Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2010 31.03.1997 йилдаги 165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.1997 йилдаги 165-сон
Kuchga kirish sanasi
31.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТОВАР БОЗОРЛАРИДА МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ ВА РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1996 йил 27 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан ҳамда монополияга қарши давлат сиёсатини ўтказиш, рақобат муҳити яратилишини таъминлаш ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби тасдиқлансин (1-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар)ни ва рентабелликни декларациялаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополияга қарши қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишларни қўзғаш ва уларни кўриб чиқиш тартиби лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси товар бозорларини тартибга солиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари учун ҳар чораклик давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида» 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарори 1-бандининг учинчи — олтинчи хатбошилари, 2, 3, 4, 8-бандлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини чеклаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 7 февралдаги 34-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1996 йил 19 сентябрдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 31 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Тартиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Тартиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополистик корхоналар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархлари Ҳукумат томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархларни шакллантиришда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат маблағлари ёки Ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилиш объектларида фойдаланиладиган товарлари (ишлар ва хизматлари).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Тартиб биржаларнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимлари миқдорини шакллантиришда ҳам қўлланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 32-сон, 364-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нархларни давлат йўли билан тартибга солиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополист корхоналарнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар (тарифлар), устамалар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини декларация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик билан белгиланган тартибда нархларни тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маҳсулотлари (товарлари, хизматлари)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар)ни, шу жумладан, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. МОНОПОЛИСТ КОРХОНАЛАРНИНГ МАХСУЛОТЛАРИГА НАРХЛАРНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Монопол юқори ва монопол паст нархлар белгиланишининг (демпинг нархлар белгиланишининг), харидоргир маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га нархлар асоссиз оширилиши (пасайтирилишининг, устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз натижасига кўра рақобатнинг чекланишига ва (ёки) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари камситилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, чеклаш ва уларга барҳам бериш мақсадида монополистларнинг маҳсулотлари (хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан тартибга солиш жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Муайян сифат ва турдаги маҳсулотлар, хизматлар ва халқ истеъмол товарлари аниқ гуруҳлари ва турларининг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида ҳаракат қилувчи Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига (кейинги ўринларда — Давлат реестри деб аталади) киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилган пайтда амалда бўлган ва хўжалик юритувчи субъект маҳаллий ёки республика бозорларида улар бўйича монополист ҳисобланган маҳсулотга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик оширилиши тўғрисида асосий истеъмолчи билан янги нархлар (тарифлар) келишилгандан кейин тегишли молия органларига декларация тақдим этишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Монополист корхоналар томонидан нархларнинг пасайтирилиши мустақил амалга оширилади. Бунда рақобатни чеклаш мақсадида монополист томонидан шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар пасайтирилишига (демпинг нархлар белгиланишига) йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бир хил маҳсулот (хизмат)нинг ўзи бир неча истеъмолчига (буюртмачига) етказиб берилган тақдирда, унга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотилаётган асосий истеъмолчи (буюртмачи) бўйича нархлар (тарифлар) ошиши, ёки ҳаммаси бўлиб мазкур маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотиладиган бир неча истеъмолчи (буюртмачи) бўйича олдинги ойда шаклланган ўртача нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар) ва рентабелликка декларация тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Декларация учун тақдим этилган материаллар бўйича тегишли молиявий орган бир ҳафта муддатдан кечикмай қарор қабул қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги чекланган декларация тақдим этилган нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик жорий этилиши санаси этиб унинг тегишли молия органида рўйхатга олинган сана ҳисобланади. Декларация нусхаси ёки нархлар (тарифлар)ни рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга ва давлат монополияга қарши органига юборилади.
(11-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 94-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Монопол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи хўжалик юритувчи субъект молия органларидан ҳужжатлар олингандан кейин бир ҳафта муддатда истеъмолчиларни молия органлари томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Молия органларига шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) декларация қилиниши бўйича материалларни тақдим этган корхоналар, агар молия органлари томонидан нархлар (тарифлар)ни тақдим этилган лойиҳадан паст даражада рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда истеъмолчилар билан кейинчалик ҳисоб-китоб қилган ҳолда улар билан келишилган нархлар (тарифлар) бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишни давом эттирадилар. Агар молия органлари томонидан монополист томонидан пировард истеъмолчига эмас, балки воситачи корхоналар, ва ташкилотларга ёки савдога сотилган маҳсулотга лойиҳалаштирилаётган нархлар (тарифлар)ни пасайтириш ёки илгари амалда бўлганларини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳақиқатда сотилган нархлар билан рўйхатдан ўтказилган нархлар ўртасидаги фарқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда «махсус транзит ҳисоб рақами» деб аталади) ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. БЕЛГИЛАНГАН НАРХЛАР (ТАРИФЛАР) ВА УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат бошқаруви органлари томонидан Молия вазирлиги билан келишув бўйича уларнинг ижтимоий ва иқтисодий асосланиши ҳолларида белгиланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. МАҲСУЛОТЛАР, ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА НАРХЛАР ШАКЛЛАНИШИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Белгиланган ва бошқариладиган нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллашнинг тўғрилиги устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар ва таҳлиллар асосида хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни истеъмолчиларга қайтариш, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда — махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан судга мурожаат қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тушган маблағлар ва жарималар ҳисобини юритади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилишига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган ва чекланган нархлар (тарифлар) ва устамаларни ошириш, биржа савдолари ва аукционлар натижасида шаклланган монополист корхоналар маҳсулотлари нархлари бундан мустасно;
