08.06.2020 йилдаги ПҚ-4740-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4740-сон
Kuchga kirish sanasi
09.06.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган вақт мобайнида республикада ер қаърини комплекс геологик ўрганиш, узоқ истиқболга мўлжалланган минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурларининг самарали бажарилишини таъминлаш, ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ягона геология хизматини ташкил қилиш юзасидан бир қатор комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, келгусида ушбу соҳада фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, энг аввало ҳудудларда замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этишда етарли хом ашё базасини яратиш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, геология соҳаси эҳтиёжлари учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ҳозирги замон талабларига тўлиқ мослаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт ўртасида узвий боғлиқликни етарли даражада таъминлаш, ер ҳақидаги фанлар, шу жумладан уларнинг фундаментал йўналишлари ҳамда амалиёт ўртасида реал интеграциялашув жараёни учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, ер ҳақидаги фанлар соҳасидаги илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг аниқ мезонлари ҳамда самарали механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, кадрлар тайёрлаш тизимида моддий рағбатлантириш механизмларини яратган ҳолда олий таълим муассасаларига ҳалол ва юқори малакали ходимларни жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, геология соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, таълим жараёнининг моддий-техника базасини илғор хорижий технологиялар асосида мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашган, Давлат геология қўмитаси таъсисчилигида давлат муассасаси шаклидаги Геология фанлари университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология соҳасининг илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш ва бошқа вазифалари билан узвий боғлаган ҳолда, юқори малакали ва замонавий фикрловчи олий маълумотли кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаш, илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан ва таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили асосида, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига интеграциялашувни таъминлаш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиётнинг узвий интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга иқтидорли талабаларни кенг жалб қилиш, уларни самарали рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларнинг янги турларини аниқлаш, уларни геологик ўрганиш ва саноатда ўзлаштиришнинг замонавий усуллари, инновацион ва рақамли технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ҳақидаги фанлар соҳасидаги илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг аниқ мезонлари ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш, уларнинг натижаларини геология соҳаси амалиётига кенг жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, бизнес-ҳамжамиятлари ва халқаро геологик жамиятлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жаҳон геология фани ҳамда амалиёти эришган ютуқлар ва янгиликларни чуқур ўргатиш асосида уларга етказиш, шунингдек, ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар намуналари коллекцияларини йиғиш, сақлаш ва тўлдириб бориш, ноёб ва илмий-маърифий аҳамиятга молик бошқа экспонатларни яратиш, шунингдек, ер ости бойликлари ва геологик хилма-хиллик тўғрисидаги маълумотларни жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат геология қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Университет уставининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари учун белгиланган меъёрлар ва илғор халқаро тажрибани ўзида мужассамлаштирган Университетнинг ташкилий тузилмасининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар Университет профессор-ўқитувчиларининг таркибини юқори малакали кадрлар билан, шу жумладан илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимлари ҳисобидан тўлдирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун геология йўналишидаги малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича республиканинг ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти, Геология музейи ҳамда Китоб геология табиат миллий боғи Университет таркибига киради. Бунда ушбу ташкилотлар ва «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Олимлар кўчаси 64-ва 45-уй манзилидаги Университет кампусининг биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Италиянинг Пиза университети филиали Университет кампусига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади ҳамда унга Университет биноларидан, ўқув-лаборатория, кутубхона, спорт мажмуаси, ётоқхона, ошхона ва инвентарлардан текин фойдаланишга рухсат берилади;
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга талабалар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги буюртмаларига асосан шакллантириладиган ва ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда кадрлар мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича тайёрланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда талабалар Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан Санкт-Петербург кончилик университетининг (Россия Федерацияси) қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет тегишлича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ва «Ўзбектелеком» АЖнинг Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Олимлар кўчаси 43, 45, 49, 64-уй манзилларидаги, Университет автогаражи эса Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, М. Ашрафий кўчаси 70-уй манзилидаги мавжуд ва янгидан қуриладиган бино ва иншоотларида жойлаштирилади ва улар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Университетга берилади.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, «Ўзбектелеком» АЖ устав капиталидаги давлат улуши Университетга берилаётган объектнинг баланс (қолдиқ) қийматига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Университет фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларни давлат грантлари асосида ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ажратиладиган маблағлари;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш, сақлаш ва бошқа харажатлар учун назарда тутилган маблағлар;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет томонидан шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга академик эркинлик ҳамда ўзини ўзи молиялаштириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш тамойиллари асосида хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Геология фанлари университетининг Геоинновацион технологиялар маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Марказда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик ўрганиш, оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида тадқиқотлар ва ишланмаларни янада ривожлантириш учун илғор илмий-техник база яратилади ва самарали фаолият юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хом ашёни ўрганишнинг энг янги усулларини ва технологияларини эгаллаган малакали кадрларнинг янги авлоди тарбияланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пировард натижада, ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва моддий қийматларни қайта тўлдиришга йўналтирилган ихтирочилик ғоялари ва лойиҳалари шаклланиши учун ноёб тадқиқот майдончаси, изланувчанлик ва ихтирочилик муҳити яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
глобал инновацион тизимга интеграция қилиш, замонавий рақобатбардош усуллар ва технологик ечимлар яратиш учун инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этишга, шунингдек, илмий-техник ва инновацион дастурларда, халқаро конкурслар ва грантларда фаол қатнашишга имкониятлар яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказни жиҳозлаш учун замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат геология қўмитаси, «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖнинг Марказни замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан тенг улушларда ажратадиган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази» давлат унитар корхонаси белгиланган тартибда Марказ лабораторияларининг аккредитациядан ўтказилишини таъминласин ва кейинчалик Марказнинг халқаро тан олинган аккредитация органларида аккредитациядан ўтишига кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларига Марказнинг бинолари ва замонавий лаборатория-технологик ускуналари ҳамда инвентарларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2022 йил 1 январга қадар Университет фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар), шунингдек, 2-иловага мувофиқ Марказ учун «Геолтехтаъминот» давлат корхонаси томонидан импорт қилинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар ва инвентарлар божхона божидан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат илмий техника дастурлари доирасида «Рақамли геология» ва «Тоғ жинслари ва минералларнинг миллий электрон базаси» лойиҳалари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат геология қўмитаси 2021 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар ягона электрон платформасини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда рақамли аэро-космик суратлардан фойдаланган ҳолда фойдали қазилма конларини масофавий зондлаш бўйича кадрлар малакасини ошириш курсларини жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Университет фаолиятини ўз вақтида йўлга қўйиш ва белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Геолтехтаъминот» давлат корхонасига, Университет ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтларига — Марказни жиҳозлаш учун мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарларни харид қилиш учун техник топшириқларни «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда мажбурий экспертизадан ўтказмасликка;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ташкилотларга — ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш давлат дастурларини бажариш учун геология-қидирув ишларига ўзаро ҳамда илмий-тадқиқот ва лаборатория-таҳлил ишларига Университет билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-323-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат геология қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 сентябрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2020/2021 ўқув йили учун Университетга талабаларни қабул қилиш жараёнини талабга мувофиқ ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнига илғор таълим методикалари ва технологияларини, билим даражасини баҳолаш механизмларини жорий этиш, шунингдек, амалий машғулотлар ва ўқув ишлаб-чиқариш амалиётларининг давомийлигини оширишни назарда тутувчи Университет фан дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет ҳузурида етакчи геология ва кончилик йўналишидаги хорижий олий таълим муассасаларининг, шу жумладан Санкт-Петербург кончилик университетининг махсус умумтаълим ва базавий техник фанларини ўқитишга ихтисослашган Бошланғич муҳандислик тайёрлаш марказини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет ҳузуридаги Бошланғич муҳандислик тайёрлаш маркази битирувчилари ўз ўқишларини мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат геология қўмитасининг нуфузли таълим муассасалари билан келишувига асосан хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан Санкт-Петербург кончилик университетида ёки Университетда давом эттириши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 ўқув йилида Университет талабаларини қабул қилиш ва ўқитиш жараёнини ўз муддатида ташкил қилиш мақсадида, биринчи ўқув йилида уларни И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тоғ-кон иши факультети ва ўқув-лаборатория биноларида таълим олишларига шароит яратиб берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат геология қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Университетда тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатини инобатга олган ҳолда, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет 2020-2021 ўқув йилида И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетини ташкил этиш ва унда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетида саноат корхоналаридаги геология соҳасига оид муаммолар ечимига қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадли дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари мазкур қарорнинг 3 ва 4-иловаларида назарда тутилган чора-тадбирлар ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Геология фанлари университетининг Васийлик кенгаши таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Университет Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида олий таълимни ривожлантиришга йўналтирувчи янги шакллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини геология-қидирув ишлари амалиётига самарали жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг таълим ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, ҳамкорлик битимларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техник ишланмаларни молиялаштириш ва стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун республика ва халқаро грант маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни мунтазам ривожлантиришни таъминлаш учун ҳомийлик хайрия маблағларини, техник қўллаб-қувватлаш (грантлар) ва бюджетдан ташқари бошқа маблағларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ва тажриба-саноат ускуналари билан таъминлашга ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, жамият ва бизнес тузилмалари билан битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича янада самарали ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг педагог, илмий ва бошқа ходимлари иш шароитларини ҳамда ижтимоий таъминотини яхшилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 8 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4740-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетида мутахассислар тайёрланадиган олий таълим йўналишлари (мутахассисликлар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) номланиши

