30.10.2020 йилдаги 674-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.10.2020 йилдаги 674-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилаётган давлат улуши миқдори 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамиятларининг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) устав фонди (устав капитали), давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотларни (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно) (кейинги ўринларда — асосий маълумотлар) жойлаштириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши, унда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотларнинг, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг (лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари бажарилиши ва мақсадларга эришиш инобатга олинган ҳолда) бажарилиши ва ривожланиш стратегияларида назарда тутилган дастурларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни жойлаштириш таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда «Давлат мулки» ахборот тизимига давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали тақдим этиш имкониятини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январга қадар халқаро молия институтлари ва чет эл экспертларини жалб қилган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти натижалари тўғрисидаги йиғма ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат иштирокидаги корхоналар бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, ташқи қарздорлик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Агентликнинг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарлари тегишли расмий веб-сайтларда жойлаштирилиши белгиланган маълумотларнинг тўлиқ ва тўғри жойлаштирилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат иштирокидаги корхоналар томонидан улар фаолияти тўғрисидаги маълумот ва тегишли ҳужжатлар «Давлат мулки» ахборот тизимига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
674-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Давлат иштирокидаги корхоналар

Расмий веб-сайтларда бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, ташқи қарздорлик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар


2-босқич

Мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларида ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириш.

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар


3-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат номидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функцияларини бажарувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тақдим этилган маълумотларни «Давлат мулки» ахборот тизимида жойлаштириш.

Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот даврининг кейинги ойи давомида, йил якунлари бўйича кейинги молия йилининг 25 февралига қадар

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/674/1439-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)