(20-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия органларига нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этиш ёки рентабеллик, уларнинг ошиб кетишига олиб келувчи устамаларнинг чекланган даражасини белгилаш учун ишончсиз ахборот тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) қийматига уларнинг нархида ҳисобга олинган амалда фойдаланилмаган материаллар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларнинг буюртмачи ёки пудратчи томонидан иқтисодий жиҳатдан асосланмаган ҳолда шакллантирилиши ва уларнинг оширилиши, давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилиш объектларида бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғими чекланган миқдорининг товар-хом ашё биржалари томонидан ошириб юборилиши.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 августдаги 384-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 32-сон, 364-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи сотиш нархидан паст нархларда сотиш.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 569-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида қўшимча даромад (фойда) олиш мазкур Тартибнинг бузилиши ҳисобланмайди ҳамда ушбу даромад (фойда) олиб қўйилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 апрелдаги 63-сонли қарорига мувофиқ тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 15-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар оширилган нархлар ва тарифлар (қўшимча ҳақ, уларга чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган амалдаги тушум билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ шаклланган нархлар ва тарифлар (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича мана шу маҳсулот (ишлар, хизматлар) қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот (товарлар)нинг сотиш нархларини сотиш нархларига савдо, таъминот-сотиш, улгуржи ва бошқа устамаларни қўшиб шакллантирувчи ва қўлловчи савдо, умумий овқатланиш, таъминот-сотиш корхоналари, воситачилик ташкилотлари ва ташкилотлар учун олиб қўйилиши керак бўлган сумма қуйидагича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оширилган устамалар қўлланган ҳолларда — маҳсулотлар (товарлар)ни сотишдан олинган устаманинг амалдаги суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда белгиланган нархларга белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда — оширилган нархлар бўйича сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажмига ҳисоблаб чиқилган устама суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган маҳсулотнинг худди шу ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотларига, истеъмолчиларга қайтариш рентабеллигининг чекланган даражалари белгиланган корхоналар учун умуман маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) гуруҳлари (турлари) бўйича рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олинган ва истеъмолчиларга қайтарилмаган ёхуд корхоналар томонидан чораклик ҳисоб-китоблар асосида махсус транзит ҳисоб рақамига киритилмаган сумма олиб қўйилиши керак.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу Тартибни бузиш натижасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафовутдан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда махсус транзит ҳисоб рақамига ундириб олинади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафовут истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд, истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, тегишли бюджетга ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартибини бузганлик учун ушбу Тартибнинг 28-бандида белгиланган ҳолларда ва миқдорларда жарима ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополист корхоналар томонидан монопол маҳсулотларни биржа савдолари ва кимошди савдолари орқали, шунингдек тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа (кимошди савдолари) котировкаларининг ўртача олинган нархларида сотишда уларга нисбатан декларация қилинган чекланган нархни оширганлик учун санкциялар қўлланмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жарима қонунни бузишнинг бутун даврига қўлланилади ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидан ва унинг бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган фойдадан ундирилади, мазкур Тартибнинг 28-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 94-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қонунсиз олинган маблағлар олиб қўйилиши ва хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг мазкур Тартиб бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 июндаги 216-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 94-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилиши керак бўлган суммани ҳисоблаб чиқишда солиқларнинг оширилишига олиб келган мазкур Тартиб бузилишига йўл қўйган корхоналарда солиқларнинг ва бошқа тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси корхонадан олиб қўйиладиган сумма пасайтирилиши ҳисобига ўтказилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари суднинг ноқонуний олинган маблағларни ундириш ва ушбу Тартиб бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги қарорини олгандан кейин бир ой муддатда ушбу маблағларни махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 80 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларнинг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Назорат органлари мазкур Тартиб бузилганлиги аниқланган тақдирда текшириш материалларини тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли монополияга қарши давлат органига юборадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ушбу Тартибнинг бузилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча сумма олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчиларга қайтаради ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказади. Бу ҳолда жарима қўлланмайди.
(28-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Тартибнинг бузилганлиги монополияга қарши орган томонидан аниқланган тақдирда 10 фоиздан 20 фоизгача миқдорда жарима қўлланади, худди шундай бузилиш жарима қўллангандан кейин бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда ушбу Тартибнинг 22-банди биринчи ва иккинчи хатбошига мувофиқ қайтариладиган (олиб қўйиладиган) сумманинг 20 фоиздан 50 фоизигача миқдорда жарима қўлланади, алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотилган алкоголли маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айнан шу қонун бузилиши бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда — ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотилган алкоголли маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулот қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиш суд тартибида амалга оширилади, тайёрловчилар (ижрочилар, сотувчилар) томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий равишда тўланган ҳолларда эса — давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган миқдордаги жаримани ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 569-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича хўжалик юритувчи субъект нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан бошқариш тартиби бузилишига йўл қўйган тақдирда маблағларни олиб қўйиш бундай қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб счётидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Монополияга қарши давлат органининг қарори (ёзма кўрсатмаси) устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Нотўғри олиб қўйилган маблағлар ва жарималарни қайтариш монополияга қарши давлат органи қарорига кўра, ёхуд суд қарорига кўра махсус транзит ҳисоб рақамига тушаётган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар қўшган ҳолда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 165-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 261-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)