Бакалавриат бўйича

1.

Геологик тасвирлаш, фойдали қазилма конларини излаш ва қидириш

2.

Нефть ва газ геологияси

3.

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси

4.

Фойдали қазилма конларини излаш ва қидиришнинг геофизик усуллари

5.

Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси

6.

Минерал хом ашёни бойитиш

7.

Геология-қидирув ишлари иқтисодиёти

Магистратура бўйича

8.

Геологик тасвирлаш

9.

ГАТ-технологиялари ва ерни масофадан зондлаш усуллари

10.

Геокимё, минералогия ва петрология

11.

Руда ва норуда фойдали қазилма конларини излаш ва қидириш

12.

Нефть ва газ геологияси

13.

Гидрогеология ва муҳандислик геологияси

14.

Фойдали қазилма конларини излаш ва қидиришнинг геофизик усуллари

15.

Геология-қидирув ишлари техникаси ва технологияси

16.

Минерал хом ашёни бойитиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Геология фанлари университетида кадрлар ҳар йили тасдиқланадиган квоталар доирасида белгиланган таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) рўйхатига истеъмолчи ташкилотларнинг кадрларга эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Васийлик кенгаши томонидан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетининг Геоинновацион технологиялари марказини жиҳозлаш учун замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ускуналар ва инвентарларнинг номланиши

Сони

ТИФ тн коди

I. Аналитик ускуналар

1.

Индуктив боғланган плазмали масс-спектрометр

4

9027 30 000 0

2.

Индуктив боғланган плазмали лазер абляцияли масс-спектрометр

1

9027 30 000 0

3.

Зарраларнинг ўлчови, молекуляр массаси анализатори

1

9027 50 000 0

4.

Романов спектрометри

1

9027 30 000 0

5.

Электротокли эритиш печкаси

2

8514 10 800 0

6.

Электротокли купеляцион печка

2

8514 10 800 0

7.

Атом-абсорбцион спектрометр

2

9027 30 000 0

8.

Аналитик тарози

8

9016 00 100 0

9.

Микроаналитик тарози

2

9016 00 100 0

10.

Техник тарози

3

9016 00 100 0

11.

Қуритиш шкафи

10

8419 39 000 9

12.

Намуналарни (пробаларни) микротўлқин тизими орқали тайёрлаш ускунаси

6

8514 20 800 0

13.

Намуналарни (пробаларни) симсиз термик парчалаш ускунаси (HotBlock)

12

8419 89 989 0

14.

Индуктив боғланган плазмали атом-эмиссион спектрометр

6

9027 30 000 0

15.

Дифференциал сканерловчи калориметр (ДСК) /Дифференциал термик анализатор (ДТА)

2

9027 80 170 0

16.

Қаттиқ намуналар (пробалар) таркибидаги углерод йиғинди кўрсаткичларини аниқловчи ускуна

1

9027 80 170 0

17.

Рентген флуоресцентли анализатор (пресс ва печкаси билан)

4

9027 80 170 0

18.

Муфелли печка (1100°С)

10

8514 10 800 0

19.

Қуритиш печкаси

2

8514 10 800 0

20.

Кислоталарни тозалаш тизими

3

8421 29 000 9

21.

