1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизнинг транспорт логистика салоҳиятини кенгайтириш, транзит жозибадорлигини ошириш ҳамда ташқи савдо юкларини божхона назорати остидаги ташишни соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларида ташиладиган ва божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган божхона назорати остидаги транспорт воситалари ва товарларни, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни ташкил этиш, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувлар учун божхона йиғимларини ундириш тартибини, шунингдек, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзил божхона постига белгиланган муддатда ҳамда ўзгармас ҳолатда етказилмаганда, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тартибини назарда тутувчи Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви жўнатувчи ҳамда манзил божхона постларида, шунингдек, қабул қилиш-топшириш пунктларида устувор тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
800-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларида ташиладиган божхона назорати остидаги транспорт воситалари ва товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш — автотранспорт воситаларининг божхона органлари томонидан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида божхона назорати остида махсус жиҳозланган автомобиль ёрдамида кузатиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жўнатувчи божхона пости — товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун божхона ҳамроҳлигидаги кузатув бошланадиган божхона пости;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилиш-топшириш пункти — божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни қабул қилиш-топшириш амалга ошириладиган жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилдаги божхона пости — товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун божхона ҳамроҳлигидаги кузатув тугайдиган божхона пости;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи — божхона назорати остида турган чет эл товарлари ташилишини амалга оширувчи ёки транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари — йўловчиларни ва товарларни ташиш учун фойдаланиладиган барча воситалар, шу жумладан, контейнерлар ва бошқа транспорт жиҳозлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати остида ташилаётганда Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар ушбу Низом талабларига амал қилади ва божхона пости бошлиғига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошириш учун ходимлар ва махсус жиҳозланган автомобилларни ажратиш, божхона ҳамроҳлигида кузатиладиган товарлар ва транспорт воситаларини қабул қилиш-топшириш пунктлари, кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби ва уларнинг шакллари, шунингдек, божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ўзаро ҳамкорлик тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси) томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширишда ташувчи, юк жўнатувчи ёки юк қабул қилувчининг сарфланган харажатлари божхона органлари томонидан қоплаб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган божхона назорати остидаги товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган божхона назорати шакллари қўлланилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жўнатувчи ҳамда манзилдаги божхона постларида, шунингдек, қабул қилиш-топшириш пунктларида божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви устувор тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида амалга ошириладиган ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ ташилган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида ташилган тақдирда;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, биринчи ва учинчи турдаги гувоҳнома асосида ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар томонидан амалга оширилганда;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар божхона ҳудудига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида, шунингдек, халқаро почта жўнатмалари ва фельдъегер почтаси сифатида тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган тақдирда олиб кирилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар хавфни бошқариш тизимида назорат чораси мавжуд бўлса, давлат божхона хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш қўлланилади.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 223-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш чет эл товарлари «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилганда тўланиши лозим бўлган фоиз ва миқдорларда, преференциялар ҳамда имтиёзлар инобатга олинмаган ҳолда ҳисобланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг энг юқори миқдори миллий валютада компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича, чет эл товарлари ташилаётган битта транспорт воситаси учун юз минг евро эквивалентидан ошмаслиги лозим, тирик ҳайвонлар ташилаётган транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бундан мустасно.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан озод этиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Давлат божхона қўмитасига миллий валютада тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Божхона тўловларининг тўланиши таъминланган суммаси чет эл товарлари «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорига мувофиқ бўлмаганда ёки кам бўлганда, божхона пости ходими шу вақтнинг ўзида ЯИДХП орқали сабабларини кўрсатган ҳолда, чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилишни рад этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Товарлар ва транспорт воситаларининг божхона ҳамроҳлигидаги кузатуви автотранспорт воситаларининг турини инобатга олган ҳолда, ҳаракатланиш учун қулай ва якуний манзилга етказиб бериш учун қисқа йўналиш (катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситалари, шунингдек, махсус, хавфли ҳамда катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташийдиган