1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат моддий захираси;
2.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётга хусусий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни (кейинги ўринларда — профессионал ташкилотлар) жалб этган ҳолда давлат активларини хусусийлаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш амалиёти бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.03.00 Хусусий мулк;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур Фармоннинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал ташкилотларни жалб этиш Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки «UzAssets» инвестиция компанияси томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал ташкилотлар томонидан давлат активларини сотиш мақсадида аниқланган қиймат ёки қийматлар оралиғи (баҳолаш фаолиятининг миллий стандарти талабларидан қатъи назар) савдо жараёнида мўлжал сифатида ҳисобга олинишига рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар).
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, 2022 йил 1 февралдан бошлаб давлат активини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда) баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш, уларнинг таклифларини баҳолаш ва танлаш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 15 январга қадар давлат активини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш, уларнинг таклифларини баҳолаш ва танлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси устав капиталига бериш орқали сотилган давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотишдан тушган маблағлар («UzAssets» АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган сақлаш харажатлари, жумладан, корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) ҳар чоракда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу активларни сотишдан тушган маблағлар бўйича «UzAssets» АЖ фойда солиғи ҳамда тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган дивидендлардан олинадиган солиқ суммасини тўлашдан озод этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 11 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6167-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Бўш турган бино ва иншоотлар (собиқ Кинология маркази)
Тошкент шаҳар,
Яшнобод тумани
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
8,6
16 531
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу иловада кўрсатилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Объектлар улуш ёки мулкий мажмуа сифатида савдоларга чиқарилади. Улуш сифатида чиқарилганда ушбу иловада кўрсатилган объектлар жамият устав фондига баланс қийматида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сотиш шартлари ва усуллари (жумладан профессионал ташкилотларни жалб этиш зарурати) Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Объектларнинг майдонига кадастр ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар бошқарув органлари қарорлари асосида ушбу иловада кўрсатилган объектлар юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик жамияти улушини объектнинг баланс қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш орқали савдога чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* «Пойтахт бизнес мажмуаси» МЧЖ устав капиталидаги давлат улуши ва унга оператив бошқарувга берилган давлат кўчмас мулк объекти жамият устав капиталидаги давлат улушини ошириш учун баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** «Белдирсой оромгоҳи» дам олиш маскани, «Чорвоқ оромгоҳи» дам олиш маскани ва «Қизил сув спорт соғломлаштириш» МЧЖ давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва 5 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** «Ичан қалъа» меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг (активларни савдоларга чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва 5 фоизи Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 06/23/95/0372-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур рўйхатнинг биринчи бўлимидаги давлат акция пакетлари (улушлар) «UzAssets» АЖ инвестиция компанияси устав капиталига номинал қийматда бериш орқали сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу иловада кўрсатилган активларни сотишдан тушган маблағлар («UzAssets» АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган сақлаш харажатлари, жумладан, корхоналарни сотишдан олдинги тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни чегирган ҳолда) ҳар чоракда Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига ўтказилади ва 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтирилади, 5 фоизи Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси тасарруфида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат улуши миқдори ва корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, активларнинг сотилиши ўзгаришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ушбу корхоналардаги давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «UzAssets» инвестиция компанияси жалб этадиган профессионал ташкилотлар орқали сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Ушбу иловада кўрсатилган корхоналарнинг устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улуши мавжуд бўлганда, уларнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилиб, яхлит пакетда савдога чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Мазкур корхоналардаги сотувга чиқариладиган давлат улуши миқдори ва сотиладиган корхоналарнинг номма-ном рўйхати Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги таклифига асосан Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарори билан тасдиқланади.
(изоҳнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5666-сон Фармони 4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ёки Давлат тендер комиссиясининг қарори билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга оширилади;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5887-сон Фармонининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси таклифлари асосида профессионал футбол клублари устав фондидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш ёки бошқа ташкилот ва идораларга ўтказиш ҳуқуқи берилсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4771-сон қарорининг 8-банди «в» кичик банди «давлат муассасаси шаклидаги» сўзларидан кейин «бюджет ташкилотига тенглаштирилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига 5-илованинг 43-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2020 йил 1 декабрь» сўзлари «2021 йил 1 август» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6096-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 10-банднинг «г» кичик бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошисидаги «уч ой муддатда» сўзлари «2021 йил 1 июнга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 5-иловадан «** Объектлар мулкий мажмуа сифатида барча мавжуд мол-мулки баҳоланган ҳолда савдога чиқарилади» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«корхоналар соф активларининг давлат акция пакетлари (улушлари)га нисбатан пропорционал қиймати 100 млн сўмдан ошмаса, соф активларининг пропорционал улушига тенг (соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал) қийматда жамият қатнашчиларининг сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқини қўлламаган ҳолда оммавий савдоларга қўйиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини оммавий савдоларга чиқаришда уларнинг бошланғич нархини (баланс, номинал қийматларида, фонд биржаси котировкаси бўйича, соф активлари қийматида ёки давлат активлари баҳоланган нархининг 70 фоизгача пасайтирилган миқдорида) белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш мақсадида хўжалик жамиятларига ўзгартиришда корхонанинг мол-мулклари ва мажбуриятларини хатлов ҳамда баҳолашни ўтказмасдан, уларнинг устав капитали миқдорини солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида, соф активлари манфий бўлган тақдирда, корхона устав капитали миқдорида белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини устав капиталига бериш орқали хусусийлаштириш ёки давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари қарорлари асосида уларнинг носоҳавий активларини давлатга бериш орқали улардаги давлат улушларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 06/21/6273/0733-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон, 15.06.2023 й., 06/23/95/0372-сон)