» фанидан дарс бериш соҳасида иш стажига (шу жумладан ўриндошлик асосида) эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» ихтисосликлари бўйича магистр дипломига эга бўлган талабгор учун аудиторлик ташкилотида камида бир йиллик иш стажи (шу жумладан ўриндошлик асосида) талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг иқтисодий ихтисосликлар бўйича илмий даражаси мавжуд бўлган тақдирда, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги иш стажи талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор дастлабки беш йиллик муддатга сертификат олиш учун ваколатли давлат органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг маълумотлари;
(22-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг ёхуд чет давлатда олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги тегишли ваколатли давлат органи гувоҳномасининг кўчирма нусхасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини (ўриндошлик асосида иш стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритилган ҳолда, шунингдек хориждаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатни) ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.

Аудитор сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг дастлабки беш йиллик муддати ёки навбатдаги ўн йиллик муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан кўпи билан олти ой олдин ваколатли давлат органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг асл нусхасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган даврийлик билан малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, халқаро бухгалтер сертификатининг кўчирма нусхасини (мавжуд бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхасини ёки «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмани.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган ҳужжатлар ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ҳақида ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризасини кўриб чиқиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда амалга оширилади. Талабгорларга малака имтиҳонини топширмаган ҳолда сертификат беришни ёки сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш мазкур Қонуннинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонини топширишига рухсат берилган, шунингдек халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳони топширишига рухсат берилган талабгорлар малака имтиҳони ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро бухгалтер сертификатига ёки камида ўн йиллик узлуксиз аудиторлик иш стажига эга бўлган талабгорларга ваколатли давлат органининг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши натижалари тўғрисида хабарномалар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилганда ариза тақдим этилган санадан то сертификатнинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача бўлган вақт даври аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор сифатидаги узлуксиз иш стажини аниқлаш чоғида аудитор лавозимига тайинлашлар оралиғидаги бир ойдан кўп бўлмаган вақт даври узилиш деб қаралмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабгор малака имтиҳонини топширишга икки марта келмаган бўлса, тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади. Бунда сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг ушбу Қонун 21-моддасида белгиланган малака талабларига мувофиқ эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 22-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш рад этилган талабгор камчиликлар бартараф этилганидан кейин ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли. Камчиликлар ўн беш иш куни ичида бартараф этилганда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Сертификатни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат ваколатли давлат органи томонидан малака комиссиясининг баённомалари олинганидан кейин ўн кунлик муддатда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатни қайта расмийлаштириш аудитор қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхасини ва тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда сертификатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган кундан эътиборан беш иш куни ичида амалга оширилади. Қайта расмийлаштириш чоғида аввал берилган рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган сертификатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган сертификат бланкаси йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган сертификат ўрнига аудиторнинг сертификатнинг дубликатини бериш тўғрисидаги аризасига асосан унинг дубликати берилади. Сертификат йўқолганлиги тўғрисидаги ахборот ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Сертификатнинг дубликати айнан ўша рақамда ва илгари белгиланган амал қилиш муддатига, сертификатнинг янги бланкасида «Дубликат» деган ёзув албатта киритилган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яроқсиз ҳолга келган сертификат ваколатли давлат органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатни қайта расмийлаштириш ёки унинг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида аниқланган, бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек молиявий ҳисобот тузиш бўйича белгиланган талабларнинг хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилиши фактларининг аудитор томонидан яширилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатни бошқа шахсга унинг аудиторлик фаолиятида ўз номидан иштирок этиши учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида берганлик факти аниқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқларига кўра ҳар хил текширувларни ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва мазкур органлар ўртасида шартнома тузилмаган ҳолда мутахассис сифатида иштирок этганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ аудиторлик ташкилотининг ходими ёки муассиси (иштирокчиси) эканлиги факти аниқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича ўз сертификатининг амал қилиши тугатилган аудитор сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил давомида сертификат олиш ҳақидаги ариза билан такроран мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга сабаб бўлган қоидабузарликларга йўл қўйган аудиторлик ташкилоти раҳбари ва аудитор сертификатларининг амал қилиши аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган санадан эътиборан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор аудитор томонидан олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида сертификат ваколатли давлат органига йўқ қилиш учун қайтарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотларига тадбиркорлик фаолиятининг ушбу Қонун 32 ва 33-моддаларида назарда тутилган турларидан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти, башарти қуйидаги мажбурий шартларга риоя этса, қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, бундан акциядорлик жамияти мустасно, ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган аудиторларнинг энг кам сони штатдаги камида тўрт нафар аудитордан иборат бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг устав фонди (устав капитали) аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланадиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондидаги (устав капиталидаги) аудиторларга (аудиторга) тегишли бўлган улуш камида эллик бир фоизни ташкил этиши керак (бундан аудиторлик ташкилоти — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба хўжалик жамияти ташкил этилган ҳоллар мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг олтинчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кун муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд аудиторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Ушбу модданинг олтинчи қисми талабларига номувофиқлик бартараф этилгунига қадар аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувлари ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотининг филиали ташкил этилганда филиал раҳбари аудитор бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотининг фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмаси бўлиши ва бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзи ҳақидаги маълумотлар Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган санадан эътиборан уч ой давомида у тўғрисидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилмаган тижорат ташкилоти ўз номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган тақдирда, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ва фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти:

