30.10.2020 йилдаги 680-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.10.2020 йилдаги 680-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, телекоммуникация ресурсларининг ишончли ишлашини, шунингдек, улардан марказлаштирилган тарзда ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) телекоммуникациялар тармоқларининг давлат томонидан бошқарилишини, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимининг шакллантирилиши ва самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кундалик шароитларда — телекоммуникациялар соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш; телекоммуникация ресурслари ва тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва уларнинг техник ҳолати ва фавқулодда ҳолат ва вазиятлардаги ишларга тайёргарлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда — идоравий мансублигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва воситаларидан устувор даражада фойдаланиш ва уларни марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно), давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида уларнинг барқарор ишлашини ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) телекоммуникациялар тармоқларини марказлаштирилган бошқариш режимига ўтказиш, шунингдек, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликнинг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича ишчи орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимига кирувчи операторлар тармоқлари ва ресурсларининг самарали фаолият юритиши ва улардан оқилона фойдаланиш, зарур ҳолларда давлат ва жамият учун, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда улардан марказлашган ҳолда фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш миллий маркази вазифасини бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар телекоммуникация тармоқларининг ҳолати ва сифатини Вазирлик томонидан белгиланган хизматлар сифати стандартларига мувофиқлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлаш сиғимини, сигнализация пунктларининг кодларини ажратиш учун аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, шунингдек, маълумот хизматлари учун қисқа махсус рақамларни ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш ишларини ташкил этиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил қурилмани халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчиб ўтган рақамларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган базаси шакллантирилиши ва ишлашини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторларнинг телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизматлар кўрсатиш.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат бошқаруви органлари, телекоммуникация операторлари ва провайдерларига телекоммуникация хизматларини етказиб берувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани тўлиқ хатловдан ўтказсин ва қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларда ва алоҳида давр (ҳарбий сафарбарлик) мобайнида махсус истеъмолчилар ўртасида тармоқлараро келишувлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш учун сафарбарлик режаларини ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафик ўтказишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириб ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
680-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида», «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилди ҳамда кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари бошқариш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий бошқариш тизими — телекоммуникациялар тармоқларини ва кўрсатиладиган хизматларни режалаштириш, техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация қилиш, тезкор ва маъмурий бошқариш бўйича ахборот технологиялари комплекси асосида Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш бўйича функцияларни бажарувчи тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация ресурслари — телекоммуникация тармоқлари, кабелли, ҳаво, радиорелели, йўлдош ва бошқа алоқа тизимлари базасида ташкил қилинган, каналлар, трактлар, узатиш линиялари, охирловчи ускуна, телефон, телеграф алоқа, маълумотлар узатиш тармоқлари ва бошқа телекоммуникациялар тармоқлари станциялари, узеллари ва бошқа объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлашган мониторинг тизими — телекоммуникациялар тармоқларининг ишлашини бошқариш функцияларининг бажарилишини таъминловчи, ягона аппарат-дастурий комплексни ҳосил қилувчи телекоммуникациялар техник воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус истеъмолчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази телекоммуникациялар ресурслари устувор тартибда тақдим этиладиган алоҳида тоифадаги телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчилари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш — Вазирлик томонидан телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, махсус истеъмолчилар манфаатлари учун телекоммуникация тармоқларининг ишлашини таъминлаш ҳамда алоқаларни тиклаш мақсадида телекоммуникация тармоқлари ва воситаларини маъмурий бошқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация хизматлари провайдери (кейинги ўринларда — провайдер) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш тизими кундалик шароитлар ва фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда телекоммуникация вазифаларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга мўлжалланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимларини, шунингдек, идоравий мансублигидан қатъи назар, телекоммуникация операторлари (кейинги ўринларда — операторлар) ва провайдерларининг тармоқларини ўз ичига олади (телекоммуникация хизматларининг махсус истеъмолчилари тармоқлари бундан мустасно).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кундалик шароитларда Вазирлик томонидан операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларининг фавқулодда ҳолат ҳамда вазиятларда ишлашга тайёрлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникация тармоқлари фойдаланувчилари учун ишончли алоқа ва кафолатланган хизматларни кўрсатиш мақсадида операторлар ҳамда провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларининг ўзаро ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш орқали амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фавқулодда вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, тошқинлар, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) пайтида Вазирлик телекоммуникация ресурсларидан устувор равишда фойдаланиш ва марказлаштирилган тезкор маъмурий бошқариш, шунингдек, улардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ёки чеклаш ҳуқуқига эга.