Сувни ультра тозалаш тескари осмос тизими

2

8421 21 000 9

22.

Икки нурли ультрабинафша кўринадиган спектрофотометр

2

9027 30 000 0

23.

Автоматик титратор

4

9027 80 170 0

24.

Қиздириш плитаси

22

8516 60 900 0

25.

Масс спектрометрик детекторли юқори самарали суюқлик хроматографи

1

9027 20 000 0

26.

Сув ва суюқлиқ намуналарда (пробаларда) умумий углерод ва умумий боғланган азотнинг анализатори

1

9027 50 000 0

27.

Мультиметр (pН-метр/ион ўлчагич)

10

9027 80 110 0

28.

Лойқаланиш даражасини ўлчовчи лаборатория ускунаси

6

9027 50 000 0

29.

Лаборатория аралаштиргичи (магнитли)

31

8479 82 000 0

30.

Симоб анализатори

2

9027 80 170 0

31.

Центрифуга

6

8421 19 200 9

32.

Хромато-масс спектрометр

2

9027 20 000 0

33.

Бирлашган таҳлил усуллари тизими (ТГ-ИК-ГХ/МС)

1

9027 80 170 0

34.

Углерод ва олтингугуртни аниқлаш анализатори

2

9027 80 170 0

35.

C/N/S/Cl элементлар анализатори

2

9027 80 170 0

36.

Зичлик ўлчагич вискозиметри

2

9027 80 170 0

37.

Чақнаш ҳароратини аниқлаш ускунаси (очиқ ва ёпиқ чиғаноқларда)

2

9025 19 200 0

38.

α-спектрометр

2

9027 30 000 0

39.

β-спектрометр

2

9027 30 000 0

40.

γ-спектрометр

2

9027 30 000 0

41.

Изотоп стандарт намуналари

1

3822 00 000 0

42.

Лаборатория идишлари тўплами тўплами

1

7017 90 000 0

43.

Компрессор

10

8414 80 280 0

44.

Аналитик калибровка тарози

1

9016 00 100 0

45.

Пипеткаларни калибрлаш мосламаси

1

8479 89 970 9

46.

Гирилар (калибровкали)

2

8423 90000 1

47.

Лаборатория элаклари калибровкасининг автоматик комплекси

1

9604 00 000 0

48.

Эксикатор кранли

20

7017 90 000 0

49.

Ионли хроматограф

1

9027 20 000 0

50.

Электрон метрологик датчик (метеостанция)

26

9025 80 400 0

51.

Прецизион кондиционер

2

8415 81 009 0

52.

Мўрили шкаф

16

8414 60 000 0

53.

Мўрили шкаф учун нейтраллаштирувчи блок (скруббер)

8

8421 39 800 7

54.

Қўрғошинни ушлаб қолиш коллектори

1

8421 39 800 7

55.

Кимёвий аналитик лаборатория учун сув тозалаш станцияси

1

8421 21 000 9

Жами

278

II.Технологик ускуналар

56.

Концентрацион стол (стол декаси юзаси 0,5 м2)

1

8479 89 970 9

57.

Концентрацион стол (стол декаси юзаси 0,2 м2)

1

8479 89 970 9

58.

Концентрацион стол (Холлман)

1

8479 89 970 9

59.

Лаборатория центрифугали Knelson концентратори

1

8421 19 200 9

60.

Лаборатория чўктириш машинаси (12 — 20 л)

1

8479 89 970 9

61.

Тарози (150 кг)

2

8423 82 900 0

62.

Тарози (30 кг)

2

8423 81 900 0

63.

Тарози (6 кг)

4

8423 81 900 0

64.

Лаборатория флотацион машинаси (01 — 0,5 л)

2

8474 10 000 0

65.

Лаборатория флотацион машинаси (0,5 — 1 л)

2

8474 10 000 0

66.

Лаборатория флотацион машинаси (1,5 — 3 л)

2

8474 10 000 0

67.

Камерали лаборатория флотацион машинаси (12 — 15 л)

1

8474 10 000 0

68.

Мультиметр (рН-метр/иономер)

5

9027 80 110 0

69.

Автоклав (йўқори босимли реактор)

1

8419 20 000 0

70.

Магнитли сепаратор

2

8474 10 000 0

71.

Стационар зичлик ўлчагич

2

9024 80 900 0

72.

Портатив зичлик ўлчагич

2

9024 80 900 0

73.

Қиздиргичли аралаштиргич

4

8479 82 000 0

74.

Юқори приводли лаборатория аралаштиргичи

10

8479 82 000 0

75.

Кимёвий реактор (0,5 — 1 л)

5

8479 82 000 0

76.

Кимёвий реактор (10 — 35 л)

2

8479 82 000 0

77.

Нутч-фильтр (0,3 — 1,5 л)

10

8421 29 000 9

78.

Нутч-фильтр (10 — 25 л)

2

8421 29 000 9

79.

Қиздирувчи плита

6

8516 60 900 0

80.

ОВП-метр (калибровка эритмаси билан)

6

9027 80 110 0

81.

Перисталтик насос

4

8413 82 009 9

82.

Пипет-дозатор

10

8479 89 970 9

83.

Перколяцион қурилма

2

8479 89 970 9

84.

Электролиз ваннаси

2

8543 30 000 0

85.

Аналитик тарози

4

9016 00 100 0

86.

Аквадистилятор

4

8419 40 000 9

87.

Муфелли печка (1100°С)

6

8514 10 800 0

88.

Муфелли печка (1800°С)

2

8514 10 800 0

89.

Стерил автоклав

2

8419 20 000 0

90.

Ферментер-биореактор

2

8419 89 989 0

91.

Шейкер инкубатор

2

8419 89 989 0

92.

Бинокулярли микроскоп

2

9011 80 000 0

93.

Фото/видео чиқиши, йўқори аниқликдаги рақамли рақамли камерали, материалографик модулли электрон микроскоп

4

9011 80 000 0

94.

Электрон-зондли микроанализатор

1

9027 50 000 0

95.

Рентген дифрактометри

1

9022 19 000 0

96.

Автоматлаштирилган силлиқловчи дастгоҳ

2

8464 20 800 0

97.

Геологик намуналарни кесиш ва силлиқлаш учун прецизион кесиш дастгоҳи

1

8464 10 000 0

98.

Намуналарни сиқиш пресси

3

8479 89 970 9

99.

