24.08.2020 йилдаги 505-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.2020 йилдаги 505-сон
Kuchga kirish sanasi
25.08.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ихтисослашуви ва таклифларини, ички ва ташқи бозордаги талабларини, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ҳамда сув билан таъминланганлик даражасини, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлигини, шунингдек, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда, суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу низом талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар мустақил равишда экинларини жойлаштириши учун ҳар йили 1 августга қадар илгари ҳисобга олинган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш ишларини «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида ташкил этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 24 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
505-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари, биринчи навбатда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг таклифлари, ихтисослашуви, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ва сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички ва ташқи бозор талаблари, ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлиги, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган ҳолда оқилона жойлаштирилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасида фойдаланишга киритилаётган ер майдонларига, деҳқон хўжаликлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, уларнинг филиаллари ва илмий тажриба станциялари ер майдонларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«CropAgro» АТ — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экинларни жойлаштириш бўйича маълумотларини қабул қилиш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агропортал — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оператор — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алмашлаб экиш — қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда, муайян муддат давомида навбатлаб экиш ва далаларга жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш — қишлоқ хўжалиги экинларининг алоҳида турларини экин ер майдонлари контурлари ва ердан фойдаланувчилар кесимида жойлаштириш ва етиштиришни (ишлаб чиқаришни) ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) учун белгиланган тартибда ер участкасидан ижара шартлари асосида фойдаланувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар (корхона, муассаса, кластер, бирлашма ва кооперациялар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинлари — асосий ва такрорий майдонларга экиладиган ғўза, бошоқли дон, шоли, сабзавот, полиз, картошка, ем-хашакбоп илдиз мевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки, дуккакли экинлар, шунингдек, «тўқсонбосди» усулида экиладиган бошқа экинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экин майдонлари — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озуқа (ем-хашак) экинларини етиштириш мақсадида фойдаланиладиган (суғориладиган ва лалми) ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лалми ерлар — қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобига етиштириладиган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув билан таъминланганлик даражаси — муайян ҳудудда аниқ қишлоқ хўжалиги экин турини етиштириш бўйича вегетация даврида ушбу экин турининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун талаб этиладиган илмий асосланган миқдордаги сув ҳажми билан таъминланганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ балл-бонитети — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганда, тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқ унумдорлиги — тупроқнинг ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши учун зарур шароитларни таъминлаш қобилияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳосилдорлик — бир гектар майдондаги қишлоқ хўжалиги экинидан олинадиган ялпи ҳосил кўрсаткичи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг табиий иқлим шароитлари — муайян ҳудуднинг географик жойлашувига мувофиқ об-ҳавонинг кўп йиллик статистик таҳлили бўйича иқлим тавсифлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш қуйидаги асосий мезонларга асосланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳудуднинг табиий-иқлим шароити:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик жойлашган ўрни, геоморфолик-литологик тузилиши, гидрогеологик ва иқлим шароитлари, тупроқ унумдорлиги (балл-бонитети) ва мелиоратив ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали ҳарорат йиғиндиси, ёғингарчилик миқдори, гидромелиоратив тизимлари ва ер ости сувларининг ҳолати, совуқ ва қурғоқчилик даврининг бошланиш эҳтимоли, сув ва шамол эрозияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиш даври давомийлигининг муайян ҳудуд учун мослиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳудуднинг зарур ресурслар билан таъминланганлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (ишлаб чиқариш) имконияти бўлган ер майдонларининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер майдонларининг сув, зарур қишлоқ хўжалиги техникалари ва меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян бир қишлоқ хўжалиги экин турининг ҳосилдорлигини ошириш учун алоҳида имкониятларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) етиштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозордаги талаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етиштириладган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички бозор эҳтиёжини қондириш даражаси ва ташқи бозордаги талаби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар, агрокластер (кооперация)ларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича таклифлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришда давлат бошқаруви органларининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини ҳисобга олган ҳолда Агропорталда ердан фойдаланувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш имкониятини яратади;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ердан фойдаланувчиларнинг барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш маълумотлари билан истеъмолчилар талабини таҳлил қилади ва мувофиқлаштириш чораларини кўради;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинларининг навлар бўйича жойлаштирилишини, контурлар бўйича экин турлари тўлиқ экилишини, белгиланган агротехник