30.10.2020 йилдаги 678-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.10.2020 йилдаги 678-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Марказ ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорида белгиланган давлат хизматчилари лавозим маошларига устама ҳақи ва ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилиши, шунингдек аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Директор

Директорнинг биринчи ўринбосари — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш бошқармаси бошлиғи

Директор ўринбосари

«Инсон ва қонун» газетаси таҳририяти

6

Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш ва назорат ҳолатига келтириш бўлими

15

Ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш бўлими

5

«Ҳуқуқ ва бурч» ижтимоий-ҳуқуқий журнали таҳририяти

5

Юрисконсульт

1

Юридик ишлов берилган ва назорат ҳолатига келтирилган ҳужжатларни текшириш бўлими

5

Медиа материалларни тайёрлаш бўлими

4

Веб-ресурслар билан ишлаш бўлими

6

Молия-иқтисод бўлими

2

Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими

3

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини тайёрлаш бўлими

3

Дастурий ва техник таъминот бўлими

2

Маркетинг, реклама ва обуна бўлими

2

Таржимон

1

Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хўжалик ишлари мудири

1

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

1. Оилада ва таълим муассасаларида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш

1.

Болалар ва ёшларга ҳуқуқий таълим-тарбия беришнинг концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов)

2.

Болалар ва ёшлар юридик энциклопедиясини тайёрлаш ва тарқатиш

Идоравий ҳужжат

2021 йил март

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

3.

Оила давраси учун мўлжалланган юридик энциклопедия тайёрлаш ва тарқатиш

Идоравий ҳужжат

2021 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Болаларга кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларини ўргатиш бўйича кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш

Кўргазмали қўлланмалар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

5.

Болалар ва ёшлар онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини, одоб-ахлоқ нормалари ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга доир тушунчаларни чуқур сингдириб боришга қаратилган қисқа метражли медиа маҳсулотларини тайёрлаш ва етказиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Абдухаликов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

6.

Таълим муассасаларида ўқувчи ва талабалар учун давлат рамзларини эъзозлаш, ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, қадриятларни ҳурмат қилиш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларини тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш

Очиқ дарслар,

ўқув машғулотлари

2020 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

7.

«bolahuquqlari. uz» ҳуқуқий ахборот порталидан болалар ва ёшларнинг кенг фойдаланишини, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларидаги ўқув жараёнларида ушбу порталдан кенг ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

8.

Болалар ва ёшларга уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда бурчларини, ўзгаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қилишни тушунтиришга, шунингдек, уларга «нима яхши-ю, нима ёмон» тушунчаларини ўргатишга доир кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш

Кўргазмали қўлланмалар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

9.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятдаги ўрни, аҳамияти ва моҳиятини ўрганиш мақсадида:

барча таълим турлари бўйича Конституцияни ўрганишга оид услубий кўрсатмалар ва бошқа дидактик воситаларга қўйиладиган талабларни замон талаблари асосида тубдан қайта кўриб чиқиш, бунда ўқитиш тизимига инновацион усулларни кенг қўллаш;

Конституцияни ўрганиш бўйича қўлланмалар ва бошқа махсус адабиётларни кўргазмали тарзда қайта нашр этиш, уларни электрон шаклда ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тарқатиш чорасини кўриш;

Конституцияни ўрганиш бўйича тарбиячи ва методистлар, профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чорасини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил январь

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Умумтаълим муассасаларида «Конституция бурчаги»ни ташкил этиш ва уни Конституция ва қонунлар акс этган замонавий тарғибот воситалари билан жиҳозлаш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

11.

Болаларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга қаратилган интерактив мобил ўйин-илова ишлаб чиқиш

Мобил

ўйин-илова

2021 йил
май

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

12.

Умумтаълим муассасаларининг юқори синфлари учун «Ҳар кунлик ҳуқуқ» номли қўлланмалар тайёрлаш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

13.

Болаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида мобил сўз ўйинлари, шунингдек, «Ҳуқуқий кроссвордлар», кичик шакллардан ҳуқуқий аҳамиятга эга расмлар йиғиш («пазл» ва бошқалар) ва ҳуқуқий тест ўйинларини яратиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

14.

Таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари орасида ҳар йили ҳуқуқ фанидан қуйидаги танловларни ташкил қилиш:

умумтаълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ — бу тўғриликдир» расмлар танлови;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танлови;

ўрта махсус профессионал таълим тизимида «Сиз қонунни биласизми?» кўрик-танлови;

олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқ билимдонлари» кўрик-танлови.