Автоматлаштирилган физик-механик тадқиқотларни ўтказиш ускуналари ва комплекслари (Асис)

1

9024 80 900 0

100.

Автоматлаштирилган тош кесиш дастгоҳи

2

8464 10 000 0

101.

Иссиқ-намлик-совуқ иқлим камераси

2

8419 89 989 0

102.

Автоматлаштирилган гидравлик пресс

2

8479 30 100 9

103.

Қуритиш шкафи

5

8419 39 000 9

104.

Бёме ускунаси (едирилиш тестери)

2

9024 10 130 0

105.

Автоматлаштирилган Вика асбоби

2

9024 80 900 0

106.

Шлифлаш дастгоҳи

2

8464 20 800 0

107.

Ричагли-герметик тарози

3

9016 00 100 0

108.

Чўзилишни аниқлаш конуси

3

9024 80 190 0

109.

Лойли эритмалар сифатини назорат қилиш асбоби

4

9027 80 990 0

110.

Бурғулаш эритмаларининг пўстини ишқаланиш коэффициентини аниқловчи ускуна

3

9027 80 990 0

111.

Қаттиқликни ўлчовчи ускуна

1

9024 80 190 0

112.

Оқлик даражасини аниқловчи ускуна

2

9027 80 170 0

113.

Техник тарози

2

9016 00 100 0

114.

Гидростатик тарози

2

9016 00 100 0

115.

Автоматлаштирилган тебратиш элаги

5

8474 10 000 0

116.

Ёпишқоқликни аниқлаш асбоби

2

9031 80 980 0

117.

Тоғ жинсларининг эрувчанлигини аниқлаш асбоби

2

9024 80 900 0

118.

Бурғилаш эритмаларининг статик кучланиши сурилишини ўлчаш асбоби

3

9024 80 900 0

119.

Кальциметр

2

9027 80 170 0

120.

Лойларнинг шишиш коэффициентини аниқлаш асбоби

5

9024 80 900 0

121.

Мойлаш эритмаларини аниқлаш асбоби

2

9027 80 170 0

122.

Ротацион вискозиметр

2

9027 80 170 0

123.

Вискозиметр

1

9027 80 170 0

124.

Эритмаларнинг сирт таранглигини аниқловчи ускуна (сталагмометр)

2

9027 80 170 0

125.

Ле-Шакелье ҳажм ўлчов асбоби

2

7017 90 000 0

126.

Эксикатор кранли

20

7017 90 000 0

127.

Электрон метрологик датчик

10

9025 80 400 0

128.

Қумнинг ички ишқаланиши бурчагини аниқлаш асбоби

3

9017 80 900 0

Жами

230

III. Майдалаш ускуналари

129.

Жағли майдалагич ажратувчи билан

4

8474 20 000 0

130.

Валли майдалагич

2

8474 20 000 0

131.

Вертикал шпинделли пульверизатор (2,1 л)

1

8474 20 000 0

132.

Тебранувчи тегирмон (2 л)

4

8474 20 000 0

133.

Тебранувчи тегирмон (200 гр)

2

8474 20 000 0

134.

ИВ-4 тебранувчи янчигич

2

8474 20 000 0

135.

Маъданнинг янчилиш коэффициентини аниқловчи шарли тегирмон (индекс Бонда)

1

8474 20 000 0

136.

Маъданнинг янчилиш коэффициентини аниқловчи стерженли тегирмон (индекс Бонда)

1

8474 20 000 0

137.

Нам шарли тегирмон (7 л)

4

8474 20 000 0

138.

Нам шарли тегирмон (3 л)

2

8474 20 000 0

139.

Стерженли тегирмон (30 — 50 л)

2

8474 20 000 0

140.

Қуруқ янчиш шарли тегирмони (14 л)

4

8474 20 000 0

141.

Дискли тегирмон (DM 400)

1

8474 20 000 0

142.

Тирқишли намуна ажраткич (3 л)

2

8479 89 970 9

143.

Тирқишли намуна ажраткич (15 л)

2

8479 89 970 9

144.

Тирқишли намуна ажраткич (30 л)

2

8479 89 970 9

145.

Автоматлаштирилган тебратиш элаги (200 мм)

4

8474 10 000 0

146.

Автоматлаштирилган тебратиш элаги (400 мм)

3

8474 10 000 0

147.

Намуналарни қия тебратиш ускунаси

2

8474 10 000 0

148.

Ультратовуш ванналар (Ø200 ва Ø400 мм)

3

8479 89 970 9

149.

Қуритиш шкафи

2

8419 39 000 9

150.

Бисер тегирмон

2

8474 32 000 0

151.

Фарфорли тегирмон

2

8474 20 000 0

152.

Тарози (150 кг)

2

8423 82 900 0

153.

Тарози (30 кг)

2

8423 81 900 0

154.

Чангни ушлаш коллектори (10,000 м3/с)

1

8508 19 000 9

Жами

59

IV. Ахборот-коммуникация ускуналари

155.

Сервер

3

8471 50000 0

156.

Узлуксиз электр таъминоти манбаси

3

8504 40840 0

8504 40880 0

157.

Дастур таъминоти (лицензияланган операцион тизим)

3

4911 99000 0

8523 49250 0

8523 49910 1

8523 49910 9

8523 49930 0

8523 49990 0

8523 51910 1

8523 51910 9

8523 51930 0

8523 51990 0

158.

Маълумотлар сақлаш тизими

1

8471 70500 0

159.

Коммуникация шкафи

1

9403 20800 0

160.

Тармоқ ускунаси

10

8517 62000 1

161.

Коммуникация ускунаси

2

8517 62000 1

162.

Wi-fi адаптери

70

8517 62000 1

163.

Компьютер

100

8471 49000 0

Жами

193

V. Инвентарь

Мебеллар, шу жумладан:

1100

164.

Мўрили лаборатория шкафлар

50

8414 60 000 0

165.

Кимёвийстоллар (Kottermann)

200

9403 89 000 0

166.

Металл столлар

100

9403 20 800 0

167.

Ёғоч столлар

100

9403 60 900 0

168.

Креслолар

150

9401 30 000 1

169.

Металл стуллар

200

9401 71 000 9

170.

Металл шкафлар (Kottermann)

100

9403 20 800 0

171.

Ёғоч шкафлар

200

9403 60 900 0

Лаборатория идишлари, шу жумладан:

65

172.

Кимёвий парчаланиш учун лаборатория ўлчов идишлари тўплами (А тоифали)

50

7017 90 000 0

173.