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими Вазирликнинг «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) марказлашган мониторинг тизими, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, шунингдек, операторлар ва провайдерларининг бошқариш тизимларини ўз ичига олади, махсус истеъмолчилар телекоммуникация тармоқлари ва воситалари бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими кундалик шароитларда операторлар ва провайдерларнинг бир-бири билан зарур ўзаро ҳамкорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистондаги телекоммуникация тармоқларининг марказлашган бошқарувини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кундалик шароитларда марказлашган мониторинг тизимига уланган телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари (эгалари) бошқариш тизимининг тармоқ элементлари мониторингини пулли асосда амалга оширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими (кейинги ўринларда — ЎзТТБТ) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқаришни таъминлаши шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини маъмурий бошқариш тизими операторлар ҳамда провайдерларга алоқа тармоқлари ва хизматларини ўзларига тегишли тармоқларда мустақил бошқариш учун берилган имкониятлар доирасида ҳамда зарур ҳолларда, фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ишлашга тайёргарлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича операторлар ва провайдерлар фаолияти қуйидагилар орқали мувофиқлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида содир бўлган йирик авария ҳолатларида авариявий-тиклаш ишлари амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқариш режаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқаришни таъминлаш, шунингдек, операторлар ва провайдерларнинг тармоқлараро уланишларга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини яратиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар ва телекоммуникация воситаларини ягона таснифлаш ҳамда кодлаш асосида Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурслари бўйича марказлаштирилган маълумотлар базаларини шакллантириш таркиби ва тартибини белгилаш, уларни яратиш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида Марказ ва телекоммуникация операторлари ҳамда провайдерлари ўртасида уларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари тармоқларининг ишлашини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларини фавқулодда ҳолат ва вазиятларда бошқаришни таъминлашга тайёрлигини баҳолаш учун телекоммуникация тармоқлари ҳолатини доимий равишда мониторинг ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларининг ресурслари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган (шу жумладан, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаси ва 7-сон умумий канал сигнализация пунктларининг кодларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисида) марказлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик шароитлар ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар даврида махсус истеъмолчиларнинг алоқа каналларига бўлган эҳтиёжларини марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларида ортиқча юкланиш ва авария ҳолатларда тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида махсус истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш режаларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатлараро келишувларга мувофиқ телекоммуникация тармоқларининг миллий бошқарув марказлари ва хорижий давлатларнинг операторлари ва провайдерлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда, шунингдек, бошқа даврларда бориш қийин бўлган чекка аҳоли яшаш пунктларида сунъий йўлдош орқали телекоммуникация тармоқлари ва хизматларини ташкил этиш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кундалик шароитларда телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерлари қуйидаги функцияларни бажарадилар:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз телекоммуникация тармоқларини мустақил равишда бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқлари ресурсларининг марказлаштирилган маълумотлар базаларини юритиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга белгиланган тартибда ўзларининг телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлашда Марказнинг марказлаштирилган маълумотлар базаларидан маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тармоқларида қисқа махсус рақамлар, сигнализация пунктларининг кодларини ажратиш, шунингдек, рақам сиғимини қайта бириктиришни Марказ билан келишиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни Марказнинг марказлашган мониторинг тизими билан ўзаро алоқасини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирликка келишиш учун тақдим этиш;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус истеъмолчилар фойдаланадиган телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва Марказ билан келишиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус истеъмолчилар билан (телекоммуникация тармоқларини бошқариш билан боғлиқ қисмида) сафарбарлик режалари ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларини мувофиқлаштириш ва Марказ томонидан ташкил этиладиган тегишли ўқув машғулотларда қатнашиш;
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келишилган сафарбарлик режалари ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятлар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ фавқулодда ҳолат ва вазиятларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун тармоқлараро, шу жумладан, хорижий телекоммуникация операторлари билан шартномалар тузиш;
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз телекоммуникация тармоқларида авариявий-тиклаш ишларини олиб бориш ва ишларнинг бориши тўғрисида маълумотни Марказга тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш тартиби
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 680-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) қарорлари ва буйруқларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Марказ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича Вазирликнинг ишчи органи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлаш, сигнализация пунктлари кодларини ажратиш, улардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича масъул орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимининг оператори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимининг оператори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базасининг оператори ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказ Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш, телекоммуникация ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ривожлантиришни таъминлаш, телекоммуникация операторлари, идоравий тармоқлар эгалари (кейинги ўринларда — операторлар) ва провайдерларнинг тармоқларини мувофиқлаштирилган бошқариш тизимини яратиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мудофаа ва давлат хавфсизлиги органлари манфаатларига мувофиқ тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш, телекоммуникация хизматларига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Вазирликнинг таркибий бўлинмалари, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш марказлари