Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022 18.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3247
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 18.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3247
Kuchga kirish sanasi
18.06.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3247]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 апрелдаги 2022-14-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3364, 29.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 139-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-16-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 18 майдаги 2020-16-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текшируви — солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хронометраж кузатуви — хронометраж ўтказиладиган даврда тушумларнинг ҳақиқий ҳажмларини, пул тушуми суммаларини, ишлаб чиқариш ва товарларни (хизматларни) реализация қилиш ҳажмларини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган, товарларни (хизматларни) ҳақиқий реализация ҳажмларини аниқлашга доир тадбир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқ органлари сайёр солиқ текшируви доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш объектларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хронометраж кузатувларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни солиқ тўловчи (солиқ агентлари) томонидан хатловдан ўтказишни талаб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сайёр солиқ текширувида ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчилардан сайёр солиқ текшируви предметига алоқаси бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сайёр солиқ текшируви ўн иш кунигача бўлган муддатда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сайёр солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ органлари томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, сайёр солиқ текшируви натижаси бўйича олинган ҳужжатлар ва ахборотлар камерал солиқ текширувини ўтказишда фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сайёр солиқ текшируви қуйидаги асослар бўлганда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулоти натижасига кўра аниқланган, юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлмаган солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) фаолиятидаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслардан, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан солиқ тўловчилар фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида мурожаатлар келиб тушганда, бундан аноним мурожаатлар мустасно;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камерал солиқ текшируви жараёнида аниқланган тафовут ва хатоларни солиқ органи жойлашган жойдан ташқарида ўрганиш зарурати юзага келганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувни ўтказиш муддати ва мақсади кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун солиқ органининг икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахслари жалб этилган тақдирда, буйруқда бир нафар ходим текширишда вазифаларни тақсимлаш бўйича гуруҳ раҳбари этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўтказиладиган сайёр солиқ текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда «Текширувларни рўйхатга олиш китоби» тўлдирилганидан сўнг ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текшируви далолатномасига «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, солиқ тўловчи ўзининг сайёр солиқ текширувидан ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган текширувларнинг натижалари солиқ органлари томонидан текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган сана ушбу текширувни ўтказиш муддатининг бошланиши деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ органи Солиқ кодексининг 145 ва 148-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг бинолари ва ҳудудларни кўздан кечиришга ҳамда ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга ҳақли. Бунда, ушбу тадбирлар холислар иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг ходимлари холислар сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органи мансабдор шахсининг ҳамда солиқ тўловчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ органларининг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг сайёр солиқ текширувига тааллуқли маълумотлари ва ҳужжатларини ўрганиш ҳамда ушбу ҳужжатлардан солиқ органи ҳисобидан нусха олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи томонидан бухгалтерия, товарлар (хизматлар) ҳаракати ҳисобини юритишда фойдаланилаётган дастурий таъминотлардаги маълумотлар билан танишиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда улардан солиқ органи ҳисобидан нусха олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг ҳудудини, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларини, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечириш ҳамда фото ва видеотасвирга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкларни хатловдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувга мутахассислар, экспертлар, таржимон, холисларни жалб этиш ҳамда улардан тегишли хулосалар, таржималар ва кўрсатмалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган ҳамда реализация қилинаётган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китобларни амалга оширишда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини, шунингдек, назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи томонидан солиқ органларининг мансабдор шахсларини сайёр солиқ текшируви ўтказилаётган ҳудуд ва (ёки) бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилинганда, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Солиқ органларининг мансабдор шахслари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ текшируви бошлангунига қадар (назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текширишда — текширув жараёнида) солиқ тўловчини ёки унинг вакилини сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан таништириш ва буйруқ нусхасини уни олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчини ёки унинг вакилини текширув мақсади билан таништириш, унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномасини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектида «Текширувларни рўйхатга олиш китоби» мавжуд бўлган ҳолларда, унинг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини ўтказиш вақтида солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан, текширув устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки тадбиркорлик субъектларининг бошқа тегишли бирлашмаларини жалб қилишга ҳақли эканлигини тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган текширув натижалари билан солиқ тўловчини таништириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари текширув тамомлангандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари ва текширув буйруғида белгиланган текширув мақсадлари доирасидан чиқмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органларининг зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини олиш, ходимларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаси билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини ўтказиш жараёнида вакил орқали ёки шахсан иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсдан «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг электрон ёки қоғоз шаклини тўлдиришни талаб қилиш, тўлдиришдан бош тортган тақдирда эса — ўзининг ҳудуди ва биноларига киришга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текшируви жараёнини фото ва видеотасвирга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текшируви материаллари билан танишиш ва нусха олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини амалга ошираётган солиқ органлари мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз манфаатларини шахсан, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки бошқа вакиллари орқали ҳимоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчилар Солиқ кодекси ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқ тўловчилар қуйидаги мажбуриятларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига текширув билан боғлиқ ҳужжатлар, шунингдек, электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органларининг текшириш билан боғлиқ қонуний талабларини бажариш, улар мансабдор шахсларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчиларнинг зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Солиқ солиш объектларини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Солиқ солиш объектларини аниқлаш солиқ органларида мавжуд бўлган солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Солиқ солиш объектларини аниқлаш бўйича қуйидагилар текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, фаолият тури ва жойининг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан, кадастр ҳужжатлари, ижара шартномалари мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Солиқ солиш объектларини аниқлаш бўйича ўтказилган текширув натижасида олинган маълумотлар сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Хронометраж кузатувларини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хронометраж кузатувлари солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари ёки фаолият турлари бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳақиқатдаги даромадлари ҳамда уларнинг шаклланиш манбалари ва (ёки) харажатлари, шунингдек, солиқ режимини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Хронометраж кузатуви солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатмасдан кунлик иш режимини тўлиқ қамраб олган ҳолда, жойлашган жойидан қатъи назар барча объектларида бир вақтнинг ўзида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хронометраж кузатуви солик тўловчи (вакили) иштирокида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хронометраж кузатуви солиқ тўловчиларнинг текширувгача тасдиқланган иш режимидан келиб чиқиб, етти иш кунидан кам бўлмаган муддатда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Солиқ органи солиқ тўловчининг бошқа ҳудудлардаги объектларида хронометраж кузатуви ўтказиш юзасидан объект жойлашган ҳудудий солиқ органига хронометраж кузатуви бошланишидан камида бир кун олдин ўтказиладиган хронометраж кузатувининг аниқ санасини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, хронометраж кузатуви натижаси бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кузатув якунланганидан сўнг солиқ тўловчи жойлашган ҳудудий солиқ органига бир иш куни ичида юборилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хронометраж кузатуви жараёнида солиқ тўловчининг амалдаги даромадлари ва харажатларини ҳамда солиқ режимини аниқлаш мақсадида мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хронометраж кузатуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хронометраж кузатуви бошланишида солиқ тўловчининг пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишдан тушган пулларни сақлаш учун мўлжалланган кассаларидаги (бундан буён матнда солиқ тўловчининг кассалари деб юритилади) мавжуд нақд пул қолдиғини назорат-касса техникасининг кунлик ҳисоботи билан солиштириш ва ижобий фарқ суммасини солиқ тўловчи (унинг вакили) томонидан назорат-касса техникасининг хотирасига киритилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо ва (ёки) хизмат кўрсатишдан тушган пул маблағларининг тўлиқ назорат-касса техникаси хотирасига киритилиши ёки тўлов терминалларидан тўлиқ фойдаланилиши, харидорларга (мижозларга) харид чеки берилишини назорат қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реализация қилинган товарлар ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлаш ҳамда кунлик пул маблағлари тушумини кузатиш ва қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хронометраж кузатуви якунида назорат-касса техникасидан «Z» ҳисобот чиқариш ва маълумотномага илова қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хронометраж кузатуви якунида солиқ тўловчининг кассаларидаги мавжуд кунлик пул тушуми билан қайд этиш варақасидаги тушумлар миқдори ўртасидаги ижобий фарқ суммасини назорат-касса техникасининг хотирасига киритилишини талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларнинг ҳисоб ҳужжатларидаги (ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари, назорат-касса техникаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар) нархлари ҳамда сотиш нархларини таққослаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчининг даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқариш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш учун сарфланаётган товар хом ашёлар (ярим тайёр маҳсулотлар) ҳажмини, ишлаб чиқариш ускуналарининг сонини ва уларнинг қувватларини қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш қувватлари учун сарфланаётган табиий ресурслар (газ, электр энергияси, сув, ёқилғи-мойлаш материаллари) ҳажмининг ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва миқдорини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилиш усулларини аниқлаш ва жараёнини қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи, сотиш нархи, сотилган ҳажми ҳамда омборхоналаридаги тайёр маҳсулотлар миқдорини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хронометраж кўзатуви натижасида аниқланган солиқ тўловчининг ҳақиқатдаги даромадлари, уларнинг шаклланиш манбалари ва харажатларини қайд этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хронометраж кузатуви натижаси бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ икки нусхада баённома расмийлаштирилади. Баённоманинг бир нусхаси солиқ тўловчига баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади. Бунда баённомага имзолашдан ва (ёки) унинг бир нусхасини олишдан солиқ тўловчи бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Назорат касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш назорат харидини амалга ошириш йўли билан ва (ёки) савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасида бевосита текширув ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Назорат хариди назорат-касса техникалари ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларидан харидорларга касса чеки берилиши, банк карталари орқали тўловлар қабул қилиниши ҳамда нақд пул маблағлари ва банк карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши ҳолатлари мавжудлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Назорат харидини амалга оширишда қуйидагилар жалб қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида мурожаат этган жисмоний шахс (юридик шахснинг ишончли вакили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Холис харидор» хизматини кўрсатувчи юридик шахс вакиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Назорат харидини амалга оширган шахслар томонидан назорат харидида кузатилган ҳолатлар бўйича маълумотлар (ҳужжатлар, предметлар) харид якунланиши билан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўтказилган назорат хариди натижаси бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади ва сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс, назорат харидини амалга оширган шахс ва солиқ тўловчи томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат харидини ўтказиш баённомасининг бир нусхаси солиқ тўловчига баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади. Бунда назорат харидини ўтказиш баённомасини имзолашдан ва (ёки) унинг бир нусхасини олишдан бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун нақд пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс назорат харидини ўтказиш учун нақд пул маблағларини тегишли солиқ органи кассасидан олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд пул маблағларини сайёр текширувини ўтказиш учун мансабдор шахсга беришда уларнинг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим касса ордерига илова қилинади. Бунда пул маблағларининг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Сайёр солиқ текшируви якунлангандан сўнг, назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун олинган нақд пул маблағлари бир иш куни ичида тегишли солиқ органи кассасига тўлиқ топширилади. Пул маблағларининг қиймати, банкнота серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси кирим касса ордерига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчига тегишли шохобча кассаларида мавжуд нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилиб, назорат-касса техникаси хотирасига киритилган нақд пул суммаси билан солиштирилади ва натижаси бўйича ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш далолатномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Назорат хариди ўтказилиб, ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач, назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган солиқ тўловчи (унинг вакили) томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахсга, харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг натижалари (назорат хариди предметлари) эса, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан солиқ тўловчига (унинг вакили) қайтариб берилиши шарт, бундан қайтариш имкони бўлмаган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилиши лозим бўлган назорат хариди предметлари мустасно.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Солиқ органлари назорат-касса техникалари ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасида бевосита текшириши мумкин. Бунда текшириш қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминали билан жиҳозланганлиги, шу жумладан, уларнинг солиқ тўловчи номига ва объект манзили бўйича расмийлаштирилганлиги;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса техникалари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг давлат реестрига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрига киритилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса техникасининг техник талабларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш қоидаларига риоя этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Назорат-касса техникалари ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш шохобчасида бевосита ўтказилган текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи томонидан бошқа солиқ тўловчига тегишли назорат-касса техникалари ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш ҳолати аниқланган тақдирда, сайёр солиқ текшируви далолатномасига улардан олинган харид чеки нусхаси, ҳисоб-китоб терминалининг русуми ва завод рақами тўғрисидаги маълумот ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник талабларга жавоб бермайдиган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг давлат реестрига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрига киритилмаган ёхуд бошқа солиқ тўловчига тегишли бўлган, шунингдек, фискал хотирага хизмат кўрсатувчи дастурий маҳсулоти (версия) бузилган назорат-касса техникаси мавжудлиги аниқланган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан баённома тузилади ҳамда ушбу назорат-касса техникаси вақтинча олиб қўйилади.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Солиқ тўловчи ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Солиқ тўловчи ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча объект ва ҳудудларда ҳақиқатда фаолият юритаётган ходимларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда аниқланган ходимларнинг рўйхатини (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги юзасидан мониторинг солиқ тўловчининг (вакилининг) иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Рўйхатда кўрсатилган ходимлар солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотлар билан солиштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, рўйхатнинг тегишли устунига ходимларнинг солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида «мавжуд» ёки «мавжуд эмас» белгиси киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Солиштириш натижасида сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс рўйхатга киритилган ва солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида мавжуд бўлмаган ходимлар, уларнинг ишлаш даври ҳамда олаётган иш ҳақи тўғрисида солиқ тўловчидан тушунтиришлар олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Рўйхат сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва солиқ тўловчи томонидан имзоланади. Солиқ тўловчи рўйхатни имзолашдан бош тортган ҳолларда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан рўйхатнинг пастки қисмига бу ҳақида ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларнинг солиқ органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжудлигини текшириш натижасида аниқланган ҳолатлар сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини текшириш қуйидагилардан иборат:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир марталик йиғимлар ундирилиши, ундирилган йиғимларнинг назорат-касса техникаси хотирасига киритилиши ва банкка топширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида сотувчи ва харидорларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ҳамда бино ва иншоотларни, шунингдек, буюмларни ижарага бериш бўйича ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бажарилишини текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Бозорлар, савдо комплекслари, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини текшириш натижаси бўйича аниқланган ҳолатлар, шу жумладан, солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Солиқ тўловчида савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш қуйидагиларни аниқлаш мақсадида ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо шохобчасида сотувчи — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар, яъни корхонанинг номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими), агар сотувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи тўғрисидаги маълумотлар харидорлар танишиши учун қулай тарзда жойлаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши керак бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотлар харидорлар танишиши учун қулай тарзда жойлаштирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи товарнинг номи, унинг сорти, маркаси, модели, типи, товарнинг оғирлиги, ўлчами ёки бирлигига нархи кўрсатилган ҳолда сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар билан савдо амалга оширадиган сотувчи томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидаларига риоя этилиши, заргарлик буюмларининг асиллик даражаси белгиланганлиги ва тамғаланганлиги, шунингдек, кирим қилинмаган контрафакт маҳсулотларнинг сотилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари парчаларини, улардан тайёрланган буюмларни, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни сотиб олиш пунктларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси мавжудлиги, товарларни ҳисобга олиш ва пул операцияларини юритиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши;
