04.08.2020 йилдаги ПҚ-4797-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.08.2020 йилдаги ПҚ-4797-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2020
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5144/0548-сон)
2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-299-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 07/22/299/0572-сон)
2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2-иловада назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар фуқаролардан талаб этилишига йўл қўйилмайди;
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 5-иловасида кўрсатилган штат бирликларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 06/23/117/0530-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари ва эълон қилинган даромадлари, жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари бўйича, биринчи навбатда фуқаролиги бўлмаган шахслар ва яшаш гувоҳномаси бўлган чет эл фуқаролари бўйича маълумотларнинг автоматик тарзда тўлақонли ва узлуксиз тақдим қилинишини таъминлаш.

2020 йил
5 августгача

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Тўрахўжаев)

2.

ФҲДЁ архивларида қоғоз ташувчиларда сақланадиган барча ҳужжатларни (никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш, туғилиш ва ўлим тўғрисидаги ёзувларни) рақамлаштиришни тугатиш ва «ФҲДЁ электрон архиви» ахборот тизимига киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил
1 январгача

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат хизматлари агентлиги

(Н. Мухаммадиев)

3.

«ФҲДЁ электрон архиви» ахборот тизими томонидан фуқаронинг оила аъзоларининг таркиби, жумладан қариндошлик даражаси ва оилавий ҳолати тўғрисида маълумотни тақдим этиш ва тасдиқлаш ҳамда ушбу маълумотни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТга аризачининг давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини олиш учун шахсий идентификация рақами ёрдамида тақдим этиш орқали функционал имкониятларини кенгайтириш.

2021 йил
1 январгача

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат хизматлари агентлиги

(Н. Мухаммадиев),

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Тўрахўжаев)

4.

16 ёшга етмаган ва биометрик паспорти бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақами беришни таъминлаш.

2020 йил
1 ноябргача

Давлат персоналлаштириш маркази

(Н. Тўрахўжаев),

Давлат хизматлари агентлиги

(Н. Мухаммадиев)

5.

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда «labor-migration» дастурий мажмуасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2021 йил
1 январгача

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

6.

Ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ФҲДЁ органлари ва судлар ўртасида маълумотлар алмашишнинг электрон шаклини жорий этиш.

2021 йил
1 январгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Садиков),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (Б. Тешабоев)

7.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни электрон кўринишда онлайн режимида қабул қилишни таъминлаш.

2022 йил
1 апрелгача

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

8.

Кўчмас мулк объектлари бўйича, шу жумладан томорқа ер участкаси ва/ёки деҳқон хўжалигининг майдони, мулкнинг турар майдони тўғрисидаги, идоравий электрон маълумотлар базасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан электрон тарзда ўзаро маълумот алмашишни таъминлаш.

2020 йил
1 октябргача

Давергеодезкадастр қўмитаси

(Х. Тўрахўжаев),

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

9.

Республиканинг барча туманлари (жойлари) балл-бонитети (ҳосилдорлик, сув билан таъминланганлик даражаси ва ҳ.к.) бўйича мунтазам равишда янгиланадиган идоравий электрон маълумотлар базасини ташкил қилиш.

2020 йил
1 октябргача

Давергеодезкадастр қўмитаси
(Х. Тўрахўжаев)

10.

Ундирилган ёки тўланган алиментлар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда уни алимент тўловчи ва олувчининг шахсий идентификация рақами орқали «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграциялаш.

Алоҳида тузилган режа асосида 2021 йил 1 январгача

Мажбурий ижро бюроси
(Б. Кудратходжаев), «Ўзбекистон почтаси» АЖ (А. Файзуллаев)

11.

Қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган операциялар тўғрисида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан электрон тарзда ўзаро маълумот алмашишни таъминлаш.

2020 йил
1 сентябргача

Капитал бозори агентлиги

(А. Назиров)

12.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ва Мактабгача таълим вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни тақдим этиш бўйича электрон тарзда идоралараро ўзаро алмашишни жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари тўғрисида;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари қаторидан давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг овқатланиш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловидан озод қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик доирасида фаолиятни амалга оширувчи хусусий мактабгача таълим ташкилотларида имтиёзли ота-оналар тўлови тўғрисида.

2021 йил
1 сентябргача

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

13.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ва Халқ таълими вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни тақдим этиш бўйича электрон тарзда идоралараро ўзаро алмашишни жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари тўғрисида;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари қаторидан айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг овқатланиш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловидан озод қилиш тўғрисида;

умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг айрим тоифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дарсликлар ва қишки кийим-бош тўплами билан бепул таъминлаш тўғрисида;

болалар мусиқа ва санъат мактаблари, «Баркамол авлод» болалар марказлари, шунингдек, бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиганлик учун ота-оналар тўловидан озод қилинган болалар тўғрисида;

оилага тарбияга олинган ҳар бир фарзанд учун тайинланган ва тўланган нафақалар тўғрисида;

етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга тайинланган ва тўланган бир марталик пулли нафақалар ҳамда уй-жой берилиши тўғрисида.

2021 йил
1 сентябргача

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

14.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот тизими ўртасида талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномаларни электрон тарзда идоралараро ўзаро алмашишни жорий қилиш.

2020 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

15.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар бўйича идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинувини жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилалар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли шахслар контингентига берилган ордерлар ва кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисида;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул асосда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан таъминлаш тўғрисида.

Алоҳида тузилган режа асосида
2022
йил
31
декабргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

16.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ва Молия вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотни тақдим этиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини жорий қилиш, жумладан:

кам таъминланган оилалар тўғрисида;

яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган ижтимоий жиҳатдан заиф ва кам таъминланган аҳоли қатламларидан фуқароларни ҳисобга олиш ва уларга уй-жой ажратиш тўғрисида;

амалга оширилган ҳар ойги уй-жой коммунал хизматлар учун пуллик компенсация тўловлари тўғрисида;

ногиронлиги (ногиронлик даражалари кесимида) бўлган фуқаролар тўғрисида.

2021 йил
1 июлгача

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

17.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ва Транспорт вазирлигининг ахборот тизими ўртасида уларга юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган, жумладан аҳолининг айрим имтиёзли тоифаларига фуқаро транспорт хизматларини бепул ёки имтиёзли асосда тақдим этиш тўғрисидаги маълумотнинг идоралараро электрон ахборот алмашинувини жорий қилиш.

2021 йил
1 октябргача

Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)