21.09.2020 йилдаги 573-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.09.2020 йилдаги 573-сон
Kuchga kirish sanasi
22.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор халқаро тажриба асосида давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорликни қарздор ташкилотлардан ундириш шарти билан Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига қарздорликнн қоплаш ва Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланган маблағларни қарздордан ундириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат жамғармасининг бўш турган маблағларини вақтинча депозитга жойлаштириш, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилиш орқали самарали бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат жамғармаси маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда Кафолат жамғармаси маблағлари, Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили кейинги молия йили учун шакллантириладиган бизнес режа ёки харажатлар сметаларида қарз тўловлари билан боғлиқ харажатларни мажбурий равишда назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарзларни ўз вақтида тўлаш мақсадида қўшимча даромад манбаларини аниқлаштириб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 15 ноябрга қадар ушбу қарор мазмунидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 21 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
573-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига

1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда — Ғазначилик) Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кафолат жамғармаси давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат жамғармаси даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кафолат жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари миллий ва чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан суверен халқаро облигациялар чиқариш, бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш ва бошқа дастурларни ўз ичига олади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу қарз уларнинг ўз маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши назарда тутилган лойиҳаларни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати учун тўловлар (кейинги ўринларда — тақдирлаш пули) кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоиз ҳисоблаш даври мобайнида кредит бўйича қарздорликнинг кунлик қолдиғидан камида йиллик 0,5 % миқдорида ҳисобланиб, йиғиб борилади ҳамда фоизлар ва асосий қарз тўланадиган тегишли саналарда (тўлов кунидан олдин амалга оширилган тўловлар ҳам) «Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси» АЖ савдо сессияларида белгиланган жорий курс бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдирлаш пулини тўлаш уч банк иш кунидан ортиқ муддат мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар томонидан муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кафолат учун ҳисобланган тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 63-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/63/0106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашда кредит (қарз) бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида фойдаланиш учун қайта кредитланадиган битимларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жалб қилинаётган кредит (қарз) ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси маржаси (кейинги ўринларда — маржа) белгиланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган қайта кредитланадиган битимларда маржа белгиланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ тақдирлаш пули ва (ёки) маржадан тўлиқ ёки қисман озод қилиш бўйича имтиёз берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилганлиги учун ундириладиган тақдирлаш пули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва шу валютада кайта кредитланадиган битимлардаги кредит (қарз) бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган тақдирда, кредит (қарз) бўйича Ўзбекистон Республикаси маржасининг фойдаланилмай қолган суммасига тенг миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўтказиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва миллий валюта, шунингдек, чет эл валютасида қайта кредитланадиган битимлар бўйича тўлов муддатларининг талаблари тўлиқ бажарилмаганда муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз, маржа ва бошқа тўловлар) юзасидан ҳисобланган ва тўланган (ундирилган) пенялар (шу билан биргаликда жарималар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган барча турдаги ҳалқаро ва маҳаллий қарз битимларида, қайта кредитлаш битимларида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан чет эл валютасида маблағларни депозитга қўйиш, ссуда ва кредит линияларини ажратиш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги бошқа мажбуриятлар бўйича шартномаларда белгиланган молиявий шартлар ва талабларнинг (ковенантлар) бузилиши ҳолатлари аниқланганда ундириладиган тўловлар;
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси номидан хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки улар ваколат берган орган томонидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ёки миллий валютада қайта кредитланадиган битимларда кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқдан тушадиган тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Иқтисодиёт ва молия вазирлигида вақтинча бўш турган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган қарзларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
(9-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ бўйича даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қайта кредитлаш шартномаларига асосан қарздорлар томонидан қайтарилган маблағларнинг давлат ташқи қарзи тўловларидан ортиб қолган қисмини келгусида давлат ташқи қарзи тўловлари учун захира сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) Кафолат жамғармасининг вақтинча бўш турган миллий ва чет эл валютасидаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида тўланадиган даромадлардан олинган фойда солиғи миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда ўтказиладиган ажратмалар;
(9-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (норуда фойдали қазилмалардан ташқари) прогноздан орттириб бажарилган қисмининг 50 фоизи миқдорида, лекин йиллик жами 150 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратмалар;
(9-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
(9-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан «н» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
о) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарорига асосан «о» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кафолат жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарздор ташкилотлар давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда қарздор ташкилотлар томонидан қайта қоплаш шарти билан қарз тўловларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган давлат ташқи қарз маблағларини миллий валюта ҳамда чет эл валютасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш натижасида юзага келадиган валюта курси хатарларининг олдини олиш учун. Бунда чет эл валютасида жалб қилинган ва миллий валюта ҳамда чет эл валютасида берилган кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ Кафолат жамғармасида жамланади ва валюта курси ўзгариши таъсирида юзага келадиган тафовутлар ушбу маблағлар ҳисобига қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларни қоплаш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида олинадиган даромадлар ва облигациянинг ташқи купон фоиз тўлови ўртасида юзага келадиган салбий фарқни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қарздор ташкилотлар томонидан қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг давлат қарзи тўловларининг етишмаган қисмини тўлаш. Шунингдек, давлат қарзи билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган бошқа турли тўловлар ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 63-сонли қарорига асосан «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/63/0106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келадиган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кафолат жамғармаси маблағларидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Кафолат жамғармаси маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда, Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига, Кафолат жамғармаси маблағлари етмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кафолат жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган маблағлари молия йили охирида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилларда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ташқи қарзи учун амалга оширилган тўловдан сўнг бир банк иш куни мобайнида Ғазначилик томонидан қарздор ташкилот(лар)га амалга оширилган тўлов ва қарзларни қайтариш бўйича хабарнома жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан қарздор ташкилот ўртасида тузилган қайта кредитлаш шартномаларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қарздор ташкилотнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланган кундан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қарздор ташкилотнинг асосий банк ҳисобварақларига инкассо топшириқномалари қўйилади. Инкассо топшириқномалари қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида бажарилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалдаги қарздор ташкилотларнинг қарздорлигини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ёки бошқа шерик қарздорлар маблағлари ҳисобига ундириб олиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари доирасида чоралар кўради.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор ташкилотлардан тўловлар 30 календарь кун давомида тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, мазкур тўланмаган қарздорлик ва унга ҳисобланган пенялар ҳамда қўлланилган жарималар суд тартибида ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қарздор ташкилотларнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланишидан қатьи назар, қарздор ташкилотнинг қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолади ҳамда ўз вақтида қопланмаган муддати ўтган қарздорликлар учун шартнома шартлари бўйича пенялар ва жарималар қўлланиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5-боб. Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб ва ҳисобот

