Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017 01.04.1993 йилдаги 167-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.04.1993 йилдаги 167-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитасига бўйсуниши тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳузуридаги Республика кўп ихтисосли тез ҳаракат қилиш марказидан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўйсунишига берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси мустақил инспекция ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекцияси (Давлат биология назорати) таркибига киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги илова қилинаётган низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 8 июндаги 303-сон (ЎзССР ҚТ, № 6, 28-модда) ва 1990 йил апрелдаги 172-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 1 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 1 апрелдаги 167-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси мустақил инспекцияси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекцияси таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сузишнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тарғиботни мустаҳкамлаш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг барча сув акваторияларида сузиш воситаларидан ҳамда уларнинг тўхташ базаларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясининг бош вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўз вазифаларини двигателнинг қуввати ва юк кўтаришидан қатъи назар, давлат, жамоа, хусусий, чет эл корхоналари, муассасалари, ташкилотларига (махсус топшириқли ҳарбий сузиш воситаларидан ташқари), шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган барча ўзи юрар ва тиркаладиган кемалар (земснарядлар, катерлар, моторли, спорт, эшкакли, дам бериладиган қайиқлар) га нисбатан амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ва унинг мансабдор шахслари ўз фаолиятларидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ўзларига тегишли барча актларига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига амал қиладилар ҳамда ўз ишларида фаолияти сув ҳавзаларида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси бошқармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғаввос-техника назорати бўлимлари, участкалари, гуруҳлари, Ўқув-услубият маркази, рўйхатга олиш ва имтиҳон комиссиялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
патрул хизмати, техник кўриклар ўтказиш учун диагностика станциялари ва инспекцияга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа бўлинмалардан иборат таркибда ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ҳузурида юридик ва жисмоний шахсларга ҳар хил хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ва ташкилотлар ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан сузиш воситаларидан ва уларнинг тўхташ базаларидан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу қоидаларни ҳамда сузишнинг хавфсизлигига ва атроф табиий муҳит муҳофазасига оид бошқа нормативлар ва талабларнинг бузилишини аниқлайди ва уларга барҳам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таснифлайди ва техника назоратини амалга оширади, бошланғич ва йиллик текширувлар ва махсус кўриклар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кемага боғлиқ равишда йўловчилар сони, муайян қувват ва двигателлар сони, парусларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган майдони, тўлқиннинг баландлиги, ботиш, сув усти борти, қутқариш ва ёнғинга қарши воситалар, белги бериш чироқлари, навигация ва бошқа асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлик бўйича мажбурий шартлар, меъёрлар ва техник талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказади ва ҳисоб-китобни юритади, борт номерлари беради ҳамда кема эгалари билан кемаларнинг номларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кема чипталари беради ва уларнинг ҳисоботини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кема ҳайдовчилари тайёрлаш курслари ва мактабларини рўйхатдан ўтказади, имтиҳонлар олади ва аттестация қилади, кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситаларини, базаларни ва сузиш воситаларидан фойдаланишни таъминловчи бошқа меъёрий-техник ҳужжатларни техникавий бошланғич ва йиллик текширувлар ва махсус кўриклардан ўтказиш ҳажмини белгиловчи талаблар ва нормативларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бу талаблар ва нормативларга барча корхоналар, муассасалар ташкилотлар ва фуқаролар риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситалари ва уларнинг базалари билан боғлиқ авариялар ва ҳодисаларни белгиланган тартибда ҳисобга олишни юритади, уларнинг юз бериши сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил қилади, бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларни белгиланган тартибда давлат органларига киритади ва рўёбга чиқишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситалари, уларнинг тўхташ базалари, гидрология иншоотлари, кемалар қатнайдиган йўлларнинг техник ҳолати ҳамда чўккан кемаларни кўтариб олиш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситалари аварияга учрашининг олдини олиш ишларини назорат қилади ҳамда ўғринча овлашга, овчилик ва балиқ, овлаш қоидаларини бошқа бузишларга қарши курашда, шунингдек, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситаларидан фойдаланишда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга тегишли бўлган техник регламентлар ёки стандартлар, сузиш воситалари ва уларнинг двигателларининг лойиҳалари ва конструкциялари бўйича хулосалар беради, янги кема техникаси намунасини синаб кўриш ва уни қабул қилиб олишда қатнашади, сузиш базалари ва уларнинг базаларидан фойдаланиш шартларини ҳамда улар конструкциясидаги камчиликларни ўрганади, кемалар, асбоб-ускуналар ва механизмларнинг мустаҳкамлигини оширишга оид таклифларни ишлаб чиқади;