автотранспорт воситалари бундан мустасно) бўйлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошириш давомийлиги оддий юкларни якуний манзилгача ташиш муддатларидан кўп бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув «BOJXONA NAZORATI» ёзувли, овоз бериш, сигнал ёритгичли қурилмалар билан жиҳозланган махсус транспорт воситасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўл юки сифатида ташилаётган чет эл товарининг божхона ҳамроҳлигидаги кузатуви ушбу қўл юкини божхона чегараси орқали амалда олиб ўтаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси талаблари асосида ташувчи сифатида жавобгарлиги остида ва ушбу шахс хоҳишига кўра, унга тегишли бўлган ёки у томонидан ижарага олинган (ёлланган) ёхуд бошқа транспорт воситасида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда божхона ҳамкорлигида кузатиб бориш билан боғлиқ харажатлар ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш куннинг ёруғ вақтида, автотранспорт воситаси жўнатувчи божхона органига етиб келган пайтдан эътиборан олти соатдан кечиктирмай бошланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёзма топшириғи асосида куннинг қоронғи вақтида ҳам кузатув амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг сони йигирматага етса, божхона ҳамроҳлигидаги кузатув дарҳол бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қабул қилиш ва топшириш пунктларида тескари йўналиш бўйича божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳаракатланиш учун тайёр бўлганда, божхона ходимлари қабул қилиш ва топширишни ушбу пунктда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари колоннаси ҳаракатининг йўналиши ва вақти мос тушган ҳолларда, учрашув жойида қабул қилиш-топширишни амалга оширишга рухсат берилади. Бунда божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган ҳамда хизмат автотранспорт воситалари тўхтаганда, бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халал бермаслиги ва шахслар ҳаётига хавф солмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширишда ҳужжатлар ушбу Низомнинг 26 — 31-бандларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жўнатувчи божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун ходимларни ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигида кузатувни амалга оширувчи ходимларга божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, маълумотларни электрон тизимларга ўз вақтида, тўғри киритиш, божхона ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш ҳамда ҳудудий божхона бошқармалари масъул ходимлари билан ўзаро алоқада бўлиш тартиблари юзасидан тушунтиришлар беради.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган транспорт воситалари ҳужжатларини расмийлаштирадиган жўнатувчи божхона пости масъул ходими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни ўрганиб чиқади, транспорт воситалари эшик ва люкларининг, қўл юки идиши ҳамда улардаги қулфларнинг ишончлилиги, шунингдек, қиёслаш воситаларини, муҳрларнинг бутлигини текширган ҳолда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради. Агар текшириш давомида товарлар ташилаётган транспорт воситаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, товарларни ташишга транспорт воситасини лозим даражада жиҳозлаш ёхуд божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш шарти билан рухсат беради;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган товарлар, транспорт воситалари ва уларга тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориладиган товарлар ва транспорт воситаларини қабул қилиб олишда транспорт воситалари эшик ва люкларининг, қўл юки идиши ҳамда улардаги қулфларнинг ишончлилиги, шунингдек, улардаги қиёслаш воситалари, муҳрларнинг бутлигини текширади, камчиликлар аниқланганда, ташувчидан аниқланган камчиликларни бартараф қилишни талаб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат ва транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан транспорт воситасига қўйилган божхона идентификация воситалари мослигини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни амалга ошириш жараёнида кузатилаётган товарга тегишли бўлган барча ҳужжатларни шахсан ўзида сақлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пост бошлиғи ёки унинг ўринбосари кўрсатмасига асосан товар ва транспорт воситаларининг белгиланган тартибда божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилишини амалга ошириш ва уларни белгиланган манзилга етказиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир йўналишда ҳаракатланишга мўлжалланган йўлларда кузатилаётган автотранспорт воситалари ортида тўпланган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Йўналиш бўйича кейинги ҳудудий божхона бошқармасининг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи масъул ходимлари қабул қилиш-топширишни мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ белгиланган жойларда ва 22-бандида келтирилган тартибда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сўнги манзилдаги божхона постига етказиб берилган товарлар ва транспорт воситалари мазкур божхона постининг масъул ходимига топширилади ҳамда божхона назорати зонасига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган миқдорларда ундирилади, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларидан озод этилган ҳолатлар бундан мустасно.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимлари олдиндан ёки божхона ҳудудида тўланиши лозим.