Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001 18.05.1993 йилдаги 233-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.1993 йилдаги 233-сон
Kuchga kirish sanasi
18.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 06.04.2001
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон «Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 18 майдаги 233-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тармоқлараро республика давлат бошқарув органи бўлиб, ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатдан фойдаланиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини, меҳнат шароитлари ва нормативларини, ижтимоий меҳнат муносабатлари масалалари бўйича халқаро шартномалар бажарилишини такомиллаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш бўйича бош бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ва ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меҳнат вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция жараёнларини тартибга солиш, демографик вазиятни ўрганиш ва уни яхшилашга қаратилган таклифларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва истиқболини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлар ва умуман иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иш билан таъминлаш» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларини ҳосил қилиш ва ундан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро меҳнат ташкилоти, ишчи кучидан фойдаланиш бўйича бошқа давлатларнинг меҳнат ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш, чет эл меҳнат бозори конъюнктурасини ўрганиш, иш кучини экспорт қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш, тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётган республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг рўёбга чиқарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳтожларга кўрсатилаётган ёрдамнинг мақсадли йўналишини уларнинг ҳақиқий даромадларини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақи, нафақа, стипендия белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётган фуқароларга бериладиган кафолатлар ва иш ҳақи шартларини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган (энг кам миқдордаги) иш ўринларини ташкил қилиш ва бу иш ўринларининг бутланишини назорат қилишни таъминлаш;
(4-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун социологик тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга иштиёқ уйғотиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирларини, меъёрлар, нормативлар, таклиф ставкалари ва маошларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тартибларни ишлаб чиқиш, меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказишни амалга ошириш, меҳнат тўғрисидаги қонунларни бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсациялар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат вазирлиги ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миграция жараёнларини тартибга солиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аҳоли миграцияси тўғрисидаги қарорлари бажарилишини назорат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги ва минтақалардаги меҳнатга яроқли аҳоли сони ва таркибини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда янги корхоналарни жойлаштириш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш ҳақида хулосалар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат бозорини аниқлайди, таҳлил қилади ва истиқболини белгилайди ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини ошириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг иш билан бандлиги, ишга жойлаштириш, бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар банкини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ресурслари ва бўш жойлар балансини тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликлар ва маҳаллий меҳнат идораларига жамоат ишларини ташкил этиш юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иш билан таъминлаш» вилоят, шаҳар, туман дастурларини ишлаб чиқишда услубий амалий ёрдам кўрсатади ва уларнинг бажарилишини устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ аҳолисининг иш билан таъминлаганлигини ошириш учун айниқса қишлоқда, деҳқон (фермер) хўжаликлари, шахсий ёрдамчи хўжаликлар, тадбиркорликнинг ташкил топишига ва ривожланишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи кучини четдан олиб келиш ва экспорт қилиш бўйича қонунчилик актлари лойиҳаларини, чет элга ишга кетаётган республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш тартибини ишлаб чиқади, хорижий ишга олувчиларни излайди ва улар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мамлакат ташқарисида ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси меҳнат фаолиятига рухсатномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беради;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ва ишдан бўшаб қолаётганларни ҳамда бошқаларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишдан бўшаб қолаётган мутахассислар, ишчилар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш, тайёрлаш, янги ихтисосга ўргатиш, қайта ўқитишни мувофиқлаштиради ва унга ташкилий-услубий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишдан бўшаб қолаётган ходимлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб тайёргарлигини, малакасини оширишни ва қайта ўқитишни ташкил этади, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш учун зарур ҳуқуқий ва норматив негизни барпо қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари бўйича ҳудудлараро ҳамкорлик қилишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг услубий бўлинмалари, «Касб» уюшмаси билан ҳамкорликда ўқув режалари ва дастурлари, қўлланмалар тайёрланишини ташкил этади, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш масалалари билан шуғулланувчи меҳнат органларининг тегишли бўлимларига услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси томонидан ёшларни ишга жойлаштириш баланси тузилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли турли тоифаларининг иш билан бандлигини яхшилаш мақсадида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда демографик вазияти оила ва оилавий муносабатлар таркибининг ҳолати ва ривожланишни ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат, иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлатлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, бу тадбирларнинг республика ҳудудида амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг, айниқса аҳолининг кам таъминланган табақаларига, бошқа яхши ҳимоя қилинмаган гуруҳларга кўрсатилаётган ёрдамнинг аниқлигини кучайтиришга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш тизимини ташкил этиш ҳақидаги таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий сиёсатини рўёбга чиқариш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг мавжуд бўлиши бўйича қонунчилик актлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ижтимоий меъёрлар ва нормативлар рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ходимларини ва айрим ҳудудлар аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мақсадли дастурларини тайёрлашда вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмаларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимоянинг амалдаги тизимини такомиллаштириш мақсадида аҳолининг турли табақалари ва гуруҳлари ўртасида социологик тадқиқотлар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлашни амалга ошириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини барпо этиш тартиби ва шартларини белгилайди ва бу ўринларнинг бутланишини назорат қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётганларга бериладиган ижтимоий кафолатлар тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер ва деҳқон хўжаликларида иш билан банд бўлганларга ва тадбиркорларга бериладиган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тизимини яратиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Ҳукумат киритади;
