27.01.2005 йилдаги 35-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.01.2005 йилдаги 35-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 27 январдаги 35-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 13-модда) 2-банди «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзларидан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни иш берувчилар томонидан тўлаш қоидалари 28-бандининг иккинчи хатбоши «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» ҳамда «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзларидан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 142-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 21-модда) илованинг II бўлими 5-бандидаги «вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар) пенсия жамғармаси бўлимига» сўзлари «туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотадиҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда) 7-бандидаги «Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Пенсия ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «SOS—Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг хайрия фаолиятини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 271-сон қарорининг 1-банди «бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзларидан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 32-модда; 2011 й., 14-сон, 142-модда, 37-сон, 377-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)