билан ўзаро ҳамкорликда Марказ Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий маркази функцияларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан, оператор ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини самарали ишлашини таъминлаш ва мувофиқлаштириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлашган мониторинг тизими ва операторлар, провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда телекоммуникация тармоқлари ҳолатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тизимли мониторинг қилиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини мувофиқлаштирилган бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқарувини, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари манфаатлари йўлида устувор фойдаланишни таъминлаш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик шароитларда ҳамда фавқулодда ҳолат ва вазиятларда хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий марказлари билан телекоммуникация тармоқларини бошқариш ва телекоммуникация ресурсларидан ўзаро фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кундалик шароитларда махсус истеъмолчиларни алоқа хизматлари билан максимал даражада қондириш учун телекоммуникация тармоғи ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумот йиғиш ва телекоммуникация ресурслари маълумотлар базасини, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаларини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимининг ишлашини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари рўйхатга олиш тизимининг узлуксиз ишлашини ва такомиллаштиришини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базаси шаклланиши, ишлашини ва кузатиб боришни таъминлаш, шу жумладан, ундаги ахборот ва маълумотларни узатиш, йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базасига кириш учун рухсат беришни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда телекоммуникация операторлари ва провайдерлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизмат кўрсатиш;
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режасини тайёрлашда иштирок этиш;
(6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил алоқа даражасида жисмоний шахсларнинг шубҳали ҳаракатларини аниқлаш ва фирибгарликка қарши ҳимояни таъминлаш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кундалик шароитларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари йўлида алоқаларни ташкил этишни бошқаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органларининг умумий фойдаланишдаги тармоқлар асосида қурилган тармоқлари, шунингдек, телекоммуникация тармоқларини ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоқлари ва телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг бошқарув тизимлари бўйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлилини амалга оширади;
(7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлашган мониторинг тизими орқали телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация тармоғидаги авариялар, шикастланишлар тўғрисида маълумот тўплайди;
(7-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоғидаги авариялар ва шикастланишлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлайди ва назоратдаги объектларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш базасига киритади;
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълум давр мобайнида телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг телекоммуникация тармоқларининг сифати, телекоммуникация транспорт тармоғининг сифат кўрсаткичлари ўзгариши динамикаси тўғрисида маълумот тайёрлайди ва Вазирликка тақдим этади;
(7-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ҳамда провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларини тайёрлашда қатнашади;
(7-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолат ва вазиятларда операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш режаларига мувофиқ ўқув машғулотларини ўтказади;
(7-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария ҳолатларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари йўлида фойдаланиладиган алоқаларни тиклаш бўйича телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради;
(7-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус истеъмолчиларга ижарага берилган алоқа каналларининг шикастланишини ҳисобга олади, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда операторлар ва провайдерларни телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш тўғрисида хабардор қилади;
(7-банд «а» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар ва провайдерларнинг ташкил этилаётган ҳамда ишлаб чиқилаётган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, уларнинг бир-бири билан ва ЎзТТБТ билан ўзаро ҳамкорлигини, шунингдек, телекоммуникация тармоқларида бардошлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларида иштирок этиш;
(7-банд «а» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги алоқа каналларини ташкил қилишда, профилактика ишларини олиб боришда махсус истеъмолчилар ва умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари операторлари ва провайдерларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
(7-банд «а» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида содир бўладиган йирик авария ҳолатлари ва шикастланишлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органларининг умумий фойдаланишдаги тармоқлар асосида қурилган тармоқлари ишлашида қоидабузарлик натижасида содир бўладиган хавф ҳолатларида авария-тиклаш ишларини бориши бўйича Вазирлик ва махсус истеъмолчиларни хабардор этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар ва провайдерлар маълумотлари асосида телекоммуникация тармоғига уланган операторлар ва провайдерларнинг телекоммуникация воситалари (жиҳозлар, охирги (терминал) ускуналар, тизимлар, алоқа линиялари)ни ҳисобга олади ва маълумотлар базасини шакллантиради (махсус истеъмолчиларнинг тармоқлари ва воситалари бундан мустасно);
(7-банд «а» кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида телекоммуникация тармоқларини тезкор-техник бошқаришни, тармоқларнинг ҳолатини тизимли мониторингини, тақдим этилаётган хизматлар сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлашини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлаш тизимлари ва режаларни тасдиқлайди, рақамлаш сиғимини, сигнализация пунктларининг кодларини, маълумот-ахборот хизматлари учун қисқа махсус рақамларни (якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар бундан мустасно) ажратади, шунингдек, улардан фойдаланишнинг ҳисоботини юритади ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлаш сиғимини ва қисқа махсус рақамларни ажратганлик учун бир марталик тўлов тарифларини ишлаб чиқади ва Вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизими орқали Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказишда қонун талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш ва олиш бўйича ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатдан ўтказишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент рақами кўчиб ўтишини таъминлаш учун мобил алоқа операторлари томонидан тақдим этилган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишни автоматлаштиради ва мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларда ортиқча юкланиш ва авария ҳолатларда тармоқларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида, махсус истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган телекоммуникация тармоқларини қайта қуриш схемалари ва режаларини келишади;
