1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3272]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаиловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Б. КУРБАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 6 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
390-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 6 июндаги 390-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва уни юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захираси ва резервида турувчи фуқаролар — «ҳарбий хизматга мажбурлар» деб, ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар — «чақирилувчилар» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш давлатдаги мавжуд ва ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчилар ресурсларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишнинг умумдавлат тизими ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий рўйхатга олиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, мудофаа ишлари бўлимлари, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотлар, шу жумладан, таълим ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳарбий хизматга мажбурлар ҳамда чақирилувчиларнинг яшаш, ишлаш ва ўқиш жойлари бўйича юритилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ ташкил этилади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳарбий хизматга мажбурлар ўз навбатида резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларни) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини тугатган фуқаролар киради.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар таркибига муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан (саломатлигига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлардан ташқари) ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматдан озод этилганлар, ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги бўлган аёллар, шунингдек, муқобил хизматни ўтаган фуқаролар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туришининг белгиланган ёши йигирма етти ёш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ташкилот ва муассасаларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизмачилари ҳамда муқобил хизмат хизматчиларини рўйхатга олишни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилотларда ишчилар, хизматчилар ва ўқувчилардан иборат ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олиш ишлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган шахсий варақа (Т-2 намунавий шакл) (бундан буён матнда шахсий варақа деб юритилади) бўйича олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташкилотларда ишлайдиган ва ўқийдиган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар шахсий варақаларининг II бўлими қуйидаги ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларига асосан тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга мажбурлар учун — ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил хизмат хизматчилари учун — муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари учун — ҳарбий гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлими томонидан берилган сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаётганлик тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирилувчилар учун — чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Резервдаги ва захирадаги оддий аскар, матрос, сержантлар шахсий варақаларининг II бўлими қуйидаги тартибда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) «Ҳарбий унвони» сатрида — оддий аскар, матрос, кичик сержант, старшина, III даражали сержант, III даражали старшина, II даражали сержант, II даражали старшина, I даражали сержант, I даражали старшина, катта сержант, бош старшина (ҳарбий гувоҳноманинг 16-банди) кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) «Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги ____ -сон» сатрининг суръатида учта рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг сони ёзилади (ҲҲМ), махражида эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг тўлиқ рақамли белгиси (ҳарбий гувоҳноманинг 25-банди) кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳарбий гувоҳноманинг II бўлим 7-бандида ва V бўлимида ҳарбий хизматга яроқлилиги кўрсатилган ёзув бўлса, «ҳарбий хизматга яроқли» деб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳарбий гувоҳноманинг V бўлимида «вақтинча ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 5)», «тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз», «уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 6)», «ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7)» каби ёзувлар бўлса, «яроқсиз» деб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳарбий гувоҳноманинг 28-бандида «ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7)» деган ёзув бўлса, у ҳолда «яроқсиз» деб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақаларида ҳарбий рўйхат тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Ҳисоб гуруҳи» сатри тўлдирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ҳисоб тоифаси» сатрида «резерв» ёки «захира» деб кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Таркиб» сатрида захирадаги офицер ҳарбий гувоҳномасининг 7-бандида кўрсатилган ихтисослик (қўмондонлик, муҳандислик ва техник, шахсий таркиб билан ишлаш, юридик, тиббий, ветеринария ва ҳоказолар) кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг шахсий варақаларини тўлдиришда «Ҳисоб гуруҳи» сатрида «СЧР хизматчиси» деб, «Турар жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи» сатрида у ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимининг номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган шахсларнинг шахсий варақаларида мудофаа ишлари бўлимларининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 1 январидан кейин ҳарбий рўйхат ҳақидаги маълумотлар устига чизиқ тортиб ўчирилади ва «ёши бўйича ҳарбий рўйхатдан чиқарилди» деб белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақалари қуйидаги саккиз гуруҳга бўлинадиган алоҳида картотекада қатъий алфавит тартибида сақланади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи — резервдаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи — резервдаги оддий аскар ва сержантларнинг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи — захирадаги оддий аскар ва сержантларнинг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи — ҳарбий хизматга мажбур аёлларнинг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи — чақирилувчиларнинг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи — сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг шахсий варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи — муқобил хизмат хизматчиларининг шахсий варақалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруш даврида чақирув муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурларнинг шахсий варақалари ҳар бир гуруҳда алоҳида ажратилиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёши бўйича ёки соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқароларнинг шахсий варақалари ташкилотларнинг умумий картотекасида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ташкилотларда шахсий варақалардан тузилган картотека юқорида келтирилган саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда юритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақаларидан иборат картотека «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи билан расмийлаштириладиган ҳужжатларга қўйиладиган талаблар