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/210/0286-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир транспорт воситасида ҳамда битта қўл юки ташилаётган транспорт воситасида бир нечта божхона постлари учун мўлжалланган товарларни ташишда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғими, биринчи жўнатиш божхона постидан якуний манзилдаги постигача бўлган масофадан келиб чиққан ҳолда бир маротаба ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимлари ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар томонидан ташув иш шартлари ва товарларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда йигирматадан кўп бўлмаган автотранспорт воситалари кузатиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўхташ вақтида божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар автотранспорт воситалари гуруҳи назоратини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошириш давомида авария ёки енгиб бўлмас куч таъсирида ёхуд бошқа ҳолларда транспорт воситаларидан бирининг носозлиги юзага келиб, ҳаракатни давом эттира олмаганда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар транспорт воситалари гуруҳи ҳаракатини тўхтатади ва бу ҳақда ушбу ҳудуддаги ҳудудий божхона бошқармасига ёки энг яқин ҳудудда жойлашган божхона постига хабар беради, шунингдек, товарлар йўқотилишининг олдини олиш бўйича зудлик билан божхона назоратини таъминлаш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракатни давом эттириш учун носоз ҳолга келган автотранспорт воситасини ҳудудий божхона бошқармаси ёки божхона пости масъул ходимига топширгандан сўнг белгиланган тартибда қолган автотранспорт воситаларининг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда, автотранспорт воситаси носозлигини қисқа вақтда бартараф этиш имкони мавжуд бўлса, таъмирлаш тугатилгандан сўнг божхона ҳамроҳлигидаги кузатув давом эттирилади. Содир бўлган ҳолат тўғрисида юзага келган ҳолат, уни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар, товарларнинг ҳолати ҳамда кейинчалик божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни акс эттирган ҳолда далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш жараёнида товар ва транспорт воситаси авария ёки енгиб бўлмас куч таъсирида шикастланган, фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки йўқ бўлганда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар ташувчи ва ҳалокат содир бўлган йўл участкасида хизмат кўрсатувчи йўл-патруль хизмати ва бошқа ваколатли орган ходимлари билан биргаликда содир бўлган ҳолат тўғрисида далолатнома тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга ошираётган ходимлар юзага келган ҳолат бўйича зудлик билан ҳудудий божхона бошқармаси навбатчилик қисмига ва божхона пости бошлиғига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий божхона бошқармаси ва божхона пости раҳбарияти содир бўлган ҳолат бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган транспорт воситалари ички ишлар органларининг блок постларида тўхтатилиши ҳамда товарларни кўриш учун автомобилнинг юк бўлмаси очилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилаётган транспорт воситаларини тўхтатишга фақат товар ва транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда, божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида ҳаракатланаётганлиги тўғрисида гумон қилиш учун жиддий асослар мавжуд бўлган тақдирда, Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаси раҳбарияти томонидан берилган ёзма кўрсатма мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш давомида товарлар ва транспорт воситалари божхона кўригидан ўтказилганда белгиланган тартибда далолатнома тўлдирилиб, унинг бир нусхаси тижорат ҳамда транспорт ҳужжатларига илова қилинади, иккинчи нусхаси божхона кўригини амалга оширган божхона органи иш юритувида қолади ва Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига тегишли маълумотлар киритилади. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида бўлган транспорт воситасининг юкхонаси ёки қўл юки идишига янги махсус божхона пломбаси қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида олиб кетилаётган транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан кетиб қолганда, зудлик билан бу ҳақда ушбу ҳудуддаги ҳудудий божхона бошқармаси ҳамда ўзи хизмат олиб бораётган ҳудудий божхона бошқармалари навбатчилик қисмига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарни олган навбатчилик қисми ички ишлар органларининг ҳудудий таркибий тузилмаларига божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан қочиб кетган транспорт воситасини қидириб топиш бўйича маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органидан хабар келиб тушиши билан божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан қочиб кетган транспорт воситасини қидириб топиш ва блок постларида тўхтатиш ҳамда божхона органларига топшириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикамиз магистраль йўлларидаги автотранспорт воситаларини назорат қилиш («Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини видеокузатуви тизими») тизими маълумотларини электрон шаклда Давлат божхона қўмитасига онлайн режимида тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органлари ваколатли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ички ишлар органи томонидан онлайн режимида тақдим этилган электрон маълумотлар асосида республика ҳудудида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситалари устидан назоратни амалга ошириб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувдан кетиб қолган транспорт воситаси топилганда, ушбу транспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилади ва ташувчига нисбатан божхона қонунбузилиш ҳолати юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар товарлар йўқотилганлиги аниқланса, Кодекс ҳамда ушбу Низомнинг 10-банди талаблари асосида ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари ташувчидан сўзсиз ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида етказиб беришда божхона қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона ҳамроҳлигидаги кузатув давомида хавфсизлик чораларини кўриш ва уларга риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимлар кузатиб борилаётган товарлар, автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатлари йўқ қилиниши ёки йўқолишига сабаб бўладиган ҳолатлар вужудга келган вазиятда товарлар, автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатлари сақланишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Божхона