Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.06.1993 йилдаги 304-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.06.1993 йилдаги 304-сон
Kuchga kirish sanasi
23.06.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993—1995 ЙИЛЛАРДА ВА 2000 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР ЙЎЛИНИ ЭЛЕКТРЛАШТИРИШНИНГ БОШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика темир йўл транспорти иши самарадорлигини ошириш, Ўрта Осиё темир йўлининг барқарор ишлашини таъминлашнинг муҳим омили сифатида электрлаштиришни жадаллаштириш республика халқ хўжалигининг юк ташиш харажатларини камайтириш, темир йўл транспортининг табиий муҳитга зарарли таъсирини озайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўрта Осиё темир йўли бош йўналиши участкаларидаги ҳаракатнинг барча турларини электр кучи билан тортишга ўтказиш дастури қурилишнинг босқичлари ҳамда уни бошлаш ва тугатиш муддатлари бўйича 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта Осиё темир йўлини электрлаштириш бош режасининг амалга оширилиши республиканинг давлат мақсадли дастури деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси — электрлаштиришнинг бош буюртмачиси, Ўзбекистон Давлат транспорт қурилиш корхоналари уюшмаси бош пудратчи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва маблағ билан таъминловчи банклар капитал қурилиш истиқболини белгилашда темир йўлни электрлаштириш бўйича республиканинг давлат мақсадли дастурини амалга ошириш учун зарур ҳажмларда кредит ресурслари, шу жумладан, имтиёзли узоқ муддатли кредит ажратилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига электрлаштириш учун моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар учун МДҲ мамлакатлари билан ҳисоб-китобларда Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси ва «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмасига энг қулай шароитлар яратиб бериш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзшартномасавдо» ҳар йили 2-иловага мувофиқ қурилиш ҳамда электрлаштириш объектларини фойдаланишга топшириш муддатлари бўйича моддий ресурслар ва асбоб-ускуналар ажратишни ва етказиб беришни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси ва «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмасига электрлаштириш ҳажмлари ҳисоб-китобларига мувофиқ транспорт таъминотига нефть маҳсулотлари ажратишни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги темир йўл орқали ўтиш жойларида 35 кВ ва ундан юқори электр узатиш линияларининг ташқи электр таъминоти ва қайта қуриш бўйича буюртмачи функциясини қабул қилсин. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси электрлаштириш режаларига мувофиқ қурилишнинг умумий сметасида ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағларни берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ва Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасининг Алоқа вазирлигининг, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг темир йўлни электрлаштириш теграсидаги алоқа линиясини ҳимоя қилишни лойиҳалаштириш, қуриш бўйича ишлар қурилишнинг умумий сметаси ҳисобидан келишилган муддатларда «Ўзбекалоқаинвест» концерни томонидан тайёр ҳолда бажарилиши ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент, Жиззах Бухоро, Самарқанд, Навоий, Хоразм, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўрта Осиё темир йўлини электрлаштириш объектлари учун ер участкаларини ҳамда уларни лойиҳалаштириш ва қуриш учун зарур келишувларни белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширсинлар, шунингдек, қурилиш ва монтаж қилиш билан шуғулланаётган ташкилотларга белгиланган меъёрлар бўйича озиқ-овқат товарлари ажратсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзбектрансқурилиш» давлат уюшмаси 1993-1994 йиллар мобайнида электрлаштириш қурилмаларини монтаж қилиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этсин ҳамда ўзининг корхоналари ва республика саноат корхоналари негизида уларни МДҲ мамлакатларидан келтиришни истисно қилиш мақсадида деталлар, арматуралар, уланиш тармоқлари конструкциялари ва тортиш кучи билан ишлайдиган қўшимча станциялар асбоб-ускуналари тайёрлашни ривожлантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 23 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 23 июндаги 304-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта Осиё темир йўли участкаларини қуриш босқичлари ва фойдаланишга топшириш муддатлари дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тартиб рақами‎

Участкалар ва босқичларнинг номи‎

Участкаларнинг фойдаланиш узунлиги (км), ‎шу жумладан икки йўлли участкалар узунлиги‎‎