асосида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳарбий рўйхат масалалари бўйича тадбирларни бажариш жараёнида ташкилотларнинг маъмурияти қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан белгиланадиган шаклда ва тартибда ташкилот ва муассасаларнинг барча ҳарбий хизматга мажбурлари ва чақирилувчиларини тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлашга;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2023 йил 6 майдаги 384-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-2, 19.05..2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2023 й., 10/23/3272-2/0285-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирадаги офицерлар гувоҳномалари, ҳарбий гувоҳномалар, чақирилувчиларни қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий варақаларидаги ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу шахсий варақаларни солиштириш учун ҳар йили камида бир марта мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш манзили, хизмат мавқеи, таълим тури, техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда беш кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритиш, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида бир марта маълум қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар таркибидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ сафарбарлик ва уруш даври учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқларига бронлаштириб қўйилишини ўз вақтида расмийлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили февраль ойида тегишли мудофаа ишлари бўлимларига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳарбий хизматга тайёрлаш лозим бўлган чақириққача ёшдаги ўсмирлар рўйхатини ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган ўсмирлар рўйхатини тақдим қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ишлари бўлимларининг талабига асосан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари бўлимларига келишлари ҳақида хабардор қилиш ҳамда ўз вақтида етиб келишларида кўмаклашишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан бўшатилган (таълим ташкилотидан четлаштирилган) барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида етти кунлик муддатда мудофаа ишлари бўлимларига хабар қилишга;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ишга (ўқишга) қабул қилишда уларда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурлар учун — захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома, чақирилувчилар учун — чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома) мавжудлигини текшириш ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ишлари бўлимига тақдим қилиш учун ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилардан ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги тилхат билан қабул қилиб олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларда ҳарбий хизматга мажбурларни бронлаштириб қўйиш ҳолатини мудофаа ишлари бўлимлари ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан текшириш журналини мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда юритишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликка мувофиқ ишга (ўқишга) қабул қилинаётган фуқаролар турар жойи бўйича ҳарбий ҳисобга киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар, сафарбарлик чақируви резерви ва муқобил хизмат хизматчиларини ҳарбий рўйхатга олиш ишларини ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар, сафарбарлик чақируви резерви ва муқобил хизмат хизматчиларининг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги бошланғич ҳисоб варақаси қуйидаги саккиз гуруҳга бўлинадиган картотекада алфавит тартибида сақланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи гуруҳ — резервдаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи гуруҳ — захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи гуруҳ — резервдаги оддий аскар ва сержантларнинг бошланғич ҳисоб варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи гуруҳ — муқобил хизмат хизматчиларининг бошланғич ҳисоб варақалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик кўрсатмасига эга бўлган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг бошланғич ҳисоб варақалари алоҳида ажратилиб командалар бўйича тахланади. Картотекаларнинг ҳарбий ҳисоб хусусиятлари ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг мўлжалланганлиги бўйича тахланиши мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари томонидан ва ишлаш учун қулайлигига қараб бошқача тартибда белгиланиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич ҳарбий рўйхатга олиш масалалари бўйича тадбирларни бажариш жараёнида қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган ҳудудда яшовчи барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар рўйхатининг тўла қамраб олинганлигини ва сифатлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич рўйхатга олиш карточкаларини захирадаги офицер гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳнома, чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномасидаги ёзувлар билан мунтазам равишда солиштиришга ҳамда ушбу карточкаларни ҳар йили камида бир марта солиштириш учун мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий рўйхатга қўйилган ва рўйхатдан чиқарилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳақида ўн кун муддат ичида мудофаа ишлари бўлимларига маълумот тақдим этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ёки бир ярим ойдан ортиқ муддатга вақтинча яшаш учун келган ҳарбий хизматга мажбурларни уч кун муддат ичида ҳарбий рўйхатга қўйиш, чақирилувчиларни эса рўйхатга олиш ҳамда бошқа жойга доимий ёки вақтинча (бир ярим ойдан ортиқ муддатга) яшаш учун, уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига, таътилга ёки даволанишга кетаётган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан, чақирилувчиларни эса чақирилувчилар рўйхатидан чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ёки вақтинча яшаш учун келиб ҳарбий рўйхатда турмаган ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирув участкаларида қайд этилмаган чақирилувчиларни аниқлаш ҳамда уларни ҳарбий рўйхатга қўйиш ва қайд этиш учун мудофаа ишлари бўлимларига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқларининг сўровига асосан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни мудофаа ишлари бўлимига келишлари ҳақида хабардор қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида етиб келишларига ёрдам кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматга мажбурларнинг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги бошланғич ҳисоб варақаси ва чақирилувчиларнинг мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги номма-ном рўйхатига маълумоти, иш жойи, лавозими, оилавий аҳволи ва турар жойи бўйича ўзгаришларни киритиб бориш ҳамда бу ҳақда ҳар ойда мудофаа ишлари бўлимларига маълумот тақдим этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида бир марта ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳисоб варақаси ва чақирилувчилар рўйхатидаги маълумотларни қайд қилиш варақалари билан солиштириш ҳамда уйма-уй юриб ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳақиқий сонини аниқлашга ва аниқлик киритилган бошланғич ҳисоб варақаларини мудофаа ишлари бўлимларидаги ҳисоб маълумотлари билан солиштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобда турувчи чақирилувчилар рўйхатини мудофаа ишлари бўлимларидаги ҳисоб маълумотлари билан чақириққача ёшдаги ўсмирлар чақирув ҳудудларида қайд