ҳамроҳлигидаги кузатув остида ташиладиган товарлар, транспорт воситаларини ташиш қоидаларини бузганлик, шунингдек, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаслик учун ташувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Божхона органлари ва ички ишлар органларининг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларини бузганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида ва интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли шахс — чет эл товарлари учун божхона тўловларининг тўланишини таъминловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси) реестрига киритилган, шунингдек божхона тўловлари тўланишига жавобгар бўлган банк, суғурта ташкилотлари, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари (юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи, ташувчи) ёки бошқа манфаатдор шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жўнатувчи божхона пости — товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш бошланган божхона пости;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилдаги божхона пости — товарнинг тўлиқ туркуми ёки унинг қисмини божхона назорати остида ташиш тугалланадиган божхона пости;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — ДБҚ ЯААТ) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Чет эл товарлари ташилаётган автотранспорт воситалари учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш (пул маблағларини божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритишдан ташқари) банклар ва суғурта ташкилотлари марказий идоралари билан Давлат божхона қўмитаси ўртасида тузилган томонларнинг жавобгарлигини белгиловчи шартнома асосида амалга оширилади. Бунда банк ва суғурта ташкилотларининг тўлов қобилияти инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк кафолати ҳамда суғурта полислари Давлат божхона қўмитаси билан тузилган шартнома асосида банклар ва суғурта ташкилотлари томонидан Давлат божхона қўмитасига электрон шаклда, онлайн режимда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзилга белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказиб берилмаганда, ушбу товарларга ҳисобланган божхона тўловлари таъминлов божхона расмийлаштируви учун қабул қилинган кунда амалда бўлган банк кафолати ёки суғурта полиси асосида ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Банклар ва суғурта ташкилотлари томонидан божхона тўловлари тўланиши таъминланган банк кафолати ва суғурта полиси, ушбу банк кафолати ҳамда суғурта полиси бўйича мажбуриятлар бажарилмагунга қадар бекор қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва ДБҚ ЯААТ орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ва ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ваколатли шахслар томонидан электрон шаклда онлайн режимида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларини божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш учун божхона тўловларини таъминловчи ваколатли шахс ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини қуйидаги исталган усуллар орқали таъминлаши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафиллик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси, божхона назорати остида ташилаётган товарларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштиришда преференциялар ҳамда имтиёзлар инобатга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммасига мос ёки ундан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Чет эл товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ташиш бошланишидан олдин ваколатли шахс электрон рақамли имзо билан ЯИДХПнинг «Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш» интерактив хизмати орқали электрон шаклда божхона тўловлари тўланиши таъминотини киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда чет эл товарлари ташилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш алоҳида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлашда, чет эл товарлари ташилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун маълумотлар алоҳида шакллантирилиб, божхона органига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органига келиб тушган маълумотлар ДБҚ ЯААТдаги форматли-мантиқий назоратдан ижобий ўтганда, чет эл товарлари ташилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси бўйича божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги тўғрисида идентификация коди автоматик тарзда ваколатли шахсга тақдим этилади ва товарларни манзилга етказиб бериш билан боғлиқ мажбуриятлар бажарилгунига қадар ушбу маблағлардан фойдаланиш чекланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Идентификация коди чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш мақсадида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон шаклда олдиндан хабардор қилишда жўнатувчи божхона постига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Битта автотранспорт воситасига қўлланилган божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасидан ушбу автотранспорт воситасига нисбатан товарларни ташиш мажбуриятлари бажарилгунга қадар бошқа автотранспорт воситасига нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Пул маблағларини божхона органининг депозитига киритиш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тўловчи божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун божхона органининг депозитига пул маблағлари суммасини миллий валютада ҳамда чет эл валютасида киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш чет эл валютасида депозитга киритилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Божхона органининг депозитига киритилган маблағлардан божхона тўловларини таъминлаш депозитга маблағ киритган шахснинг электрон аризаси асосида автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган пул маблағларидан фойдаланиш учун қўйилган чеклов чет эл товарларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар бажарилгандан сўнг автоматик тарзда бекор бўлади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Товарларни