Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2005 02.02.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1448
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори, 02.02.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1448
Kuchga kirish sanasi
12.02.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ПАХТА ВА ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 февралда 1448-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 3 августдаги 71, 266-В-сон қарори билан ўз кучини йўқотди (рўйхат № 1508, 11.08.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 262-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1295, 2004 йил 6 январь — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. январь, 1-2-сон) ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 14 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 14 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259-В-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Марказий банки Бошқарувининг
2005 йил 14 январдаги 2, 259-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тижорат банклари томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом асосида кредитлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— 2005 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳамда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— 2006 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун ғалла етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига тадбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар пахта хом ашёси қийматининг 5 фоизигача, 1 апрелига қадар 20 фоизгача, 1 июнга қадар 35 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 50 фоизгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 20 фоизгача, 1 апрелга қадар 30 фоизгача ва 1 июнга қадар 50 фоизгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари (бундан кейинги матнларда тайёрлов корхоналари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги харид нархлари асос қилиб олинади. Янги харид нархлари тасдиқлангач, кредит миқдори кредит олувчининг талабига кўра қайта ҳисоблаб чиқилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МТПлар, муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари) ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловлар;
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 14 мартдаги 32, 259-В-1-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-1, 22.03.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 95-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган уруғлик материали қийматини тўлови учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизингга (молиявий ижарага) берилган техника воситаларининг лизинг ва суғурта тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилган электр энергияси учун тўловларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
плёнка остига экиладиган пахта учун полиэтилен плёнкаси харид қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона ер солиғи тўловларига (муддати ўтган ер солиғи. Муддатли ер солиғи тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ажратиладиган кредитларнинг 5 фоизи доирасида пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган хўжаликларнинг бошқа зарурий эҳтиёжлар учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар (1-илова) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур тавсия этилаётган харажатларнинг агротехника меъёрлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига бизнес режа (2-илова) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда, кредит ресурсларини айрим мақсадларга сарфлашдан воз кечиш ҳуқуқига эга (минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар ва уруғлик материал харажатлари бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ишлатилмаган кредит ресурслари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоғларини тозалашга ишлатилиши мумкин.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
(6-банд Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 14 мартдаги 32, 259-В-1-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-1, 22.03.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 95-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кредит қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Кредитлар беришда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).
(10-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Имтиёзли кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, банк давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. «Ўзагросуғурта» компаниясининг имтиёзли кредитларнинг қайтмаслиги хавфини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадаллари ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизи миқдорида бўлади ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, «Ўзагросуғурта» ДАСК томонидан суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Тақдим этилаётган кредит миқдори «Ўзагросуғурта» ДАСК билан келишилган суғурта пулидан кўп бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари яхши молиявий ҳолатга эга бўлган, олдин олган кредитларини доимо ўз вақтида қайтариб келган қишлоқ хўжалиги корхоналарига мазкур кредитларни уларни қайтмаслик хатарини суғурталамаган ҳолда, яъни «Ўзагросуғурта» ДАСК суғурта полисини олмаган ҳолда бериш ҳуқуқига эгалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари берилган кредитларнинг қайтишини таъминлаш мақсадида тайёрлов корхоналари томонидан берилган кредитларни қайтарилиши борасида кафиллигини қабул қилишлари мумкин.
(11-бандга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори билан учинчи хатбоши киритилган (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 3 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.
(12-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномасини тузишдан олдин банк қишлоқ хўжалик корхонасидан, ўзаро келишилган кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда берилган кредитларнинг тегишли миқдорини тўлаб бериш ҳақидаги, қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари ва бош бухгалтери (ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаси юклатилган шахс) томонидан имзоланган ҳамда думалоқ муҳр изи туширилган, муддатли мажбуриятномаларни талаб қилиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Кредитлаш, мониторинг ва кредитни сўндириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қишлоқ хўжалиги корхонасига ссуда ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) фақат қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ёзма розиликлари бўлган тақдирда, ушбу тартибнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга молиялаштирилаётган жорий йил ҳосили учун етказиб берилган моддий техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун К-2га қўйилган ва белгиланган тартибда қарз олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларига мувофиқ тўловлар амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов талабномалари қарз олувчи томонидан акцептланмаган тақдирда, тўловлар суд қарори асосида ундирилади.
(13-бандга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 14 мартдаги 32, 259-В-1-сон қарори билан учинчи ва тўртинчи хатбошилар киритилган (рўйхат № 1448-1, 22.03.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 95-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари учун тўловларда, маблағлар «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ филиалларининг махсус 23204-сонли ва 23222-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагромашсервис» уюшмаси МТП ларининг хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23218-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва электроэнергия учун «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси, «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23204-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик материали қиймати учун тайёрлов корхоналарининг 23204-сонли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари), бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Банклар тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандлардаги мақсадлар учун амалга оширилишини назорат қилади. Шунингдек, банклар «Ўзагросуғурта» ДАСК билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси қирқимида ғалла ва пахта экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда банк ва «Ўзагросуғурта» ДАСКнинг ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида — Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги) биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида — Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги) томонидан ушбу далолатнома хизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда ундирилади.
(17-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномаси асосида берилган кредитларни қайтариш муддати етиб келганда, уларни ундириб олиш учун, қарздор—қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари суғурта полиси асосида «Ўзагросуғурта» ДАСК бўлимларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта товони, тижорат банклари ва «Ўзагросуғурта» ДАСК бўлимлари ўртасида тузилган Бош полис асосида тижорат банкларига 5 кун муддатда тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагросуғурта» ДАСК суғурта полиси асосида тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлаб берган тақдирда, қарздор қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ушбу кредитлар ва ҳисобланган фоизлар тўловини талаб қилиш ҳуқуқи қонунда белгиланган тартибда «Ўзагросуғурта» ДАСКга ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларда тайёрлов корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган моддий бойликлар қиймати ва аввалги йиллар қарзларини чегириб қолишга йўл қўйилмайди. Ушбу моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар ва қарзларни қайтариш ажратилган банк кредитлари тўлиқ тўлангач, қишлоқ хўжалик корхонасининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(17-бандга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори билан бешинчи хатбоши киритилган (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича — йилнинг июль ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича — йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текшириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» ДАСК ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагросуғурта» ДАСК раиси П. КАЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБУЛОВ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалик корхоналарини _____ йил пахта (ғалла) ҳосилини етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