(42-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший электр приборларининг техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиладиган товарларнинг нархи кўрсатилган нархномаларга эгалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана савдо ва (ёки) умумий овқатланиш шохобчасида алкоголь маҳсулотлари савдоси учун рухсат гувоҳномалари мавжудлиги ва шохобчанинг рухсат бериш шартларига мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш натижалари сайёр солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Солиқ тўловчидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни солиқ тўловчи (солиқ агентлари) томонидан хатловдан ўтказишни талаб қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни солиқ тўловчи (солиқ агентлари) томонидан хатловдан ўтказиш «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 19-сонли БҲМСга (рўйхат рақами 833, 1999 йил 2 ноябрь) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, солиқ тўловчининг сақланаётган ва савдо объектларида савдога чиқарилган товарларнинг кирим ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари, назорат-касса техникаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар) мавжудлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Сайёр солиқ текшируви жараёнида, шунингдек, солиқ органида мавжуд маълумотларга асосан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар мавжуд эмаслиги аниқланиб, бу солиқ тўловчининг тилхати билан тасдиқланганда хатловдан ўтказиш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинган қарор асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) буюмларни олиб қўйиш — тегишли рухсатномаларсиз, қалбаки акциз маркаси билан ёки акциз маркасиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳужжатларни олиб қўйиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайёр солиқ текширувини ўтказишда талаб қилинган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан тақдим этилиши рад этилганда ёки белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари етарли бўлмаса ҳамда солиқ органларида ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқ қилиниши, яширилиши, ўзгартирилиши ёки алмаштириб қўйилиши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат ва буюмларни олиб қўйиш жараёни видеотасвирга туширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳолларда буюмларни олиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш фақат суднинг қарори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Сайёр солиқ текшируви жараёнида олиб қўйилган буюмларнинг ўзгартирилишига (товар тури, ҳажми, миқдори, қиймати ва бошқа ўзига хос белгилари) йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни тунги пайтда (соат 23-00 дан 06-00 га қадар бўлган вақт оралиғида) олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш холислар ҳамда ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш амалга оширилаётган шахслар иштирокида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда, олиб қўйишни амалга оширишда иштирок этиш учун мутахассис таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш бошлангунига қадар сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс солиқ тўловчига ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишни амалга ошириш тўғрисидаги қарорни тақдим этади ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ҳужжатлар ва (ёки) буюмларини олиб қўйиш амалга оширилаётган шахсга уларни ўз ихтиёри билан топширишни таклиф этади, таклиф рад этилган тақдирда эса, олиб қўйишни мажбурий тарзда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига нисбатан олиб қўйиш амалга оширилаётган шахс олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва буюмлар сақланиши мумкин бўлган биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортганда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс тамбаларга, эшикларга ва бошқа буюмларга зарурат сабабли юзага келмаган шикаст етказишдан қочиб олиб қўйишни мустақил тарзда бажаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва буюмларни олишда ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённоманинг бир нусхаси солиқ тўловчига имзо қўйдириб топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённомани имзолаш ва (ёки) олишдан бош тортган ҳолларда ушбу ҳақида баённомага тегишли ёзув киритилади ва солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Солиқ тўловчи талаб қилинган ҳужжатлар ва буюмларни тақдим этишдан, биноларни ёки бошқа жойларни очишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан тузилган ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида баённомада ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Сайёр солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг ўз ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай далолатнома асосида солиқ органи солиқ тўловчи тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва солиқ тўловчи томонидан имзоланади. Солиқ тўловчи кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда қатъий ҳисобда турадиган сайёр солиқ текшируви далолатномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Сайёр солиқ текшируви далолатномаси икки нусхада тузилади ва солиқ органи мансабдор шахслари ҳамда солиқ тўловчи томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига далолатнома билан танишиб чиқиб, уни олганлиги ва санаси кўрсатилган имзоси орқали топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Солиқ тўловчи сайёр солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортганда, ушбу далолатномага тегишли ёзув киритилади ва унинг нусхаси электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади юборилади. Юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, далолатнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Сайёр солиқ текшируви далолатномаси солиқ тўловчига топширилган кун ёки унга юборилган кун солиқ текшируви якунланган кун деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари, текширув давомида расмийлаштирилган ҳужжатлар, эксперт ва мутахассислар хулосалари, сайёр солиқ текшируви давомида олинган материаллар, шунингдек, сайёр солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатларнинг бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар сайёр солиқ текшируви далолатномасига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. ҚОСИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 18 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 18 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Назорат харидини ўтказиш
‎БАЁННОМАСИ

