Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Қарори
БОШҚАРУВ АППАРАТИ ХОДИМЛАРИ СОНИ ҚИСҚАРИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЎШАБ ҚОЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 9 февралда 1310-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 5-сон ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 29 январдаги 07-2021/к/к-сонли ««Бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1310-1, 15.02.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. Бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг 2002 йил 26 февралдаги «Сон жиҳатидан қисқартирилганлиги туфайли бошқарув идораларини таъминлаш учун харажатларни молиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 20 ва 72-сон қарор (2002 йил 13 март, рўйхат рақами 1116-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 5-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 январь,
20-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 январь,
72-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-cон, 78-модда)