Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2025 17.12.2020 йилдаги 791-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.12.2020 йилдаги 791-сон
Kuchga kirish sanasi
18.12.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 сентябрдаги 590-сонли « Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни консервация қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тадбирларини молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш ишларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
791-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 791-сон қарорига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом деградацияга учраган, кам маҳсулдор ҳамда заҳарли саноат чиқиндилари ва радиоактив моддалар билан ифлосланган қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деградацияга учраган ерлар — табиий ва антропоген омиллар, хўжалик ва бошқа фаолиятнинг салбий таъсирлари натижасида тупроқ сифати ёмонлашган қишлоқ хўжалиги ерлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш — деградацияга (шўрланишга, чўлланишга, ботқоқлашишга учраши ҳамда яйлов ва пичанзорларда тупроқ-ўсимлик қоплами жиддий таназзулга) учраган, кам маҳсулдор, ҳосилдорлиги жуда пасайган ва табиий хусусиятлари бўйича салбий тавсифларга эга тупроқлар, юқори даражада заҳарли саноат чиқиндилари, радиоактив моддалар, оғир металлар ва бошқа кимёвий элементлар билан ифлосланган қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлик ва табиий хусусиятларини тиклаш, бузилган ерларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини ва деградация суръатларини пасайтириш ҳамда олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга мақсадли фойдаланишдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш лойиҳаси — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам маҳсулдор ерлар — мақсадли фойдаланиш учун экологик хавфли ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган, тупроқ унумдорлиги жуда паст ва табиий хусусиятлари бўйича салбий тавсифланадиган қишлоқ хўжалиги ерлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
картографик (план-картографик) материал — хариталарни яратиш ва янгилаш учун фойдаланиш мумкин бўлган ер участкасининг фазовий жойлашиши тўғрисидаги ахборот ва ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерлари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) учун доимий фойдаланиладиган экин (ҳайдалма) ерлар, пичанзор ва яйловлар, бўз (ташландиқ) ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) эгаллаган ерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик талаблар бузилиши натижасида тупроқларнинг кучли эрозияга, шўрланишга, чўлланишга, ботқоқлашишга учраши ҳамда яйлов ва пичанзорларда тупроқ-ўсимлик қоплами жиддий таназзулга учраганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқларнинг инсон саломатлиги учун хавфли даражада кимёвий моддалар ва бошқа турдаги ифлослантирувчилар билан зарарланиши ёки шўрланиши ёки ишқорлилик даражасининг ошиши натижасида ерларнинг бузилиши юзага келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларнинг кам маҳсулдорлиги, тупроқ ҳосилдорлиги жуда пасайганда ва табиий хусусиятлари бўйича салбий тавсифларга эга бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерлар йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий концентрациялардан юқори даражада заҳарли саноат чиқиндилари, радиоактив моддалар, оғир металлар ва бошқа кимёвий элементлар билан ифлосланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ер участкаси жисмоний ва юридик шахслар фойдаланишида ёки эгалигида бўлса, қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ташаббусига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган бўлса, ерларни консервация қилиш туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ташаббусига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Консервация қилинган ерларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланганлиги бўйича тури консервация қилинган барча даврда ўзгармайди ва статистика ҳисоботларида алоҳида сатрда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қишлоқ хўжалиги ерларининг бузилишга олиб келган шахсларни аниқлаш ва етказилган зарарни қоплаш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш ва хатловдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги), Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш ва консервация қилинадиган қишлоқ хўжалиги ерларини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори билан тасдиқланган Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар беш йилда умумий кўрикдан ўтказиш, агрокимёвий ва геоботаник тадқиқотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш учун план-картографик материаллар ва ер участкаси тўғрисидаги бошқа ахборотларни ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотларни ер-ахборот маълумотлар базасига киритиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ерларининг план-картографик ва бошқа ахборотлари ҳамда агрокимёвий ва геоботаник тадқиқотлар натижалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тупроқлари ҳолати тўғрисида миллий, ҳудудий ва маҳаллий электрон маълумотлар базасини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Умумий кўрик, агрокимёвий ва геоботаник тадқиқотлар натижаларига кўра қишлоқ хўжалиги ерлари консервация қилинадиган гуруҳга ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қишлоқ хўжалиги ерларини деградацияга учраган, кам маҳсулдор ҳамда заҳарли саноат чиқиндилари ва радиоактив моддалар билан ифлосланган консервация қилинадиган гуруҳга