тадбирлар ўтказилишини, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий-техника ресурсларининг қишлоқ хўжалиги еларидан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда етказиб берилиши мониторингини юритади ва уларнинг натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ҳисоботи бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган ер майдонларини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириладиган майдонларнинг чегаралари ва ердан фойдаланувчилар кесимидаги хариталарни туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимларига Агропортал орқали тақдим этади;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиради ҳамда экин майдонларининг жойлашган чегаралари бўйича тупроқ балл-бонитети тўғрилигини ва ишончлилигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ер ҳисоботи, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш учун ер майдонлари ва уларнинг фойдаланувчилари кесимидаги хариталар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарорига асосан тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ҳудуд бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги объектив маълумотлар (сув етказиб беришнинг минимал ва максимал лимитлари)ни ер участкаларининг контурлари кесимида шакллантиради ҳамда Агропорталга жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агропорталда шакллантирилган ер участкаларининг контурлар кесимидаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга оид зарур маълумотларни «Сув ҳисоби» ахборот тизими билан интеграция қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ички ва ташқи бозор талабларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмларини туманлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ундан қайта ишланган тайёр маҳсулотлар маркетингини олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича савдо айланмаси ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни давлатлар кесимида шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда экинларни оқилона жойлаштириш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экинларни жойлаштиришда ҳудуднинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва экспорт имкониятлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вазифа ва функцияларини бажариши учун оператор билан, у билан тузиладиган шартнома асосида Агропорталдаги бажарадиган функцияларини ишлаб чиқади, ушбу тизимга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг уланиши ва фойдаланишини ташкил этади;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши ҳамда агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда ҳар чорак якунлари бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга тақдим этиб боради.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини мунтазам ўрганиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги охирги уч йиллик статистик маълумотларга асосланган ҳолда хорижий давлатлар кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аниқ турларини экспорт қилиш талаблари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ҳар йили апрель ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига такдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ердан фойдаланувчилар ҳар йили 1 июлга (2026 йил ҳосили учун 1 сентябрга) қадар ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш туридан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини ер участкалари кесимида Агропорталда мустақил жойлаштиради:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Ердан фойдаланувчиларга оператор томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштиришга кўмаклашиш, шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатиш учун хусусий сектор вакилларининг кўмагидан фойдаланиш имкониятлари жорий қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Ердан фойдаланувчилар томонидан сув таъминоти мавжуд бўлмаган ёки ернинг норматив қиймати аниқланмайдиган яйлов ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари ушбу ердан фойдаланувчиларнинг ўз ҳисобидан етиштирилиши мумкин.
(141-142-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ирригация бўлимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, «Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги ғўза экинининг норматив ҳосилдорлиги тўғрисидаги маълумотлар Агропортал «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимига юборилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда 5 иш кунида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида онлайн тарзда акс эттирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш натижалари мониторингини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари мониторинги қишлоқ хўжалиги туман бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан юритилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу тадбир геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш, космик ва спекторли тасвирлар ва бошқа инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

1-босқич

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси кадастр рақами, фойдаланувчиси, контур рақами, чегаралари, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда) ва бошқа маълумотларни интеграция орқали тақдим этади.

Доимий

2-босқич

«Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ

Агропорталда маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, фойдаланувчиларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳисоботларни автоматик шакллантириш, инсон омилини қисқартириш бўйича дастурий ечимларни жорий этади ва такомиллаштириб боради.

Доимий

3-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имконияти тўғрисида;

ички ва ташқи бозордаги талабларни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 1 майга қадар

4-босқич

Ердан фойдаланувчилар

Агропортал орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштиради.

Ҳар йили 1 июлга қадар

5-босқич

Ирригация бўлими ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти,

«Тупроқ таҳлил маркази» ДМ

Қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

2 иш кунида

6-босқич

Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари

Экинларнинг экилиши ва ҳолати мониторингини юритади.

Доимий

7-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида онлайн тарзда акс эттирилади.

Доимий

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/505/1209-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон; 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)