Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 3 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2922-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 19 июлдаги 403-сонли «Пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3670, 20.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 2922, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 937-модда) билан тасдиқланган Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 август,
221-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 28 августдаги 221-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банднинг олтинчи хатбошисидаги ва 118-банддаги «Ахборот марказларининг» деган сўзлар «Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 80-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ахборот марказининг» деган сўзлар «Тезкормаълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 10/20/2922-1/1249-сон)