гаровга қўйиш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси гаров тўғрисидаги шартнома асосида товарларни гаровга қўйиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Гаровга қўйилган товарлардан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш гаровга қўйган шахс номига олиб келинаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун гаровга қўйилган товарлардан фойдаланиш учун қўйилган чеклов чет эл товарларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар бажарилгандан сўнг автоматик тарзда бекор бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни гаровга қўйилган товарлар ҳисобидан ундириб олиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Банк кафолатини тақдим этиш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасида банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган банкнинг кафолатини онлайн режимда электрон шаклда тақдим этиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банк кафолати асосида божхона тўловларини таъминлаш банк кафолатини олган шахс номига олиб келинаётган ёки ушбу шахсга тегишли автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун импорт қилувчи томонидан банк кафолати тақдим этилганда, банк кафолатида унинг СТИРи, транспорт корхоналари томонидан банк кафолати тақдим этилганда эса банк кафолатида чет эл товарини ташийдиган автотранспорт воситалари давлат рақами кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган чет эл товарлари бўйича мажбуриятлар бажарилганда, банк кафолати асосида божхона тўловлари тўланиши таъминланган суммага нисбатан ўрнатилган чекловлар автоматик тарзда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик банк кафолатини тақдим этган тижорат банкидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўзсиз ундирилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган суғурта ташкилотларининг суғурта полисини онлайн режимда электрон шаклда тақдим этиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Суғурта полиси асосида божхона тўловлари таъминотидан суғурта полиси берилган шахс номига олиб келинаётган ёки ушбу шахсга тегишли автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш учун импорт қилувчи томонидан суғурта полиси тақдим этилганда, суғурта полисида унинг СТИРи, транспорт корхоналари томонидан суғурта полиси тақдим этилганда эса суғурта полисида чет эл товарини ташийдиган автотранспорт воситалари давлат рақами кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Суғурта полиси битта автотранспорт воситасига олинганда, божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод этиш учун ЯИДХПга мурожаат этмасдан, тўғридан-тўғри жўнатувчи божхона постига мурожаат этиши мумкин. Бунда идентификация коди талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган чет эл товарлари бўйича мажбуриятлар бажарилганда, божхона тўловлари тўланиши таъминланган суғурта полисига нисбатан ўрнатилган чекловлар автоматик тарзда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни суғурта полиси асосида ундириб олиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Кафиллик орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кафиллик божхона органининг депозитига пул маблағлари суммасини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳамда чет эл валютасида киритиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш чет эл валютасида депозитга киритилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилганда, божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган расмий курс бўйича ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кафил томонидан божхона органининг депозитига киритилган маблағлардан депозитга маблағ киритган ёки бошқа шахслар номига олиб келинаётган ёхуд ушбу шахсларга тегишли автотранспорт воситасида ташилаётган чет эл товарлари учун божхона тўловлари тўланишини таъминлашда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Божхона тўловлари тўланиши таъминланган пул маблағларидан фойдаланиш учун қўйилган чеклов чет эл товарларини етказиб бериш бўйича мажбуриятлар бажарилгандан сўнг автоматик тарзда бекор бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. ДБҚ ЯААТда чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни бажаришнинг ҳар бир босқичида форматли-мантиқий назорат амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форматли-мантиқий назоратни амалга ошириш натижасида хатоликлар аниқланган тақдирда, автоматик тарзда электрон шаклда ваколатли шахсга тегишли маълумотлар уларни тўғрилаш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида ёки электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда тақдим қилинган идентификация коди орқали божхона пости ходими товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар билан ДБҚ ЯААТдаги маълумотларни солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштириш натижаси бўйича маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланмаган тақдирда, транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштириш натижаси бўйича маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланганда, божхона пости ходими шу вақтнинг ўзида ваколатли шахсга ЯИДХП орқали сабабларини кўрсатган ҳолда,чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилишни рад этади.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Идентификация коди ва божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасини божхона пости ходими ДБҚ ЯААТда мустақил текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзилдаги божхона постига белгиланган муддатда ҳамда ўзгармас ҳолатда етказилмаганда, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганда, йўқотилганда ёки манзилдаги божхона постига белгиланган муддатда ўзгармас ҳолатда (табиий эскириш ёхуд нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришлар бундан мустасно) етказилмаганлиги ҳолати аниқланганда, манзилдаги божхона пости, агар мазкур ҳолат бошқа ҳудудий бошқарма жойлашган ҳудудда аниқланганда, ушбу ҳудудий бошқарма масъул таркибий тузилмалари аниқланган куннинг ўзида ҳудудий бошқарма раҳбариятига ёзма ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бўйича манзилдаги божхона постидан ахборот келиб тушиши билан ҳудудий бошқарма раҳбарияти товарларга божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича зарур чораларни кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим қилинган ҳамда ДБҚ ЯААТдан олинган маълумотлар асосида мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб икки иш куни ичида мазкур Низомга иловада кўрсатилган шаклда далолатнома тўлдирилади. Ушбу далолатнома божхона тўловлари ва пеняларни сўзсиз ундириб олиш ҳақидаги талабнома билан бирга ДБҚ ЯААТ орқали ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўл билан:
