25.11.2020 йилдаги ПҚ-4898-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.11.2020 йилдаги ПҚ-4898-сон
Kuchga kirish sanasi
26.11.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси билан Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) билан 100 млн АҚШ доллари миқдорида ҳамда 2020 йил 28 майда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (кейинги ўринларда — Банк) билан 82 млн АҚШ доллари миқдорида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) бўйича 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга қарз (кредит) битимлари имзолангани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши 1,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ташкил этаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган 21 та туманида амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2020 — 2024 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, Уюшма ва Банк кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча ташкилотлар лойиҳа бўйича имзоланган қарз (кредит) битимларида кўрсатилган механизмлар талабларига амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида Уюшма ва Банк кредитларини қайтариш, шунингдек, улар бўйича ҳисобланган фоизлар, хизмат кўрсатганлик учун ҳақ ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредитларининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонунчиликка мувофиқ халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агарда ушбу лойиҳалар халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган бўлса, юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарз маблағлари ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божи тўлашдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ж. Ортиқов) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Т. Маматов) билан биргаликда лойиҳа доирасида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишда доимий ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, лойиҳа доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир вилоят бўйича қишлоқлар аниқлангандан сўнг, ҳар бир вилоятнинг тегишли сублойиҳалар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлари юзасидан белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоблари ишлаб чиқилади ва экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари буюртмачи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатга қўйилиши ва муддати узайтирилишини тез фурсатларда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда масъул ижрочилар иштирокида мажлис ўтказиб, уларнинг аниқ вазифаларини белгилаб берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида «Йўл харита»ларини ишлаб чиқсин ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва туманлар Кенгашларида тасдиқланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган мутахассислар малакасини ошириш учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ўқув-тренинглар ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг тузилмасини тасдиқласин ва фаолиятини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкида алоҳида ҳисобварақларига эга бўлган лойиҳани амалга ошириш бўйича бош гуруҳни Тошкент шаҳрида, шунингдек, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари учун Наманган шаҳрида ва Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятлари учун Жиззах шаҳрида лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудлараро гуруҳларни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳани амалга ошириш гуруҳини молиялаштириш бўйича харажатларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоровга Жаҳон банкининг ижтимоий ва экологик ҳимоялаш ҳамда кўчириш сиёсати тамойилларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа компонентларини амалга ошириш ва молиялаштириш жадвалига ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланаётган иловаларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Фарғона (Х.Х. Бозаров), Андижон (Ш.К. Абдурахманов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков), Сирдарё (Ғ.Ғ. Мирзаев) ва Жиззах (Э.А. Салиев) вилоятлари ҳокимликлари лойиҳани тўла-тўкис амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига ўз вақтида етказилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фарғона (Х.Х. Бозаров), Андижон (Ш.К. Абдурахманов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков), Сирдарё (Ғ.Ғ. Мирзаев) ва Жиззах (Э.А. Салиев) вилоятлари ҳокимликлари қишлоқларни комплекс ривожлантириш учун лойиҳа доирасида молиялаштириладиган объектлардан ташқари амалга ошириладиган тадбирларни батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида маҳаллий бюджет ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июнь ва 2021 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 25 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4898-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(млн АҚШ доллари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лойиҳа компонентлари

Уюшма

Банк

Ўзбекистон Республикаси

Жами

1-компонент: асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар, маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш

93,7

82,0

175,7

1a-кичик компонент: асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар

82,0

82,0

164,0

-кичик компонент: маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, коммуникация
ва жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларни жалб этиш

11,7

11,7

2-компонент: лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш

6,3

1,6

7,9

Жами

100,0

82,0

1,6

183,6

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар бўйича 1а-кичик компонентнинг молиялаштирилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

Лойиҳа доирасида МФЙлар (сони)

Аҳоли сони
(киши)

Молиялаштириш миқдори
(АҚШ доллари)

1.

Андижон вилояти

Бўстон тумани

5

13678

1684015

2.

Андижон вилояти

Булоқбоши тумани

13

69611

8570402

3.

Андижон вилояти

Пахтаобод тумани

31

118164

14548175

4.