‎_______-сон

_______________________
‎(баённома тузилган сана) ‎‎

‎‎_______________________
‎(баённома тузилган жой)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (солиқ органининг номи) ___________________________________________________________________________________________
‎(солиқ органи масъул ходимларининг Ф.И.О. ва лавозими)
‎иштирокида 20___ йил «_____»___________________ куни соат _______да ____________________________

(шаҳар, туман) ‎

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (солиқ тўловчининг манзили) ___________________________________________________________________________________________.
(солиқ тўловчининг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, туғилган йили)

‎‎‎назорат харидини ўтказдик. Назорат харидини ўтказиш вақтида қуйидагилар

А Н И Қ Л А Н Д И:‎

‎‎
‎___________________________________________________________________________________________
‎(харидорнинг Ф.И.О.) _______________________________________________________________________________________ нинг
‎ (солиқ тўловчининг номи) __________________________________________________________________________________________га
‎ (жисмоний шахснинг Ф.И.О., яшаш жойи, туғилган йили)
‎мурожаат қилиб,______________________________________________________________________________
‎‎ (харид қилинган товарларнинг (хизматларнинг) номи, миқдори ва қиймати) _________________________________________________________________________________харид қилган ва солиқ тўловчига (вакилига) __________________________________________________________________

‎‎(банкноталар серияси, рақами ва қиймати)
‎‎жами ________________________________________________________________________________ берган.