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чиқишни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказиш шакллари ва усулларини мустақил тарзда белгилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказилаётганда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда олишга, шунингдек ушбу ҳужжатларда ҳисобга олинган ҳар қандай мол-мулкнинг амалда мавжудлигини ҳамда ҳар қандай мажбуриятларнинг амалдаги ҳолатини текширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилинган аудиторлик ташкилоти танловларида иштирок этишга, шунингдек танлов шартлари билан танишиб чиқиш ва ўз таклифларини тақдим этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан, аудит қўмитасидан аудиторлик текшируви жараёнида юзага келган масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш ҳамда аудиторлик текшируви учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахслардан ахборотнинг ёзма тасдиқномаларини олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилмаган тақдирда аудиторлик текшируви ўтказишни рад этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини ўтказишда иштирок этиш учун бошқа мутахассисларни эксперт сифатида жалб этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви билан қамраб олинадиган даврда хўжалик юритувчи субъектга турдош хизматлар кўрсатишга, бундан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш, тафтиш комиссияси (тафтишчи) вазифаларини, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти қонунчиликка ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ва Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқи кодекси талабларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларга (аудиторга) устав фондидаги (устав капиталидаги) тегишли улуш камида эллик бир фоиз бўлишини таъминлаши (бундан аудиторлик ташкилотини — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба хўжалик жамиятини ташкил этиш ҳоллари мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатида асосий иш жойи аудиторлик ташкилоти бўлган камида тўрт нафар аудитор мавжуд бўлишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолиятини фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви натижаларини аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ расмийлаштириши ва аудиторлик хулосаларининг нусхаларини аудиторлик ташкилотида камида беш йил сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтларига ёки аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотлари рэнкингини ўтказиш учун ахборот тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари тўғрисида ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқ тасдиқловчи фактлар ҳақида хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятини ва корпоратив бошқарув учун масъул бўлган шахсларни, аудит қўмитасини ёзма шаклда хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлар иши сифатининг ички назорат тизимини ўрнатиши ва унга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишга монелик қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз почта манзили ва электрон манзили ўзгарганлиги тўғрисида, аудиторлик ташкилотининг раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги ҳақида ваколатли давлат органини беш кунлик муддатда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 20 январга қадар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ваколатли давлат органига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотининг зиммасида қонунчиликка ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида уларга молиявий ҳисоботлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисидаги нотўғри якунни ўз ичига олган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун аудиторлик ташкилоти раҳбари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлари Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилмаган ташкилот томонидан аудиторлик текширувини ўтказганлик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Аудиторлик ташкилоти томонидан хизматлар кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Аудиторлик хизматларининг турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматлари туридаги аудиторлик хизматларини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик хизматлари аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик хизматлари буюртмачиси ўртасида тузилган шартнома асосида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Аудиторлик текшируви
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ва у билан боғлиқ молиявий ахборотининг аудиторлик текшируви текшириладиган молиявий ҳисоботнинг ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончлилик деганда молиявий ҳисобот маълумотларининг аниқлик даражаси тушунилиб, у ушбу ҳисобот асосида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ва молиявий-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида холис хулосалар чиқариш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик текшируви ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган чекловларга риоя этиш шарти билан мажбурий тарзда ва ташаббус шаклида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик текширувини давлат сирларидан ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан фойдаланган ҳолда ўтказиш фақат уларни ҳимоя қилиш чоралари кўрилганидан кейин қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун талабларидан фарқ қиладиган тартибда амалга ошириладиган текширув аудиторлик текшируви бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш, молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотларига қуйидагиларга нисбатан аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур аудиторлик ташкилотининг кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар ўзининг муассислари, иштирокчилари, акциядорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассиси, иштирокчиси, акциядори ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахси, аудит қўмитаси аъзоси бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви билан қамраб олинадиган даврда мазкур хўжалик юритувчи субъектга ушбу Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган турдош хизматларни кўрсатганларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлари муассиснинг, иштирокчининг яқин қариндошлари ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахснинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект аудит қўмитаси аъзосининг яқин қариндошлари бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг ёки аудиторнинг манфаатдорлиги молиявий ҳисобот ва у билан боғлиқ молиявий ахборот тўғрисида фикр билдиришга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.03 Инвестиция фонди;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.03.00 Аудит ўтказиш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик жамиятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқ бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотларининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ташкилотларнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишига йўл қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш натижаларига кўра, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари мавжуд эмаслиги.