Андижон вилояти

Улуғнор тумани

3

10733

1321431

5.

Андижон вилояти

Марҳамат тумани

20

85663

10546700

6.

Фарғона вилояти

Фурқат тумани

11

53986

6646675

7.

Фарғона вилояти

Қўштепа тумани

26

127930

15750550

8.

Фарғона вилояти

Сўх тумани

9

34272

4219517

9.

Фарғона вилояти

Ёзёвон тумани

11

42630

5248542

10.

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

19

77978

9600535

11.

Наманган вилояти

Чуст тумани

26

120373

14820143

12.

Наманган вилояти

Поп тумани

36

138646

17069888

13.

Наманган вилояти

Мингбулоқ тумани

16

54861

6754404

14.

Наманган вилояти

Янгиқўрғон тумани

35

147649

18178324

15.

Жиззах вилояти

Бахмал тумани

9

61049

7516261

16.

Жиззах вилояти

Зомин тумани

12

82983

10216743

17.

Жиззах вилояти

Фориш тумани

6

17163

2113083

18.

Жиззах вилояти

Янгиобод тумани

1

1687

207701

19.

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани

12

54795

6746278

20.

Сирдарё вилояти

Сардоба тумани

1

2904

357536

21.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани

4

15295

1883097

Жами

306

1332050

164000000

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтаришнинг прогноз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит умумий қиймати — 100 млн АҚШ долл.

Кредит муддати — 30 йил

Имтиёзли муддат — 5 йил

Хизмат кўрсатганлик учун ҳақ — йиллик 0,75% + базис ўзгарувчи*

Фоиз ставкаси — йиллик 1,25%+базис ўзгарувчи**

Мажбурият учун тўлов — 0,5%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тўлов санаси

Ўзлаштириш

Кредит қолдиғи

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Хизмат кўрсатганлик учун ҳақ

