Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2000 03.05.1993 йилдаги 198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.05.1993 йилдаги 198-сон
Kuchga kirish sanasi
03.05.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2000
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИНГ АУДИТОРЛИК ШАКЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва мустақил молия назоратининг таъсирчанлигини кучайтириш, корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, қўшма корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа тузилмаларга бошқарув фаолияти, бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва молия соҳаларида малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар фаолияти устидан молиявий назоратнинг аудиторлик шакллари жорий этилсин, бунда назоратнинг асосий принципи аудиторилик фирмалари томонидан шартномали тўлов асосида тафтишлар, текширишлар ва маслаҳатли хизматлар кўрсатишдан иборат бўлади, деб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тармоқлараро бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, акционерлик жамиятлари ҳамда корхоналар, ижара ва қўшма корхоналар, тижорат банклари ҳамда юқори бошқарув органлари бўлмаган жамоат ва бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатиш учун назоратнинг мажбурий аудиторлик шакллари ўрнатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудлардаги тармоқлараро, акционерлик, ижара, қўшма корхоналар ва кооперативлар фаолияти устидан назорат қилувчи хўжалик ҳисобидаги аудиторлик фирмаларини ташкил этишга кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловага мувофиқ аудитор (аудиторлик фирмаси) тўғрисидаги Вақтинчалик низом;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республика аудиторлар Палатаси ҳақидаги Вақтинчалик низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1993 йил 20 майгача илгари ўзлари чиқарган, мазкур қарорга зид келувчи норматив актларни қайта кўриб чиқишни ва бекор қилишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 3 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 3 майдаги
198-сон қарорига
1-ИЛОВА

Аудитор (аудиторлик фирмаси) тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Аудит асосан ҳудудий белгилар бўйича биринчи навбатда юқори турувчи вазирликлар, идораларга ёки бошқа тармоқ бошқаруви органларига эга бўлмаган тармоқлараро, қўшма, ижара, акционерлик бирлашмалари, концернлар, уюшмалар, ташкилотлар ва корхоналарининг фаолияти устидан молиявий назоратни амалга ошириш учун жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида ўз счётига ва муҳрига эга бўлади. Аудиторлик фирмаларининг уставлари уларни таъсис этувчилар томонидан тасдиқланади, Аудиторлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинади. Рақобатни ривожлантириш мақсадида бир минтақа ҳудудида бир неча аудиторлик фирмаларини барпо этишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) ўз фаолиятида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Бош бошқармасининг буйруқлари ва йўриқномаларига амал қилади, молия, солиқ ва бошқа давлат назорати органлари билан яқиндан алоқада иш кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) тузилган шартномаларга мувофиқ кўрсатилган хизматларга буюртмачилар томонидан ўтказилган маблағлар ҳисобига, тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аудиторлар аудиторлик фирмаларининг иш ҳажми умуман буюртмачиларга кўрсатиладиган хизматларга тузилган шартномалар суммаси сифатида белгиланади. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари)нинг бюджет билан ўзаро муносабатлари амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Хўжалик ҳисоби даромади солиқларни чиқариб ташлангандан кейин аудитор (аудиторлик фирмаси) ихтиёрида қолади ва у мусодара қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудитор (аудиторлик фирмаси) фаолиятининг мақсади молия-хўжалик фаолиятини мустақил равишда экспертиза ва таҳлил қилишдан, бухгалтерлик ҳисоб-китоблари, шунингдек, назорат-тафтиш ишларига қўйиладиган талабларга тўлиқ, реал бўлиши, мос келишини текширишдан, корхоналар фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ва хулосалар ишлаб чиқишдан, корхоналар ва ташкилотларга шартнома (пулли) асосида молия, ҳисоб-китоб ва назорат масалалари бўйича маслаҳатлар беришдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг фаолияти ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, жамғармаларни кўпайтиришга, ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва унинг яхши сақланишига, республика халқ хўжалигининг тегишли тармоқларида корхоналар ва ташкилотларни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга кўмаклашиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аудиторлик текширувини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудиторлик текшируви аудитор (аудиторлик фирмаси) ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома асосида олиб борилади, унда текширув ўтказиш предмети, муддатлари ва ўрни, тўланадиган ҳақ миқдори ва тартиби, томонларнинг масъулияти назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шартномаларда ҳам комплекс, ҳам турли хил тематик тафтишлар ва текширишлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, баланс ва молиявий аҳволнинг аниқлиги ҳақида мустақил хулосалар тайёрлаш назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари) ва уларнинг хизматларига буюртмачилар ўртасида аудиторлик хизмати тўғрисида узоқ муддатли шартномалар имзоланиши мумкин. Бундай ҳолларда аудитор (аудиторлик фирмаси) ўз зиммасига хизмат кўрсатиладиган корхонанинг ҳисобот давридаги хўжалик операцияларининг сунъийлиги ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, унинг тўлов қобилияти ва баланс маълумотларининг ҳаққонийлиги ҳақида хулоса ишлаб чиқиш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда аудитор (аудиторлик фирмаси) ва уларнинг хизматларига буюртмачи моддий жавобгар бўладилар. Бунда ишлар сифатсиз бажарилган ва ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда аудитор (аудиторлик фирмаси) олган маблағларини буюртмачига қайтаради ва шартномада назарда тутилган миқдорда жарима санкцияларини тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хизматларга бевосита буюртмачилар билан тузилган шартномаларни бажариш билан бир қаторда аудиторлар (аудиторлик фирмалари) давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва тармоқ бошқарув органларининг буюртмалари бўйича тафтиш ва текширувлар ўтказадилар. Бундай ҳолларда харажатларни тўлаш ҳақидаги масалалар аудиторлик фирмалари хизматларига давлат буюртмачилари томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудитор (аудиторлик фирмаларида) бўлиб ишлаш ҳуқуқи бухгалтерия ҳисоб-китоби ва молия назорати соҳасида камида беш йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган, аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга ҳуқуқ берадиган лицензияга эга бўлган олий маълумотли мутахассисларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияси бўлмаган шахсларга аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Аудиторлар (аудиторлик фирмалари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлар (аудиторлик фирмалари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Аудиторлик фирмасига раҳбарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фирмасига таъсис этувчилар томонидан танлов асосида тайинланадиган раҳбар бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик фирмасининг раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ишларни режалаштиради ва ташкил этади, фирма ишининг натижалари учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фирма номидан иш кўради, барча давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларида, муассасаларда ҳамда корхоналарда унинг манфаатларини ифодалайди. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мулкка ва молия маблағларига эгалик қилади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларини ва бошқа счётларни очади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳуқуқлари доирасида фирманинг барча ходимлари учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, меҳнат қонунларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади, ишдан бўшатади ва уларга тегишли жазолар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар билан тузилган шартномалардан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини ташкил этади, ходимларнинг юксак унум билан ишлашлари учун шароит яратади, меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режанинг ва шартнома мажбуриятларининг қандай бажарилаётганлиги ва молия-хўжалик фаолиятининг натижалари ҳақида таъсис этувчилар олдида ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Аудиторнинг масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитор (аудиторлик фирмаси) аудиторлик текширувларни ўтказишда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актлари қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудитор фирмаси бухгалтерия ҳисоб-китобини олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва бошқа органларга белгиланган тартибда статистика ва бухгалтерия ҳисоботини топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудиторлик фирмасининг молия-хўжалик фаолияти уни таъсис этувчилар томонидан тафтиш қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудиторлик фирмасининг қайта тузиш ва тугатиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 3 майдаги
198-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлар Палатаси ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудиторлар Палатаси (бундан кейин матинда Палата деб аталади) молия, иқтисодиёт ва хўжалик юритиш соҳасидаги етакчи мутахассислар томонидан ихтиёрийлик асосида тузилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини ривожлантириш, такомиллаштириш, унификациялашга кўмаклашиш учун даъват этилган аудиторларнинг мустақил жамоат ташкилоти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Палата юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида ўз счётига ва муҳрига эга бўлади, Палатанинг Устави таъсис этувчилар томонидан тасдиқланади. Палата Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Давлат рўйхатига олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Палата ўз фаолиятида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Палата аудиторлик фирмалари ва аудиторларнинг бир-бирларини тушуниб иш олиб боришларини, ҳамкорлик қилишларини ва ўзаро алоқада иш кўришларни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Палата ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга, касб тайёргарлиги