(6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ва сузиш хавфсизлигини тушунтириш ва тарғиб қилиш, сузиш воситаларидан тўғри фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этади, ана шу мақсадларда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кемалар ва уларнинг базаларидан фойдаланганлик учун ундириладиган қонунчиликда белгиланган йиғимларнинг, шунингдек, сув ҳавзаларида ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида ҳуқуқ-тартибот бузилганлиги учун сузиш воситалари эгалари томонидан жарималар тўланишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситаларини, уларнинг тўхташ жойларини, моторларни тузатиш-қурилиш ишлари билан шуғулланади, шунингдек, ташкилотлар ва аҳолига ўз таркибий бўлинмалари орқали бошқа хизматлар кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифалар ва мажбуриятларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситаларидан двигателнинг қуввати ва сонига, паруслар майдонига, ҳаракат тезлигига кўра фойдаланиш режаларида маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча чеклашлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳолати ишлатиш хавфсизлигига ва атроф табиий муҳит муҳофазасига хавф солувчи кичик кемалардан, уларнинг базаларидан, гидрология иншоотларидан, кемалар қатнайдиган йўллардан фойдаланишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кема ҳайдовчиларнинг сузиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини билишларини текшириш, шунингдек, кемаларни бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун уларни тиббий текширувга йўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларга ва аҳолига кўрсатилган барча хизматлар учун прейскурантга мувофиқ тегишли ҳақ ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш воситалари ва уларнинг базаларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси кичик кемалар бўйича давлат инспекциясининг мансабдор шахслари (давлат инспекторлари, штатсиз инспекторлар, инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инспекцияларининг бошлиқлари) қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маст ҳолатдаги, бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлмаган, кемани ҳайдаш қоидаларини қўпол равишда бузган шахсларни кемани бошқаришдан четлатиш, зарурат бўлганда мусодара қилинган кемалар ва двигателларни кема эгалари ҳисобидан таянч пунктлари базаларига топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аварияга йўл қўйган ёки кемалардан фойдаланиш қоидаларини бузган кема эгаси ёки кема ҳайдовчисини вазиятни аниқлаш ва юз берган воқеани текшириш учун воқеа юз берган жойга ёки инспекцияга чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтиш, ҳисобга олиш, техника назорати қоидаларини, шунингдек, сузиш воситаларидан ва уларнинг тўхташ базаларидан фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларга белгиланган тартибда баённомалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда қоидани бузишларнинг олдини олиш ва қоидани бузувчини ушлаш, азият чекканларни энг яқин даволаш муассасаларига келтириш учун ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган кемалар, транспортдан, телефонлардан фойдаланиш, шунингдек, сузиш воситалари ва уларнинг тўхташ базаларига , сув ўртасида жойлашган дам олиш теграларига ҳамда тасарруфида сув акваторияси бўлган ташкилотларга кириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекциянинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади, жойлардаги давлат инспекциялари тўғрисидаги низом, тузилма, штат жадвали ўз айланма маблағлари сметасини, кўрсатиладиган хизматларнинг баҳолари прейскурантини, махсус кийим-бош бериш ва уни кийиб юриш тартиби тўғрисидаги низомни, сузиш воситаларидан ва уларнинг тўхташ жойларидан фойдаланиш, рўйхатдан ўтказиш ва техника назорати қоидаларини, кема ҳайдовчиларини аттестация қилишни тасдиқлайди ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йил чораклари баланслари ва ҳисоботлар асосида бюджет билан ўзаро муносабатларни ўзгартирмаган ҳолда ўз айланма маблағларининг ортиқчасини тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат инспекциясининг давлат инспекторлари тоифасига тегишли бўлган лавозимлари рўйхатини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатсиз инспекторлар тўғрисидаги низомни ва уларнинг таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ишловчи малака ва имтиҳон комиссияларининг иш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кичик кемалар бўйича давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади ва ўзини ўзи қоплаш асосларида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат инспекциясининг даромадлари ўзининг ҳуқуқий мажбуриятларига ва унга юклатилган вазифаларга мувофиқ бажарилган ишлардан ҳамда ташкилотларга ва аҳолига кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлардан иборат бўлади. Уларнинг 10 фоизи ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекциясига ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси ўз номи Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёзилган гербли муҳрга, вимпел ва эмблемага, махсус кийим-бош ва табель қуролга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясини маблағ билан таъминлаш ва унинг моддий-техника таъминоти амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.