Фоиз

Мажбурият учун тўлов

Жами тўланадиган сумма

28.02.2020

-

-

-

-

-

-

-

15.11.2020

10 000

10 000

-

-

-

108

108

15.05.2021

10 000

20 000

-

71

68

223

363

15.11.2021

10 000

30 000

-

145

139

202

486

15.05.2022

10 000

40 000

-

214

205

174

593

15.11.2022

10 000

50 000

-

290

278

151

720

15.05.2023

10 000

60 000

-

357

342

124

823

15.11.2023

10 000

70 000

-

436

417

101

954

15.05.2024

30 000

100 000

-

503

482

75

1 059

15.11.2024

-

98 350

1 650

726

696

-

3 072

15.05.2025

-

96 700

1 650

702

673

-

3 025

15.11.2025

-

95 050

1 650

702

673

-

3 025

15.05.2026

-

93 400

1 650

679

650

-

2 979

15.11.2026

-

91 750

1 650

678

650

-

2 978

15.11.2027

-

90 100

1 650

655

628

-

2 933

15.05.2027

-

88 450

1 650

654

627

-

2 931

15.11.2028

-

86 800

1 650

635

609

-

2 894

15.05.2028

-

85 150

1 650

630

604

-

2 884

15.11.2029

-

83 500

1 650

608

583

-

2 841

15.05.2029

-

81 850

1 650

606

581

-

2 837

15.11.2030

-

80 200

1 650

584

560

-

2 795

15.11.2030

-

78 550

1 650

582

558

-

2 790

15.05.2031

-

76 900

1 650

561

538

-

2 748

15.11.2031

-

75 250

1 650

558

535

-

2 743

15.05.2032

-

73 600

1 650

540

518

-

2 708

15.11.2032

-

71 950

1 650

534

512

-

2 696

15.05.2033

-

70 300

1 650

514

492

-

2 656

15.11.2033

-

68 650

1 650

510

489

-

2 649

15.05.2034

-

67 000

1 650

490

470

-

2 610

15.11.2034

-

65 350

1 650

486

466

-

2 602

15.05.2035

-

63 700

1 650

467

447

-

2 564

15.11.2035

-

62 050

1 650

462

443

-

2 556

15.05.2036

-

60 400

1 650

446

427

-

2 523

15.11.2036

-

58 750

1 650

438

420

-

2 509

15.05.2037

57 100

1 650

420

402

-

2 472

15.11.2037

-

55 450

1 650

414

397

-

2 462

15.05.2038

-

53 800

1 650

396

379

-

2 425

15.11.2038

-

52 150

1 650

391

374

-

2 415

15.05.2039

-

50 500

1 650

372

357

-

2 379

15.11.2039

-

48 850

1 650

367

351

-

2 368

15.05.2040

-

47 200

1 650

351

336

-

2 337

15.11.2040

-

45 550

1 650

343

328

-

2 321

15.05.2041

-

43 900

1 650

325

312

-

2 287

15.11.2041

-

42 250

1 650

319

305

-

2 274

15.05.2042

-

40 600

1 650

302

289

-

2 241

15.11.2042

-

38 950

1 650

295

282

-

2 227

15.05.2043

-

37 300

1 650

278

267

-

2 195

15.11.2043

-

35 650

1 650

271

259

-

2 180

15.05.2044

-

34 000

1 650

256

245

-

2 151

15.11.2044

-

30 600

3 400

247

237

-

3 883

15.05.2045

-

27 200

3 400

219

209

-

3 828

15.11.2045

-

23 800

3 400

197

189

-

3 787

15.05.2046

-

20 400

3 400

170

163

-

3 733

15.11.2046

-

17 000

3 400

148

142

-

3 690

15.05.2047

-

13 600

3 400

121

116

-

3 638

15.11.2047

-

10 200

3 400

99

95

-

3 593

15.05.2048

-

6 800

3 400

73

70

-

3 543

15.11.2048

-

3 400

3 400

49

47

-

3 497

15.05.2049

-

0

3 400

24

23

-

3 448

Жами

100 000

-

100 000

22 912

21 957

1 158

146 027

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2020 йил 1 январдаги ҳолатига кўра хизмат кўрсатганлик учун базис ўзгарувчи қиймати 0,69% деб қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** 2020 йил 1 январдаги ҳолатига кўра фоиз тўлови учун базис ўзгарувчи қиймати 0,13% деб қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредитининг асосий қарзини, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтаришнинг прогноз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит умумий қиймати — 82 млн АҚШ долл.

Кредит муддати — 30 йил

Имтиёзли муддат — 5 йил

Фоиз ставкаси — 6 ойлик ЛИБОР + 1,3%

Мажбурият учун тўлов — 0,50%

Олдиндан бир марталик тўлов — 0,25%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тўлов санаси

Ўзлаштириш

Кредит қолдиғи

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Олдиндан бир марталик тўлов**

