ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
Қарори
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ «АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 2000 йилнинг 1 сентябридан aмалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 май,
79-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 150-модда)