қилингач, фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши олдидан ҳамда мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқларининг кўрсатмасига асосан бошқа муддатларда таққослаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили февраль ойида ҳарбий хизматга тайёрланиши лозим бўлган ўсмирларнинг рўйхатини ва чақирув участкаларида қайд этилиши лозим бўлган ўсмирларнинг рўйхатини тузиб мудофаа ишлари бўлимларига тақдим қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлигида рўй берган ўзгаришлар ҳақида арз қилган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳисобга олиш ва ҳар ойда бир марта бу ҳақда мудофаа ишлари бўлимларига маълумот беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга амалдаги ҳарбий рўйхат қоидаларига риоя қилишлари ва бу борада қонун билан зиммасига юклатилган бурчларини бажаришлари лозимлигини тушунтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган ҳудуддаги ҳарбий рўйхат ҳолати ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар томонидан ҳарбий рўйхат қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликларига маълумотлар тақдим этишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини мазкур Йўриқноманинг 1 — 12-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар бланкалари билан мудофаа ишлари бўлимлари, муҳр (штамп) ва канцелярия моллари билан туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳарбий рўйхатга тааллуқли бўлган номма-ном рўйхатлар, ҳисоб ва алфавит варақалари, муҳрлар (штамплар), китоблар, ҳисоб журнали қулфланадиган сейфларда ёки темир қопламали шкафларда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қулфланадиган сейфлар ва темир қопламали шкафларни очишга фақат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва бевосита ҳарбий ҳисоб ишларини юритувчи шахсларга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳисобга олади ва қуйидагиларни ҳисобини юритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа мудофаа ишлари бўлимларидан доимий ёки бир ярим ойдан ортиқ муддатга вақтинча яшаш учун келганларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мудофаа ишлари бўлими мавжуд бўлмаган, лекин ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бўлган туман (шаҳар)га доимий ёки бир ярим ойдан ортиқ муддатга вақтинча яшаш учун келган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий рўйхатга туришни расмийлаштириш учун уй-жой мулкдорлари ширкатига биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан бирга ҳарбий гувоҳномаларини ҳам топширадилар. Қишлоқ жойларига борган ёки у ердан жўнаб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига топширишлари керак.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баъзи жойларда иш фаолияти доимо кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматга мажбурларни туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг рухсати билан ҳарбий рўйхатга олиш ва чиқариш уларни мудофаа ишлари бўлимига келтирмасдан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицерлар гувоҳномаси, чақирув участкасида қайд этилганлик гувоҳномаси мудофаа ишлари бўлимига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан етказиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш учун туман мудофаа ишлари бўлимига шахсан келишлари ва янги турар жойига боргач уч кунлик муддат ичида ҳарбий рўйхатдан ўтишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларни уй дафтарлари (қайд этиш варақалари) бўйича рўйхатга қўйиш фақат чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги ёзувлар бўлгандагина амалга оширилади. Фаолият юритилаётган ҳудудга бир ярим ойгача хизмат сафари, ўқиш, таътил ёки даволанишга эса уч ойгача муддатга келган чақирилувчилар чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида илгари яшаган ҳудуддаги мудофаа ишлари бўлимининг рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисидаги белгиси бўлса, вақтинча рўйхатга қўйилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ушбу чақирилувчилар ҳақида туман мудофаа ишлари бўлимларига маълум қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатга олиш ва чақирилувчиларни ҳисобга киритиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳарбий гувоҳномалар, захирадаги офицерлар гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигини синчиклаб текширилади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини ўз эгасига тегишли эканлигини ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги фотосурат биометрик паспорт ёки идентификация ID-картасидаги фотосурат ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчининг ташқи қиёфаси билан солиштириб кўриш орқали аниқланади. Бундан ташқари, ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида барча варақларнинг мавжудлиги, уларни қалбакилаштириш, изоҳланмаган тўғрилашлардан холислиги ҳамда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчини аввалги турар жойидаги ҳарбий ҳисоб органидан рўйхатдан чиқарилганлиги, чақирилувчининг шу жойдаги мудофаа ишлари бўлимида рўйхатга олинганлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз муддатида келганлиги текширилади. Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида турли хил тафовутлар, ноаниқликлар ва қалбакилаштиришлар ҳамда алоҳида варақларнинг йўқолганлиги аниқланса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бу ҳақда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғига маълум қилади ва унинг кўрсатмасига биноан тегишли чораларни қўллайди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини қолдириш зарурати туғилганда ҳарбий хизматга мажбурларга (чақирилувчиларга) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида кўрсатилган шаклда тилхат берилади;
(21-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) барча ҳарбий хизматга мажбурларга мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда бошланғич ҳисоб варақаси тўлдирилади, чақирилувчилар эса мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги чақирилувчилар рўйхатига киритилади ва уларга мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда алфавит варақалари тўлдирилади. Резервдаги сержант, старшина, аскар ва матросларга, бундан ташқари мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақаларни мазкур Йўриқноманинг 21-бандида кўрсатилган тартибда ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицерлар гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги ёзувларга тўла мос равишда тўлдирилади. Бунда маълумоти, иш жойи, лавозими, турар жойи ва оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар улар аниқлангандан сўнг ёзилади. Баъзи ҳисоб белгиларида нотўғри ёзувлар бўлса, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатга олиб расмийлаштирилгандан сўнг уларнинг ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун мудофаа ишлари бўлимига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мудофаа ишлари бўлимига учрагандан сўнг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига келган, туман ичида турар жойини ўзгартирган ҳарбий хизматга мажбурларга фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи, иш жойи, лавозими кўрсатилган мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги номма-ном рўйхат тўлдирилади ва мудофаа ишлари бўлимига юборилади. Туман ичида турар жойини ўзгартирган шахсларга эса бундан ташқари, аввал ҳарбий рўйхатда турган ҳарбий ҳисоб ташкилотларининг номи кўрсатилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бундай ҳарбий хизматга мажбурларга мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақалари тўлдирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳарбий рўйхатга олинган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномаларидаги VIII бўлимида ва мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақасида (уй дафтарида) муҳр билан уларни рўйхатга олинганлиги ҳақидаги белги қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бошқа туманлардан сафарбарлик гувоҳномаси билан келган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳақида мудофаа ишлари бўлимига маълумот берилади. Сафарбарлик гувоҳномасини олиш мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг кўрсатмаси билан амалга оширилади ва бу ҳақда ҳарбий гувоҳноманинг VI бўлимига мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ махсус муҳр билан белги қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига янги келган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳақидаги маълумотлар ўн кунда бир марта белгиланган тартибда мудофаа ишлари бўлимларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Оддий аскар ва сержантлар таркибининг мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоб варақаси фуқаролар йиғинларида ҳарбий гувоҳномадаги маълумотлар билан бир хил тартибда ва мос равишда тўлдирилади. Етишмаётган маълумотларни ҳисоб варақасига ҳарбий хизматга мажбурлар билан шахсий суҳбат жараёнида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб варақалари фақат қора ва бинафша рангли сиёҳда чиройли ёзув билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома 9-иловасининг 5 — 7-бандлари (иш жойи, лавозими, турар жойи, оилавий аҳволи ва оиласининг турар жойи ҳақидаги маълумотлар) фақат оддий юмшоқ қалам билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мазкур Йўриқноманинг 9-иловасида кўрсатилган ҳисоб варақаси қуйидаги тартибга амал қилган ҳолда тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳарбий гувоҳнома серияси ва рақами» катаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномасидаги серияси ва рақамига мос равишда ёзилади, VII бўлимининг охирида эса ҳисоб варақаси қачон ва қайси мудофаа ишлари бўлими томонидан берилганлиги кўрсатилади; юқоридаги чап катакдаги «туғилган йили», «фамилияси, исми, отасининг исми», «туғилган жойи ва йили, ойи, куни», «миллати» (1 ва 2-бандлар) сатрлари биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси ва гувоҳномадаги маълумотлар бўйича тўлдирилади. Туғилган жойи қуйидаги тартибда тўлдирилади: вилоят, туман (шаҳар), қишлоқ;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳарбий гувоҳноманинг II бўлим, 7-бандида ва V бўлимида ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 1, 2), айрим чекланишлар билан ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 3), чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 4), деб ёзилган бўлса, «яроқли» деб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳарбий гувоҳноманинг V бўлимида вақтинча ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 5), тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 6), ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7) каби ёзувлар бўлса, «яроқсиз» деб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар ҳарбий гувоҳноманинг ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз (чекланиш даражаси — 7), деган ёзуви бўлса, у ҳолда «яроқсиз» деб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-бандда олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар учун таълим ташкилотининг тўлиқ номи, қайси йили ва қандай мутахассислик билан тамомлаганлиги кўрсатилади. Агар олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус таълим ташкилотини тамомламаган бўлса, қайси босқични (курс, синф) тугаллаганлиги кўрсатилади. Агар ҳарбий хизматга мажбурлар бир нечта таълим ташкилотини тамомлаган бўлса, у ҳолда энг юқори маълумот берадиган таълим ташкилоти кўрсатилади. Бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва ўрта махсус таълим ташкилотларини тамомлаган шахслар учун ҳисоб варақасини тўлдиришда таълим ташкилотининг номи, қачон ва қандай мутахассислик бўйича тамомлаганлиги кўрсатилади, ўқувчиларга эса умумтаълим мактабининг қайси синфида, олий ёки бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ёхуд ўрта махсус таълим ташкилотининг қайси босқичида (курсида) таҳсил олаётганлиги кўрсатилади. Масалан: «умумтаълим мактабининг 11-синфида ўқийди» ёки «Тошкент давлат университетининг амалий математика факультетида 3-босқичда ўқийди», «Туризм коллежининг 2-босқичида ўқийди». Фақат умумтаълим маълумотига эга бўлганлар учун «умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаган;
(23-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-бандда асосий фуқаролик мутахассислиги, малакаси бўйича даражаси ва тоифаси кўрсатилади. Ҳарбий хизматга мажбурлар бир нечта фуқаролик мутахассислигига эга бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун устувор бўлган мутахассислик тури ёзилади. Автомототранспорт воситалари (енгил автотранспорт, трактор, мотоцикл ва бошқалар) ҳайдовчилари учун ушбу автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-бандда иш жойи ва мансаби уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти, ташкилот тўғрисидаги маълумотлар ёки ҳарбий хизматга мажбурларнинг сўзидан ташкилотнинг тўлиқ номи, манзили ва ходимлар бўлимининг телефон рақами кўрсатилган ҳолда ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-бандда ҳақиқатда яшаб турган жойнинг тўлиқ манзили ва уй телефони рақами, қишлоқ жойларида эса аҳоли яшаш пунктининг номи ва қайси фуқаролар йиғинига қарашли эканлиги кўрсатилади (ёзилади). Турар жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан ҳарбий рўйхатга олинган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳисоб варақаларида ички ишлар органи томонидан улар рўйхатдан ўтмасдан яшаётган яшаш жойларининг тўлиқ манзили ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотларига асосланган ҳолда 7-бандда «уйланмаган» (турмушга чиқмаган), агар уйланган (турмушга чиққан) бўлса, оиласининг таркиби (турмуш ўртоғининг исми, фамилияси ва отасининг исми, фарзандларининг туғилган санаси) кўрсатилади. Ҳарбий хизматга мажбурларнинг сўзи бўйича оиласининг турар жойи ёки уй-жойдан фойдаланиш ташкилотининг аниқ маълумотлари бўйича ёзилади;
(23-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банд ҳарбий гувоҳномадаги ёзувлар (8, 9-бандлар) асосида тўлдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-бандда ҳарбий хизматга мажбурларга муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки захирада бўлган вақтида берилган охирги ҳарбий унвони кўрсатилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган ва ҳарбий унвонга эга бўлмаган ҳарбий хизматга мажбурларга «оддий аскар» деб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-бандда ҳисоб тоифаси «Р» ёки «З» (ҳарбий гувоҳноманинг 21-банди) ҳарфлари билан кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-бандда «ҲҲМ рақами»ни тўлдиришда уч рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг рақами кўрсатилади, «ҲҲМ рақами»ни тўлдиришда эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг олтита рақам ва ҳарф белгисидан иборат рақамли ифодаланиш кўрсатилади (ҳарбий гувоҳноманинг 24-банди);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-бандда ҳарбий хизматга мажбурларнинг олти хонали рақам билан белгиланган ҲҲМга мос келадиган лавозими бўйича малакаси ёзилади (ҳарбий гувоҳноманинг 26-банди);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб варақасининг 15-банди ҳарбий гувоҳноманинг 10-бандидаги ёзувлар асосида тўлдирилади. Ҳарбий қисм рўйхатига киритилганлиги ва чиқарилганлиги ҳақидаги буйруқнинг сони ҳисоб варақасининг 15-бандида кўрсатилмайди. Ойларнинг номланиши араб рақамлари билан ёзилади. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган ҳарбий хизматга мажбурлар учун «хизмат қилмаган» деб ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-бандда ҳарбий гувоҳноманинг 9-бандидаги ёзувлар асосида тўлдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-бандда ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий гувоҳномасининг 11-бандида ҳарбий қисм командири томонидан уни уруш даврида ишлатиш бўйича берилган хулосаси ёзилади. Агар ҳарбий гувоҳномада мазкур ёзув бўлмаса, у ҳoлда ҳисоб варақасининг ушбу ёзуви назарда тутилган 16-банди тўлдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-19-бандлар ҳарбий гувоҳноманинг тегишли бандларидаги ёзувлар асосида тўлдирилади. Ватанга қасамёд қабул қилмаган ва жанговар ҳаракатларда иштирок этмаган шахсларнинг ҳисоб варақасида мазкур бандлар тўлдирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-банд ҳарбий хизматга мажбурларнинг давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланганлигини тасдиқловчи орден дафтарчаси, гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлари асосида тўлдирилади. Бу бандда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ва захирасида хизматни ўтаган даврида олган барча орден, медаль, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар санаб ўталади ва улар олинган сана кўрсатилади. Мукофотлар олмаган, совғалар билан тақдирланмаганга мазкур банднинг бу устуни тўлдирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-бандда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга асосан, олинган жароҳатлар (контузиялар)нинг хусусияти ва аниқ санаси ёзилади, агар жароҳатлар (контузиялар) олмаган бўлса «олмаган» деб ёзиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-бандда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги хизмат давомида ўқув йиғинлари ва қайта тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар ёзилади. Мазкур банд ҳарбий гувоҳноманинг 27-бандидаги ёзувлар асосида тўлдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V бўлимда «Тиббий текширув ҳақидаги маълумотлар» тиббий комиссиялар қуйидаги тоифа ва чекланиш даражаси (соғлиги ва жисмоний ривожланиши ҳолатининг кўрсаткичлари) бўйича ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида хулоса қабул қилади ва тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз, уруш даврида чекланган равишда ҳарбий хизматга яроқли (чекланиш даражаси — 6) ҳамда учиш хизматларига ва ҳаво-десант қўшинларида «хизматга яроқсиз» деб топилган шахсларга нисбатан чиқарган қарорлари ёзилади. Ёзувлар ҳарбий гувоҳноманинг 15-бетида ёзилган тиббий текширишлар ҳақидаги маълумотлар асосида ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий гувоҳноманинг тегишли бўлимларидаги ёзувлар VII бўлимдаги «алоҳида белгилар» асосида тўлдирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII бўлимдаги «ҳарбий рўйхатга қўйиш ва чиқариш белгилари»даги ёзувлар ҳарбий гувоҳноманинг саккизинчи бўлимида кўрсатилган ҳарбий рўйхатга қўйиш санаси кўрсатилган белгига мос келиши лозим. Мазкур бўлимда ҳарбий хизматга мажбурларнинг чегара ёшига етганлиги сабабли ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги ёзув ҳам ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш ва рўйхатдан ўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни ҳарбий рўйхатдан чиқарадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилган фуқароларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етганларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқароларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) вафот этган ёки қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилган фуқароларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа барча ҳолатларда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатдан чиқариш ва рўйхатдан ўчириш фақат мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мудофаа ишлари бўлими бўлмаган, бироқ ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими мавжуд бўлган туман (шаҳар)дан бошқа жойларга доимий ёки вақтинча (бир ярим ойдан ортиқ муддатга) яшашга, хизмат сафарига, ўқишга, таътилга ёки даволанишга — уч ойдан ортиқ муддатга кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар уй-жойдан фойдаланиш ташкилотларига биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳарбий рўйхатдан чиқиш ва уни расмийлаштириш учун ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицерлар гувоҳномаси, чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳномани топширадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳарбий гувоҳноманинг VIII бўлимида ва уй дафтарида (қайд этиш варақасида) муҳр билан ҳарбий рўйхатдан чиқарилганлик ҳақида белги қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мудофаа ишлари бўлими масъулиятига бириктирилган ҳудуддан ташқарига чиқиб кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлардаги сафарбарлик гувоҳномаси олиниб, бу ҳақда ҳарбий гувоҳноманинг VI бўлимида мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда штамп билан белги қўйилади. Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг кўрсатмасига асосан баъзи командаларга киритилган ҳарбий хизматга мажбурлардан сафарбарлик гувоҳномаси олиб қўйилмаслиги мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳарбий рўйхатдан чиқарилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг рўйхати тузилиб, олинган сафарбарлик гувоҳномалари билан биргаликда ўн кунда бир марта мудофаа ишлари бўлимига юборилади. Мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида кўрсатилган чақирилувчилар рўйхатида рўйхатдан чиқарилганлик ҳақида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ва захирасида бўлиш ёшининг чегарасига етган ҳарбий хизматга мажбурлар фақат мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг рухсати билан ҳар йили январь-февраль ойларида рўйхатдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Вафот этган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилгандан сўнг амалга оширилади. Фуқаролар йиғинларида ўлимни қайд этишда ушбу ҳужжатлар ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич ҳарбий ҳисобини юритиш юклатилган мансабдор шахсларга бевосита топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг биринчи бетида «Вафот этган» 20___й. «___» ____ ўлим ҳақидаги ___- сон ёзув далолатномаси» белгиси қўйилиб фуқаролар йиғини раисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади ҳамда ҳарбий гувоҳнома ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома мудофаа ишлари бўлимига юборилади, ФҲДЁ органидан ёки вафот этган шахснинг қариндошларидан ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси ва чақирилувчининг қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳномани олишининг иложи бўлмаса, бу ҳақда мудофаа ишлари бўлимига хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Резерв ва захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатга олиш мудофаа ишлари бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа ишлари бўлимидан олисда жойлашган ҳудудларда яшовчи резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш ишлари мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг қарори билан ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатини юритиш вазифаси юклатилган фуқаролар йиғинлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан резервдаги, захирадаги генерал вa офицерлар гувоҳномаларида уларнинг рўйхатга қўйилганлиги ва чиқарилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг ҳарбий рўйхати мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги бошланғич ҳисоб варақалари бўйича олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳисобга олиш масалалари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган ҳудудга доимий ёки вақтинча (бир ярим ойдан ортиқ муддатга) яшаш учун, шунингдек хизмат сафари, ўқиш, таътил ёки даволаниш учун уч ойдан ортиқ муддатга келган барча резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни уч кунлик муддатда ҳарбий ҳисобга олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда маълумотнома юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларга ҳарбий рўйхатга олишни батамом ҳал қилиш учун мудофаа ишлари бўлимида ҳозир бўлишлари лозимлигини етказади, мазкур Йўриқноманинг 28-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Агар ҳарбий рўйхатга олишни расмийлаштириш учун резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни мудофаа ишлари бўлимига келишлари шарт бўлмаса, мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномада уларнинг шахсий йиғмажилдини қаердан сўраб олиш лозимлиги кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг кўрсатмасига асосан резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларни ҳарбий рўйхатдан чиқаради ва рўйхатдан ўчиради. Бунда кўчиб кетган захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақаларида рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатдан ўчиришнинг сабаблари кўрсатилади. Ҳарбий рўйхатдан чиқарилган ёки рўйхатдан ўчирилган резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақалари бир йил давомида сақланади, шундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида бир марта резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг бошланғич ҳисоб варақаларини уй дафтарлари (қайд этиш варақалари), ташкилотларнинг шахсий варақалари билан, шунингдек резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг аниқлик киритилган бошланғич ҳисоб варақаларини мудофаа ишлари бўлимидаги ҳисоб маълумотлари билан солиштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда туман мудофаа ишлари бўлимига резервдаги, захирадаги генерал ва офицерларнинг маълумоти, иш жойи, лавозими, оилавий аҳволи, соғлигининг ҳолати, шунингдек судланганлиги ёки вафот этганлиги тўғрисидаги маълумотларни мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномада кўрсатган ҳолда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ҳарбий рўйхат қоидаларини бузганлик ва ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини йўқотганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ҳарбий рўйхат қоидаларини бажаришлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳарбий мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун жалб қилинган чақирилувчиларнинг машғулотларга қатнашишлари мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар оилавий аҳволи, соғлигининг ҳолати, яшаш жойи, маълумоти, иш жойи, лавозими ўзгарган тақдирда, ҳарбий рўйхатда турган жойидаги мудофаа ишлари бўлимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бу ҳақда етти кунлик муддат ичида шахсан маълум қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар мудофаа ишлари бўлимига узрли сабабларсиз келмаганлик, ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимларигa турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозими ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида хабар қилмаганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини (ҳарбий гувоҳнома), муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси ҳамда чақирув участкасида қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳномани) қасддан яроқсизлантириш ёки бепарволик билан сақлаш туфайли йўқотилишига олиб келса фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни бошланғич ҳарбий рўйхатини юритиш вазифаси юкланган мансабдор шахслари мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумотнома тузиб, чора кўриш учун мудофаа ишлари бўлимига тақдим этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчиларнинг иш (ўқиш) жойига, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига, ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчиларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда ишлайдиган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар ҳарбий рўйхатининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Чекка ҳудудлардан навбатдаги таътилга кетаётган ҳарбий хизматга мажбурлар таътилнинг муддатидан қатъи назар ҳарбий рўйхатдан чиқарилмайди. Бунда ҳарбий хизматга мажбурлар шахсан ёки ўзлари ишлайдиган ташкилот ва муассасалар маъмурияти орқали ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимига навбатдаги таътилга кетаётганлиги ҳақида маълум қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Дала шароитида геологик ва топо-геодезик ташкилотлар, қидирув, разведка, суратга олиш, гидрогеологик, геофизик, ўрмон барпо этиш ва ер тузиш экспедициялари, партия ва отрядлари, йўналишдаги қурилиш-монтаж ва махсус поездлар, йўл машина станциялари, кўчма механизациялашган ва махсус колонналар, ер ости йўллари, кўприк қуриш ва сузиб юрувчи отрядлар ва участкалар, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ташкилотлари, механизация ва сувости-техник ишлар бошқармалари, шунингдек шу каби, фаолият тури кўчиб юриш билан боғлиқ тенглаштирилган ташкилотларда ишлайдиган ва доимий турар жойига эга бўлмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар уларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган асосий базалари, қурилиш-монтаж ва бошқа ташкилотлари жойлашган ҳудуддаги ҳарбий рўйхатга олиш органларида рўйхатга олинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ташкилотларга ишга қабул қилинаётган ва ишдан бўшатилаётган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш учун ушбу ташкилотлар маъмурияти ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг қайд этиш варақаси (уй дафтари) ва ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тегишли ҳарбий рўйхат органларига тақдим қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига асосан идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотлар маъмурияти ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий рўйхатда туриши, чақирув участкаларида қайд қилиниши, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши, ҳарбий йиғинлар ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан ўтказиладиган ўқув машғулотларида қатнашиши учун қонунда белгиланган тартибда уларни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қиладилар. Бунда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг доимий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчиларнинг иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи уларнинг бутун тайёргарлик даврида, шу жумладан ўқиш (йиғинлар) ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларга уларнинг таълим олиш (йиғинлар) даврида уй-жой ижарасига кетган харажатлари қопланиши, ўқиш ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш (агар бу бошқа аҳоли пунктига бориш билан боғлиқ бўлса) йўл ҳақи ҳамда ўртача иш ҳақи тўланиши уларнинг асосий иш жойида амалга оширилади. Ишламайдиган чақирилувчиларнинг ана шундай харажатлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдоридаги нафақа тегишли ҳокимликлар томонидан қопланади (тўланади).