Кўрик-танловлар

2021 йил
май

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

2. Кенг аҳоли қатламининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

15.

Тадбиркорлик субъектларига тезкор равишда бепул ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар беришни назарда тутувчи «Advice for business» махсус интерактив ҳуқуқий порталини тест режимида ишга тушириш

Ташкилий-техник тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

16.

Жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳатчи лойиҳасини ишга тушириш (сайт, мобил илова тарзида)

Ҳуқуқий маслаҳат сайти

2021 йил август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов)

17.

Фуқароларни, шу жумладан, мансабдор шахсларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган қисқа метражли фильмларни суратга олиш ва анимацион видеороликларни тайёрлаш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

Қисқа метражли фильмлар, видеороликлар

2021 йил
май

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф. Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев)

18.

Аҳолига ҳуқуқ ва мажбуриятларини оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлаш ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш

Ижтимоий видеороликлар, кўргазмали материаллар

Ҳар ойда камида бир марта

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов)

19.

Ҳуқуқ ва мажбуриятларни ифодаловчи турли белгилар тасвирини ишлаб чиқиш ва уларни аҳоли гавжум жойларда (бозорлар, савдо марказлари ва ҳоказо) ўрнатиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Жамоат жойларида юриш, ўзини тутиш ва атрофидагилар билан муомала қилиш маданиятини шакллантириш бўйича йўловчи транспорт воситаларида, автобекатларда, темир йўл бекатларида ва бошқа жамоат жойларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида огоҳлантирувчи ва тушунтирувчи баннерларни ўрнатиш

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Аҳоли ўртасида электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш қоидалари ҳамда уларни тежаш, маиший чиқиндилар ҳамда бошқа кундалик муаммоли масалалар юзасидан фуқаролар ўртасида кенг қамровли тарғибот ишларини (инфографика, плакат ва баннерлар ўрнатиш ва бошқалар) ташкил қилиш

Учрашувлар, тушунтириш тадбирлари

2020 йил ноябрдан Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Фуқаролар ўртасида Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ўрни ва аҳамияти бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, бунда Конституциянинг ҳар бир моддасининг моҳияти ва аҳамиятини кўргазмали тарзда (инфографика ва бошқалар) ижтимоий тармоқлар ва телевидение орқали аҳолига етказиш чорасини кўриш

Тарғибот дастури, кўргазмали материаллар ва бошқа ташкилий чоралар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

23.

Меҳнат мигрантларига ҳуқуқларини тушунтириш бўйича «Мигрантга ҳуқуқий ёрдам» лойиҳаси (рисола, буклет, флаер, маъруза ва учрашувлар)ни ташкил қилиш

Тарғибот тадбирлари

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

24.

Хорижга ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига турли ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, хусусан, миграция, ишга жойлашиш ҳамда бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар бериш мақсадида аэропортлар ва вокзалларда ҳуқуқий ахборот бурчакларини ташкил қилиш ва тарғибот тадбирларини ўтказиш

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2020 йил ноябрдан

Режа-график асосида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

25.

Йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш, кўчаларда турли флешмоб тадбирларини ташкил қилиш

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2020 йил ноябрдан

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

26.

Ногиронлар, ёлғиз пенсионерлар, ёлғиз оналар, ўқитувчилар, тадбиркорлар, кам таъминланганлар, ишсизлар ва бошқа қатлам аҳоли вакиллари учун ҳуқуқлари, уларга берилган имтиёзлар ва қўшимча кафолатларни назарда тутувчи қўлланма ва ахборот тушунтириш материалларини тайёрлаш

Қўлланмалар, тушунтириш материаллари

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

27.

Кўзи ожизлар учун уларга қонун ҳужжатларида берилган турли имтиёзлар, енгилликлар ва ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган брайл шаклидаги қўлланма ва унинг аудио шаклини тайёрлаш

Қўлланма

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон ногиронлар жамияти (К. Абдуллаев)

28.

Ҳарбий қисм ва муассасаларда тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тушунтириш

Учрашувлар, семинарлар

2020 йил ноябрдан
Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Миллий гвардия (Р. Жўраев)

29.

Тиббиёт муассасалари ходимлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш

Учрашувлар, семинарлар

2020 йил ноябрдан Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

30.