Лаборатория идишлари (махсус ва бошқа тоифали)

15

7017 90 000 0

Жами

1165

Жами

1925

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетини ташкил этиш ва унда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш

муддатлари

Масъуллар

1.

Геология фанлари университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2020 йил

июль

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Университетнинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

август

2.

2020/2021 ўқув йилида Университетда талабаларни қабул қилиш ва ўқитиш жараёнини ташкил қилиш.

1. Университет бино ва иншоотлари фойдаланишга топширилгунига қадар, 2020/2021 ўқув йилида талабаларни И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тоғ-кон иши факультети ва ўқув-лаборатория биноларида қабул қилиш ҳамда уларнинг таълим олиши учун шароит яратиш.

2020 йил

июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов)

Давлат тест маркази (М. Каримов)

2. 2020/2021 ўқув йили учун Университетга талабаларни қабул қилиш жараёнини талабга мувофиқ ўтказиш.

2020 йил
1 сентябргача

3. Университет фан дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2020 йил
1 сентябргача

3.

Университет профессор-ўқитувчиларининг таркибини шакллантириш.

Университет профессор-ўқитувчиларининг таркиби юқори малакали кадрлар билан, шу жумладан илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимлари ҳисобидан тўлдирилишини таъминлаш.

2020 йил
1 сентябргача

Давлат геология қўмитаси

(Б. Исламов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

4.

Университет бино ва иншоотларини қуриш ҳамда фойдаланишга топшириш. Университетни зарур ўқув инвентарлар ва ташкилий техникалар (мебель, интерактив доскалар, компьютерлар, серверлар, принтерлар, плотерлар ва бошқалар) билан жиҳозлаш.

1. Университетнинг асосий ўқув биноси, ўқитувчи ва талабалар турар жойлари ҳамда ўқув жараёнини бошлаш учун зарур бўлган бошқа иншоотларни қуриш, монтаж ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2020 йил

июль

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Университетда ўқув жараёнини таъминлаш учун бирламчи зарур ўқув инвентарлар ва ташкилий техникалар (мебель, интерактив доскалар, компьютерлар, серверлар, принтерлар, плотерлар ва бошқалар) билан жиҳозлаш.

2020 йил

август

3. Университетнинг барча бино ва иншоотларини (илмий-тадқиқот институтлари, лаборатория ва бошқалар) қуриш, монтаж ишларини тўлиқ якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2020 йил

октябрь

5.

Университетнинг Геоинновацион технологиялар марказини замонавий лаборатория, технологик асбоб-ускуналар ва керакли инвентарлар билан жиҳозлаш.

1. Геоинновацион технологиялар маркази учун замонавий лаборатория, технологик асбоб-ускуналар ва инвентарларни харид қилиш бўйича (ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари билан) шартномалар тузиш.

2020 йил

ноябрь

«Навоий КМК» ДК (Қ. Санақулов),

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Лаборатория, технологик асбоб-ускуналар ва инвентарларни сотиб олиш.

2020 йил

декабрь

3. Лаборатория, технологик асбоб-ускуналар ва инвентарларни Геоинновацион технологиялар марказига олиб келинишини таъминлаш.

2020-2021

йиллар

4. Лаборатория ва технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

2020-2021

йиллар

6.

Ўқув жараёнини мониторинг қилиш (вазифалар берилиши ва ечилиш ҳолатини баҳолаш, талабаларнинг дарсларда қатнашишини автоматик ҳисобга олиш ва уларни фанлар бўйича баҳоланиши ва бошқалар) учун Университетнинг ўқув блокини интеграцияланган дастурий таъминот билан таъминлаш.

1. Университетда ўқув жараёнини мониторинг қилиш (маъруза, лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ҳамда бошқалар) тизимини яратиш.

2020 йил
август

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

2. Талабаларнинг дарсларда қатнашишини автоматик ҳисобга олиш ва уларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш даражасини электрон тизим орқали назорат қилишни йўлга қўйиш.

2020 йил
август

3. Университетнинг ўқув блокини интеграцияланган дастурий таъминот билан таъминлаш.

2020 йил
август

7.

Университетда таълим бериш жараёнини йўлга қўйиш.

1. Университетда таълим мутахассисликлари бўйича тегишли факультет, кафедралар ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш.

2020 йил
август

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

2. Ҳар бир мутахассислик бўйича замонавий интерактив ўқув услубларини, ўқув режалари ва дастурларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2020 йил
август

8.

Университет учун талабалар селекциясини ташкил этиш ва соҳа учун ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш жараёнларида иштирок этиш.

1. Профессионал таълим тизимининг касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларда тегишли соҳалар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлашда услубий жиҳатдан иштирок этиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб доимий равишда

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Университет ҳузурида 2022/2023 ўқув йилидан академик лицейни ташкил этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

2021 йил
ноябрь

9.

Геология соҳаси ходимларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Геология соҳаси ходимлари малакасини оширишнинг амалдаги тизимини танқидий қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил

июль

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Геология соҳаси ходимлари малакасини оширишнинг янгиланган тизимини қабул қилиш.

2020 йил

август

10.

Университет бино ва иншоотларида Давлат геология қўмитаси илмий-тадқиқот институтларини жойлаштириш.

1. Университетнинг илмий-тадқиқот институтлари учун мўлжалланган бино ва иншоотларда фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда уларни жойлаштириш.

2020 йил
сентябрь

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Илмий-тадқиқот институтларини керакли мебеллар билан жиҳозлаш ва техникалар билан таъминлаш.

2020 йил
декабрь

3. Илмий-тадқиқот институтларининг янги шароитларда фаолиятини тўлиқ таъминлаш.

2021 йил

январь

11.

Ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида геология тармоғининг долзарб вазифалари билан узвий боғлаган ҳолда, геология фани бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш.

1. Геология тармоғининг долзарб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, долзарб масалалар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларга мўлжалланган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили,

15 октябргача

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

тармоқ илмий-тадқиқот институтлари

2. Лойиҳаларни ҳар йилги минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларига киритиш.

Ҳар йили,
31 декабргача

3. Лойиҳаларни тайёрлаш жараёнида Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокини ҳисобга олиш ва таъминлаш.

Жадвалга асосан

4. Лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг молиялаштирилишини йўлга қўйиш.

Ҳар ойда

12.