Фоиз*

Мажбурият учун тўлов

Жами тўланадиган сумма

28.08.2020

-

-

-

205

-

-

205

15.11.2020

10 250

10 250

-

-

-

89

89

15.05.2021

10 250

20 500

-

-

168

178

346

15.11.2021

10 250

30 750

-

-

341

155

496

15.05.2022

10 250

41 000

-

-

503

127

630

15.11.2022

10 250

51 250

-

-

682

103

785

15.05.2023

10 250

61 500

-

-

839

76

915

15.11.2023

10 250

71 750

-

-

1 023

52

1 075

15.05.2024

10 250

82 000

-

-

1 181

26

1 206

15.11.2024

-

82 000

-

-

1 364

-

1 364

15.05.2025

-

80 360

1 640

-

1 342

-

2 982

15.11.2025

-

78 720

1 640

-

1 337

-

2 977

15.05.2026

-

77 080

1 640

-

1 288

-

2 928

15.11.2026

-

75 440

1 640

-

1 282

-

2 922

15.05.2027

-

73 800

1 640

-

1 235

-

2 875

15.11.2027

-

51 250

1 640

-

1 228

-

2 868

15.05.2028

-

61 500

1 640

-

1 187

-

2 827

15.11.2028

-

71 750

1 640

-

1 173

-

2 813

15.05.2029

-

82 000

1 640

-

1 127

-

2 767

15.11.2029

-

82 000

1 640

-

1 119

-

2 759

15.05.2030

-

80 360

1 640

-

1 074

-

2 714

15.11.2030

-

78 720

1 640

-

1 064

-

2 704

15.05.2031

-

77 080

1 640

-

1 020

-

2 660

15.11.2031

-

75 440

1 640

-

1 009

-

2 649

15.05.2032

-

73 800

1 640

-

971

-

2 611

15.11.2032

-

72 160

1 640

-

955

-

2 595

15.05.2033

-

54 120

1 640

-

912

-

2 552

15.11.2033

-

52 480

1 640

-

900

-

2 540

15.05.2034

-

50 840

1 640

-

859

-

2 499

15.11.2034

-

49 200

1 640

-

846

-

2 486

15.05.2035

-

47 560

1 640

-

805

-

2 445

15.11.2035

-

45 920

1 640

-

791

-

2 431

15.05.2036

-

44 280

1 640

-

756

-

2 396

15.11.2036

-

42 640

1 640

-

737

-

2 377

15.05.2037

-

41 000

1 640

-

698

-

2 338

15.11.2037

-

39 360

1 640

-

682

-

2 322

15.05.2038

-

37 720

1 640

-

644

-

2 284

15.11.2038

-

36 080

1 640

-

627

-

2 267

15.05.2039

-

34 440

1 640

-

590

-

2 230

15.11.2039

-

32 800

1 640

-

573

-

2 213

15.05.2040

-

31 160

1 640

-

540

-

2 180

15.11.2040

-

24 600

1 640

-

518

-

2 158

15.05.2041

-

22 960

1 640

-

483

-

2 123

15.11.2041

-

21 320

1 640

-

464

-

2 104

15.05.2042

-

19 680

1 640

-

429

-

2 069

15.11.2042

-

18 040

1 640

-

409

-

2 049

15.05.2043

-

16 400

1 640

-

376

-

2 016

15.11.2043

-

54 120

1 640

-

355

-

1 995

15.05.2044

-

52 480

1 640

-

324

-

1 964

15.11.2044

-

50 840

1 640

-

300

-

1 940

15.05.2045

-

14 760

1 640

-

268

-

1 908

15.11.2045

-

13 120

1 640

-

246

-

1 886

15.05.2046

-

11 480

1 640

-

215

-

1 855

15.11.2046

-

9 840

1 640

-

191

-

1 831

15.05.2047

-

8 200

1 640

-

161

-

1 801

15.11.2047

-

6 560

1 640

-

136

-

1 776

15.05.2048

-

4 920

1 640

-

108

-

1 748

15.11.2048

-

3 280

1 640

-

82

-

1 722

15.05.2049

-

1 640

1 640

-

54

-

1 694

15.11.2049

-

0

1 640

-

27

-

1 667

Жами

82000

-

82 000

205

40 591

806

123 628

- -
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2020 йил 1 январдаги ҳолатига кўра 6 ойлик ЛИБОР қиймати 2,2% деб қабул қилинган ва йиллик фоиз ставкаси 3,5 % ҳисобланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**олдиндан бир марталик тўлов Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Кредит суммаси (минг долл.)

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1-КОМПОНЕНТ: қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

1.

1a-кичик компонент: асосий инфратузилма ва хизматларга қаратилган талабларга асосланган инвестициялар.

Лойиҳа доирасида:

1. 622 та объект (301 та умумтаълим мактаби, 240 та мактабгача таълим ва 81 та тиббий муассаса) таъмирланади.

2. 1642 км тоза ичимлик суви тармоқлари таъмирланади ва янгилари барпо этилади. Бундан ташқари, 306 та сув иншоотлари таъмирланади
ва янгилари қурилади.

3. 1174 км электр таъминоти тармоқлари таъмирланади, 1116 дона трансформаторлар ҳамда 33231 та таянч устунлари янгиларига алмаштирилади.

4. 4,1 минг км ички йўллар таъмирланади.

164 000

1. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи томонидан туман ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллаларни ўрганиш, белгиланган мезонлар асосида ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган қишлоқлар (306 та)ни танлаш.

2. Қишлоқларнинг бош режаларини лойиҳалаштириш ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

3. Қишлоқларда аҳоли фикрини ўрганган ҳолда, уларни ривожлантириш дастурларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш.

4. Вилоят ҳокимликларининг Ягона буюртмачи хизмат инжиниринг компанияларини техник буюртмачи вазифасини бажаришга жалб қилиш.

