Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.02.1995 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.02.1995 йилдаги 24-сон
Kuchga kirish sanasi
02.02.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКАДА САВДОНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдони эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 14 декабрдаги 604-сон қарори билан товарларнинг, шу жумладан озиқ-овқат товарларнинг нархлари эркинлаштирилишини тугаллаш ва 1995 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ эркинлаштиришни таъминлаш назарда тутилган эди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга аҳолини энг зарур товарлар билан таъминлашда узилишларга йўл қўймаслик ва савдо ходимлари томонидан суиистеъмол қилишларнинг олдини олиш мақсадида кундалик эҳтиёж товарларининг савдода эркин нархлар бўйича мавжуд бўлиши ва сотилиши учун шахсий жавобгарлик вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг биринчи раҳбарлари ва Бош вазирнинг ўринбосари М. З. Усмонов зиммасига юкланган эди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш, аҳоли таъминотида қатъий тартиб ўрнатиш, қишга зарур озиқ-овқат захиралари тўплаш ўрнига вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг айрим раҳбарлари савдо корхоналарининг раҳбарлари билан биргаликда товарларни белгилаб қўйилган шаклларда сотишга қайтишга қаратилган қарорлар қабул қилмоқдалар ва бу билан жойларда аҳолига хизмат кўрсатишнинг бозор шаклларига ўтишни тушунмасликларини, баъзан эса хоҳламасликларини яна бир бор кўрсатмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари манфаатдор ташкилотлар иштирокида жойларда зарур текширишлар ўтказсинлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдони эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 14 декабрдаги 604-сон қарори сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган қарорнинг товарлар нархлари тўлиқ эркинлаштирилишини таъминлаш юзасидан сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсинлар, айбдорлар эса жавобгарликка тортилиб, эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош вазир А. М. Муталов, Бош вазирнинг ўринбосари М. З. Усмонов савдода бозор нормаларига риоя қилиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича зарур чораларни кўрсинлар ҳамда қабул қилинган қонунлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилиши учун жавобгарликни оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. М. Муталов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 2 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-сон