Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 22 сентябрдаги 30/13-сон қарори (рўйхат рақами 3079, 2018 йил 25 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2018 й., 10/18/3079/2122-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «уч иш куни» деган сўзлар «бир иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
««овернайт» — муддати бир календарь кунидан иборат депозит операцияси (бунда, овернайт депозитларини жалб қилиш ва қайтариш кунлари ўртасидаги муддат бир кундан ортиқ бўлган ҳолларда фоиз тўловлари календарь куни бўйича ҳисобланади);».