‎‎(пул маблағининг миқдори рақам ва сўз билан ёзилади)

‎‎Солиқ тўловчи (вакили) харидорга у сўраган товарларни бериб (хизматлар кўрсатиб), ____________________________________________________________________________ қайтим қайтарган.

‎‎(қайтим миқдори рақам ва сўз билан ёзилади)‎‎

‎‎Солиқ тўловчи (вакили) ёки жисмоний шахс товарлар (хизматлар) харидор (мижоз) томонидан тўланган ҳақни олиб, ______________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________.

‎‎‎(солиқ тўловчининг (вакилининг) хатти-ҳаракатлари)

‎‎Ҳисоб-китоб қилингандан сўнг текширув ўтказилиши ҳақида эълон қилинди. Текшириш вақтида қуйидагилар

А Н И Қ Л А Н Д И:‎

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (аниқланган ҳолатлар тавсифи)
‎___________________________________________________________________________________________

(орқа томони)‎

Назорат хариди ўтказилиб, ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач, назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган солиқ тўловчи (вакили) томонидан солиқ органининг масъул ходимига, харид қилинган товарлар, кўрсатилган хизматларнинг натижалари (назорат хариди предметлари) эса, солиқ органининг масъул ходимлари томонидан солиқ тўловчига (унинг вакилига) қайтариб берилди. Баённома билан танишдим ва ўтказилган назорат хариди ва баённома мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман:
‎Баённома билан танишдим ва ўтказилган назорат хариди ва баённома мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман: ___________________________________________________________________________________________.

‎‎(солиқ тўловчининг (унинг вакилининг) фикр-мулоҳазалари) ‎ ‎

‎‎‎Мазкур баённома учта бир хил нусхада тузилди ва унинг бир нусхаси солиқ тўловчига (унинг вакилига) берилди ҳамда назорат харидини ўтказишда иштирок этган барча шахсларга овоз чиқариб ўқиб эшиттирилди.
Баённомани тузган шахс*

________________ ‎

____________________________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О., лавозими)

Харидор (жалб этилганда) ‎

________________ ‎

____‎‎________________________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)

Солиқ тўловчи (унинг вакили) ‎

________________ ‎

‎‎____________________________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* — баённомани бир нечта шахс тузган бўлса, уларнинг барчаси тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Нақд пул қолдиғини саноқдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20__ йил «____»____________

‎‎_______________________
‎(далолатнома тузилган жой)

‎‎Бизлар,_____________________________________________________________________________________
‎(солиқ органи ходимларининг Ф.И.О.) ___________________________________________________________________________________________
‎харидор ____________________________________________________________________________________
‎ (харидорнинг Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________иштирокида
‎ ______________________________________________ нинг 20__ йил «___»____________даги ________-сон

(солиқ органи номи) ‎
‎‎буйруғи асосида _____________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________________________________________________________________ да текшириш ўтказдик.
‎Текшириш __________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________қатнашувида ўтказилди.
‎Текшириш давомида ушбу шохобча хазинасида мавжуд бўлган савдодан тушган нақд пул қолдиғи саноқдан ўтказилди ва қуйидаги купюраларда нақд пул борлиги аниқланди:

‎1) 100000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
‎2) 50000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
‎3) 10000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
‎4) 5000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
‎5) 1000 сўмлик х ______дона = _________ сўм;
‎6) танга пуллар х ______дона = _________ сўм;
‎7) хориж валютаси: ____________________________________.
‎Жами: ___________________________сўм, ________________________________ миқдорида хориж валютаси.
‎Ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди ва иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди.
‎‎_______________________ ходимлари:

______________

_______________________________

(солиқ органи номи) ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎

______________‎ ‎

_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.О., лавозими)‎‎ ‎‎

Харидор:‎

______________‎ ‎

_______________________________ ‎‎

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.О.)‎‎

‎Солиқ тўловчи:

______________‎ ‎

‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

‎‎(Ф.И.О.)