ўтказишда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган тупроқ таркибини тавсифловчи тахминий кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маҳсулдорлиги бўйича қишлоқ хўжалиги ерлари тўрт тоифага бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган ерлар — ўзининг табиий ҳосилдорлиги бузилмаган ҳолда сақлаб қолинган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз ерлар — сўнги уч йил ичида ерларнинг бузилишига, тупроқ унумдорлиги (озуқа ҳажми) сифати ёмонлашувига олиб келадиган жараёнлар бир оз таъсир қилган, тупроқнинг балл бонитети, геоботаник фарқлар ва бошқа усуллар билан белгиланган базавий нормативлари 20 фоиздан ошмайдиган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кам маҳсулдорлиги ўрта даражадаги қишлоқ хўжалиги ерлари — ерларнинг бузилишига олиб келадиган жараёнларга мойил бўлган, сўнги уч йил ичида тупроқ унумдорлигининг (озуқа ҳажми) сифати ёмонлашувига олиб келадиган жараёнлар вужудга келган тупроқнинг бонитети, геоботаник фарқлар ва бошқа усуллар билан белгиланган базавий нормативлари 20 — 40 фоизни ташкил қиладиган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кам маҳсулдорлиги юқори даражадаги қишлоқ хўжалиги ерлари — тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келадиган жараёнларга жуда сезгир, сўнги уч йил ичида тупроқ унумдорлигининг (озуқа ҳажми) сифати ёмонлашувига олиб келадиган жараёнлар вужудга келган тупроқнинг балл бонитети, геоботаник фарқлар ва бошқа усуллар билан белгиланган базавий нормативлари — 40 фоиздан ортиқни ташкил қиладиган ерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш ишлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш агротехник ва биологик тадбирларни ўз ичига олган ерларни консервация қилиш бўйича тасдиқланган лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агротехник тадбирларда ерни текислаш (режалаштириш), қияликларни шакллантириш, тупроқнинг юза қатламини олиб ташлаш, тупроққа унумдор қатламларни ётқизиш, гидротехник ва мелиорация иншоотларини қуриш, заҳарли юза жинсни кўмиб ташлаш ҳамда ерлар деградацияси, атроф-муҳитга бузилган ерларнинг салбий таъсирларини олдини олиш, истиқболда ерлардан белгиланган ва рухсат этилган мақсадда фойдаланиш учун бошқа ишларни амалга ошириш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биологик тадбирлар тупроқларнинг агрофизик, агрокимёвий, биокимёвий ва бошқа хусусиятларини яхшилашга қаратилган агротехник ва фитомелеоратив тадбирлар мажмуасини қамраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари (қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган ерлар учун) қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига консервация қилиш зарурати ва сабабларини асослантирган ҳолда тегишли ариза билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси далалари бўйича агрокимёвий (яйлов ва пичанзорлар учун геоботаник) тадқиқотлар таҳлили (консервация қилиш ҳолатидаги қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий кузатув материаллари (фото тасвир, видео ёзув ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликларининг (қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган ерлар учун) аризасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари беш иш куни ичида ерларни жойига чиққан ҳолда кўрикдан ўтказиш ва уларни консервация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани тайёрлаш учун комиссия тузиш ҳақида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибига ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг масъул ходимлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш ишларини мувофиқлаштиради ва умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги вазирлиги — қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини, ирригация ва мелиорация тизимларининг ишчи ҳолатини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — ўрмон фонди таркибидаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолатларини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — қишлоқ хўжалиги ерларининг заҳарли саноат чиқиндилари ва радиоактив моддалар билан ифлосланганлик даражасини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди ерларининг хўжалик ва ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифаларини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия ерларни ўн беш иш кунида жойига чиққан ҳолда кўрикдан ўтказиб, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари вакиллари томонидан ерларни консервация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва консервация қилишга сабаб бўлган омиллар тўғрисида ҳисобот ва хулоса тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ўн иш куни ичида тақдим этилган материаллар ва хулосаларни кўриб чиқиб, консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган қарорга мувофиқ консервация қилиш бўйича ишчи ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилади ва унда ерларни консервация қилиш усуллари, консервация қилиш муддати, ерлардан фойдаланиш йўналишлари белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ерларни консервация қилиш лойиҳаси алоҳида ҳужжат кўринишида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ерларни консервация қилиш лойиҳаси қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузилган ер майдони, деградация даражаси ва тавсифлари ерларни кўрикдан ўтказиш натижасида аниқланган салбий ҳолатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид талаблар, техник регламентлар ҳамда ер участкаси жойлашган жойи ва ҳудуднинг табиий-иқлим шароитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузилган ерлардан фойдаланишнинг белгиланган ва рухсат этилган мақсади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ерларни консервация қилиш лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Тушунтириш» бўлими, унда қуйидагилар ёритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерни консервация қилишнинг дастлабки шартлари, унинг майдони, жойлашган жойи, ер деградациясининг даражаси ва тавсифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилинадиган ер участкасининг кадастр рақами, консервация қилинадиган ерлар чегараси ва чегарадош ерлар тўғрисидаги маълумотлар ва ер тузиш харитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилинадиган ер участкасидан фойдаланиш бўйича белгиланган мақсад ва рухсат этилган йўналиш тўғрисидаги ахборотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг алоҳида шартларда фойдаланиладиган ҳудудлар билан чегарадошлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ерларни консервация қилишнинг экологик ва иқтисодий асосномаси» бўлими, унда қуйидагилар ёритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилиш тугагандан сўнг ер участкасидан белгиланган мақсад ва рухсат этилган йўналишда фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда, ерларни консервация қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар ва техник ечимларнинг экологик ва иқтисодий асосномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш ишларининг параметрлари ва сифат хусусиятларига қўйилган талаблар тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Ерларни консервация қилиш ишлари таркиби, ҳажми ва муддатлари» бўлими, унда қуйидагилар ёритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни кўрикдан ўтказиш натижалари асосида аниқланадиган консервация қилиш бўйича ишлар таркиби ҳамда ерларни консервация қилиш бўйича ишларини амалга ошириш заруратини асослаш учун тупроқ ва бошқа дала тадқиқотлари, лаборатория таҳлиллари, шу жумладан тупроқ таркибининг физик, кимёвий ва биологик кўрсаткичлари ҳамда муҳандислик-қидирув натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш ишларини амалга ошириш кетма-кетлиги ва ҳажми тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш ишларини амалга ошириш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш ишларини якунлаш режалаштирилган муддат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) «Ерларни консервация қилиш ишларини ўтказиш учун харажатлар сметаси» бўлими. Бунда ерларни консервация қилиш ишларининг тури ва таркиби бўйича алоҳида ва умумий харажатлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар (туманлар, шаҳарлар) ҳокимликлари, ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ерларни консервация қилиш лойиҳаларининг буюртмачилари (кейинги ўринларда — буюртмачи) бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ерларни консервация қилиш лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер тузиш ишларини бажарувчи юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилган ҳолда, ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан фойдаланиш ёки эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган бўлса, ерларни консервация қилиш лойиҳалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер тузиш ишларини бажарувчи юридик ва жисмоний шахсларни жалб қилган ҳолда, туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ерларни консервация қилиш лойиҳаси тасдиқлангунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) келишиш учун ерларни консервация қилиш лойиҳасини иловалари ва хат билан биргаликда тақдим қилади. Ерлар деградацияси даражасини пасайтириш, бузилган ерларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва келгусида деградацияга учрашининг олдини олиш мақсадларига эришиш учун ерларни консервация қилиш бўйича назарда тутилган тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлиги лойиҳани келишиш предмети ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ерларни консервация қилиш лойиҳаси тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун давомида лойиҳанинг келишилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида расмий хат бериши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ерларни консервация қилиш лойиҳаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари томонидан асоссиз равишда ўн беш кун давомида кўриб чиқилмаса, лойиҳа келишилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидаги ҳолатлардан бирида ерларни консервация қилиш лойиҳасини келишишни рад этиш тўғрисида хабарнома юбориши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш лойиҳасида назарда тутилган тадбирлар ерлар деградацияси даражасини пасайтириш, атроф-муҳитга салбий таъсирларни ва ерларнинг кейинчалик деградациясининг олдини олиш мақсадларига эришишни таъминламаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш лойиҳасида кўрсатилган ер участкалари ва консервация қилинадиган ерлар майдонлари консервация қилиш талабларига номувофиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерларни консервация қилиш лойиҳасининг «Тушунтириш» бўлимида ерлар ва ер участкаларини консервация қилиниши тўғрисида ишончсиз ва шубҳали маълумотлар мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилиш даврида ер участкаларидан белгиланган ва рухсат этилган мақсадда фойдаланиш бузилишига тааллуқли тадбирлар белгиланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ерларни консервация қилиш лойиҳасини келишишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада ерларни консервация қилиш лойиҳасини қайта кўриб чиқиш бўйича рад этиш сабаблари ва тавсиялар асосланган ҳолда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ерларни консервация қилиш