Маҳаллаларда энг долзарб ва муаммоли масалаларни чуқур таҳлил қилиш ва натижасига кўра аниқ манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига тегишли қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини тушунарли тилда етказиш бўйича зарур чоралар кўриш

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

2020 йил ноябрдан
Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Аҳоли ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида қуйидаги кўрик танловларини ташкил қилиш:

Кўрик-танловлари

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

ўқувчи ва талабалар «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида умуммиллий иншолар танлови;

Иншолар танлови

Қўшма қарорга мувофиқ

ёшлар ўртасида «Коррупцияга йўқ дейлик» ва «Ёшлар коррупцияга қарши» шиорлари остида флешмоблар;

Флешмоблар

кенг аҳоли қатлами орасида «Биз коррупцияга қаршимиз» мегатанлови («Энг яхши блогпост», «Энг яхши журналистик материал», «Энг яхши юмористик асар» ҳамда «Энг яхши видеоролик» номинациялари бўйича).

Мегатанлов

32.

Аҳолини қизиқтирадиган энг долзарб масалаларни аниқлаш ҳамда улар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш тизимини йўлга қўйиш.

Манзилли ҳуқуқий тарғибот дастури асосида аҳолига қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини етказиш.

Манзилли ҳуқуқий тарғибот дастури

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича қабул қилинган маъмурий регламентлар талабларини таъсирчан усулларда (кўргазмали) аҳолига аниқ ва батафсил тушунтириш

Тарғибот-тушунтириш тадбирлари

2020 йил ноябрдан
Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

34.

Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ аҳолига бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, унинг халқаро талаблар билан уйғунлашишини таъминлаш

Комплекс

чора-тадбирлар

2021 йил апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

35.

Олий таълим муассасалари талабалари ва бошқа кўнгиллиларни жалб қилиш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётидаги муҳим масалалар («Хавфсизлик камарини тақмасдан машина ҳайдама», «Ифлос қилма», «Навбатга тур», «Пиёдалар ўтиш жойидан ўт», «Машинани белгиланган жойга қўй», «Қонунбузилишни фош қил», «Чекни талаб қил», «Мен қонунни ҳурмат қиламан», «Ҳуқуқингни талаб қил», «Тўхта, бу ноқонуний» ва бошқалар) бўйича флешмоб тадбирларини ташкил қилиш, видеороликлар тайёрлаш

Комплекс тарғибот тадбирлари

2020 йил ноябрдан
Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Аҳолига, шу жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга (ногиронлиги мавжуд шахслар, кам таъминланганлар, ишсизлар, қарамоғида вояга етмаган болалари бор бева аёллар ва бошқалар), айниқса қишлоқ жойларда ва бориш қийин бўлган олис туманларда ҳуқуқий масалалар бўйича сайёр маслаҳат ва тушунтиришлар бериш амалиётини кенг йўлга қўйиш

Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (А. Эрназаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Узоқ йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, суд ва давлат идораларида меҳнат қилганларнинг базасини яратиш, улар имкониятларидан жамоатчилик билан учрашувларда фойдаланиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

Ҳар ойда камида бир марта

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

38.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг тушунтиришга қаратилган ахборот маълумотларини тайёрлаш ва кенг тарқатиш, шу жумладан мавзуга оид босма материалларни чоп этиш

Плакатлар, флаерлар, рисола ва буклетлар

2020 йил

ноябрь-декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

39.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият натижаларини телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ орқали шу жумладан мавзуга бағишланган дастурларни, интервьюларни, муҳокамаларни, пресс-конференцияларни ва бошқа тадбирларни кенг ёритиб бориш

Телекўрсатувлар, радиоэшиттириш
лар, брифинглар

Алоҳида медиа-режа асосида

МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

40.

Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни тарғиб қилиш йўналишларида аҳолини, шу жумладан мансабдор шахсларнинг коррупцияга қарши муросасиз курашиш бўйича ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган турли ижтимоий-ҳуқуқий кўрсатувлар ток-шоулар ва давра суҳбатларини тайёрлаш ва эфирга узатиш

Сюжетли телекўрсатувлар, ток-шоулар ва давра суҳбатлари

Алоҳида медиа-режа асосида

МТРК (А. Хаджаев), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

41.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мутахассислар ва кенг жамоатчиликка eтказиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар ва тушунтиришларни тайёрлаш ва тарқатиш орқали етказиш механизмини такомиллаштириш

Идоравий ҳужжат

2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3. Давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш

42.

Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларда ходимлар учун ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ҳуқуқий соҳадаги муҳим масалаларни ўқитиш бўйича «республика-вилоят-туман» принципида махсус семинарлар ташкил қилиш.

Ўқув семинарлари

2020 йил ноябрдан


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар

43.

Барча маҳаллий ҳокимликларда ҳар ҳафтада «Қонунчиликдаги янгиликлар» машғулотларини тизимли ташкил қилиш, унда адлия органлари томонидан ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини ҳокимлик ва мутасадди ташкилот раҳбарларига кўргазмали тарзда тушунтириш, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижросини ташкил қилиш ҳолати бўйича тушунтириш ва йўналишлар бериш

Ўқув машғулотлари

2020 йил ноябрдан



Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

44.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари билимини ҳуқуқий саводхонликнинг минимал даражаси бўйича ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора тадбирлар

2020 йил ноябрь-декабрь


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
вазирлик ва идоралар

45.

Давлат органлари ва ташкилотларида Конституцияни ўрганиш тадбирларини ташкил қилиш, бунда ҳар бир ходим томонидан Конституциянинг ҳар ярим йилда камида бир маротаба ўқиб ўрганилишини ташкил қилиш.

Натижаси бўйича ходимларнинг Конституцияни билиш даражасини адлия органлари томонидан синовдан ўтказиш ва баҳолаш.

Ўқув машғулотлари ва тадбирлари

2020 йил ноябрь


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

46.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳар ҳафталик ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соатларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиб борилишини ташкил этиш.

Ўқув машғулотлари

2020 йил ноябрдан


Режа-график асосида

Вазирлик ва идоралар

II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш

47.

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ва қўшимча ҳуқуқий ахборотга кириш тизимларини («Advice. uz» (e-maslahat. uz) ҳуқуқий ахборот портали, «Advice for business» махсус интерактив ҳуқуқий портали, юридик луғат, қонун ҳужжатларини муҳокама қилиш учун онлайн форум ва бошқаларни) ўз ичига олган ва фойдаланувчилар учун қулай шаклда бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет порталини модернизация қилиш, жумладан, бунда «ақлли» излаш функцияларини назарда тутиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

48.

Медиа ресурслар, шу жумладан аҳоли гавжум жойларда ўрнатилган дисплей (Display advertising) ва LED экранларда у ёки бу ҳуқуқий масаланинг ечими тўғрисида долзарб ва тўлиқ маълумотларни жойлаштириш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

49.

Ҳуқуқий ахборот тарқатиш усулларини янада кенг жорий этиш мақсадида аҳоли учун ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ хизматлар ва маълумотларни олиш имконини берувчи, шу жумладан ҳуқуқий маълумот ресурсларини ўзида жамлаган ягона мобил илова яратиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

апрель

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

50.

Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилаётган «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали аудиториясини янада кенгайтирган ҳолда, унда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг қисқача мазмунини таҳлилий тарзда ёритиб бериш, шунингдек, аҳолига ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий материалларни (хабарлар, шарҳлар, инфографикалар, видео, аудиоматериаллар ва бошқаларни) бериб бориш

Тарғибот материаллари

2020 йил ноябрдан

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

51.

Фаол фуқаролик позицияси ва ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳисларини шакллантиришга хизмат қиладиган, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатишга қаратилган «Street Law» ҳуқуқий таълим дастурини кенг жорий қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни самарали ташкил қилиш

Комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

2020 йил ноябрдан


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев)

52.

Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган саволлар асосида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ва телеграмдаги расмий каналларига аноним тарзда амалий мисолларни («case study») жойлаштириш ва бунда фуқароларга муаммо мазмун-моҳиятини тушунтириш, ечимларни излаш ва улардан энг мақбулини танлаш имкониятини берган ҳолда реал материалга асосланган ёки унга яқин ҳаётий ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий ва бошқа низоли вазиятларни баён этиш

Идоравий ҳужжат

2021 йил февраль

Вазирлик ва идоралар

53.

Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида «ҳуқуқий онлайн маслаҳатчи» хизматини жорий қилиш ва у орқали соҳа фаолиятига доир қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий масаладаги саволларига жавоб берилишини таъминлаб бориш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Вазирлик ва идоралар

54.

Аҳолига ҳуқуқий ахборот тарқатиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари бош интерфейсида мажбурий равишда Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳуқуқий интернет портали электрон манзилига (портал эмблемасини кўрсатган ҳолда) доимий тарзда ҳавола жойлаштириш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Вазирлик ва идоралар

55.

