1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя этилиши ва мазкур турдаги қоидабузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига қатьий риоя этилиши бўйича назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетаётилганда божхона органлари томонидан ички ишлар органлари «онлайн» режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундириш механизми жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган қоидалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек, уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ёки транзит ҳаракатланишда бўлган хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун тўланмаган жарималарни автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда ундириш, жарима тўланмаган тақдирда эса жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситаларини ҳудудий ички ишлар органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 291-моддасида белгиланган тартибда вақтинча сақловга олиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган ҳамда республика ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланаётган хорижий автотранспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтишида, уларнинг республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигини реал вақт режимида аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация маълумотлар базасини бир ой муддатда Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базаси билан интеграциялаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслар томонидан тўланмаган жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда ундириб олиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара божхона постларини замонавий камералар билан жиҳозласин, шу жумладан «Автотранспорт воситалари рақамларини аниқлаш тизими» ва дастурий таъминотлар билан таъминласин ҳамда ушбу техник воситаларни янгилаб бориш, ахборот тизимларининг доимий ишлаб туришини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмнинг 50 фоизи Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 7-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 8 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
463-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 августдаги 463-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус маълумотлар базаси ― Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (кейинги ўринларда ― Ички ишлар вазирлиги) республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этиш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий автотранспорт воситалари ― хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, юклар ва йўловчиларни халқаро ташиш мақсадида вақтинча олиб кириладиган автотранспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ― Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий автотранспорт воситасини бошқарадиган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиш (кириш) божхона пости ― ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ― Давлат божхона қўмитаси) ҳудудий бошқармасининг бевосита раҳбарлигида амалга оширадиган ва унинг таркибига кирадиган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтиш пунктида жойлашган давлат божхона органи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низом қоидалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек, уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ёки транзит ҳаракатланишда бўлган хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсдан тегишли жарималар ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ички ишлар органлари онлайн режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Божхона органлари хорижий автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни ундиришда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидан Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базасига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарор асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар органининг жарима солиш тўғрисидаги қарори, божхона органлари томонидан онлайн режимда тақдим этилган «Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома» маълумотлари асосида реал вақтда автоматик шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима, Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базасига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарорда қайд этилган миқдорда хорижий автотранспорт воситаси эгаси, ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсдан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жаримани ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахс республика ҳудудидан чиқиш учун давлат божхона органига мурожаат қилганда, давлат божхона хизмати органи ходими ушбу хорижий автотранспорт воситаси иштирокида республика ҳудудида содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари мавжудлигини ички ишлар органи томонидан тақдим этилган маълумотлар базаси орқали мустақил равишда текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат божхона хизмати органи ходими республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчисини ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсни транспорт воситасининг жарима суммасини тўлаш шарти билан республикадан олиб чиқилишига йўл қўйилиши тўғрисида огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидан Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базасига келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқиш божхона пости ходими томонидан икки нусхада чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг биринчи нусхаси тўлов амалга оширилган квитанция билан биргаликда чиқиш божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса хорижий автотранспорт воситаси ҳайдовчисига ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахс жарима солиш тўғрисидаги қарорда қайд этилган жарима суммасини чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Чегара божхона постларидаги банк кассалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсдан жарима суммасини қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима суммаси қабул қилинганлиги ҳақида хорижий автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини кўрсатган ҳолда квитанция расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк кассаси ходими жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг патта ва