______________‎ ‎

‎‎_______________________________

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.О.)‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

________________________________________ да (СТИР _________________)

(солиқ тўловчининг номи)

сайёр солиқ текшируви жараёнида аниқланган ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

СТИР

Ходимнинг Ф.И.О.

Лавозими

Иш ҳақи миқдори (сўмда)

Паспорт маълумоти

Ҳақиқатда ишга қабул қилинган даври

Телефон рақами

Ҳисоботдаги ҳолати

серияси

рақами

ой

йил

1.

2.

3.

4.

5.

...

Рўйхатни тузган
солиқ органи ходими:

______________

__________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Солиқ тўловчи:

______________

__________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида
‎ҚАРОР
‎ ____-сон

______________________________
‎(қабул қилинган сана) ‎‎

______________________________
‎(қабул қилинган жой)‎‎

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (қарор чиқарган шахсни лавозими, Ф.И.О., солиқ органи номи)

‎_____________________________________________________да сайёр солиқ текширувини ўтказиш давомида

‎‎(солиқ тўловчининг номи, СТИР)

АНИҚЛАДИМ:‎

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга асос бўлган вазиятлар баёни (олиб қўйиш сабаблари) ___________________________________________________________________________________________

‎‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 26, 146 ва 148-моддаларига асосан .

‎‎ҚАРОР ҚИЛАМАН:

‎___________________________________________________________________________________________
‎(солиқ тўловчи номи, СТИР)
‎____________________________________________________________________________дан олиб қўйилсин

‎‎Олиб қўйилган ҳужжат ва буюмлар ҳамда улар ҳақида маълумот:
‎1. __________________________________________________________________________
‎2. __________________________________________________________________________
‎3. __________________________________________________________________________
‎4. __________________________________________________________________________

____________________‎‎

(солиқ органи номи)

_______________________ ‎‎

____________ ‎

‎‎________________________

‎‎(лавозими)

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Ҳужжатлар ва буюмлар олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор билан танишдим: ___________________________________________________________________________________________
(солиқ тўловчи, Ф.И.О.) ‎

____________ ‎

‎‎________________________

(сана) ‎ ‎

‎‎(имзо) ‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎Ҳужжатлар ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш тўғрисида
‎БАЁННОМА
_______-сон

‎‎20__ йил «___» ________

_________________________‎‎

‎‎(баённома тузилган жой)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(текширилаётган солиқ тўловчининг номи)
‎_________________________________________________________________________________________
да
‎_______________________________________________________________________________________нинг

(солиқ органи номи)‎

‎‎20__йил «___» ___________даги ____-сон сайёр солиқ текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан солиқ тўловчининг ______________________________________________________________фаолияти текширилиб,
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________________ олиб қўйилди

‎‎‎‎(савдо шохобчаси, омбори, даромад олиш билан боғлиқ бошқа объектлари)

‎‎Олиб қўйиш соат____да бошланиб, соат____да тугалланди.
‎Олиб қўйиш ________________________________________________________ томонидан амалга оширилди. ‎
‎‎(сайёр солиқ текширувини ўтказувчи шахснинг Ф.И.О.)
‎‎Олиб қўйиш жараёнида ____________________________________________________________ иштирок этди.

(Ф.И.О.)‎

‎‎Солиқ тўловчига Ҳужжатларни ва (ёки) буюмларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарор тақдим этилди ва ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
(орқа томони) ‎
‎Ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш тўғрисида қарорга асосан солиқ тўловчидан (ихтиёрий равишда топширилган ёки бош тортганлиги учун мажбуран) қуйидаги: ___________________________________________________________________________________________

‎‎(ҳужжатлар ва (ёки) буюмларнинг номи, миқдори, ўзига хос хусусиятлари, қиймати)

‎‎________________________________________________________________________________олиб қўйилди.
‎Олиб қўйиш жараёни ______________________________________________________ воситасида фотосуратга