Қурилиш бошланадиган ва тамом бўладиган йил‎

I‎. Ховос—Жиззах—Суперфосфат,
‎Меҳнат— Жиззах
360/250‎ 1993-1995‎
1-босқич Ховос—Жиззах‎ 89/0‎ 1992-1993‎
2-босқич ‎Меҳнат— Жиззах‎ 141/120‎ 1993-1994‎
3-босқич Жиззах—Суперфосфат 130/130‎ 1993-1995‎
II‎. Ховос—Қўқон 190/190‎ 1993-1996‎
1-босқич Ховос—Бегобод 40/40‎ 1993‎
2-босқич Бегобод—Хўжанд 40/40‎ 1993-1994‎
3-босқич Хўжанд—Конибодом 58/58‎ 1994-1995‎
4-босқич Конибодом—Қўқон 52/52‎ 1995-1996‎
III‎. Суперфосфат—Бухоро 309/100‎ 1995 1998‎
1-босқич Суперфосфат—Зиёдин
‎Тинчлик— 138 разъезд ‎
193/50‎ 1995-1996‎
2-босқич Зиёдин—Бухоро‎ 116/50‎ 1997-1996‎
IV‎. Суперфосфат—Қарши—Бухоро‎ 297/0‎ 1997-1999‎
1-босқич Суперфосфат—Қарши‎ 140/0‎ 1997-1998‎
2-босқич Қарши—Бухоро‎ 157/0‎ 1998 1999‎
V‎. Тошкент узели ‎
1-босқич Салор—Хўжакент‎ 66/0‎ 1993 1994‎
2-босқич Тошкент—Ангрен‎ 114/0‎‎ 1994 -1995‎
VI‎. Ургенч—КўнғиротБейнов‎ 635/0‎ 1995-1999‎
1-босқич Найманкўл—Қўнғирот 102/0‎ 1995-1996‎
2-босқич Қўнғирот—Жаслик 171/0‎ 1996-1997‎
3-босқич Жаслик—Бейнов 236/0‎ 1998-1999‎
4-босқич Найманкўл—Урганч 126/0‎ 1997-1998‎
VII‎. Қўқон—Андижон‎ 322/0‎ 1996-2000‎
1-босқич Қўқон—Олтиариқ‎ 51/0‎ 1996-1997‎
2-босқич Олтиариқ—Андижон 85/0‎ 1997-1998‎
3-босқич Андижон—Наманган 95/0‎ 1998-1999‎
4-босқич Наманган—Қўқон 91/0‎ 1999-2000‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 23 июндаги 304-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий моддий ресурсларни етказиб бериш муддатлари ва миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Номи‎

Ўлчов бирлиги‎

1993‎ йил

1994‎ йил

1995‎ йил

1996‎ йил

1997 йил

1998 йил

1999 йил

2000‎ йил

Мис тонн‎а 614‎ 1136‎ 1390‎ 1240‎ 1550‎ 1615‎ 2245‎ 770‎
Алюминий‎ тонн‎а 360‎ 690‎ 846‎ 753‎ 946‎ 980‎ 1366‎ 470‎
Рух тонн‎а 64‎ 123‎ 151‎ 134‎ 169‎ 175‎ 244‎ 84‎
Қўрғошин тонн‎а 64‎ 123‎ 151‎ 134‎ 169‎ 175‎ 244‎ 84‎
Металл прокати‎ тонн‎а 7740‎ 14820‎ 18120‎ 16140‎ 20280‎ 21060‎ 29280‎ 10080‎
Кабель маҳсулоти км‎ 910‎ 1730‎ 2120‎ 1890‎ 2370‎ 2460‎ 3420‎ 1180‎
Шпаллар минг дона 30‎ 80‎ 80‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎
Ўтказиш бруслари‎ компл‎ 40‎ 40‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎
Бириктириш мосламаси билан янги рельслар км‎ 20‎ 40‎ 40‎ 30‎ 30‎ 30‎ 30‎ 30‎
Йўлдан йўлга ўтказиш мосламаси компл‎. 40‎ 40‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎ 60‎