Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026 13.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2693-7
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори, 13.02.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2693-7
Kuchga kirish sanasi
13.02.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 13 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-7]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 11 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28/22-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сон қарорига

ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Банк устав капитали миқдори 100,0 млрд сўмдан кам бўлмаслиги керак.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Банкнинг кредит рейтинги ўзгариши натижасида дивиденд ставкаларининг ўзгаришига олиб келувчи имтиёзли акциялар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандлардаги шартлар бажарилишидан қатъи назар, I даражали капитал ҳисоб-китобига киритилмайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 14-банднинг «а» кичик бандидан «, банкнинг оралиқ молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтган бўлса — тасдиқланган молиявий натижаларидан кўп бўлмаган миқдорда, акс ҳолда банк ҳисоботидаги соф фойданинг 50 фоизи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 16-банднинг иккинчи хатбошиси «номоддий активлар» деган сўзлардан кейин «, бундан банкнинг дастурий таъминотлари мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 17, 20 — 242-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммаси ҳар бир актив баланс суммасини унга тегишли бўлган мазкур Низомнинг 1 — 6-иловаларида келтирилган таваккалчилик даражасига кўпайтириш ва таваккалчилик бўйича аниқланган активлар йиғиндиси орқали топилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«181. 2021 йил 1 мартга қадар ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган таваккалчилик даражалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредитларни таваккалчиликка тортишда мазкур Низомнинг 3-4-иловаларида келтирилган таваккалчилик даражалари асосида ҳисоб-китоб қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 34 — 36-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 13 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
К1 = РК / ТАУС.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти К2 = I даражали капитал/ТАУС сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС сифатида аниқланиб, унинг энг кичик даражаси 0,08 (8,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 37-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда 1 — 6-иловалар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

Банк активларининг бир қисми бўйича таваккалчилик даражалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)

0%

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар

0%

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0%

4.

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банкига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Шу билан бирга, мазкур ташкилотлар томонидан таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти билан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилган банк операциялари қисми. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

5.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

0%

6.

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 16-бандида келтирилган активлар

0%

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар

20%

8.

Жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эмиссия қилинган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

9.

Ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари (жумладан, йўлдаги нақд пуллар)

20%

10.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлмаган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми. Бунда таъминот учун қабул қилинган депозит мазкур банкда шакллантирилган бўлиши, шунингдек мижоз шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганда банк депозитни ҳеч қандай шартларсиз ишлатиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилиши лозим.

20%

11.

Банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари

100%

12.

Дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар

100%

13.

Миллий валютага деноминация қилинмаган ва миллий валютада молиялаштириш суммасидан ошиб кетган активлар

100%

14.

Қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш учун банк балансига олинган кўчмас мулк

150%

15.

Икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банкнинг кўчмас мулклари

150%

16.

Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар

150%

17.

Бошқа барча активлар, бундан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 2 — 6 иловаларида кўрсатилган активлар мустасно

100%

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Контрагентларнинг рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тавсифи

Рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражаси бўйича ажратилган гуруҳлар

«Standard & Poorʼs» ва «Fitch Ratings» рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари**

ААА дан АА-гача

А+ дан А-гача

ВВВ+ дан ВВВ-гача

ВВ+ дан В-гача

В-дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

«Moodyʼs Investors Service» рейтинг компаниясининг рейтинг баҳолари**

Aaa дан Aa3 гача

A1 дан A3 гача

Baa1 дан Baa3 гача

Ba1 дан B3 гача

B3 дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

1.

Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва Марказий банкларига нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

0%

20%

50%

100%

150%

100%

2.

Хорижий мамлакатлардаги давлат сектори ташкилотлари (Ҳукумат ва Марказий банкдан ташқари)га нисбатан талаблар, уларнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, шунингдек улар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

50%

100%

150%

150%

3.

Банклар билан боғлиқ таваккалчиликлар: банкларга қўйилган барча талаблар, шу жумладан қарзлар ва пул бозори воситалари, шунингдек ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва банк кафолати билан таъминланган бошқа барча активлар:

90 кун ёки ундан кам

20%

20%

20%

50%

150%

150%

90 кундан юқори

20%

50%

50%

100%

150%

150%

4.

Хорижий мамлакатлардаги компанияларнинг қимматли қоғозлари, уларга нисбатан талаблар ва уларнинг кафолатлари. Бунда:

таъминотга қабул қилинган қимматли қоғозлар банк тасарруфида бўлиши ва белгиланган тартибга мувофиқ унга берилиши лозим;

кафолатлар ва таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шартларсиз, яъни уларни қўллашни чекловчи бирон-бир қўшимча шартларни ўзида қамраб олмаган бўлиши керак.

20%

50%

100%

100%

150%

150%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1-иловасида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлганда, мазкур талаблар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳолари.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Йиллик фоиз ставкаси

Таваккалчилик даражаси

«Ўстирмаслик» мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар учун таваккалчилик даражаси

1.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 6 фоиз банд ва ундан паст,

хорижий валютада 6 фоиз ва ундан паст фоиз ставкаларида ажратилган кредитлар

100%

200%

2.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 6 фоиз банддан Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз бандгача,

хорижий валютада 6 фоиздан 8 фоизгача бўлган кредитлар

150%

3.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз банд ва ундан юқори,

хорижий валютада 8 фоиз ва ундан юқори бўлган кредитлар

200%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларга ажратилган (ипотека кредитларидан ташқари) кредитларнинг таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Йиллик фоиз ставкаси

Таваккалчилик даражаси

«Ўстирмаслик» мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар учун таваккалчилик даражаси

1.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз банд ва ундан паст бўлган кредитлар бўйича

100%

200%

2.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 9 фоиз банддан Марказий банкнинг асосий ставкаси + 13 фоиз бандгача

150%

3.

миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкаси + 13 фоиз банд ва ундан юқори бўлган кредитлар

200%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тавсифи

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)**

«Ўстирмаслик» мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар

КГН<50%

50%≤КГН<75%

75%≤КГН<100%

100%≤КГН

Таваккалчилик даражаси

35%

50%

100%

150%

200%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда жисмоний шахсларга (ипотека кредитларидан ташқари) ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар

100%

2.

«Ўстирмаслик» мақоми берилган, суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган муддатда ундирилмаган қарздорликлари мавжуд бўлган кредитлар

150%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон)