1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлигининг республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази билан биргаликда 2023 йил 1 августдан бошлаб:
(3-банд а-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этсин ва такомиллаштириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида сейсмологик кузатувлар ташкил этилиши, фаолият юритиши ва такомиллаштирилишига амалий ёрдам кўрсатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштирсин.
(3-банднинг б-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги сейсмологик кузатув олиб бориладиган объектлар ўртасида белгиланган тартибда ҳимояланган ахборот алмашинуви тармоғини ташкил этсин ва узлуксиз ишлашини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
792-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 792-сон қарорига ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими (кейинги ўринларда — сейсмологик кузатув тизими) тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларининг сейсмик ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнидаги сейсмик режим ўзгаришини баҳолаш ва тегишли тавсияларни беришни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сейсмологик кузатув тизими атроф табиий муҳит давлат мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Сейсмологик кузатув тизимининг мақсади ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборлари (кейинги ўринларда — сув омборлари) сейсмологик кузатув тизимининг объектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни тизимли равишда амалга ошириш, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари ва бошқа алоҳида иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш сейсмологик кузатув тизимининг асосий мақсади ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида мунтазам равишда сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида махсус сейсмик тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, сув омборларига сувни йиғиш ва чиқариш, шунингдек, сув омборларидан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари, уларнинг тўғонлари, қирғоқ нишабликлари (қияликлари) ва бошқа алоҳида иншоотлари, асос қисмлари ва сув ўзанларини турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолати тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмологик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб бориш бўйича фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда қуйидаги маълумотлар «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — электрон платформаси) киритиб борилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатлари бўйича маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати бўйича маълумотлар ва хулосалар.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Сейсмологик кузатув тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сейсмологик кузатув тизими сув омборида сейсмологик кузатувларни доимий амалга оширишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сейсмологик кузатув тизими қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида доимий сейсмологик кузатув ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари ва уларнинг ҳудудида махсус сейсмологик тадқиқотлар олиб бориш ва уларга сувни йиғиш ҳамда улардан фойдаланишда юзага келадиган зилзилаларни мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида, уларнинг алоҳида иншоотларида турли жадалликдаги зилзилалар вақтидаги ҳолат тўғрисида сейсмологик кузатувлар бўйича маълумотларни тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларининг сейсмологик ва сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш ҳамда тегишли таклифларни бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сув омборларида сейсмологик кузатувлар уларнинг тўғонлари динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилалар мониторинги сув омборларини тўлдириш ва улардан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини ўрганиш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Сейсмологик кузатув тизими фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият олиб бориш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сейсмологик кузатув тизими Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 12 майдаги 119-сон қарори ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сейсмологик кузатув тизими сув омборларидан фойдаланиш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборларини ишга тушириш режаларига ва ер қаърининг тегишли участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сейсмологик кузатувлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида олиб бориладиган доимий сейсмологик кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам олиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар шартнома тузади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан сув омборларида олиб бориладиган доимий кузатув натижалари ва сув омборлари тўғонларининг динамик хоссалари, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, сейсмологик кузатув ишлари олиб борилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини ҳамда сув омборига сейсмологик кузатувлар учун ўрнатилган асбоб-ускуналарни хавфсиз сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сейсмологик кузатувлар натижалари асосида тўғонда ҳосил бўладиган жараёнларни ўрганиш ва солиштириш учун керак бўлган маълумотлар сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ҳамда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сув омборларида сейсмологик кузатув тизимини амалга ошириш ишлари шартномалар асосида сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ белгиланган ҳудудларда доимий сейсмологик кузатув тизими Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ходимлари томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга оширади ва сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаб боради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди ҳамда сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлайди ва электрон платформага киритади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлигини доимий назорат қилиш услубларини ишлаб чиқади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириб боради.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Сейсмологик кузатувлар билан боғлиқ маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат сирларига оид мониторинг маълумотларини умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, сув омборларидан фойдаланувчи ташкилотлар мониторинг натижаларининг таҳлили ва улар билан солиштириш учун керак бўладиган сув омборлари эксплуатацияси бўйича маълумотларнинг тўғрилиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ масъулдирлар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази ҳамда Фанлар академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти билан келишган ҳолда, сув омборларида доимий сейсмологик кузатувларни олиб бориш, асбоб-ускуналарни созлаш (калибровка), маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида шартнома тузиш.
Ҳар йили 10 январга қадар
2-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази
1. Сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш.
1. Электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш.
Доимий,
2. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлаш ва электрон платформага киритиш.
МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан
4-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
Чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаб, маълумотларни электрон платформага киритиб бориш.
Доимий, МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда зудлик билан
5-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Зудлик билан
6-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси
Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш.
Ҳар икки йилда
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 479-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/792/1636-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.09.2023 й., 09/23/479/0714-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)