LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маккажўхори етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учун шароитлар яратиш, щунингдек, жамоа ва давлат хўжаликлари, ижарачи жамоалар ва фермер хўжаликларининг саноат маҳсулоти, ёқилғи, электр энергияси сотиб олиш, транспорт харажатларини ва бошқа сарфларини қисман қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўздонмаҳсулот» концернининг 1992 йил ҳосилидан маккажўхори донига шартномавий (эркин) харид нархлари жорий этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 январдаги 4-сон ва 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорларининг маккажўхори донига чекланган харид нархлари белгилаш ҳақидаги қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.