1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланишни кенгайтириш, электрон рақамли имзо калити сертификатини олишни масофадан амалга ошириш имкониятларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази мобил алоқа операторлари билан биргаликда ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрган ҳолда ҳамда «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ 2021 йил 1 июлга қадар босқичма-босқич мобиль алоқа абоненти — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг шахсий идентификация рақами бўйича олиш юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан идоралараро электрон ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 7 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
773-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1 ва 2-бандларга «Давлат хизматлари марказлари» сўзларидан кейин «ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«расмий ахборот ресурси — ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида ЭРИ ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имкониятини таъминлаб берувчи ваколатли орган расмий веб-сайти»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслар томонидан йиғим банк ҳисобварақларидан пул кўчириш йўли билан бир қаторда банк карталари орқали нақд пулсиз шаклда тўлов тизими операторлари орқали амалга оширилишига йўл қўйилади. Бунда тўлов тизими операторлари орқали амалга оширилган ҳар бир тўлов Давлат хизматлари марказларининг бириктирилган ходимлари томонидан текшириб, қайд қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик бандга «ўзи келиб» сўзларидан кейин «ёки расмий ахборот ресурси орқали» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — мурожаат этувчилар) Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун фақат юридик шахсларнинг раҳбарлари мурожаат қилишлари мумкин. Юридик шахсларнинг бошқа вакиллари ЭРИ калитларини ва уларнинг сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини Давлат хизматлари марказлари, Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олиш ушбу Маъмурий регламентга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинган ҳолларда мурожаат қилувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради ва сўровномага электрон мурожаат қилувчининг паспорти (ID-карта) нусхаси ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси (ID-карта) билан биргаликда селфи усулида олинган фотосурат нусхаси илова қилинади. Бунда илова қилинаётган фотосурат нусхасида мурожаат қилувчи юз қиёфаси тиниқ кўринган ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси (ID-карта) барча реквизитлари ўқиб бўладиган сифатда бўлиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровнома Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали тушган ҳолларда, бир иш куни ичида ундаги маълумотлар Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани ваколатли органга юборишдан олдин мурожаат қилувчининг шахсини аниқлаш учун қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровномада кўрсатилган мобил алоқа абонент рақами мурожаат қилувчига тегишлилигини идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг паспорти (ID-карта) асосий саҳифасининг ва селфи-фото нусхаси бўйича паспортнинг (ID-картанинг) ҳақиқийлигини идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг СТИР орқали ваколатли орган ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан идоралараро маълумотлар алмашиш тизими орқали солиштиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 12-банддаги «электрон ҳужжат шаклида» сўзларидан кейин «мурожаат қилувчига Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси ва» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭРИ калити сертификати Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олинганда, ЭРИ ёпиқ калити эгаси ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси тизимида тасдиқлаган ҳолда юклаб олади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилинган ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қилинган ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ёки Ягона портал орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинганда, ЭРИ калити сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат қилувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилиш орқали ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Мурожаат қилувчи
1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш;
1. Хоҳишига кўра
2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Мурожаат қилувчи номидан сўровномани тўлдириш ҳамда ваколатли органга юбориш.
1. 20 дақиқа ичида
2. Сўровномани ваколатли органга юбориш.
2. Автоматик равишда
3-босқич
Ваколатли орган
1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.
2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.
3. Қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калити сертификатини расмийлаштириш ва ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш.
20 дақиқа ичида
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
п) Қуйидаги мазмундаги 1а-илова қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Мурожаат қилувчи
1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали Давлат хизматлари марказига юбориш.
1. Хоҳишига кўра
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Сўровноманинг тўлиқлиги ва тўғрилигини ҳамда мурожаат қилувчининг шахсини масофадан туриб аниқлаш.
2. Мурожаат этувчи номидан сўровномани тўлдириш ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда ваколатли органга юбориш.
1 иш куни ичида
3-босқич
Ваколатли орган
1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.
2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.
3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш ва смс-хабар шаклида ЭРИ сертификатини олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот жўнатиш.
4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини Давлат хизматлари марказига ва мурожаат қилувчига юбориш.
Автоматик тарзда
4-босқич
Мурожаат қилувчи
1. Ягона портал ёки расмий ахборот ресурсидаги шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.
2. ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлиги ҳақида тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш.
1 соат ичида
»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
р) 2-илованинг 2-2-2-бандидаги «изоҳ» қисмига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭРИ калити сертификати Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олинганда, мурожаат қилувчининг паспорти (ID-карта) нусхаси ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси (ID-карта) билан биргаликда «селфи» усулида олинган фотосурат нусхаси илова қилинади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)