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли шахсга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафилга (кафиллик билан таъминланганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка (банк кафолати билан таъминланганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурталовчи ташкилотга (суғурта билан таъминланганда) юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ваколатли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда уч иш куни ичида ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда товарларни қидириб топиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Божхона назорати остида ташилаётган товарларни манзилдаги божхона постига тўлиқ етказиш чоралари кўрилиши ёки далолатнома асосида божхона тўловларини тўлаш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки тўловчи томонидан талабнома олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ваколатли шахс томонидан талабномада кўрсатилган талаблар бажарилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ чоралар кўрилади, шу жумладан, талабнома юборган ҳудудий бошқарма томонидан судга ваколатли шахс томонидан чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификация коди беришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида белгиланган тартибда суд органларига мурожаат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Идентификацион код беришни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги суд қарори қабул қилинганда, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари ва пенялар тўлиқ ундирилгунга қадар ваколатли шахсга чет эл товарларини ташиётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришдан озод қилиш бўйича идентификацион код берилиши тўхтатилади. Бу ҳақида божхона органи томонидан ДБҚ ЯААТга тегишли форматли-мантиқий назорат ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона тўловлари ва пеняларни ваколатли шахсдан сўзсиз ундириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАЛОЛАТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20___ йил «_____» _____________ рўйхатдан ўтган, давлат рақами
Юкни етказиб бериш назорат ҳужжати асосида божхона назорати остида
__________________________________________________________________________________________дан (божхона органи номи)
__________________________________________________________________________________________гача (божхона органи номи)
___________________________________________________________________томонидан берилган (ваколатли шахс номи, жойлашуви (почта манзили)
чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловларини таъминлаш асосида __________сон идентификация коди
__________________________________________________________________________ томонидан ташилаётган (ташувчи номи, жойлашуви (почта манзили)
божхона қиймати ______________________________ га тенг, вазни ___________ кг бўлган товарлар
(АҚШ долларида)
(нетто вазни)
божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) ҳолати аниқланган ва 20 ____ й. «____» _____________________________________________ куни қайд этилган. ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________товарини божхона органи рухсатисиз товарлар бериб юборилганлиги (йўқотилганлиги, белгиланган божхона органига етказилмаганлиги) учун идентификация кодининг эгаси ______________________________________ томонидан
(ваколатли шахс номи)
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ қуйидаги божхона тўловлари ва пенялар тўланиши лозим: Божхона божи _____________________________________________________________________/сумма/
Бошқа божхона тўловлари______________________________________________/сумма/
Тўловлар тўланиши кечиктирилганлиги учун пеня _________________________/сумма/
Жами: тўланиши лозим бўлган _________________________________________/сумма/
20__ й. «___» ___________ даги _____________________________-сон сўзсиз ундирилган тўлов ҳужжати умумий суммаси _____________________________________ божхона органлари ______________________________________________________сон ҳисобрақамига
(божхона органи ҳисоб рақами, банк номи, КТУТ рақами)
____ йил «____»__________________ куни келиб тушган сумма Ваколатли шахсдан талаб қилинган суммани ___________________________________________________ _______________________________________________ сабабли ундириш имконияти мавжуд эмас. Божхона органи ходими имзоси ___________________________________ ___________________________________________________________________________
(лавозими, Ф.И.О., имзо)
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида» 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)» 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда) илованинг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 71-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 308-модда) 1-илованинг 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)» 2018 йил 18 июлдаги 553-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 4 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2020 й., 09/20/800/1656-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон; 18.04.2024 й., 09/24/210/0286-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)