(7-банд «а» кичик бандининг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларида режалаштирилган ва режадан ташқари таъмирлаш-тиклаш ишларининг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларини ишлаш самарадорлигини ошириш ва телекоммуникация тармоқларини эксплуатация характеристикаларини яхшилаш бўйича тавсиялар ва телекоммуникация тармоқларини бошқариш усулларини ишлаб чиқади;
(7-банд «а» кичик бандининг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқлар ва воситаларни таснифлаш ва кодлаш ягона тизимидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ресурслари, телекоммуникация тармоқларини рақамлаш режаси ҳамда 7-сон умумий канал сигнализация пунктлари (7-сон УКС) кодлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган марказлаштирилган маълумотлар банкини яратади ва юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор телекоммуникация операторлари ва провайдерлари, хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий марказларининг рақамлаш режасидаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади;
(7-банд «а» кичик бандининг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқларда профилактика ишларини олиб бориш, қайта қуриш ёки янги алоқа каналларни ташкил этиш натижасида айрим участкалар ва йўналишларда юзага келадиган ортиқча юкланишлар мумкинлиги ҳақида манфаатдор оператор ва провайдерларни огоҳлантиради;
(7-банд «а» кичик бандининг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг талаб қилинадиган режими ва махфийлигини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга берилган ваколатлар доирасида давлатлараро шартномаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг миллий телекоммуникация бошқарув марказлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар юзага келиши ва оқибатларини бартараф этиш даври учун Вазирлик, Марказ, операторлар тармоқларини бошқариш марказлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик шартлари ва тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
(7-банд «а» кичик бандининг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фавқулодда ҳолат ва вазиятларда:
(7-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини марказлашган ҳамда тезкор маъмурий бошқариш, уларни қайта қуриш ва тиклаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқлари ҳолатини мониторингини юритади;
(7-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда ҳолат ва вазиятлар телекоммуникация тармоқларининг ишлашига таъсирни баҳолайди ва келувчи маълумотларни таҳлил қилади;
(7-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка, манфаатдор операторлар ва провайдерларга, тегишли давлат органларига ва махсус истеъмолчиларга етказади;
(7-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация тармоқларида тиклаш ишларини мувофиқлаштиради, шунингдек, олдиндан келишилган режалар асосида энг муҳим йўналишларда алоқанинг узилиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларда алоқаларни тиклаш ва авариявий вазиятларни бартараф этиш учун куч ва воситаларни бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқларни бошқариш, алоқа каналларини қайта қуриш ва тиклаш бўйича хорижий давлатларнинг операторлари ва миллий бошқарув марказлари билан ўзаро тезкор ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникация операторлари ва провайдерларидан Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан, телекоммуникация ресурсларининг мавжудлиги ва ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сўраш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мудофаа ва хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш органлари манфаатлари учун алоқаларни ташкил этиш жараёнларини бошқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар ва провайдерларга умумий фойдаланишдаги тармоқларда авария ишларини ўтказиш, режали ва режадан ташқари ўтказиладиган таъмирлаш-тиклаш ишлари ўтказилганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви, мудофаа ва хавфсизлик органлари манфаатлари йўлида ишлатилаётган алоқаларни тиклаш бўйича кўрсатмалар бериш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операторлар ва провайдерларга телекоммуникация тармоқларини тезкор маъмурий бошқариш тизимини такомиллаштириш, телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан истеъмолчилар манфаатлари учун фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Вазирликка Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқларни қайта қуриш ва алоқа каналларини тиклаш бўйича оператор ва провайдерларнинг бошқариш тизимлари ва хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини миллий бошқариш марказлари билан тезкор оператив ҳамкорликда бўлиш;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти доирасида Вазирлик билан келишган ҳолда қўшма корхоналар ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш бўйича Марказнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча телекоммуникация операторлар, провайдерлар ва идоравий телекоммуникация тармоқлари эгалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказ зиммасига юкланган вазифалар ва қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган қарорларнинг тўғри бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказнинг тузилмаси Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини бошқариш соҳасида ташкилий тузилманинг таркибий қисмидир ва юридик шахс бўлиб, мустақил балансга, банк ҳисоб рақами, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказга Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Марказ директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш ва жойлаштиришни амалга оширади, шу жумладан белгиланган тартибда ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар киритади, Марказнинг штатлар жадвалини Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат ва хўжалик шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоат бирлашмалари, шунингдек, белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Марказ номидан иш юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ маблағларини бошқаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Марказ фаолиятини молиялаштириш Марказ томонидан тақдим этилаётган хизматлар, шу жумладан, рақамлаш ресурслари ажратилганлиги учун олинган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/680/1445-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.11.2024 й., 09/24/789/0982-сон)