1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ аҳолига ўзаро боғлиқ давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса — бутун республика ҳудудида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли вазирлик ва идораларда давлат хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 10 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
704-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) ота-она ва бола ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда — ФХДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Халқ банки томонидан тўлангандан сўнг, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида ариза берувчига СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) Халқ банки фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчига СМС хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда тирик эгизакнинг туғилганлигини қайд этишда татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ФХДЁ органи, тиббиёт муассасалари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари, Пенсия жамғармаси, Халқ банки ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари кўрсатишда болани доимий рўйхатга қўйиш ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун мазкур Регламентнинг 11-бандида белгиланган тартибда тўлов ундирилади, бошқа давлат хизматлари бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар автоматик равишда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига юборилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган бланкада маълумотнома шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ФҲДЁ органи туғилган бола ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритади ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ФҲДЁ бўлимлари туғилганликни қайд этиш бўйича маълумотларни қабул қилиб олганидан сўнг 3 иш соати ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан кўриб чиқади ва натижасига кўра болага нисбатан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ФҲДЁ бўлимлари ариза берувчининг хоҳишига кўра ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномада белгиланган маълумотларни тўлдиради ва комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун автоматик равишда ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ушбу комплекс хизматларнинг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиши мумкин, болани доимий рўйхатга қўйиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади. Болани отаси ёки онаси доимий рўйхатда турмаган тақдирда болани рўйхатга қўйиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг отаси ёки онаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Халқ банки филиали бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Бунда, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумот ариза берувчига СМС хабар орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун бола туғилгандан бошлаб 6 ойдан кейин мурожаат қилса, ушбу нафақа аввал ота ёки онасининг бирига тўлаб берилган бўлса бир марталик нафақани тўлаш рад этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарни СМС орқали юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бир марталик нафақа миқдоридан қуйидаги миқдордаги маблағлар чегириб қолинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги герб йиғими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойнинг 5 санасига қадар ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотлари асосида ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд этилган болалар сонига мувофиқ, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари ва ФХДЁ бўлимлари билан тузилган солиштирма далолатномаларга асосан республика бюджети ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
герб йиғими учун маблағларни туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларининг махсус ҳисобварағига молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат божи суммаси «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун герб йиғими Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Тиббиёт муассаса ходими
Ота-она ва бола ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига киритиш ҳамда ушбу тизим орқали ФХДЁ бўлимига юбориш
Бола туғилганидан сўнг 1 иш куни мобайнида
2-босқич
ФХДЁ бўлими
Бола ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиш ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш
Маълумотлар келиб тушгандан сўнг
3-босқич
ФҲДЁ бўлими
Янги туғилган болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юбориш
Автоматик равишда
4-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим
Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш
1 иш куни ичида
5-босқич
Мактабгача таълим вазирлиги
Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш
Автоматик равишда
6-босқич
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақида СМС хабар юбориш
1 иш куни ичида
7-босқич
Пенсия жамғармаси
бўлими
1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юбориш.
2. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштириш.
3. ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотларига асосан ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд қилинган болалар сонига мувофиқ герб йиғими учун маблағларни туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимларининг махсус ҳисобварағига ҳамда доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштириш
Автоматик равишда
Ҳар ойнинг
5 санасига қадар
Жорий ойдан кейинги ойнинг
5 санасига қадар
8-босқич
Халқ банки
Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ариза берувчига СМС хабар орқали юбориш.