Геологик маълумотларни рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Фойдали қазилмаларнинг ягона электрон платформасини ишлаб чиқиш.

2021 йил
1 мартгача

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Университетда рақамли аэро-космик суратлардан фойдаланган ҳолда фойдали қазилма конларини масофавий зондлаш бўйича кадрлар малакасини ошириш курсларини жорий қилиш.

Тасдиқланган жадвал асосида

13.

Университетнинг илмий-тадқиқот институтлари ва геология соҳаси ташкилотлари, «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқалар билан ўртасидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш асосида бажарилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳалари натижаларини тижоратлаштириш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш.

1. Университетнинг илмий-тадқиқот институтлари ва геология соҳаси ташкилотлари, «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва бошқалар ўртасидаги ҳамкорликни самарали амалга ошириш тизимини шакллантириш.

2020 йил

декабрь

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

«Навоий КМК» ДК (Қ. Санақулов),
«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

«Ўзбекнефтегаз» АЖ (М. Абдуллаев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А. Сангинов),
«Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси
(Б. Зарипов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(М. Салиев),

Университет

2. Ҳамкорликдаги ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши, кутилаётган натижаларнинг жорий этилиши ва тижоратлаштирилиши бўйича алоҳида чора-тадбирлар бажарилишини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

3. Лойиҳаларнинг амалга оширилишида Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокини кучайтириш.

Лойиҳаларни амалга ошириш жадвалларига мувофиқ

14.

Университетда илмий-тадқиқот институтлари ходимлари учун алоҳида меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом қабул қилиш билан идоралараро ҳамкорлик доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш чораларини кўриш.

1. Университетда илмий-тадқиқот институтлари ходимларини рағбатлантиришни назарда тутувчи, уларга алоҳида меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил
июль

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

тармоқ илмий-тадқиқот институтлари

2. Илмий-тадқиқот институтлари ходимлари томонидан идоралараро ҳамкорлик доирасида илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишни кучайтириш ва лойиҳа иштирокчиларини рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

Ҳар йили,

декабрь

15.

Университетда минерал ресурсларни геологик жиҳатдан ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг муаммоли масалаларини кўриб чиқиш ва илмий-тадқиқот ишлари устувор йўналишларининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш ва амалга ошириш орқали долзарб масалаларнинг амалий ечимларини топиш бўйича идоралараро илмий-техник кенгашни шакллантириш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Университетда илмий йўналишлар бўйича идоралараро илмий-техник кенгашни шакллантириш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

2020 йил
сентябрь

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

«Навоий КМК» ДК (Қ. Санакулов),
«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

«Ўзбекнефтегаз» АЖ (М. Абдуллаев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А. Сангинов),
«Ўзсаноаткурилиш-материаллари» уюшмаси
(Б. Зарипов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(М. Салиев),

Университет

2. Устувор йўналишлар бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантириш.

2020 йил
декабрь

3. Ҳар бир долзарб масала, лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиши тааллуқлилиги бўйича Университет ҳамда идоралараро илмий-техник кенгаш муҳокамасидан ўтказилишини таъминлаш.

Илмий-техник кенгаш иш жадвалига мувофиқ

16.

Илмий-тадқиқот институтлари томонидан бажариладиган халқаро грантларни кўпайтириш асосида Университетнинг илмий салоҳиятини юксалтириш.

1. Илмий-тадқиқот институтларининг хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлиги бўйича истиқболли режани тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2020 йил
декабрь

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев),

тармоқ илмий-тадқиқот институтлари

2. Дунёнинг геология соҳасидаги юқори рейтингига эга олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан интеграциясини ташкил қилиш.

2021 йил

апрель

3. Геология йўналишлари бўйича халқаро грантларни молиялаштирувчи фондлар орқали халқаро миқёсдаги долзарб илмий муаммолар ечимига йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Келишилган муддатларда

4. Университет халқаро илмий журналлар базалари рўйхатига киритилган нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш ҳамда халқаро илмий тадбирларда (конгресс, анжуман, семинар ва бошқалар) иштирокини кучайтириш орқали Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.

Тизимли

равишда

17.

Университетнинг мунтазам равишда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш.

1. Университетнинг уставида белгиланган мақсад ва вазифаларига мувофиқ иш фаолиятини ташкил этиш.

Доимий
равишда

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

2. Университет фаолиятини мунтазам равишда самарали таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ҳар ҳафтада

18.

Университет таркибида Давлат геология музейининг самарали фаолият юритишини таъминлаш.

1. Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Давлат геология музейининг янги биносини замонавий тажрибалар асосида барпо этиш.

2021 йил

март

Давлат геология қўмитаси
(Б. Исламов)

2. Музей ва унинг экспонатларини халқаро талабларга мувофиқ жиҳозланишини таъминлаш.

2021 йил

июнь

3. Музей фаолияти ва уни ўқув жараёнига боғлаш концепциясини тайёрлаш.

2020 йил

август

4. Музейнинг ўз вазифаларига мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминлаш.

Доимий равишда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетида саноат корхоналаридаги геология соҳасига оид муаммолар ечимига қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Илмий лойиҳалар мавзуси

Бажариш муддати

Молиялаштириш ҳажми ва манбаси

Кутилаётган асосий натижалар

«Олмалиқ КМК» АЖ

1.

Маъдан чиқиндиларининг (1-чиқиндихона) технологик муаммоларини ҳал қилиш орқали олтин, мис ва бошқа йўлдош элементларнинг моддий таркиби ва ҳосил бўлиш шаклини батафсил ўрганиш.

2020 — 2024 йиллар

1 450 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

Технологик хусусиятларни аниқлаш учун олтин, мис, молибден ва бошқа алоқадор элементларнинг моддий таркиби ва пайдо бўлиш шакллари батафсил ўрганилади. Технологик баҳолаш натижасида балансдан ташқари рудаларни қайта ишлаш имконияти тавсия этилади.

2.

Олтин маъданлашуви зоналарини аниқлаш мақсадида Узун ва жанубий-шарқий Узун тузилмасидаги чизиқли ва найчали маъданли жинсларнинг тортиш зоналарини ўрганиш.

2020 — 2023 йиллар

1 650 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

Аргиллит шаклланишидаги маъданли ўзгаришларнинг петрографик таркиби ва улар билан парагенетик боғланган рудали ҳосилаларнинг минералогик ва геокимёвий таркиби ўрганилади.