‎‎(аппарат номи, русуми)‎

олинди ва (ёки) видеоёзувга туширилди, фотосуратлар, видеоёзувлар илова қилинади.‎‎

‎‎______________________________

____________ ‎

___________________________________ ‎‎

‎‎(солиқ органи ходими лавозими)

(имзо) ‎

(Ф.И.О.)‎‎

____________ ‎

‎‎___________________________________ ‎‎

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

Иштирок этган шахслар:‎
‎‎1.______________________________

____________ ‎

‎‎___________________________________

‎‎

(имзо) ‎ ‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎‎‎2.______________________________

____________ ‎

___________________________________

‎‎

(имзо) ‎ ‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎Баённоманинг бир нусхасини 20___йил «____» __________ куни олдим:

____________ ‎

‎‎___________________________________

(имзо) ‎ ‎ ‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎Сайёр солиқ текшируви давомида солиқ органи ходимларининг
‎ cолиқ тўловчи томонидан ҳудудга ёки биноларга (турар жойлардан ташқари)
‎киришига тўсқинлик қилинганлик тўғрисидаги
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎20___ йил «___»_______________

‎‎__________________________

‎‎(далолатнома тузилган жой)

‎‎Мен, ______________________________________________________________________________________
‎(далолатнома тузган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)
‎___________________________________________________________________________________________
‎(солиқ органи буйруғи рақами, санаси)
‎___________________________________________________________________________________________
‎(сайёр солиқ текшируви ўтказилиши лозим бўлган солиқ тўловчининг номи, СТИР, жойлашган манзили)
‎қуйидаги ҳуқуқбузарликни содир этган: ___________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎(ҳуқуқбузарлик содир этилган жойи, вақти, бу ҳуқуқбузарликнинг мазмуни,
‎___________________________________________________________________________________________
‎агар солиқ тўғрисидаги ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг моддалари
‎ёки ________________________________________________________________________________________
‎тегишли қонунчилик ҳужжатининг номи, моддаси, банди)
‎___________________________________________________________________________________________.

‎‎Мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.
‎Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг тушунтириши ёки далолатномани имзолашдан бош тортганлиги:
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________)

‎‎(ҳуқуқбузарлик тафсилотлари тўғрисида қисқача маълумот, содир этган ҳаракат (ҳаракатсизлик)лари баёни)
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎Далолатномага қўшимчалар ва иловалар:
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(видео ва фотосуратлар, гувоҳлар Ф.И.О. ва бошқалар)

‎‎Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга Солиқ кодексининг 21 ва 22-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

‎‎‎__________________________________________________

‎‎________________

‎‎(ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎Далолатномани туздим: ‎

__________________________________________________ ‎‎

‎‎________________

‎‎(солиқ органи ходими Ф.И.О., лавозими)

‎‎(имзо)

(7-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎САЙЁР СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ
‎_______________-сон

20__ йил «___» ________

‎‎___________________

‎‎(далолатнома тузилган жой)

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(сайёр солиқ текширувини ўтказувчи шахснинг Ф.И.О., лавозими)

‎‎__________________________________________________________________________________ томонидан
‎ ____________________________________________ нинг 20__ йил «____»_______________даги ______-сон

‎‎(солиқ органи номи)

‎‎сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруғига асосан
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(текширилаётган солиқ тўловчининг номи, СТИР, манзили)

‎‎_____________________________________ фаолияти текширилди.‎‎‎

‎‎(текширув ўтказиш муддати)

‎‎Текширув __________________________________________________________________________________
‎‎(текширув ўтказиш жараёнида иштирок этган солиқ тўловчининг Ф.И.О.)
‎‎________________________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________ иштирокида ўтказилди.
‎‎Текширув давомида қуйидагилар аниқланди:‎
‎________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________
‎Текширув далолатномаси «___» нусхада тузилди.

‎‎___________________________________

_________ ‎

_______________________________

‎‎(солиқ органи масъул ходими лавозими)

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

_________ ‎

_______________________________‎‎

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

_________ ‎

‎‎_______________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

_________ ‎

‎‎_______________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Далолатноманинг бир нусхасини 20___йил «___» _______ куни олдим:

_________ ‎

‎‎_______________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2020 й., 10/20/3247/0803-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)