№‎

Харажат турлари‎

1 тонна ҳосил учун
‎сўм ҳисобида‎

1.‎

Иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларга‎

2.‎

Минерал ўғитлар‎

шу жумладан:‎
азотли‎
фосфорли‎
калийли‎

3.‎

Ўсимликларни ҳимоя қилиш‎

а)‎

ш.ж: кимёвий усул билан‎

в)‎

биологик усул билан‎

4.‎

Уруғлик‎

5.‎

Механизация хизмати (МТП, алтернатив МТП ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари) ‎

6.‎

СФУ хизмати‎

7.‎

ЁММ‎

8.‎

полиэтилен пленкаси харажатлари ‎

9.‎

Электр энергия харажатлари‎

10.‎

Эҳтиёт қисм харажатлари‎

11.‎

Лизинг харажатлари‎

12.‎

Бошқа харажатлар (пахта ишлаб чиқариш бўйича бошқа харажатлар ҳамда сақлаш учун ажратмалар)*
Жами ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*) Бошқа харажатлар учун тўловлар қуйидаги кўрсатилган харажат моддалари бўйича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банклар хизмати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хўжалик ва идора харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергия, иситиш ва бошқалар) учун тўловлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хўжалик ихтиёридаги автотранспорт учун ЁММ харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Суғурта харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон фермер хўжаликлари уюшмаларини сақлаш харажатлари (туман ҚСХБ, уюшма).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи ва бюджет тўловлари.
(1-илова Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сон қарори таҳририда (рўйхат № 1448-2, 10.06.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎(Қишлоқ хўжалик корхонаси номи) нинг давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ишлаб чиқариш
‎БИЗНЕС РЕЖАСИ
‎Асосий ишлаб чиқариш харажатлари

