2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 17 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
722-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 5 январдаги 3-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
№
Государственные органы и другие организации
Предмет согласования
12.
Государственный комитет по развитию туризма Республики Узбекистан
Вопросы планирования и проектирования на потенциальных территориях, а также туристских зонах и туристских улицах для размещения объектов туристской инфраструктуры
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12 — 19 позициялар тегишли равишда 13 — 20 позиция деб ўқилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг Уставининг рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-банди учинчи хатбошисидаги «предоставления в аренду» деган сўзлардан кейин «и реализации» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари Рўйхати»ни қуйидаги мазмундаги 25-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
25.
Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари
».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «туроператор ва турагентнинг» сўзлари «туроператорларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-банддаги «Туроператор ва турагентларнинг» сўзлари «Туроператорларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «туристик хизматларнинг алоҳида турлари, шу жумладан,» деган сўзлардан кейин «туроператор хизматлари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Жойлаштириш воситаси, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш фақат белгиланган тартибда тегишли сертификатлар олингандан кейин ва уларнинг амал қилиш муддати давомида кўрсатиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатнинг амал қилиш муддати, берилган сертификатнинг амал қилиш муддати даврида 1 марта (ҳар 2,5 йилда) инспекция назоратини ўтказган ҳолда беш йилдан иборат бўлади. Сертификатнинг асл нусхаси бевосита сертификатлаштириш объектида туради ва у учинчи шахсларга берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги сертификатсиз жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматлари бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчи томонидан туроператор хизматини ташкиллаштириш учун тузилган шартномалар (транспорт ва экскурсия хизматига, жойлаштириш, гид-таржимонлар хизматига, овқатланиш, кўнгилочар ва дам олиш, турагентлик хизматларига ҳамда туристларни қабул қилувчи давлатлардаги хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар ва бошқалар) рўйхати.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-банддаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Комиссия Марказ раҳбариятининг буйруғи тасдиқланган кундан бошлаб беш иш куни давомида баҳолашни ўтказишни бошлаши керак. Баҳолаш муддати жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларда икки иш кунидан, туроператорлар хизматларида бир иш кунидан ошмаслиги лозим.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-банддаги «баённома» деган сўзи «далолатнома» деган сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-банддаги «икки» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туристик хизматларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
Ариза берувчи
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тайёрлайди ва почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУКга (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) сертификатлаштириш учун ариза беради.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
Марказ
Аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1 иш куни давомида
Марказ
Ариза берувчига сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида шартномани илова қилиб сертификатлаштириш ўтказиш тўғрисида ёки рад этиш сабаблари кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади
Қарор қабул қилинган куннинг ўзида
Ариза берувчи
Марказнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлашни амалга оширади.
30 кун давомида
Марказ
Комиссия таркиби ва сертификатлаштириш дастурини тасдиқлайди
1 иш куни давомида
Марказ
Комиссия Марказ раҳбариятининг буйруғи тасдиқланган кундан бошлаб баҳолашни ўтказишни бошлайди.
5 иш куни давомида
Марказ
Комиссия сертификатлаштириш объектини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди, баҳолаш далолатномасини расмийлаштиради ва баҳолаш далолатномасини Марказга тақдим қилади.
3 иш кунидан кўп эмас, туроператор хизмати учун — 2 иш кунидан кўп эмас
Марказ
Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1 иш куни давомида
Ариза берувчи
Сертификат бериш рад этилганда номувофиқликларни бартараф этади. Номувофиқликларни бартараф этилганини тасдиқловчи барча ҳужжатлар билан уларни бартараф этиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
30 кун давомида
Марказ
Сертификат беришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан ўз вақтида бартараф этилганда — қайта баҳолашни амалга оширади.
2 иш кунидан кўп эмас
Марказ
Сертификат бериш ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1 иш куни давомида
Марказ
Ариза берувчига сертификат бериш (сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги битимни илова қилган ҳолда) ёки сертификат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни юборади.
Қарор қабул қилинган куннинг ўзида
Ариза берувчи
Сертификат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда — сертификат ва мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузади.
30 кун давомида
Марказ
Сертификатлаштириш миллий тизимининг Давлат реестрида сертификатни расмийлаштиради ва рўйхатдан ўтказади. Ариза берувчи вакилига сертификатни беради.
Рўйхатдан ўтказилган куннинг ўзида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сертификатлаштиришни ўтказиш учун ТЎЛОВ МИҚДОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Номи
Тўлов миқдори (БҲМда)
Туроператор хизматлари
1.
Кириш (туристларни қабул қилиш) туризми
1,7
2.
Чиқиш (туристларни юбориш) туризми
1,8
3.
Ички туризм
0,8
Юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларнинг биттадан ортиғини сертификатлаштиришда тўлов миқдори сертификатлаштиришнинг умумий суммасидан 35% га камаяди.
Меҳмонхона хизматлари
4.
Сиғими 10 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
2,7
5.
Сиғими 25 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
3,8
6.
Сиғими 50 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
6,0
7.
Сиғими 100 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
6,8
8.
Сиғими 150 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
10,7
9.
Сиғими 200 та жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
12,1
10.
Сиғими 350 та ва ундан юқори жойгача бўлган жойлаштириш воситалари
13,6
Тоғ чанғиси трассаси хизматлари
11.
Тоғ чанғиси трассаси хизматлари
9,2
Пляж хизматлари
12.
Пляж хизматлари
9,2
Туристик индустрия объектларининг тоифасини аниқлаш ва уни бериш вақтида сертификатлаштириш бўйича хизматларга тўлов миқдори юқорида кўрсатиб ўтилганнинг 200% миқдорида белгиланади.
Санаторийлар, пансионлар ва яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда медицина хизмати кўрсатиш фаолиятни амалга оширувчи жойлаштириш воситаларида сертификатлаштириш бўйича хизматлар учун тўлов юқорида кўрсатиб ўтилган тўловларнинг 50% миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сертификатлаштириш билан боғлиқ ишларни ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун сертификатлаштириш шартномаси расмийлаштирилган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Сертификатлаштириш бўйича ишлар (хизматлар) нархи юқорида кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш бўйича ишларни бажариш учун тўлов миқдорини ушбу Низомнинг 5б-иловасида кўрсатилган тегишли коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инспекция назоратини ўтказишда тўланадиган тўлов миқдорини ҳисоблаш учун инспекция назоратига тўлов тўланган кунда белгиланган БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори) қўлланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-банддаги «жойлаштириш воситаларига субсидиялар» деган сўзлардан кейин «2020 йил 1 июндан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ харажатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган харажатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-банднинг биринчи хатбошидаги «Тадбиркорлик субъектларига» деган сўзлардан олдин «2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-банднинг биринчи хатбошидаги «Грантлар гидлар (гид-таржимон)» деган сўзлардан олдин «2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)