Аҳоли ва ижрочиларга мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ҳуқуқий ахборотни тақдим этиб боришда, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда веб-технологиялардан фойдаланишни янада кенгайтириш чорасини кўриш, бунда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ижтимоий саҳифаларда (Facebook, Twitter, Youtube, Mytube. uz ва ҳ. к. ) фаолиятини фаоллаштириш чорасини кўриш

Комплекс

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Вазирлик ва идоралар

56.

«Here-and-now» тамойили асосида фуқароларга барча долзарб ва зарур ҳуқуқий маълумотларни тақдим қилувчи янгиланган e-maslahat. uz интерактив ҳуқуқий порталини (сайтини) такомиллаштириш

Интерактив ахборот-ҳуқуқий портали

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Мадад» ННТ (Т. Турсунов)

57.

«Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш» танловини ўтказиш

Ташкилий чоралар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

III. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш

58.

Журналистлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш бўйича бепул ўқув курслари ва семинарлар ташкил қилиш

Ўқув курслари, семинарлар

2021 йил

Январь — март

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев)

59.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун ўз соҳасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича доимий равишда матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш

Матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар

Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), МТРК (А. Хаджаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

60.

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва маърифатини оширишга хизмат қиладиган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳамда ҳуқуқий мавзудаги бошқа лойиҳаларни тайёрлаш

Медиа-режа

2020 йил
ноябрь

МТРК (А. Хаджаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

61.

Давлат ва жамият ҳамда фуқаролар ҳаётидаги муҳим қонунлар, шунингдек янги қабул қилинган бошқа қонун ҳужжатлари моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича таҳлилий ток-шоу, баҳс-мунозара йўналишидаги кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш ва эфирга узатиш

Медиа-режа

2020 йил
ноябрь

МТРК (А. Хаджаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

62.

Масофавий таълим орқали қисқа муддатли курсларда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва бошланғич таълим ўқитувчиларининг ҳуқуқ асослари ва бола ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

63.

Олий ва ўрта махсус юридик таълим муассасалари ахборот кутубхона фондларини илғор хорижий мамлакатларда чоп этилган замонавий ва ихтисослашган юридик адабиётлар ва уларнинг электрон нусхалари билан бойитиш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

64.

Юридик таълим муассасаларида илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янги ўқув режаларни ишлаб чиқиш,талабалар томонидан ҳуқуқшунослар учун зарур бўлган замонавий билим ва кўникмаларни чуқур эгаллашларини таъминлаш мақсадида ихтисослаштирилган фанлар ҳажмини кўпайтиришни таъминлаш

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

65.

Юридик таълим муассасаларида ўқув жараёнига судлар, ички ишлар органлари, прокуратура, божхона ва солиқ идоралари, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлайдиган юристларни, шу қаторда халқаро (хорижий) юристларни жалб қилиш

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил ноябрдан


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), вазирлик ва идоралар

66.

Етакчи хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан кенг ва унумли фойдаланган ҳолда Юристлар малакасини ошириш маркази ўқув жараёнига масофавий таълимни татбиқ этиш

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил ноябрь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

67.

Ўқитишнинг инновацион усулларини жорий этиш, меҳнат бозорида талаб қилинадиган кадрлар тайёрлаш учун юридик коллежларда замонавий педагогик ва ахборот технологиялари кўламини кенгайтириш

Комплекс
чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)

V. Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш

68.

Жамиятда ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришга қаратилган диссертациялар, илмий тадқиқотлар ва изланишлар кўламини кенгайтириш

Илмий-тадқиқот ишлари ва ишланмалари

2020 йил ноябрдан


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов)

69.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш муаммоларига бағишлаб конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш

Конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари

2020 йил ноябрдан


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

70.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш аҳволи, унинг даражаси, кўламлари, динамикаси ва тенденциялари юзасидан ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа изланишларни амалга ошириш

Ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа изланишлар

Ҳар ярим йилда камида бир марта

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

71.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш даражаси бўйича ўтказилган социологик сўров натижаларини оммавий ахборот воситалари, электрон ва босма нашрларда ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтида доимий ёритиб бориш

Таҳлилий материаллар

2021 йил март


Режа-график асосида

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ижтимоий фикр» маркази (Н. Раҳимова), МТРК (А. Хаджаев)