даражасини оширишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Палатанинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона услубият асосида аудитни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудиторлик фаолиятини мувофиқлаштириш, аудиторларнинг касб фаолияти масалалари бўйича доимий қўмиталар, вақтинчалик комиссиялар ва ишчи гуруҳларини тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аудиторлик хизматлари бозорини тадқиқ қилишни амалга ошириш, бу хизматларга бўлган талабларни қондиришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аудиторлик фаолиятининг илғор тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва кенг ёйиш, ахборот ва ўқув-услубий материалларни чиқариш, конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бурчларни бажариш масалалари юзасидан аудиторлик фирмалари ва аудиторларга маслаҳатлар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳам жисмоний аудиторлар, ҳам аудиторлик фирмаларининг касб таваккалчилигини суғурта қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аудитни ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш ва бу йўналишда қонунчилик ташаббусини кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аудитор лицензиясини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун малакали имтиҳонлар дастурини ва тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқа давлат органлари, аудиторлар ва бухгалтерларнинг ватанимиздаги ва чет эллардаги ташкилотлари билан ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудиторларнинг касб этикаси Кодексини тасдиқлаш ҳамда уларнинг фаолияти юзасидан даъволарни кўриб чиқиш, бузилишларга йўл қўйган аудиторларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Палата зарур ҳолларда аудиторлик фирмасига таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Халқаро андазалар асосида аудиторлик хулосаси шаклларини ва аудит ўтказиш андазаларини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аудиторлар Палатасининг аъзолари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгиланган тартиби аудиторлик фаолияти касби билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензия олган аудиторлар Палатанинг якка тартибдаги аъзолари бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Палата аъзолигига қабул қилиш Палатага кирувчининг ёзма аризасига биноан амалга оширилади ва Палата ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Палата аъзолари кириш ва аъзолик бадалларини тўлайдилар. Кириш ва аъзолик бадалларининг миқдори, тўлаш тартиби ва муддатлари Палата ҳайъати томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Палата аъзоларининг бурчлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг аудиторлар Палатаси ҳақидаги Низомга риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Палата олдида турган вазифаларни бажаришга фаол ёрдам бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бухгалтерия ва аудиторлик фаолияти масалалари бўйича Палатанинг услубий тавсияларини кенг ёйиш ва қўлланишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Палата аъзоларининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Доимий қўмиталар, комиссиялар ва ишчи гуруҳлари ишида қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аудиторлар Палатаси фаолиятини яхшилаш масалалари юзасидан таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Палатанинг ҳуқуқ доирасига кирадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Палата хизматларидан биринчи навбатда фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Палатанинг режалари ва тадбирлари ҳақида ахборот олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Берилган аризага асосан Палата таркибидан чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Палатанинг раҳбар органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Палата фаолиятини таъсис этувчилар йиғилишида ҳар йили сайланадиган ҳайъат бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳайъат раиси Палатанинг бутун ишларини режалаштиради ва уюштиради, Палата номидан ҳаракат қилади, барча давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларида, муассасаларда ҳамда корхоналарда унинг манфаатларини ифодалайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мулк ва молиявий маблағларга эгалик қилади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очади. Ўз ҳуқуқлари доирасида буйруқлар чиқаради ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади, ишдан бўшатади, рағбатлантиради ҳамда уларни жазолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Раис ўз фаолияти ҳақида, ҳайъатнинг иши ҳақида ва Палата фаолиятининг якунлари тўғрисида таъсис этувчиларнииг умумий йиғилиши олдида ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Палатанинг ишини таъсис этувчиларнинг умумий йиғилишида сайланадиган тафтиш Комиссияси тафтиш қилади, унинг натижалари эса ҳайъат раисининг ўз иши ҳақидаги ҳисоботи билан бир вақтда умумий мажлисда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Пул маблағлари ва харажатлар сметаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудиторлар Палатасини сақлаш кириш ва аъзолик бадаллари тушумлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Палатанинг харажатлар сметаси, штат жадвали, ходимлар сони ва мансаб окладлари ҳайъат томонидан тасдиқланади.