(38-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Муддатли ҳарбий хизматга, контракт бўйича ҳарбий хизматга, офицерлик мансабида ишлатиш учун сафарбарлик чақирув резервидаги муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётганда, ҳарбий билим юртига қабул қилинаётганда ишчи хизматчиларга ҳамда стипендия олувчи таълим ташкилотлари ўқувчиларига қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўқишдан бўшатиш пули тўланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида ҳарбий хизматга мажбурларнинг иш жойи (лавозими) ва иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот ўз фаолиятини батамом тугатган тақдирда ҳарбий хизматга мажбурларга ўқув йиғинга (машғулотга) қатнашиши давомидаги муддат учун иш ҳақи ва бошқа моддий таъминотлар қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий йиғинлар вақтида касал бўлиб қолса ва ҳарбий йиғинлар тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб иш ҳақи ўрнига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
(40-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон «Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига мутахассислар тайёрлаш учун мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларининг таълим ташкилотларига жалб қилинган ўсмирлар учун ўқув давомида қисқартирилган иш куни жорий қилинади, имтиҳонларга тайёрланиш ва топшириш вақтида эса уларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда асосий иш жойларидан 7 — 15 кунлик таътил (мутахассислиги ва ўқув дастурига боғлиқ равишда) берилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун жалб қилинган чақирилувчиларнинг ўқиш давомида ва ўқишга бориб келиш вақтида иш жойи, лавозими сақланади ва ўртача иш ҳақи тўланади. Чақирилувчилар ўқиш давомидаги турар жойи учун тўланадиган ижара ҳақи харажатлари ҳамда ўқишга бориб келиш йўл харажатлари улар доимий ишлаётган ташкилот томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мудофаа вазирлиги органлари томонидан диспансер ёки стационар текширувига юборилган фуқароларнинг тиббий муассасада бўлган бутун даври мобайнида иш жойи, эгаллаган лавозими, ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ҳамда текширув жойига бориш ва у ердан қайтиб келишга кетган харажатлари иш (ўқиш) жойида қопланади. Стационар даволанишга юборилганда уларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш жойида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 314-сон «Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Чақирилувчилар ҳарбий рўйхатдан чиқиш учун мудофаа ишлари бўлимларига шахсан келишлари ва янги яшаш жойларига боргач, уч кун муддат ичида рўйхатга туришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. 3ахирадаги офицерлар рўйхатга туриш учун мудофаа ишлари бўлимларига шахсан келишлари лозим. Мудофаа ишлари бўлимидан олисда яшовчи захирадаги офицерларни рўйхатга қўйиш ва рўйхатдан чиқариш ҳарбий ҳисобни юритиш вазифаси юкланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар оилавий аҳволи, саломатлиги, турар жойи, маълумоти, иш жойи ва лавозими ўзгарган тақдирда ўзлари ҳарбий рўйхатда турган жойдаги органларга бу ҳақда етти кунлик муддат ичида шахсан маълум қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Агар ҳарбий рўйхат қоидаларининг бузилиши маълум бўлса, у ҳолда қоидани бузган фуқаролар ва мансабдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 235-моддаси.
12. Биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари:___________________________________
______________________________________
______________________________________
______________________________________
______________________________________
______________________________________
13. Яшаш манзили______________________
______________________________________
Гувоҳнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Орқа томони)
II. ҲАРБИЙ РЎЙХАТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР
Ҳисоб гуруҳи __________________________
Ҳисоб тоифаси _________________________
Таркиб _______________________________
Ҳарбий унвони ________________________
?
Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги _____________
Ҳарбий хизматга яроқлилиги_______________
Яшаш жойидаги МИБнинг номи ___________
______________________________________
Махсус рўйхатда турадими_______________
III. ИШГА ТАЙИНЛАШ ВА БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИШ
IV. ТАЪТИЛЛАР
Сана
Бўлим, цех
Касби
Даражаси (оклад)
Асос
Таътил тури
Қайси давр учун
Сана
Асос
Таътилга кетиши
Қайтиши
Тўлдирилган сана 20__ й. «___» __________
Алоҳида белгилар______________________
Ишдан бўшаш сабаби ва санаси
______________________________________
______________________________________
Имзо _________________________________.
______________________________________
(1-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Рўйхат уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари, корхоналари муассасалари томонидан тузилади, корхона ташкилот, муассаса, таълим ташкилотлари, ходимлар бўлими томонидан Т-2-сон шаклдаги шахсий варақалар, қайдловлари, уй дафтарлари, хонадон варақалари бўйича алоҳида туғилган йиллари бўйича алфавит тартибида тузилиб, мудофаа ишлари бўлимига ва фуқаролар йиғинларига тақдим қилинади.
2. Рўйхат ташкилотлар раҳбарлари томонида имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади. Хусусий уйлар бўйича эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.
3. Умумий йиғма рўйхат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланиб, мудофаа ишлари бўлимига тақдим қилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______________________________________________
(ташкилот, таълим ташкилотининг номи)
20__ й. 1 февраль ҳолатига
Т/р
Фамилия, исми, отасининг исми
Иш (ўқиш) жойи
ва лавозими
Яшаш жойи
Изоҳ
1
2
3
4
5
20__й. «___» ______________
Имзо _____________
Рўйхатни тузиш бўйича тушунтиришлар
1. Рўйхат алфавит тартибида тузилади. Рўйхатга соғлигининг ҳолати, доимий ёки вақтинча яшаши (ишлаши, ўқиши), суд ҳукми бўйича далил ва жўнатмалар, озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаб чиққанлиги, фуқаролигидан қатъий назар қайдлов йилида таълим ташкилотини битирувчи барча фуқаролар киритилади.
2. Аввал чақирув участкаларида қайдловдан ўтмаганлар (катта ёшдаги ўспиринлар) ҳам ушбу рўйхатга киритилади. Уларнинг туғилган йили 2-устунда кўрсатилади.
3. Рўйхат ташкилот, таълим ташкилотлари кадрлар бўлими бошлиқлари томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият таркиби, муҳандислик-техник ходимлар ва малакали ишчилар орасидан ҳарбий хизматга мажбурлар, чақирилувчилар ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларни бронлашни рўйхатга олиш ҳолатини текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖУРНАЛИ

(6-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинганлиги тўғрисида белги
Рўйхатдан чиққанлиги ҳақида белги
(қачон ва қаерга кетди)
Изоҳ
(чақирувдан кечиктирилганлиги, вақтинчалик кетиши ва ҳ.к. ҳақида белгилар)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
Рўйхатни юритиш бўйича тушунтиришлар
1. Рўйхат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар бошланғич рўйхатини юритиш учун масъул бўлган ходими томонидан юритилади.
2. Рўйхатга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшовчи, чақирув участкасида қайд қилинган барча чақирилувчилар киритилади. Бошқа туманлардан рўйхатдан ўтгач келган чақирилувчиларни улар тегишли мудофаа ишлари бўлимининг рўйхатига қўйилганлиги ҳақидаги белги қўйилган чақирув участкасида қайд қилинганлик ҳақидаги гувоҳномани кўрсатганларидан сўнг рўйхатга киритилади.