хазиначи қисмларини ўз имзоси ва муҳри билан тасдиқлайди, патта қисми иш юритувида қолади, қолган қисми эса хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жарима суммаси электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади, божхона пости ходими электрон тўлов тизимлари орқали мустақил текширади ва жарима суммаси тўланган тақдирда, бу тўғрисидаги тегишли маълумотларни Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда ― ДБҚ ЯААТ) шакллантирган ҳолда, хорижий автотранспорт воситасининг республика ҳудудидан чиқишига рухсат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ички ишлар органи тўланган жарима суммаси бўйича маълумотларни давлат божхона хизмати органи томонидан ДБҚ ЯААТда онлайн режимда кўриш имкониятини яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммаси тўланмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органи ҳудудий ички ишлар органлари билан биргаликда автотранспорт воситаларини ушбу жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 291-моддасида белгиланган тартибда вақтинча сақловга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар экспорт юкларини ташиш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги бўйича жарима суммасини тўлаш имконияти бўлмаганда, кейинчалик тўлаш шарти билан, шу жумладан жарима суммаси тўланмаган тақдирда мазкур транспорт воситаси ёки мулкдорга (ҳайдовчига) тегишли бошқа транспорт воситаси келгусида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақловга олиниши тўғрисида 2-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида ёзма равишда огоҳлантирилиб, вақтинча сақловга олинмасдан божхона постининг республикадан чиқиш йўналиши орқали ҳаракатланишига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда чиқиш божхона пости ходими Давлат божхона қўмитасининг маълумотлар базасида ушбу бандга мувофиқ транспорт воситаси ҳайдовчиси огоҳлантирилганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Огоҳлантириш берилганлик бўйича жарима суммаси тўланмаган транспорт воситаси ёки мулкдорга (ҳайдовчига) тегишли бошқа транспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганда вақтинча сақловга олинади ва тўланмаган қарздорлик суммасини мазкур Низом ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундириб олиш чоралари кўрилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ташқи савдо юклари ташувлари амалга оширилаётган бўлса, тўланмаган қарздорлик суммасини ундириб олиш чоралари чегара ёки ташқи савдо юклари етказиб бериладиган манзилдаги божхона постларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транзит ташувларни амалга оширишда эса йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги бўйича қарздорлик суммалари тўланмагунга қадар республика ҳудудига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Низомга 1-иловадаги далолатнома уч нусхада тузилиб, унинг биринчи нусхаси ― транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун масъул бўлган шахсда, иккинчи нусхаси ― чиқиш божхона пости иш юритувида қолади, учинчи нусхаси эса транспорт воситасининг ҳайдовчисига ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга 2-иловадаги далолатнома икки нусхада тузилиб, унинг биринчи нусхаси ― чиқиш божхона пости иш юритувида қолади, иккинчи нусхаси эса транспорт воситасининг ҳайдовчисига ёки уни амалда олиб чиқаётган бошқа шахсга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномалар уни тўлдирган давлат божхона хизмати ходими имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади ва бу тўғрисида ДБҚ ЯААТга тегишли маълумотларни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномалар ҳисоби ДБҚ ЯААТда юритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима суммаси тўланмаган автотранспорт воситаси белгиланадиган жойларда 60 календарь куни сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жарима суммаси 60 календарь куни ичида тўланмаган тақдирда, тўланмаган қарздорлик суммасини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий ижро ва суд органлари билан ҳамкорликда транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қарздорлик бўйича якуний қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан, давлат бюджетига ундирилган суммадан қарорда белгиланган миқдордаги маблағ Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситасини вақтинча сақловга олиш тўғрисида Д А Л О Л А Т Н О М А ___________-сон божхона пости коди/сана /рақами
______________________________
20___ й. «____» __________
(ҳудуд)
Транспорт воситаси русуми ____________________ давлат белгиси _________________________
Транспорт воситасини вақтинча сақловга олиш сабаби (жарима суммаси тўланмаганлиги, жарима солиш тўғрисидаги қарор рақами ва санаси, жарима суммаси (рақамда ҳамда сўз билан) ва бошқа маълумотлар)
Вақтинча сақловга олинган транспорт воситаси ва унга тегишли ҳужжатлар (Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (агар мавжуд бўлса), суғурта полиси ва бошқа)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт юклар ташувини амалга ошираётган транспорт воситасини йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима суммасини келгусида тўлаш шарти билан республика ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат беришда, транспорт воситасини амалда олиб чиқаётган шахсни (эгаси, мулкдор, ҳайдовчи) огоҳлантириш тўғрисида Д А Л О Л А Т Н О М А
Республика ҳудудидан олиб чиқилишига рухсат берилган , экспорт юклар ташувини амалга ошираётган транспорт воситаси ва унга тегишли ҳужжатлар (Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома (агар мавжуд бўлса), суғурта полиси ва бошқа)
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима суммасини тўлаш имконияти бўлмаганда, кейинчалик тўлаш шарти билан, шу жумладан жарима суммаси тўланмаган тақдирда мазкур транспорт воситаси ёки мулкдор (ҳайдовчи)га тегишли бошқа транспорт воситаси келгусида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча сақловга олиниши ҳамда 60 календарь куни ичида тўланмаганда, қарздорлик суммасини транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилиши юзасидан огоҳлантирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 2-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 8 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2020 й., 09/20/463/1141-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)