03.07.2020 йилдаги 11-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 03.07.2020 йилдаги 11-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.2020
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким улардан судсиз маҳрум этишга ёки уларни чеклашга ҳақли эмас. Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш муҳим давлат ҳимояси институти бўлиб, у мустақил суд ҳокимияти томонидан одил судловни амалга ошириш орқали таъминланади.
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий суд ишларини юритиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига (бундан буён матнда процессуал қонунлар деб юритилади) мувофиқ, судга мурожаат қилиш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал қонунларга кўра, судлар ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича судга мурожаатлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Мазкур Қонун 25-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, бошқа давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахсларига тааллуқли мурожаатлар судга келиб тушганда, улар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли органларга юборилади ва бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
Фуқаролик процессуал, иқтисодий процессуал қонунлари ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, суд ҳужжатининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар — тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, шунингдек, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий процессуал қонуни ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга кассация шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган (тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно).
Жиноят-процессуал қонунида суд ҳукми ва ажрими устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси аниқ кўрсатилган. Жумладан, суднинг ҳукми, ажрими устидан маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек, жабрланувчи, унинг вакили, ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми устидан — фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ҳукмнинг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан — судда оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили шикоят беришга ҳақлидир. Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам суд ҳукмининг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунга асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Суд ҳужжатлари ижроси лозим даражада ижро этилмаётганлиги масалалари бўйича юқори турувчи судларга келиб тушган мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармасига юборилади, бу ҳақда назоратни амалга ошириш учун қарор қабул қилган ёки қарор ижро этилаётган жойдаги судга хабар берилади.