3. Ҳар бир чақирилувчига рўйхатда 4-5 сатр ажратилади.
4. Рўйхатнинг 7 ва 8 устундан ташқари ҳамма устунлари сиёҳ билан тушунарли қилиб, сўзларни қисқартирмасдан тўлдирилади. 7 ва 8 устунлар оддий қалам билан тўлдирилади.
5. Рўйхатни сақлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар рўйхатини юритиш учун масъул бўлган мансабдор шахсга юклатилади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2025 йил 14 майдаги 494-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-3, 03.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Олд томони)
Чақирилувчининг
АЛФАВИТ ВАРАҚАСИ
1.
(фамилияси, исми, отасининг исми)
2.
3.
(туғилган йили)
(миллати)
4.
(маълумоти)
5.
(мутахассислиги)
6.
(қайси мудофаа ишлари бўлимидан рўйхатга келди)
7.
(иш ёки ўқиш жойи)
8.
(яшаш жойи)
(хат матни)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси
20__ й. «___» _______________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Орқа томони)
Қаерга
Кимга
Кимдан
20__ й. «___» ____________
___________ -сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Олд томони)
Формат160 х 230 мм
Туғилган йили
Ҳарбий хизматга яроқлилиги
ҲИСОБ ВАРАҚАСИ
(26) ҲҲМ рақами
ҲҲМ рақами
Ҳарбий гувоҳнома серия ____ ____-сон
(20) Ҳарбий унвони
ТАЙИНЛАНГАН:
Команда
ва литер
(23) Ҳисоб тоифаси
(фамилияси, исми, отасининг исми)
ҲҲМ
(24) Ҳисоб рақами
Мансаби
(1) Туғилган йили, куни, ойи ва жойи
(25) Таркиби
(27) Лавозимининг номи ва ҲҲМ (лавозим малакаси)
Штат бўйича ҳарбий унвони
(2) Миллати
Йўналиш рақами
Келиш куни ва вақти
(3) Маълумоти
Келиш жойи
(4) Асосий фуқаролик мутахассислиги
Сафарбарлик гувоҳномаси берилди
Ижозат __-сон
(15) ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ
Ҳарбий қисм номи, лавозими ва техника русуми
ҲҲМ
Қачондан
Қачонгача
(5) Иш жойи (корхона манзили ва мансаби)
Телефон рақами
(6) Яшаш жойи
Телефон рақами
(7) Оилавий аҳволи ва оилисининг яшаш жойи
(8)_______________ МИБ чақирув коммисияси томонидан
(12) 20___й. «____» _________ асосан резервга бўшатилди
(19) 20___й. «___»____________да Ватанга қасамёд қабул қилди
(21) Давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари ва қимматли буюмлар билан мукофотланиши
(22) Жароҳат ва контузиялар (жароҳат ва контузия характери, санаси)
(28) ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИНИ ЎТАШ
Қайси йили
Неча кун
Қайси ҳарбий қисм
ёки ташкилотда
Қайси лавозим
ва техника бўйича
ҲҲМ рақами
(V) ТИББИЙ ТЕКШИРИШЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР:
(29) 20___й. «___»_____да _______даги комиссия томонидан ___модда ___банди бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори, касалликлар жадвали)
(30) 20___й. «___»_____да _______даги комиссия томонидан ___модда ___банди бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори, касалликлар жадвали)
Деб топилди
Деб топилди
20___й. «___»_____да қайта тиббий текширувдан ўтиши лозим
20___й. «___»_____да қайта тиббий текширувдан ўтиши лозим
(VII) АЛОҲИДА БЕЛГИЛАР (қўшимча маълумотлар)
20___й. «___»____________да туман (шаҳар) МИБ томонидан ҳарбий гувоҳнома берилган
(VIII) ҲАРБИЙ РЎЙХАТГА ҚЎЙИШ ВА ЧИҚАРИШ (ўчириш) ҳақида белгилар
20___й. «___»________да рўйхатга қўйилди
20___й. «___»________да рўйхатдан чиқарилди
Келди
Кетди
Ф 11 рақамли хабар
Ф 11 рақамли хабар
________________вилояти _________________тумани
________________вилояти _____________тумани
МИБга юборилди
МИБдан келди
(имзо)
(имзо)
20___й. «___»____________да рўйхатга қўйилди
20___й. «___»__________да рўйхатдан чиқарилди
Келди
Кетди
Ф 11 рақамли хабар
Ф 11 рақамли хабар
________________вилояти _________________тумани
________________вилояти _____________тумани
МИБга юборилди
МИБдан келди
(имзо)
(имзо)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУҲРЛАР НАМУНАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатига олинганлик тўғрисидаги штамп белги намунаси (ўлчами 35х30 мм)
(ўлчами 35х30 мм)
Фарғона тумани МИБ
(tuman mudofaa
ishlari bolimi)ga
____ yili «____» _________ Rоʻyxatga olindi
сафарбарлик гувоҳномаси олинганидаги штамп белги намунаси (ўлчами 35х30 мм)
(ўлчами 35х30 мм)
Наманган вилояти
(Норин тумани МИБда)
20___й. «____» ___________
сафарбарлик гувоҳномаси олиб қўйилди
_______
(имзо)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Олд томони)
Формат 102х144
Офицерлар рўйхатидаги маълумотлар (ҳисоби) ўзгарганлиги ҳақида МАЪЛУМОТ
1. Фамилияси, исми, отасининг исми ва шахсий рақами ____________________________
Ушбу баённомани ______ йилда туғилган __________________да яшовчи «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган ҳарбий рўйхат қоидаларини бузган_____________________ _________________________________________________________га нисбатан туздим
Аввал маъмурий жавобгарликка тортилганми ва жазо тури _________________________ ____________________________________________________________________________
(12-илова Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2021 йил 30 августдаги 701-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3272-1, 18.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3272/1144-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 18.09.2021 й., 10/21/3272-1/0887-сон; 20.05.2023 й., 10/23/3272-2/0285-сон; 03.06.2025 й., 10/25/3272-3/0490-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)