1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумки, 2021 йилда халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилиб, интилиб яшаган ва ХХ аср сўнггида эришган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганига ўттиз йил тўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди, оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юртимиз илгариги иқтисодиёти бир томонлама шаклланган, қолоқ республикадан барча соҳаларда жадал ривожланиб, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалиб бораётган, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларимиз натижасида, айниқса, 2017— 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини тубдан янгилаш, «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини реал воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон миқёсида давом этаётган коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқирозга, шунингдек бошқа турли таҳдид ва хатарларга қарамасдан, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлидаги амалий ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги босиб ўтган ривожланиш йўлимизни сарҳисоб қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш орқали олдимизда турган устувор вазифа — Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври учун пойдевор яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришда ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини инобатга олиб, истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай, самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) ташкил қилинсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика комиссияси бир ҳафта муддатда қуйидаги устувор йўналишларни атрофлича ёритишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) тасдиқласин:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда қонун устуворлиги ва судларнинг мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг вакиллик органлари ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизимининг йўлга қўйилгани, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизни модернизация қилиш, давлат ва жамият бошқаруви тизимининг сифати ва самарасини янада ошириш, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун» ва «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича эришилаётган натижалар;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётни либераллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирларни қисқартириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини кучайтириш, валюта бозорини эркинлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш дастурлари, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятлар;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Беш муҳим ташаббус», «Бир миллион дастурчи» каби ижтимоий лойиҳаларнинг жорий этилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини тубдан ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ёш қизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун кўмак ва ёрдам бериш, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларга оид давлат сиёсатини самарали олиб бориш, жумладан ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлаш, ёш тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган дастурлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини турар жой билан таъминлаш, хусусан намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар ва инфратузилма тармоқларини барпо этиш, кекса авлод вакилларини, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишлар;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюк аждодларимизнинг бой илмий ва маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини барпо этиш борасида белгилаб берилган узоқ муддатли стратегик вазифалар доирасида миллий ғояни ривожлантириш, жумладан давлат тилининг ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган амалий ҳаракатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури, ҳаётга ва меҳнатга муносабати ўзгариб, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат ва фуқаролик институтлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чет эллардаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш, қўшни мамлакатлар билан дўстлик ҳамда ҳамкорлик муносабатларининг тубдан яхшилангани, минтақавий ва халқаро муаммоларни биргаликда ҳал этиш саъй-ҳаракатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган катта эътибор, хусусан Ўзбекистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси қабул қилингани, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ҳадис ва калом мактабларини ташкил этиш билан боғлиқ амалий ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли таъминлаш мақсадида Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар, жумладан, миллий армияни модернизация қилиш, ҳарбий саноат комплексини яратиш, ҳарбий таълим тизими ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ улкан ўзгаришлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон миқёсида турли қарама-қаршилик ва зиддиятлар тобора кескин тус олиб, экстремизм, терроризм, наркотрафик, одам савдоси, глобал пандемия каби таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги таҳликали замонда ҳаётнинг ўзи талаб қилаётган мезонлар асосида доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича амалга оширилаётган муҳим ишлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ишлари ва Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарининг фаолиятини мувофиқлаштириб борсин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ва бадиий кечалар ўтказилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган илмий ва ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбоблари, жумладан мақом ва бахшичилик санъати вакиллари, истеъдодли ёш ижрочилардан иборат ижодий гуруҳларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда кенг жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги санаси муносабати билан:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.08.00 Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий объектлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойтахтимизда «Истиқлол» мажмуасини ташкил этиш ва у ерда мустақиллигимизнинг мазмун-моҳияти ва тарихий аҳамиятини акс эттирадиган ёдгорлик композициясини барпо этиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.24.00.00 Буюк шахслар хотираси, тарихий воқеаларни абадийлаштириш. Ном бериш, топонимик объектларни номлаш ва номини ўзгартириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро ҳалқа йўлини «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.06.00 Халқаро конгресслар. Конференциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган даврда эришилган ютуқларга бағишланган «Янги Ўзбекистон» китоб-альбомини ҳамда ҳар бир соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижаларини ёритиб берувчи китоб-альбом ва тўпламларни нашр этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилда юртимизда ўтказилиши режалаштирилган барча халқаро маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, илмий конференциялар, аждодларимиз юбилей саналарини мустақилликнинг ўттиз йиллиги ғояси ва руҳи билан уйғун ва ҳамоҳанг ҳолда ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъатнинг барча йўналишлари (мусиқа, театр, кино, тасвирий ва амалий санъат, цирк, халқ ижодиёти) бўйича республика миқёсида фестиваль ва кўргазмаларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари ҳамда тарихий ва замонамиз қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги пьесалар танловларини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақиллик йилларида эришилган илмий ютуқлар асосида яратилган инновацион лойиҳа ва технологиялар кўргазмаларини ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш учун мамлакатимиз ва хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Х. Шерматов), Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Р.Д. Қурбонов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Ходжиматов) ва Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказларини кенг жалб этган ҳолда байрам тантаналари ва халқ сайилларини ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва истироҳат боғларида шартнома асосида таниқли санъат намояндалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги йилларда юртимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даври пойдеворини яратишга бағишланган публицистик мақолалар ва шеърлардан иборат китобни республика бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков), «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов), Бадиий академия (А.В. Нуриддинов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Ходжиматов) билан биргаликда хорижий мамлакатларда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан кенг жамоатчилик, жумладан хорижий мамлакатларда яшаётган ватандошларимизни жалб қилган ҳолда «Ўзбекистон кунлари»ни ўтказсин ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан фильмлар яратиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил давомида барча туман (шаҳар)лар, қишлоқ ва овулларда, шунингдек миллий телеканалларда мустақиллик йилларида яратилган энг яхши бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг кенг намойишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков) Бадиий академия (А.В. Нуриддинов), Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов), Журналистлар ижодий уюшмаси (Х.Х. Салимов) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида — она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида — Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов), «Дунё» ахборот агентлиги (С.Л. Суяров) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4926-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги ПҚ-4926-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссияси таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси
Х. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
А. Абдувахитов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
Б. Мусаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
О. Назарбеков
—
маданият вазири
А. Камилов
—
ташқи ишлар вазири
П. Бобожонов
—
ички ишлар вазири
Ш. Содиқов
—
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
И. Маджидов
—
олий ва ўрта махсус таълим вазири
Ш. Шерматов
—
халқ таълими вазири
А. Хаджибаев
—
соғлиқни сақлаш вазири
Р. Маматов
—
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири
Р. Қурбонов
—
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси
А. Кўчимов
—
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
А. Саъдуллаев
—
Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори
Ф.Абдухаликов
—
«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори
А. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
Б. Юлдашев
—
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти
А. Нуриддинов
—
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси
С. Саидов
—
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Р. Абдуллаев
—
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси
Қ. Рафиқов
—
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси
М. Ходжиматов
—
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари
лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 07/20/4926/1633-сон)