лойиҳаси рад этиш сабаблари бартараф этилгандан сўнг ерларни консервация қилиш лойиҳасини келишиб беришни рад этиш тўғрисида хабарнома олган кундан бошлаб уч ойдан кечикмасдан қайта келишиш учун тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерларни консервация қилиш лойиҳасида кўрсатилган ер участкалари ва консервация қилинадиган ерлар майдонлари консервация қилиш талабларига номувофиқ бўлса, лойиҳа қайта келишиш учун қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қайта киритилган ерларни консервация қилиш лойиҳасини беш иш кунида келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ерларни консервация қилиш лойиҳаларини техник лойиҳалар (дастурлар) экспертизасидан ўтказиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари уч иш кунида ерларни консервация қилиш бўйича тайёрланган тегишли материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия ўн кундан кечикмасдан ерларни консервация қилиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ерларни консервация қилиш лойиҳаларининг буюртмачилари ерларни консервация қилиш лойиҳаларининг нусхасини ер тузиш ҳужжатларининг маҳаллий фондида сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерларни консервация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш даврида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари масъул ходимлари иштирокида консервация қилинаётган ер участкаси чегарасига консервация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш ишларини амалга ошириш муддати ерларни консервация қилиш лойиҳасида белгиланади ва ушбу муддат беш йилдан йигирма беш йилгача белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш бўйича консервация қилиш лойиҳасини амалга оширишда муаллифлик назоратини амалга оширишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисидаги низомга мувофиқ мониторинг олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ерни консервация қилиш бўйича консервация қилиш лойиҳасида белгиланган муддат тугагандан сўнг бир ой муддат ичида ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтининг масъул ходимларидан иборат консервация қилинган ерни жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Комиссия консервация қилинган ерни жойига чиқиб кўрикдан ўтказади ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ерларни фойдаланиш бўйича аввалги мақомга қайтариш, консервация муддатини узайтириш ёки ундан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликка йўналтирилган бошқа таклифлар тўғрисида хулоса тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Консервация қилинган ерни жойига чиқиб кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия хулосасига мувофиқ йигирма беш йилдан кам муддатга консервация қилинган қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш муддатини узайтиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ўзи айбдор бўлмаган ҳолатда иқтисодий самарасиз, экологик хавфли ва техноген ифлосланган ер участкаси ўрнига худди шу ер участкасига тенг қийматдаги ер участкасини ажратиш тўғрисида илтимоснома билан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия ер участкасидан фойдаланувчининг (эгалик қилувчининг) талабини туман захирасидаги ерлар ҳисобидан қаноатлантириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захира ерлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ер участкасидан фойдаланувчининг (эгалик қилувчининг) талаби рад этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Консервация амалга оширилаётган вақтда ер участкасининг мўлжалланган мақсадини ўзгартириш ва ерларни консервация қилиш лойиҳаларида назарда тутилгандан ташқари ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Консервация даврида ер участкасидан фойдаланувчининг (эгалик қилувчининг) ерга нисбатан ижара (эгалик) ҳуқуқлари сақлаб қолинади ва Ер участкалари қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасидан фойдаланувчининг (эгалик қилувчининг) хоҳишига кўра консервация қилинаётган ерлар захира ерлар таркибига ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра консервация қилинган майдонлар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тадбирларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари, ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қуйидагилар молиялаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларида назарда тутилган ерларни консервация қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ва тупроқларни консервация қилиш учун изланишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерларни консервация қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш доирасидаги илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консервация қилинган қишлоқ хўжалиги ерлари мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилишни рағбатлантириш тадбирлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қуйидагилар молиялаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларида назарда тутилган ерларни консервация қилиш тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларда назарда тутилган ерларни консервация қилишни рағбатлантириш тадбирлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилишгача бўлган ҳужжатларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан фойдаланувчининг (эгалик қилувчининг) айби билан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ер бузилиши ҳолатлари юзага келганда, ерларни консервация қилиш бўйича барча тадбирлар молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Табиий-қишлоқ хўжалиги минтақаларидаги ерларни консервация қилишда зарур шароитларни ва тупроқ таркибини тавсифловчи

