Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2023 10.11.2020 йилдаги 704-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.11.2020 йилдаги 704-сон
Kuchga kirish sanasi
11.11.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ аҳолига ўзаро боғлиқ давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида, 2021 йил 1 февралдан барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса — бутун республика ҳудудида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли вазирлик ва идораларда давлат хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 10 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
704-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш, туғилганликни қайд этиш, поликлиникага ҳисобга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш, болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ҳамда болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича комплекс давлат хизматлари (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига (кейинги ўринларда — ФҲДЁ бўлими) «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ФҲДЁ бўлими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ёки далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Халқ банки томонидан тўлангандан, шу жумладан аризачининг банк пластик картасига йўллангандан сўнг, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида ариза берувчига СМС хабар юборади;
(2-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тиббиёт муассасалари она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилган поликлиника ҳақида СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) Халқ банки ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг банк пластик картасига бир марталик нафақа суммасини йўналтиради ёки фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда амалга оширади.
(2-банд «ё» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчига СМС хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
(2-банд «ё» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Регламент талаблари қуйидаги ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган боланинг туғилиши уларнинг биргаликдаги аризаси (оталикни белгилаш) асосида туғилишини қайд этишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз она) аризасига асосан туғилишни қайд этишда;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлигини, шунингдек эгизаклардан бири ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида (перинатал ўлим) вафот этганда тирик эгизакнинг туғилганлигини қайд этишда татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ФХДЁ органи, тиббиёт муассасалари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари, Пенсия жамғармаси, Халқ банки ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари кўрсатишда болани доимий рўйхатга қўйиш ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун мазкур Регламентнинг 11-бандида белгиланган тартибда тўлов ундирилади, бошқа давлат хизматлари бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 иш куни ичида бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, боланинг ота-онасига тегишли маълумотлар ота-оналарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома асосида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасасининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма мурожаатларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отасининг ўлими ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота ёки онанинг хоҳишига кўра тиббиёт муассасаси ходими «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинуви тизимига ушбу регламентнинг 10-бандида кўрсатилган комплекс хизматлардан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-она ўз хоҳишига кўра ушбу комплекс хизматларнинг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиши мумкин, болани доимий рўйхатга қўйиш бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар автоматик равишда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига юборилади ва «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот алмашинув тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган бланкада маълумотнома шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, тиббиёт муассасаси ходими 3 иш соати давомида камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ФҲДЁ бўлими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 иш куни давомида бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда ушбу регламентнинг 10-бандида кўрсатилган давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлаш учун бола ҳақидаги маълумотларни ваколатли органларнинг ахборот тизимларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этади ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код қўйилган хабарномани юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, 1 иш соати мобайнида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганликни қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган маълумотлар уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ФҲДЁ бўлимидан ахборот тизимлари орқали маълумотлар келиб тушганидан сўнг:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади. Болани отаси ёки онаси доимий рўйхатда турмаган тақдирда болани рўйхатга қўйиш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори ҳамда «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг отаси ёки онаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Халқ банки филиали бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Бунда, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумот ариза берувчига СМС хабар орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун бола туғилгандан бошлаб 6 ойдан кейин мурожаат қилса, ушбу нафақа аввал ота ёки онасининг бирига тўлаб берилган бўлса бир марталик нафақани тўлаш рад этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарни СМС орқали юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи чегириб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойнинг 5 санасига қадар ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотлари асосида ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд этилган болалар сонига мувофиқ, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари тузилган солиштирма далолатномаларга асосан республика бюджети ҳисобидан доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, давлат божи суммаси «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 320-сон қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Тиббиёт муассасаси ходими

1. Бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни «Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш» ахборот тизимига киритиш ҳамда ушбу тизим орқали ФҲДЁ бўлимига юбориш;

Бола туғилганидан сўнг 1 кун мобайнида

2. ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳолатини қайд этиш рад этилганда, камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта юбориш

