12.11.2020 йилдаги ПФ-6109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, 12.11.2020 йилдаги ПФ-6109-сон
Kuchga kirish sanasi
13.11.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори технологияларга асосланган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, минтақавий савдони ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, чегараолди ва республиканинг бошқа вилоятларини боғловчи, қулай ҳудудда жойлашган махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш уларнинг ҳудудида янги комплекс ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо инфратузилмасини ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг «Термиз» эркин иқтисодий зонаси негизида ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар ва харидорлар учун сақлаш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли инфратузилма объектлари билан таъминланган «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси (кейинги ўринларда — Термиз халқаро савдо маркази) ҳамда «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Т.А. Боболов) Давлат хавфсизлик хизмати (А.А. Азизов) билан биргаликда «Termez Cargo Centre» МЧЖни Термиз халқаро савдо маркази иштирокчилари реестрига ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳамда Термиз халқаро савдо маркази таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегараларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Термиз халқаро савдо маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, шунингдек, товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, тегишли божхона режимларини расмийлаштириш, маҳсулотларни реализация қилиш, хорижий фуқаролар ва транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ушбу ҳудудда бўлиши ҳамда ундан чиқиши билан боғлиқ тартибни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ҳамда электрон савдо порталлари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификация, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айирбошлаш, мобиль алоқа ҳамда мижозлар учун тиббиёт ва меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда (вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан) ўн кун давомида ҳудудга кириш, ҳудудда бўлиш ва ундан чиқиш тартиби жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудига олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл товарлари «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва ортга қайтишга фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон Ислом Республикаси томонидан кириш ва ундан чиқиш «Термиз-автойўл» ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида «Сергели индустриал парки» кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда — Сергели индустриал парки) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Термиз» эркин иқтисодий зонаси, «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ва «Сергели индустриал парки» кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳининг (А.Н. Арипов) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ва юқори технологик жаҳон бозорида рақобатбардош янги маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларининг қурилиши ва фаолиятини йўлга қўйишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ташқи муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси қурилиши бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, қурилишини молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўн кун муддатда устав фондларини шакллантириш учун Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекцияларига 5,0 млрд сўмдан маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра «Термиз» эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудида қурилиши тугалланган объектлар ўрнатилган тартибда фойдаланишга қабул қилингандан сўнг Ишчи гуруҳи томонидан белгиланадиган қийматда ва тартибда («Termez Cargo Centre» МЧЖ объектларидан ташқари) «Термиз» эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки дирекциялари (кейинги ўринларда — Дирекциялар) томонидан ошкора савдолар ўтказиш йўли билан талабгорларга сотилади ёки лизинг асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ўрнатилган тартибда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Термиз халқаро савдо маркази объектлари қурилишига 20 млн АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига Сергели индустриал парки объектлари қурилишига 40 млн АҚШ долларига тенг миқдорда кредит ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларини қуришда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма кредитлари Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 4 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли даврни ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 2 фоизда объектлар қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда зарур инфратузилмаларни барпо этишга Маъмурий кенгашлар томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга асосан ажратилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 06/23/26/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитларнинг асосий қарз ва фоиз тўловларини ўз вақтида тўлаш Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларини инвесторларга сотиш, лизинг ёки ижара шартномалари асосида тақдим этишдан тушадиган маблағлар ҳамда тегишли ҳокимликларнинг бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари лойиҳа ташаббускорлари маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар, халқаро молия институтлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти (Т.А. Боболов) ва Тошкент шаҳар (Ж.А. Артикходжаев) ҳокимликлари Жамғармадан Дирекцияларга ажратиладиган кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, кредит маблағлари тўлиқ ва ўз вақтида қайтарилиши учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ажратиладиган кредитларни қайтариш прогноз жадваллари 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Термиз халқаро савдо маркази ҳудудини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун талаб этиладиган шахсий таркиб штат бирлигини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Термиз» эркин иқтисодий зонаси, Термиз халқаро савдо маркази ва Сергели индустриал парки объектларини қуриш ҳамда фаолият кўрсатиши даврида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Дирекцияларга объектларни сотиш, лизинг ва ижарага беришдан тушган тушумнинг Жамғармадан олинган кредитни қайтаришга йўналтирилган қисми бўйича фойда солиғи ставкаси 2023 йилга қадар 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуришга жалб қилинган лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда Дирекциялар қурилиш ишларини амалга оширишда зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қуришга жалб қилинган лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда Дирекцияларга қурилиш ишларини амалга ошириш учун импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялари учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлашни Дирекцияларнинг кафолат хати асосида 120 кунга қадар кечиктириш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида 2021 йил 1 март ҳамда 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6109-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Термиз» эркин иқтисодий зонаси, «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси ва «Сергели индустриал парки» кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