Маъданларнинг мураккаблигини баҳолаш учун олтин билан бирга келадиган элементларнинг тарқалиш хусусияти аниқланади. Минерологик-геокимёвий қидирув ва баҳолаш ишларини ҳамда яширин олтин минераллашувининг петрографик мезонлари ишлаб чиқилади.

3.

Олмалиқ-Ангрен тоғ-кон минтақасида олтин-кумуш, мис ва нодир металларнинг минераллашувини комплекс чуқур прогноз қилиш.

2020 — 2022 йиллар

1 450 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

Кварц, дала-шпати, қайин баргли ва аргиллизит шаклланишидаги руда маъданларининг ўзгаришини ҳамда улар билан парагенетик боғланган руда шаклларининг минералогик ва геокимёвий таркиби ўрганилади. Яширин олтин маъданлашувининг қидирув-баҳолаш, минералогик-геокимёвий ва петрографик мезонлари ишлаб чиқилади.

4.

«Оқтепа-Чодак» нодир ва камёб ер металларига ихтисослашган суюқлик-магматик маъдан ишлаб чиқариш тизимининг геологик ва нефтологик моделини ишлаб чиқиш.

2020 — 2022 йиллар

1 550 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

«Оқтепа» кумуш ва «Чодак» олтин-кумуш конларида маъдан ҳосил қилувчи суюқ-магматик ҳосилаларнинг шаклланиш шароитлари ва жойлашиш хусусиятлари аниқланади.

Олтин ва нодир металларга ихтисослашган «Оқтепа-Чодак» суюқлик-магматик маъдан ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш учун геологик ва петрологик модел ишлаб чиқилади.

Кумуш ва олтин-кумуш маъданлашувни қидириш учун петрологик, минералогик ва геокимёвий мезонлар мажмуи ҳамда кейинги қидирув ва баҳолаш ишларини ўтказиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

5.

Маъдан чиқиндиларининг (2- ва 3-чиқиндихоналар) технологик муаммоларини ҳал қилиш орқали олтин, мис ва бошқа йўлдош элементларнинг моддий таркиби ва ҳосил бўлиш шаклини батафсил ўрганиш.

2021-2022 йиллар

1 550 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

Технологик хусусиятларни аниқлаш учун олтин, мис, молибден ва бошқа алоқадор элементларнинг моддий таркиби ва пайдо бўлиш шакллари батафсил ўрганилади. Технологик баҳолаш натижасида балансдан ташқари рудаларни қайта ишлаш имконияти тавсия этилади.

6.

Оксидланган маъдан чиқиндиларининг технологик муаммоларини ҳал қилиш орқали олтин, мис ва бошқа алоқадор элементларнинг моддий таркиби ва пайдо бўлиш шаклини батафсил ўрганиш.

2022-2023 йиллар

1 650 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

Технологик хусусиятларни аниқлаш учун олтин, мис, молибден ва бошқа алоқадор элементларнинг моддий таркиби ва пайдо бўлиш шакллари батафсил ўрганилади. Технологик баҳолаш натижасида балансдан ташқари рудаларни қайта ишлаш имконияти тавсия этилади.

7.

Кончилик корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини экологик ва геокимёвий баҳолаш. Тупроқ, ўсимликлар ва сувнинг ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар

1 650 млн сўм,

«Олмалиқ КМК» АЖ

Олмалиқ тоғ-кон минтақасида оғир металл таркибининг тарқалишидаги аномалиялар харитаси тузилади, оғир металларнинг экологик хавфли шакллари (Hg, Pb, Zn, Cd, As ва бошқалар) аниқланади, тупроқ микроорганизмларининг биологик хилма-хиллиги ва толерантлиги баҳоланади ҳамда оғир металларнинг зарарли таъсирини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

8.

Хандиза ва Чинорсой конлари маъданларининг моддий таркибини ўрганиш асосида улардан қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш.

2020 йил июль

ойидан

бошлаб

1 100 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Маъданларнинг моддий таркиби ва қимматбаҳо компонентларнинг маъдан таркибида учраш шакллари ўрганилади ҳамда уларни ажратиб олишнинг самарали технологиялари ишлаб чиқилади.

9.

«Ёшлик-1» кони маъданлари ва пирит концентратида қимматбаҳо компонентларнинг учраш шаклларини ўрганиш асосида уларнинг таркибидан қимматбаҳо металлар комплексини ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

2020-2021 йиллар

950 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

«Ёшлик-1» кони маъданлари ва пирит концентратини қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилади.

10.

Рух ишлаб чиқариш эритмаларидан индий элементини ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

2020-2021 йиллар

2 000 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Саноат эритмалари ва рух ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар таркибидан индий элементини қўшимча ажратиб олишга эришилади.

11.

Aнгрен кон бошқармаси объектларида олтин таркибли маъданларни технологик тадқиқ қилиш.

2020-2021 йил�ар

820 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Мавжуд технология билан таққослаш асосида, олтин ва кумушни ажратиб олиш кўрсаткичларини аниқлаган ҳолда маъданни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилади.

12.

«Қалмоқир» ва «Ёшлик-1» конларида маъдан қазиш жараёнида намуна олишнинг ишончлилигини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, унинг энг қулай услубини танлаш.

2020-2021 йиллар

1 040 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Маъданни қазиб олишда таҳлил натижаларининг энг юқори ишончлилиги таъминланади.

13.

«Гузаксой» ва «Пирмироб» олтин конларида геология-қидирув ва қазиб чиқариш ишлари маълумотларини таққослаш.

2021 йил

500 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Кондаги захиралар таркибини оптималлаштириш ҳисобига маъдан қазиб олиш ишларининг самарадорлигини ошириш имконияти яратилади.

14.

Карьерлардаги тоғ жинсларини бурғулаш тоифалари ва қазиш қийинлиги категорияларини таснифлаш зоналари бўйича ажратиш.

2022 йил

2 100 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Тоғ-кон ишларида кончилик ускуналаридан самарали фойдаланишга эришилади.

15.

«Қалмоқир» ва «Ёшлик-1» туташган карьерида тузилмавий ёриқлар ва литологиянинг 3D моделларини яратиш.

2022 йил

4 500 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

3D-модел ёрдамида қатламларнинг литологик таркиби ва ундаги тузилмавий ёриқларнинг қазиб олиш жараёнига кўрсатадиган таъсирини прогнозлаштириш имконияти яратилади.

16.