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкларнинг аудиторлик текшируви штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текшируви буюртмачилари сифатида иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида, бироқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай, солиқ органларига аудиторлик хулосасининг кўчирма нусхасини тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.04.00 Мажбурий аудит]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий аудиторлик текширувини қонунга мувофиқ ўтказишдан бўйин товлаш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнигача ўтказмаслик ва аудиторлик хулосасининг йўқлиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органлари томонидан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаслик хўжалик юритувчи субъектдан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги суммада жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъект жаримани ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги масала иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс, унинг мулкдори, устав фондида (устав капиталида) камида беш фоиз миқдоридаги улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар, шунингдек назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкин.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2022 й., 03/22/760/0249-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббусига кўра аудиторлик текшируви аудиторлик ташкилоти ва ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилади ҳамда мазкур шартнома асосида ҳақ тўланади. Бунда назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан айни бир аудиторлик ташкилотини айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини айни ўша асосларга кўра текширишга такроран жалб этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказишга доир ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини ўтказиш ташаббуси билан чиққан шахс ёки орган ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувини ўтказиш предмети, муддатлари ҳамда бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси ва аудиторлик ташкилоти ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект аудиторлик ташкилотидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хулосасида ифодаланган фикр юзасидан тушунтиришларни ва аудиторлик ташкилотининг фикрига асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисобот тузиш ҳамда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни тўғрилаш тартиби ҳақида маслаҳатлар олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига нисбатан аудиторлик текшируви ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъект:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторга шарт-шароитларни яратиб бериши ва унга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви давомида аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиши ва мазкур ахборот олинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай аудиторлик ташкилотини натижалар ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви жараёнида аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритишга, молиявий ҳисобот тузишга ҳамда солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш тартибига доир қоидабузарликларни бартараф этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект ушбу Қонунга мувофиқ амалга ошириладиган аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш ёки унга тўсқинлик қилиш мақсадида бирон-бир ҳаракатни (ҳаракатсизликни) содир этишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъект қонунчиликка ҳамда аудиторлик ташкилоти билан тузилган аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви буюртмачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувини аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ўтказиш учун аудиторга тегишли шарт-шароитлар яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторга зарур ҳужжатларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг буюртмачиси қонунчиликка ва аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Аудиторлик хулосаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.05.00 Аудиторлик хулосаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат аудиторлик хулосасидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик хулосаси рақамланган, ҳар бир саҳифаси аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ҳамда унга аудиторлик ташкилотининг фикри қайси молиявий ҳисоботга нисбатан ифодаланган бўлса, ўша молиявий ҳисобот илова қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик хулосасининг шакли ва мазмуни аудиторлик фаолияти стандартлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Била туриб сохта тузилган аудиторлик хулосаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик текширувини ўтказмасдан тузилган ёхуд аудиторлик текшируви натижаларига кўра тузилган, бироқ хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви жараёнида аудитор (аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган ҳужжатлари мазмунига мувофиқ бўлмаган аудиторлик хулосаси била туриб сохта тузилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик хулосаси суднинг қонуний кучга кирган қарорига кўра, била туриб сохта тузилган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Била туриб сохта аудиторлик хулосасини тузиш аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқаришга, аудиторлик ташкилоти раҳбари сертификатининг ва аудиторлик текширувида иштирок этган аудиторлар сертификатларининг амал қилишини тугатишга, шунингдек айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Аудиторлик ташкилотларининг реестрини ва Аудиторлар реестрини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Аудиторлик ташкилотларининг реестри
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи Аудиторлик ташкилотларининг реестрини электрон шаклда юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг электрон манзили ва расмий веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган аудиторлик ташкилоти маълумотларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун ваколатли давлат органига маълумотномани ва аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг кўчирма нусхаларини («Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмаларни) почта орқали ёки электрон шаклда юборади. Маълумотномада аудиторлик ташкилотининг номи, почта ва электрон манзили, веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда), телефон алоқа рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиққанидан кейин беш иш куни ичида аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилоти тўғрисидаги маълумотни қуйидаги ҳолларда Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти ушбу Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқариш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турлари амалга оширилганда ёки фаолият тури ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
била туриб сохта аудиторлик хулосаси тузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик хизматлари кўрсатиш чоғида олинган махфий ахборот ошкор қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати ўтказилаётганда зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ваколатли давлат органига тақдим этмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотининг Аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, шунингдек ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Аудиторлар реестри
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.02.00 Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш. Аудиторнинг малака сертификати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи Аудиторлар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг иш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг рақами, берилган санаси;