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳисоби Ғазначилик томонидан юритилади ва чораклик, ярим йиллик ҳамда йиллик ҳисоботлар тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ғазначилик Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

6-боб. Якунловчи қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарорига

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича қарз олувчилардан (субқарз олувчилардан) тушадиган тақдирлаш пули Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари сифатида ҳисобга олинади ва Кафолат жамғармасининг чет эл ва миллий валютадаги очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари учун тўловлар қарзларнинг қолдиқ суммасига камида йиллик 0,5 фоиз миқдорида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Қарз олувчилар (субқарз олувчилар) томонидан тўланган тақдирлаш пули қайтарилмайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Кафолат жамғармаси тасарруфида қолади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 27 ва 30-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши» лойиҳаси доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағларини, шу жумладан, устама ҳақи қайтарилиши
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/Р

Кўрсаткичлар номи

Қарзнинг қайтарилиши

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига

Иштирок этувчи тижорат банклари маблағлари ҳисобига

(Қишлоқ қурилиш банк билан тузилган Ислом тараққиёт банки молиявий маблағларига хизмат кўрсатиш ва қайтариш ҳақидаги шартномага асосан асосий қарз ва фоизлар бўйича тушумлар ҳисобига)

1.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган маблағлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари

100%

Қарзни қайтаришда вужудга келадиган валюта курсинининг ўзгариши билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари

100%

2.

Сув таъминоти ва кириш автомобиль йўллари қурилиши учун сарфланган молиялаштириш харажатлари, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари

100%

3.

Лойиҳани амалга ошириш бўлимини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, устама ҳақи харажатлари

100%

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 6 февралдаги 79-сон қарорига илованинг 4 ва 5-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2020 й., 09/20/573/1306-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/509/0784-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 08.02.2022 й., 09/22/63/0106-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 24.10.2023 й., 09/23/558/0795-сон)