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАХМИНИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тупроқ хусусиятлари ва белгилари

Ўлчов бирликлари

Тупроқ хусусиятлари кўрсаткичлари (минтақавий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда)

1.

Эрозияга учраганлиги (ювилган ва дефляцияга учраган)

Тупроқнинг эрозияга учраганлик даражаси

Хиралашган, кучли ва ўртача даражада ювилган, кучли ва ўртача даражада дефляцияга учраган

2.

Таркибий тузилиши

Ўлчами 3 мм тоғ жинси синиқ (қолдиқ)лари миқдори, фоиз ҳисобида

Тупроқлар ҳажмидан > 26 фоиз (30 см лик тупроқ қатламларида)

3.

Енгил механик (гранулометрик) таркиби

Физик лой (гил)лар миқдори (0,01 мм дан кичик диаметрдаги заррачалар), фоиз ҳисобида

Ҳар учала (чўл, яримчўл, тоғолди ва тоғости) минтақаларида 05 дан 2530 фоизгача

4.

Тупроқнинг устки қатламида оғир механик (гранулометрик) таркиб

Физик лой (гил)лар миқдори (0,01 мм дан кичик диаметрдаги заррачалар), фоиз ҳисобида

45 фоиз дан кўп

5.

Гумуслилик

Гумус миқдори, тупроқ массасига нисбатан фоиз ҳисобида

а) чўл минтақасида — 0,5 кам;

б) ярим чўл минтақасида 0,5 — 1,0 кам;

в) тоғ ва тоғолди минтақаларда 1,0 — 2,0 фоиз

6.

Тупроқ ишқорлилиги

рН

Барча минтақаларда

а) 7,0 дан кам (нордон)

б) 8,0 дан юқори (ишқорий)

7.

Ҳаракатчан алюминий миқдори

100 г тупроқда мг-экв

3,0 дан юқори

8.

Ҳаракатчан фосфор миқдори

-

-

9.

Алмашувчан калий миқдори

-

-

10.

Гумус (чиринди) миқдори

-

-

11.

Сингдирилган натрий миқдори

Сингдирилган асосларнинг умумий миқдоридан, фоиз

10 мг-экв. дан кам (шўрланмаган).

10 мг-экв. дан кўп (шўрланган)

12.

Шўрланганлиги

Заҳарли тузлар миқдори бўйича ҳисобланганда тупроқ массасига нисбатан фоиз ҳисобида

а) содали — 0,1 фоиздан кўп;

б) сульфат-хлоридли — 0,2 фоиздан кўп;

в) сульфатли — 0,4 фоиздан кўп

13.

Физик деградацияга учраганлиги

Масса ҳажми, г/см3

а) лой ва гилсимон тупроқлар учун — 1,5 дан кўп;

б) қумли ва қумлоқ тупроқлар учун — 1,7 дан кўп

14.

Органогенли (торфли) тупроқнинг жойлашиш чуқурлиги

Органогенли қатламнинг қалинлиги, см

30 дан кам

15.

Иккиламчи сув босиши (ботқоқлашиши)

Грунт (сизот) сувлари сатҳи, м

1,0 дан юқори

16.

Кимёвий ифлосланиш

Охирги даражада рухсат этилган концентрация

Ҳаракатчан шаклдаги рухсат этилган концентрациянинг охирги даражадан ошиши (аммоний-ацетатли модда)

17.

Радиацияли ифлосланиш

Ифлосланиш қалинлиги

Цезий — 137

Стронций — 90 КОИ/кв.км

Cs137 — 15 дан кўп;

Sr90 — 3 дан кўп.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қишлоқ хўжалиги ерларини консервация қилиш ишларини амалга ошириш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ёки туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ерларни консервация қилиш зарурлиги бўйича (консервация қилиш сабабларини кўрсатган ҳолда) расмий мурожаат қилиш.

Йил давомида

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари

Ер участкасидан фойдаланувчининг (эгалик қилувчининг) аризасига асосан ерларни жойига чиққан ҳолда кўрикдан ўтказиш ва уларни консервация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани тайёрлаш учун комиссия тузиш.

Ерларни жойига чиққан ҳолда кўрикдан ўтказиш ва ерларни консервация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ҳисобот ва хулоса тайёрлаш.

Тақдим қилинган материаллар ва комиссия хулосаларини кўриб чиқиш ва консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

30 Иш кунида

3-босқич

Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ёки туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

Ерларни консервация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ерларни консервация қилиш лойиҳасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (ўрмон хўжалиги ерларида), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари билан келишиш.

30 Иш кунида

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлимлари

Ерларни консервация қилиш лойиҳасини келишиш ёки рад этиш бўйича расмий хулоса тайёрлаш ва тақдим этиш.

15 Иш кунида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари

Ерларни консервация қилиш бўйича тайёрланган тегишли материалларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этиш.

3 Иш кунида

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг ерларни консервация қилиш тўғрисида қарор чиқаради.

10 Иш кунида

7-босқич

Ер участкасидан фойдаланувчи (эгалик қилувчи) ёки туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари

Ерларни консервация қилиш лойиҳасини амалга ошириш (реализация қилиш).

Лойиҳада белгиланган муддатда

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/791/1635-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)