Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.09.1992 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 04.09.1992 йилдаги 407-сон
Kuchga kirish sanasi
04.09.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА БЮДЖЕТДАГИ МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 октябрь 1993 йил 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларининг талабаларига, техникумларнинг ҳамда кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига, имтиёзли овқатланиш учун амалдаги ойлик қўшимча тўловларни бекор қилган ҳолда, иловага мувофиқ 50 фоизга оширилган миқдорларда стипендиялар ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Талабалар ошхоналари ва тамаддихоналаридаги тушлик қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Халқ таълими вазирлиги бир ҳафта муддат ичида олий ўқув юртлари талабаларига ҳамда техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгаришлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Илгари улар учун чўл ва сувсиз жойларда; баланд тоғли жойларда ҳамда оғир табиий-иқлим шароитларида меҳнат қилинадиган районларда ишлаганлик учун республика ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида имтиёзлар жорий қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ходимлари иш ҳақига 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб коэффициентларни қўшиб ҳисоблаш учун энг юқори миқдор белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коэффициентларни қўшиб ҳисоблаш учун энг юқори миқдорнинг ошиши муносабати билан иш ҳақига сарфланадиган харажатлар корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобига ва доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва хўжаликлар иш ҳақининг 1992 йил 25 августдаги Фармонга мувофиқ белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва тежамкорлик, барча мавжуд захираларни жалб қилиш асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини табиий кўринишда (ишлар ва хизматлар) ошириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақи янада ошишини таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳнат пенсияси энг кам миқдорининг 25 фоизга ошиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 августдаги 307-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган тузатиш коэффициентлари тегишли тарзда оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон республика бўлими 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармони билан белгиланган энг кам миқдордан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг алоҳида хизматлари учун пенсияларни оширишнинг тузатиш коэффициентлари тўғрисида асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий таъминот вазирлиги ўртача ойлик иш ҳақини ва белгиланган тузатиш коэффициенти бўйича уларнинг хизматлари учун пенсияларни оширишни ҳисоблаб чиқиш учун фуқароларнинг қайд қилиб ўтилган тоифалари пенсияларининг янги миқдорларини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», Пенсия жамғармаси Ўзбекистон республика бўлими, шунингдек, тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармонида назарда тутилган оширилган миқдорларда тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон республика жамғармалар банки 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсияларнинг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошининг имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларга тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 4 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 4 сентябрдаги 407-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ўқув юртларининг талабаларига, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларига бериладиган стипендиялар
МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари

Ойига сўм ҳисобида
Олий ўқув юртлари
Ўзлаштирувчи талабаларга 895‎
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга 990
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга 1110
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга 1185
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1360
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1550
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга 740
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 840
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 960
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга 1330
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1455
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1550
Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига 585
Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга 1180
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1300
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1420‎
Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга (СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими Комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21-сон буйруқлари) 1110
шулардан:
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1260
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга 1420‎
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга 1550

Номли стипендиялар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар 1550
айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун Илмий кенгаш қарори бўйича белгиланадиган шахсий стипендиялар 1280
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади‎

Ўрта махсус ўқув юртлари

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади ‎
Ўзлаштирувчи ўқувчиларга‎ 745‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 810‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 920‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга‎ 1185‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 1360‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 1550‎
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган ўқувчиларга‎ 585‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 675‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 780‎
Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга‎ 1030‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1150‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1260‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга ‎ 1330‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1455‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1550‎
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга‎ 1550‎
номли стипендиялар олувчиларга‎ 1330‎
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади‎

Ҳунар-техника билим юртлари‎

Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига ‎ 585‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 675‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 740‎
Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга ‎ 1020‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1150‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 1260‎
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўкувчиларга‎ 1330‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек; фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 1455‎
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга‎ 1550‎
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан урушининг 1 ва 11 гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлган ўқувчиларга‎ 675‎
шулардан:‎
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга‎ 740‎
фақат аъло баҳоларга ўкийдиган ўқувчиларга‎ 810‎
Олий ўқув юртларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг давлат таъминотида бўлган талабалари, ўқувчилари учун стипендиялар миқдорлари ўзгартирилмайди‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эслатма. Аспирантлар ва докторантларга стипендиялар Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 июлдаги 332-сон қарорига мувофиқ белгиланади.