сертификат олган шахснинг фамилияси, исми ва имзоси, шунингдек сертификат олинган сана ва унинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро бухгалтер сертификатининг (мавжуд бўлган тақдирда) номи ва берилган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, сертификатнинг амал қилишини тугатиш, уни қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига Аудиторлар реестридаги танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг рақами, берилган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар (йил якунларига кўра);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатнинг амал қилишини тугатиш ва унинг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Аудиторлар иши сифатининг ички назорати ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Аудиторлар иши сифатининг ички назорати
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлар иши сифатининг ички назорати аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган, унинг аудиторлари ва ходимлари томонидан ушбу Қонун талабларига риоя этилишини таъминловчи тартиб-таомилларга асосланган ташкилий чора-тадбирлар тизимидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлар иши сифатининг ички назорати аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик фаолияти стандартларига биноан амалга оширилади ва у аудиторлик хизматлари кўрсатиш чоғидаги мажбурий шартдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати ваколатли давлат органи аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда амалга оширадиган, аудиторлик ташкилотлари томонидан ушбу Қонун талабларини ва аудиторлик фаолияти стандартларини бузишларни аниқлашга ҳамда келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси томонидан ташқи сифат назоратидан ихтиёрий асосда ўтиши мумкин. Назоратнинг мазкур тури ушбу Қонунга мувофиқ ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган ташқи сифат назоратини ўтказишнинг ўрнини босмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати натижаларига кўра қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи аудиторлик ташкилотига нисбатан қуйидаги таъсир чораларини қўллашга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини аудиторлик ташкилотининг зиммасига юклайдиган ва бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилайдиган билдиришнома чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 29-моддаси талабларини мунтазам равишда (икки мартадан ортиқ) бузганда аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати натижалари аниқланган қоидабузарликлар юзасидан кўрилган чоралар кўрсатилган ҳолда ваколатли давлат органининг ва аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини ўтказиш муддати ва асослари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини ўтказиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати таваккалчилик-таҳлили натижаси ва аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу Қонун талабларининг бузилишларини содир этиш таваккалчилиги даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) баҳолаш якунлари бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражаси уч тоифага ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги юқори бўлган аудиторлик ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги ўртача бўлган аудиторлик ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидабузарликлар содир этилиши таваккалчилиги паст бўлган аудиторлик ташкилотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражасини таҳлил қилиш ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили 1 февралга қадар амалга оширилади, бундан аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назоратини ўтказишда аудиторлик ташкилотининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органида ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларида мавжуд бўлган маълумотлар, шунингдек аудиторлик ташкилотининг ҳамда аудиторларнинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборот асосида қуйидаги ҳолатлар бўйича таваккалчилик даражасининг таҳлили амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу Қонуннинг 27 ва 29-моддалари талабларига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг ушбу Қонун талабларини бузадиган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг муассислари (иштирокчилари) таркибида илгари аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун фаолияти тугатилган аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлган жисмоний шахсларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг аввалги ташқи назорати якунлари бўйича паст баҳо олганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратнинг тизими мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитнинг халқаро стандартларига, сифат назоратига, таҳлилий текширувларга, турдош хизматлар кўрсатишга доир топшириқларга ва Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро аудиторлик ташкилотларига ёки ассоциацияларига аъзолик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилган аудиторлик хизматлари натижаларининг тегишли равишда ҳужжатлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик текширувларини ўтказиш учун етарли миқдордаги меҳнат ва вақт ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотга ишлов бериш учун дастурий маҳсулотларни ва ахборот технологияларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторларнинг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун талаблари бузилишларининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ёки юридик шахсларнинг шикоятлари, шунингдек аудиторлик ташкилотининг фаолияти тўғрисида асосланган салбий фикрлар мавжуд эмаслиги, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида мавжуд эмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Халқаро ҳамкорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар юзасидан халқаро ташкилотлар билан аудиторлик фаолияти соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ҳамда ахборот алмашишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 734-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 15-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 735-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 16-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 772-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) VI бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 78-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 79-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 150-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 11-12, 222-модда) 2-илованинг 3-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 447-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 8-модда) III бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-28-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда) 1-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-59-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) 3-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 17 сентябрда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-110-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 417-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-216-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 330-модда) 3-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 3-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-372-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 130-модда) 2-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 312-модда) 2-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-429-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 137-модда) 2-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январда қабул қилинган «Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-516-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 1, 5-модда) 2-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда) 4-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-603-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 4-модда) 1-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 25 февраль,