28.08.1992 йилдаги 401-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 28.08.1992 йилдаги 401-сон
Kuchga kirish sanasi
28.08.1992
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш Тартиби 1-иловага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрларни ва ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш Тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги Қонун талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирини тайёрлаш ҳамда уни кўплаб чиқариш Тартибига риоя этилиши учун масъулият тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
6. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг ва мазкур Тартибнинг аниқ бажарилишини кузатиб бориш ҳокимликлар зиммасига юклатилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрлардан Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши, унинг Раёсати, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва унинг девони, Вазирлар Маҳкамаси, республика Олий Кенгашининг қўмиталари, комиссиялари ва Котибияти, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг судлари ва ҳакамлик судлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий назорат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловларини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органлари, давлат нотариал конторалари, банклари муассасалари ва ташкилотлари, барча даражалардаги давлат илмий ва ўқув юртлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан муҳрларда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги бошқа давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фойдаланадилар.