(5-банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 августдаги 202-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 1999 й., 4-сон, 22-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат йўли билан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши иштирокида энг кам иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларни нархларнинг ўзгаришига қараб белгилаш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга қизиқишни кучайтириш ва ундан фойдаланишни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналарнинг меҳнатни нормалаштириш бўйича ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлашни, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи касблари ҳамда мутахассислар ва хизматчилар тариф-малака тавсифлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ҳақида таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда коллектив шартномалар, тариф битимлари тузиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шарт-шароитларига баҳо бериш учун меъёрий-ҳуқуқий негизни ишлаб чиқади, ишчи ўринларини аттестациядан ўтказишнинг сифатига услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналардаги меҳнат шарт-шароитларини, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил бериладиган, қисқартирилган иш кунини ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифлари бўйича хулоса тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсацияларнинг амалдаги Рўйхатига ўзгартириш киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа иқтисодий органлар ва Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда меҳнат ҳуқуқлари, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик актлари ва меъёрий-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича бошқа қонунчилик ва меъёрий актларга риоя қилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, давлат ҳокимияти органларининг меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича илмий-тадқиқотлари ва фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳнат вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш хамда йўриқномалар ва ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклидан қатъий назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнат тўғрисидаги, унга ҳақ тўлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларга зид бўлган буйруқлари ва йўриқномаларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, зарур ҳолларда эса уларни бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъат мажлисларида Вазирлик ваколатга кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида идоравий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ иш кучидан фойдаланиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа давлатларнинг меҳнат бўйича органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазирлиги ваколатига кирувчи меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари бўйича ишларни амалга оширишга вазирликлар, идораларнинг мутахассисларини, шунингдек, улар билан келишган ҳолда бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтларининг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасидан меҳнат, унга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ривожланиш, аҳолининг табиий ҳаракати ва миграцияси ҳамда бошқа масалалар бўйича статистик маълумотларни, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан эса — Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур материалларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида меҳнат шарт-шароитлари учун бериладиган Имтиёзлар ва компенсациялар тўғри қўлланилиши, хотин-қизлар ва ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда конференциялар, семинарлар, шу жумладан, халқаро кенгашлар чақириш, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибани айирбошлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаба уюшмалари ва иш берувчилар билан меҳнат муносабатлари тўғрисидаги уч томонлама битимларда давлат манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш, истеъмол фондини ҳосил қилувчи маблағлар тизимини такомиллаштиришда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликнинг мансабдор шахслари ўз хизмат бурчларини бажариш учун белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга бориш, ҳисоботлар билан ва Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича статистика материаллари ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Меҳнат вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бозор муносабатларига ўтиш шароитида меҳнатдан фойдаланишни, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнат вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Зарур ҳолларда улар билан қўшма қарорлар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлайдиган Вазир бошчилик қилади. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), лавозимларига кўра Вазирнинг ўринбосарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика марказининг директори ҳайъат таркибига кирадилар. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат ўз мажлисларида меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шарт-шароитлари ва нормативлари тартибини такомиллаштириш муаммоларини, ижтимоий-меҳнат муносабатлари бўйича халқаро шартномаларни бажариш, аппарат ишини ташкил этиш даражасини ошириш масалалари ва бошқаларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари Меҳнат вазирининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик Ўзбекистон меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази, Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лаборатория фаолиятига раҳбарлик қилади, хўжалик ҳисоби принциплари асосида «Меҳнат» газетасини нашр этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Меҳнат вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Меҳнат вазири ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик маркази аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимларининг ҳамда вазирликка қарашли ташкилотларнинг штат жадвали ва улар тўғрисидаги низом Меҳнат вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Меҳнат вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли бўлинмасида бюджет, баланс (бюджетдан ташқари) ва ҳисоб-китоб счётларига эга бўлади.