(минг сўмда)‎

‎‏Қишлоқхўжалиги маҳсулотларининг турлари‎

‎‏Тўлиқ таннархи

шу жумладан‎‎

‎Иш ҳақи

Минерал ‎ўғит ва
‎ кимёвий воситалар‎

Уруғлик‎

Ёқилғи‎

Техника хизматлари‎

Электр энергияси‎

Бошқа харажат‎

‎А

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8

‎Пахта

Ғалла‎

‎Жами

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган молиявий натижа

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари‎

Экин майдони, гектари‎

‎‎Ҳосилдорлик,
‎ц/га

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, тонна‎

Ишлаб
‎чиқариладиган маҳсулотнинг
‎тўлиқ таннархи ‎‎‎

Олинадиган даромад‎

Молиявий натижа (фойда+, Зарар -)‎

‎А

1‎

2

3‎

4

5‎

6

‎Пахта

Ғалла‎

‎Жами

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун йил давомида олиш мумкин бўлган кредит миқдорининг ҳисоб-китоби ‎‎

‎‎(минг сўмда)

‎‏Қишлоқ
‎хўжалиги маҳсулот
‎ларининг турлари



‎Жа‎ми хара‎жат‎лар

шу ‎жумл‎адан‎‎

Кредит ажратилиши‎‎

Ўз маб‎лағи

‎‎Кре‎дит
‎‏

январь‎‎

февраль‎‎

март‎‎

апрель‎‎

май‎‎


‎Жа‎ми хара‎жат‎лар‎

шу ‎жум‎ладан

‎‏
‎‎Жа‎ми хара‎жат‎лар‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎


‎‎Жа‎ми хара‎жат‎лар‎‏‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎


‎‎Жа‎ми жара‎жат‎лар

шу ‎жум‎ладан‎‎‎


‎‎Жа‎ми хара‎жат‎лар

шу ‎жум‎ладан‎‎‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

А‎

‎1

‎2

3‎

4‎

5‎

6‎

‎7

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎

‎17

‎18

‎Пахта

‎Ғалла

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎

‎‎июнь

июль‎‎

август‎‎

сентябрь‎‎

октябрь‎‎

ноябрь‎‎

декабрь‎‎

‎‏
‎Жа‎ми ха‎ра‎жат‎лар‎

‎‎‎шу ‎жум‎ладан

‎‏
‎Жа‎ми хара‎жат‎лар‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎

‎‏
‎‎Жа‎‎ми хара‎жат‎лар‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎

‎‏
‎Жа‎ми хара‎жат‎лар‎ ‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎

‎‏
‎‎‏Жа‎ми хара‎жат‎лар‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎

‎‏
‎‏Жа‎ми хара‎жат‎лар‎ ‎

шу ‎жум‎ладан‎‎‎

‎‏
‎‎‏Жа‎ми хара‎жат‎лар‎

шу
‎жум‎ладан‎‎‎

‎Ўз маб‎лағи

Кре‎дит‎

‎Ўз маб‎лағи

‎Кре‎дит

‎Ўз маб‎лағи

Кре‎дит‎

‎Ўз маб‎лағи

Кре‎дит‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

‎Ўз маб‎лағи

Кре‎дит‎

Ўз маб‎лағи‎

Кре‎дит‎

‎19

20‎

‎21

22‎

‎23

24‎

25‎

26‎

27‎

28‎

‎29

‎30

31‎

32‎

33‎

34‎

35‎

36‎

37‎

38‎

39‎

Кредит сўндирилиши

‎‎Жами

‎‎‎июль

‎‎‎август

‎‎сентябрь

октябрь‎‎

ноябрь‎‎‎

декабрь‎‎‎‎

41

42

43

44

45

46

‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎

‎Хўжалик раҳбари‎‎‎: имзо ўрни‎‎‎‎‎‎


‎‎Муҳр ўрни‎‎


‎Хўжалик бош ҳисобчиси: имзо ўрни‎‎

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 14 мартдаги 32, 259-В-1-сон қарорига мувофиқ киритилган (рўйхат № 1448-1, 22.03.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 95-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 40-модда, 12-13-сон, 95-модда, 23-24-сон, 173-модда)