Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўкимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофик ўз кучини йўкотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 март,
ПФ-5383-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармонининг 2- ва 3-иловаларидаги ««Ўзбекенгилсаноат» ДАК» сўзлари ««Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўкимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли Фармонининг 15-бандидаги «20» рақами «20а» раками билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Қўкон тўқимачилик комбинати» ДКнинг қурилиши тугалланмаган мулкий комплекси негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 6 майдаги ПҚ-1333-сонли карори 2-бандининг еттинчи хатбоши, 9, 10 ва 11-бандларидаги ««Ўзбекенгилсаноат» ДАК» сўзлари ««Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 4 декабрдаги ПП-2444-сонли қарори 6-бандидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли карори 1-бандининг иккинчи хатбошидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни махаллийлаштиришнинг истиқболли лойихаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил декабрдаги ПҚ-2698-сонли карори 1-иловасининг «Ташкилотлар номи» графаси 335 — 340-позицияларидаги, бўлими номланишидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган холда Ўкув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сонли карори:
а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги, 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўкув-амалий тўқимачилик технопарки» сўзлари «Ўзбек-Корея Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-бандининг бешинчи хатбошидаги, 9, 13, 14 ва 15-бандларидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловасининг номланишидаги «Ўкув-амалий тўқимачилик технопарки» сўзлари «Ўзбек-Корея Ўкув-амалий тўқимачилик технопарки» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловасининг:
номланишидаги «Ўкув-амалий тўқимачилик технопарки» сўзлари «Ўзбек-Корея Ўкув-амалий тўқимачилик технопарки» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-бандидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ бошкаруви раиси» сўзлари ««Ўзтўкимачиликсаноат» Уюшмаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарори 2-иловасининг 15-бандидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятининг Томди, Учкудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сонли карори 1-иловаси «Масъул ижрочилар» графасининг 5-позициясидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил ноябрдаги ПҚ-3403-сонли қарори 7-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар» бўлими 13-бандидаги ««Ўзбекенгилсаноат» АЖ» сўзлари ««Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси аъзолари бўлган тўқимачилик саноати корхоналари ва тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж тармоғининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан олиб келинадиган товарларни олиб киришда уларни божхона тўловларидан озод этиш рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида»» 2018 йил 2 февралдаги Ф-5194-сонли фармойиши 1-иловасидаги изоҳнинг учинчи хатбоши ва 2-иловасидаги изоҳнинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу ҳисоб-китоб кўрсаткичлари божхона тўловлари бўйича имтиёзларни кўллашда чекловлар учун асос деб бўлмайди».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 иил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентииииг ўз кучини йўқотгаи баъзи ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 52-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида Дизайн маркази ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 17 июндаги ПҚ-1554-сонли карори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)