С.У. Умурзаков

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими*

Т.А. Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими*

М.Б. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

Ш.Д. Қудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

А.Ж. Ортиқов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

С.Х. Бекенов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Л.Ш. Қудратов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

О.З. Насритдинходжаев

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.С. Хидоятов

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири вазифасини бажарувчи

Ш.А. Вафаев

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори

Ш.А. Абидов

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири, Ишчи гуруҳи котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳига зарур ҳолда вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* тегишли ҳудудларда барпо этиладиган объектлар масалаларида иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига ажратиладиган кредитни қайтариш прогноз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит суммаси

20 000 минг АҚШ доллари эквивалентида

Кредит муддати

4 йил

Имтиёзли давр

2 йил

Фоиз ставкаси (ўзгарувчан)

6 ойлик LIBOR + 2 фоиз йиллик

Кредитни ташкил этиш учун комиссия

0,3 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

0,3 фоиз йиллик

(минг АҚШ долларида)

Тўлаш даври

Танлаб олиш*

Тўлов суммаси*

Комиссия

Тўланиши керак бўлган жами сумма*

Асосий қарз

Фоизлар

Кредитни ташкиллаштириш учун

Мажбурият бўйича

2021 йилнинг I ярим йиллиги

10 000,00

-

-

60**

-

60

2021 йилнинг II ярим йиллиги

-

-

106,27**

-

14,38**

120,65

2022 йилнинг I ярим йиллиги

9 000,00

-

115,51

-

14,61

130,12

2022 йилнинг II ярим йиллиги

-

-

373,00

-

1,48

374,48

2023 йилнинг I ярим йиллиги

-

4 000,00

653,02

-

1,49

4 654,51

2023 йилнинг II ярим йиллиги

1 000,00

4 000,00

524,09

-

1,51

4 525,60

2024 йилнинг I ярим йиллиги

-

4 000,00

414,71

-

-

4 414,71

2024 йилнинг II ярим йиллиги

-

4 000,00

279,51

-

-

4 279,51

2025 йилнинг I ярим йиллиги

-

4 000,00

137,48

-

-

4 137,48

Жами

20 000,00

20 000,00

2 603,59

60,00

33,47

22 697,06

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**Ҳақиқий тўловлар.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 06/23/26/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6109-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратиладиган кредитни қайтариш прогноз
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит суммаси

40000,0 минг АҚШ доллари эквивалентида

Кредит муддати

3 йил

Имтиёзли давр

1 йил

Фоиз ставкаси (ўзгарувчан)

6 ойлик LIBOR + 2 фоиз йиллик

Кредитни ташкил этиш учун комиссия

0,3 фоиз

Мажбурият бўйича комиссия

0,3 фоиз йиллик

(минг АҚШ долларида)

Тўлаш даври

Танлаб олиш*

Тўлов суммаси*

Комиссия

Тўланиши керак бўлган жами сумма*

Асосий қарз

Фоизлар

Кредитни ташкиллаштириш учун

Мажбурият бўйича

2020 йилнинг II ярим йиллиги

10 000,0

120,0

120,0

2021 йилнинг I ярим йиллиги

20 000,0

168,4

37,3

205,7

2021 йилнинг II ярим йиллиги

10 000,0

8000,0

393,3

7,6

8 400,8

2022 йилнинг I ярим йиллиги

8000,0

357,9

8 357,9

2022 йилнинг II ярим йиллиги

8000,0

269,9

8 269,9

2023 йилнинг I ярим йиллиги

8000,0

178,9

8 178,9

2023 йилнинг II ярим йиллиги

8000,0

90,0

8 090,0

Жами

40000,0

40000,0

1458,3

120,0

44,9

41623,2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 06/20/6109/1511-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2023 й., 06/23/26/0101-сон)