Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 31 ДЕКАБРДАГИ 606-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон «Ўзбекистон Республикаси иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига биноан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича вазифалар Меҳнат вазирлиги зиммасига юклатилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 8 июнь,
277-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш Республика жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «Иш билан таъминлаш сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш ва давлат иш билан таъминлаш хизматининг самарали фаолият кўрсатиши» сўзлари «Меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-банддаги «иш билан таъминлаш органлари» сўзлари «меҳнат органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Иш билан таъминлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиладиган жамоат ташкилотлари рўйхатини аниқласин».
4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Белгилаб қўйилсинки, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республиками Меҳнат вазирлиги тасарруф этади».
5. 9-бандда:
биринчи хатбошидаги «Иш билан таъминлаш жамғармасига» сўзлари «Меҳнат вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Меҳнат вазирлиги кўрсатилган валюта маблағларидан меҳнат органлари моддий-техника негизини ривожлантиришда ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдалансин».
6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш ҳажмлари йил чораги учун белгиланадиган ва кейинчалик иш якунлари вазирлик ҳайъати мажлисида кўриб чиқиладиган тартибни Давлат бюджети билан ишлаш тартибига ўхшаш шаклга келтирсин».
7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини кўпайтириш мақсадида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш банкини, акционерлик жамғармаларини, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш ва сарфланишини назорат қилишни кучайтириш учун ҳамда бу ишлар Иш билан таъминлаш жамғармасининг мазкур қарор билан тугатилаётган Ижрочи дирекцияси томонидан бажариб келинганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига, зарурат бўлса, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хўжалик ҳисобидаги аудитор марказини таъсис этишга рухсат берилсин».
8. Қарорга илова қилинган «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш республика жамғармаси тўғрисидаги Низом»нинг:
а) 1-бандидаги «иш билан таъминлаш» сўзлари «меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандидаги:
«Иш билан таъминлаш жамғармасининг ижро этувчи органлари» сўзлари «Меҳнат вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
мазкур банд қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Текшириш натижасида аниқланган Иш билан таъминлаш жамғармасига қўшиб ҳисобланадиган тўланмай қолган қарзлар ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ундириладиган маъмурий ва молиявий жарималар ҳисобига тушадиган маблағларнинг 16 фоизи меҳнат органларининг моддий ёрдам жамғармасига йўналтирилади. Шу жамғармаларнинг ташкил этилиши ва сарфланиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
в) 6-бандидаги:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Меҳнат биржаларида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган, ишсизлик мақомига эга бўлган шахсларни, шу жумладан, касбга эга бўлмаган ва меҳнат бозорига илк бор тушган ёшларни касбга ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини молиявий таъминлаш»;
тўртинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши киритилсин:
«фуқароларни ҳудудлар бўйича ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган қийин вазиятда, истисно тариқасида, жамоат ишларини қисман молиявий таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларга мутаносиб равишда дотация бериш»;
бешинчи — ўн тўртинчи хатбошлари тегишли равишда олтинчи — ўн бешинчи хатбошлари деб ҳисоблансин.
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоялаш бўлимлари (меҳнат биржалари) ходимларини сақлаш, барча даражалардаги меҳнат органларини жойлаштириш учун бинолар қуриш ва қайта қуриш, моддий-техникавий таъминлашни амалга ошириш, компьютер, кўпайтирувчи ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш»;
тўққизинчи хатбоши «амалга ошириш» сўзларидан сўнг «жумладан, «Меҳнат» газетаси нашрига муассислик қилиш ва зарурат бўлганда хўжалик ҳисоби негизида ёрдам бериш» сўзлари билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;
ўнинчи хатбоши «амалга ошириш» сўзларидан сўнг «ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизмини, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шароитлари ва меъёрномаларини такомиллаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;
ўн бешинчи хатбоши «фаолиятни» сўзидан сўнг «жумладан, банд бўлмаган маблағларнинг бир қисмини банклардаги депозит ҳисобларга ўтказиш, қийматли қоғозларга айлантириш, лотереялар ташкил этиш ва аукционлар ўтказиш, мулкчилик ва хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналарни яратиш, вақтинча молиявий қийинчиликка учраган корхоналарга аҳолининг иш билан таъминланишини ошириш билан боғлиқ бўлган мақсадларда ҳамда тўланиши, таъминланиши ва қайтарилиши шартлари билан қисқа муддатли ссуда берилишини» сўзлари билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;
г) 7-бандидаги:
биринчи хатбоши «ишлаб чиқилган» сўзларидан сўнг «ва қонунчилик билан белгиланган тартибда тасдиқланадиган» сўзлари билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги иш билан таъминлаш дастурларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат органларига Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш ҳажмларини, уларнинг иш якунларини кейинчалик вазирлик ҳайъатининг мажлисида кўриб чиқиш шарти билан даврлар (йил, чорак) учун белгилайди»;
д) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
Иш билан таъминлаш республика дастурида кўзда тутилган харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиявий таъминланиши учун тўла жавоб берди;
Иш билан таъминлаш жамғармасининг навбатдаги ва истиқболдаги вазифаларини, шу жумладан, унинг маблағлари сарфланишининг асосий йўналишларини белгилайди;
Иш билан таъминлаш жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича керакли низомлар ва йўриқномаларни ўз ваколати доирасида тасдиқлайди;
халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда Иш билан таъминлаш жамғармаси ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорлик қилади»;
е) кейинги бандлар чиқариб ташланиб, ўрнига қуйидаги таҳрирдаги 10-банд киритилсин:
«10. Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари сарфланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан, зарур бўлганда аудиторлар ва аудитор фирмаларини жалб этиш йўли билан амалга оширилади».