5. Долзарб инфратузилма объектлари (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр ва газ таъминоти лойиҳалари, бошланғич ва ўрта мактаблар, мактабгача таълим ташкилоти бинолари)ни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.

6. Лойиҳалаштириш ишларига лойиҳа институтларини жалб қилиш учун тендер савдолари ташкиллаштириш ва ғолиблар билан лойиҳалаштириш ишлари бўйича шартномалар тузиш.

7. Лойиҳа доирасида танлаб олинган қишлоқлар (овуллар) топогеодезия хариталари, муҳандислик-геология қидирув ишлари, бош режаларини, архитектура-режалаштириш.

8. Улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ва ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш.

9. Қурилиш-монтаж ишлари тугагандан сўнг объектларни қабул қилиш учун ишчи Давлат қабул комиссияларини ташкил этиш. Суб-лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш учун коллектив эксплуатация ва техник хизмат механизмларни ишлаб чиқиш ҳамда объектни балансда сақловчига топшириш ва юридик ҳуқуқларни расмийлаштириш.

10. Суб-лойиҳалар тегишли лойиҳа ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш.

2021 — 2024 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (О. Рустамов),

Қурилиш вазирлиги (Э. Искандаров),

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (А. Икрамов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев),
Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари,
«Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ

2.

1б-кичик компонент: маҳаллий бошқарув салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва жамоатчилик билан ишлаш, фуқароларни жалб этиш.

Бунда:

1. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ҳар бир шартнома бўйича 24 ой муддатда қишлоқларда амалга ошириладиган ишлар жамоатчилик фикри асосида ўрганилади.

2. Тоза ичимлик сув таъминоти бўлмаган қишлоқларда хорижий ва халқаро экспертлардан иборат гуруҳ томонидан 3 йил (36 ой 310 киши) давомида хизмат кўрсатилади.

3. Маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда лойиҳага алоқадор бошқа идоралар мутахассислари учун 4 йил давомида ишлаб чиқиладиган графикларга кўра доимий асосда малака ошириш тренинглари олиб борилади.

11 700

1. Манзилли дастурларни шакллантиришда очиқлик, тамойилларини таъминлаш.

2. Жамоатчилик ташкилотларидан иборат экспертлар гуруҳи билан ҳар бир қишлоқда сўровномалар, учрашувлар, семинарлар ва ўқув-тренинглар ўтказиш.

3. Давлат органлари, ҳокимликлар ва лойиҳага алоқадор ташкилотлар (инжиниринг компаниялар ва бошқалар) салоҳиятини ошириш бўйича доимий ўқув тренинглари ўтказиш.

4. Тошкент шаҳрида, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида Лойиҳага алоқадор вазирликлар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакилларига лойиҳа бўйича тақдимотлар ўтказиш.

2021 — 2024 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (З. Ўраков),

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г. Шукурова),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Тошпўлатов),

Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоят ҳокимликлари

2-КОМПОНЕНТ: лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш

(масъул: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

3.

Лойиҳани бошқариш, мониторинг ва баҳолаш ҳамда салоҳиятни ошириш.

Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларинингиқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган 21 та туманида лойиҳа доирасида ишлар ташкил этилади.

Қишлоқларда ишларнинг сифатли ташкил этилиши, лойиҳанинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилади.

7 900

1. Лойиҳа доирасида тадбирларни мувофиқлаштириш ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш.

2. Консалтинг хизматлари учун техник вазифани ишлаб чиқиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш учун тендер савдоларида иштирок этиш тўғрисида ОАВ ва интернет тармоқларида эълон бериш.

3. Тендер ғолиб компанияси (нодавлат нотижорат ташкилотлари) билан шартнома тузиш ва техник вазифадаги ишларни амалга ошириш ҳамда қабул қилиш.

4. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган ҳисоботларни доимий равишда тайёрлаш ва тегишли идораларга ҳамда Жаҳон банкига тақдим этиб бориш.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳани амалга ошириш жараёни тўғрисида ахборотларни киритиб бориш.

2021 — 2024 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (З. Ўраков),

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги (Г. Шукурова),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ф. Дадахонов)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2020 й., 07/20/4898/1557-сон)