Хабарнома келгандан сўнг 1 иш соати давомида

2-босқич

ФҲДЁ бўлими

1. Бола, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан текшириб, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида

2. Электрон тизим орқали келган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда далолатнома ёзувини қайд этишни мазкур Регламентнинг 9-бандига асосан рад этиш ҳамда тиббиёт муассасасига рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган QR-код қўйилган хабарномани юбориш

Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 1 иш соати мобайнида

3. Сўровнома қайта келиб тушгандан сўнг, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этиш ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юбориш

4. Болага оид маълумотларни комплекс тартибда бошқа хизматларни кўрсатиш учун Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот тизимларига юбориш

Автоматик равишда

3-босқич

Тиббиёт муассасаси ходими

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани ариза берувчиларга чоп этиб бериш

Маълумотнома келиб тушгандан сўнг дарҳол

4-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим

Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш

1 иш куни ичида

5-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида сўровда кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш

Автоматик равишда

6-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Электрон поликлиника» ахборот алмашинуви тизими орқали она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўйиш ва рўйхатга қўйилганлиги ҳақида ота ёки онага СМС хабар юбориш

1 иш куни ичида

7-босқич

Пенсия жамғармаси бўлими

1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС хабар юбориш.

Автоматик равишда

2. Ҳар ойнинг бошида ўтган ойда ушбу ҳудудда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Халқ банки филиалининг ҳисобварағига молиялаштириш.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар

3. ФҲДЁ бўлимининг электрон маълумотларига асосан ҳудудда туғилганлик ҳолати қайд қилинган болалар сонига мувофиқ доимий рўйхатга қўйганлик учун маблағларни белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобварағига молиялаштириш

Жорий ойдан кейинги ойнинг 5 санасига қадар

8-босқич

Халқ банки

Бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлаш ҳамда нафақа тўловини амалга ошириш, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумотни ота ёки онага СМС хабар орқали юбориш.

Мурожаат қилган вақтда

9-босқич

ФҲДЁ бўлими

Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб бериш

Мурожаат қилган вақтда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

______________________

(сана)

_____________________

(рақам)

Туғилганликни тиббиёт муассасаси орқали ФҲДЁ бўлимида қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Бола ҳақидаги маълумотлар

(маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Болага бериладиган Ф.И.О.:

1.1. Боланинг туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотлари:

II. Ота-она ҳақидаги маълумотлар

(маълумотлар тўлиқ ёзилиши шарт):

1. Онанинг Ф.И.О.:

1.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):

2. Отанинг Ф.И.О.:

2.1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):

3. Ота-онанинг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотлари:

III. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш (хоҳишига кўра)

1. Тиббий поликлиникага ҳисобга қўйиш:

ҳа

йўқ

2. Ҳисобга қўйиладиган тиббий поликлиника манзили ва сони:

IV. Бир марталик нафақани олиш (хоҳишига кўра)

1. Бир марталик нафақани олиш:

ҳа

йўқ

2. Нақд кўринишда (1) ёки банк пластик картаси (2) орқали олиш:

1

2

3. Банк пластик картаси танланганда, аризачининг ЖШШИР орқали унга тегишли карта рақами:

V. Болани рўйхатга қўйиш

1. Манзил:

Отаси

Онаси

Бошқа

VI. Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш (хоҳишига кўра)

1. Ташкилот номи ва манзили:

1.

2.

3.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилинганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

______

1. Боланинг Ф.И.О.

2. Туғилган санаси ва жойи:

3. Далолатнома ёзуви қайд қилинган сана ва рақами:

3. Боланинг ЖШШИРи:

4. Отасининг Ф.И.О.

5. Миллати:

6. Фуқаролиги:

7. Онасининг Ф.И.О.

8. Миллати:

9. Фуқаролиги:

10. ФҲДЁ бўлими:

11. Маълумотнома берилган сана:

Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон — 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳри учун 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудуди учун кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.11.2020 й., 09/20/704/1494-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)