Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2009 08.11.1996 йилдаги 387-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.11.1996 йилдаги 387-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СОЛИҚЛАР ВА БЮДЖЕТГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАРНИ КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИДАН УНДИРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 9 августдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий хўжалик судига солиқлар тўловини қарздор корхоналар мулки ҳисобидан ундириб олиш юзасидан даъволарни кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш тавсия этилсин, бунда уч кун муддатда қарор қабул қилиш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 8 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
387-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
8 ноябрдаги 387-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 9 августдаги ПФ—1504-сон Фармони асосида ишлаб чиқилган ва солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (бундан кейин қарздор корхона деб аталади) мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича қарзлар (бундан кейин муддатида тўланмаган солиқлар деб аталади), шунингдек уларни ўз вақтида тўламаганлик учун пенялар, жарималар қарздор корхоналардан давлат солиқ органлари томонидан инкассо топшириғи бериш йўли билан сўзсиз ундириб олинади.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қарздор корхонанинг ҳисоб-китоб (жорий) счётига хизмат кўрсатувчи банк инкассо топшириғини олиши билан 3 кун муддатда қарзни ундириб олади ёхуд қарздор корхонанинг ҳисоб-китоб (жорий) счётида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги туфайли топшириқ тўлиқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида белги қўяди ва банк белгиси қўйилган инкассо топшириғининг нусхасини солиқ органига ва қарздор корхонага юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг банк томонидан бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ унга нисбатан чоралар кўриш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор корхонанинг банклардаги счётларида пул маблағлари бўлмаган тақдирда қарзлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкидан ундириб олинади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 51-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Солиқ органи топшириқ ёки қисман бажарилмаганлиги тўғрисида банк белгиси қўйилган инкассо топшириғи олган кундан бошлаб бир сутка муддатда чопар орқали ёки буюртма хабар билан, топширилганлиги тўғрисида хабардор қилган ҳолда, муддатида тўланмаган солиқларни ва солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни тўлаш ҳақида қарздор корхонага ёзма талабнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органининг ёзма талабномасида мазкур талабнома хабарнома олинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида бажарилмаган тақдирда солиқлар қарздор корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиниши тўғрисида хабар қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органининг муддатида тўланмаган солиқлар ва солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни тўлаш тўғрисидаги ёзма талабномаси олингандан (топширилгандан) сўнг ўн кун мобайнида қарздор корхона томонидан қондирилмаслиги ёки жавобсиз қолдирилиши қарзни қарздор корхонанинг мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тўғрисидаги талаблар билан хўжалик судига ариза бериш учун асос ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Муддатида тўланмаган солиқларни ва солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни қарздор корхона мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш ҳақидаги ариза солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг солиқлар ва бюджетга бошқа тўловлар тўлаш бўйича қарзи борлиги тўғрисидаги мавжуд шахсий счётларидан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг банклардаги ҳисоб-китоб, жорий, валюта, махсус ссуда ёхуд бошқа счётларида пул маблағлари йўқлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунчилигига риоя қилинишини текшириш (бундай текширишлар ўтказилган тақдирда) далолатномалари бўйича ҳисоб-китобларни текшириб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги ҳисобот даври учун корхона баланси нусхаси.
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хўжалик суди солиқ органи томонидан тақдим этилган ариза қондирилгандан сўнг ундиришни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик судининг қарори асосида қарзни қарздор корхонанинг мол-мулкидан ундириб олиш суд ижрочилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 51-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6—16-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 мартдаги 133-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 51-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 11-сон, 31-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 51-модда, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)