«Каулди» конида 2,0 г/т, 1,5 г/т, 1,0 г/т кўрсаткич вариантларига кўра техник-иқтисодий асослаш шартларини кўриб чиқиш.

2021 йил

600 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

«Каулди» кони хом ашё базасини самарали ўзлаштириш имконияти оширилади.

17.

1-Мис бойитиш заводининг чиқиндиларини бойитиш бўйича технологик режим ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар

500 млн сўм, «Олмалиқ КМК» АЖ

Чиқиндиларнинг моддий таркиби ўрганилади ва қайта бойитиш бўйича технологик режим яратилади.

«Навоий КМК» АЖ

18.

Олтин маъданлашувига салоҳияти мавжуд объектларни аниқлаш мақсадида Зир���улоқ-Зиёутдин тоғларининг тўлиқ ўрганилмаган объектларини тадқиқ этиш.

2020 йил

800 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

1-Гидрометаллургия заводининг хом ашё базаси кенгайтирилади.

19.

«Қоракутан» конининг маъданлари ва уларнинг технологик қайта ишланган маҳсулотларида олтин ва бошқа йўлдош элементларни аниқлаш шакли ва таркибини батафсил ўрганиш.

2020 йил

450 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Маъданларнинг моддий таркиби, олтин ва кумуш шакллари ўрганилади, хом ашёнинг турғунлик омиллари аниқланади. Таркибини чуқур ўрганиш асосида олтин қазиб олишнинг технологик жараёнлари такомиллаштирилади.

20.

Олтин ва бошқа йўлдош элементларнинг моддий таркиби ва шаклини ўрганиш, 2-Гидрометаллургия заводининг чиқиндиларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш, технологик ва экологик муаммолар — ечимларини ўрганиш.

2021 йил

1 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

2-Гидрометаллургия заводининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилади, комбинат хом ашё базаси кенгайтирилади.

21.

Олтин ва бошқа йўлдош элементларнинг моддий таркиби ва шаклини батафсил ўрганиш, чиқиндилари ва 1-Гидрометаллургия заводининг чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш, технологиква экологик муаммолар — ечимларини ўрганиш.

2021 йил

800 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

1-Гидрометаллургия заводининг чиқиндилари ва балансдан ташқари маъданларини қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилади, комбинат хом ашё базаси кенгайтирилади. Ер ости сувларининг ифлосланиши ва инсоннинг атмосферага зарарли таъсири камаяди.

22.

Маъданларнинг технологик хусусиятларини ва уларнинг геологик ҳамда саноат турларини аниқлаш учун асос сифатида Марказий Қизилқумнинг микроминерал бирлашмалар ва турли минераллашувнинг геологик-геокимёвий кўрсаткичларини ўрганиш.

2021 йил

1 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Олтин ва йўлдош металларнинг энг муҳим парагенетик бирлашмалари ажратилади, олтин минераллашувининг шаклланиши учун физик-кимёвий шароитлар аниқланади. Олтин минераллашувининг асосий турлари аниқланади.

23.

Кончилик корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини экологик ва геокимёвий баҳолаш. Тупроқ, ўсимликлар ва сувнинг ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

2 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Корхоналарнинг атроф-муҳитга таъсири баҳоланади, атмосфера ифлосланишини тартибга солувчи норматив параметрларнинг мезонлари аниқланади.

24.

3-Гидрометаллургия заводи эҳтиёжлари учун оксидланган маъ�анли �бъектларни ажратиш орқали геологик қидирув ишларининг базавий маълумотларини комплекс таҳлил қилиш.

2022 йил

3 500 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Оксидланган маъданлар, цементлаш ва сулфидланиш зоналари чегараларини ажратиш орқали геологик-таркибий кесмалар тузилади.

25.

Марказий Қизилқумдаги турли ёшдаги интрузив жинсларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, метасоматитлар ва минераллашув гетероген минералланишини қидириш ва прогноз қилиш учун петрометаллогенетик платформа асоси сифатида ўрганиш.

2023 йил

3 500 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Марказий Қизилқумдаги майдонларнинг металлогеник истиқболи аниқланади.

26.

Замонавий назарий ишланмалар асосида олинган натижаларни асослаш ва Турбай конларини тадқиқ қилишда юқори аниқликдаги усулларни қўллаш асосида минерал таркибни, асосий ва боғланган таркибий рудаларни, уларнинг кўп компонентли таркибини аниқлаш.

2023 йил

3 500 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Олтин минераллашувининг истиқболли майдонлари аниқланиб, 1:10 000 масштабда конинг батафсил геологик харитаси тузиб чиқилади.

27.

Марказий Қизилқум олтин конларини маъданли кичик интрузия ва дайкалар петрогенезиси ва маъдан таркибини ўрганиш.

2023 йил

4 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Чўкинди қатлам остида олтин қазиб олиш учун қидирув йўналиши аниқланади.

28.

Ғарбий Томдитоғ майдонида Мурунтоғ туридаги конни қидириш учун геофизик тадқиқотлар ўтказиш.

2023 йил

4 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Ғарбий Томдитоғ бўйича олинган материаллар асосида 1:100 000 масштабда фойдали қазилмаларнинг прогноз харитаси тузиб чиқилади.

29.

Ноёб ва нодир ер металларининг (Nb, Ta, РЗМ ва бошқалар) истиқболларини баҳолаш мақсадида Шарқий Ўзбекистоннинг уран ва флюорит конларини маъданлашувини ўрганиш.

2023 йил

4 200 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Шарқий Ўзбекистоннинг уран маъданли ва флюорит объектларида нодир ва нодир ер металлар минераллашуви шаклланишининг магматик ва постмагматик ҳосилаларининг турланиши ва шаклланиши ўрганилади.

30.

Истиқболли объектларни аниқлаган ҳолда, Қизилқум ва Самарқанд кон қазиш ҳудудларини олтин ва йўлдош минераллашувини қайта баҳолаш.

2023 йил

4 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Олтин учун истиқболли майдонларни ажратган ҳолда, 1:200 000 масштабдаги олтин маъданлашувининг прогноз харитаси тузиб чиқилади.

31.

Ўзбекистон гранитоидларида ноёб тупроқ минераллашуви билан ишқорли метасоматизмни ўрганиш.

2024 йил

4 000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Гранитоид магматизм турларига мувофиқ камёб ер парагенезининг шаклланишини петрологик тузилиши ўрганилади.

32.

Ғарбий Ўзбекистоннинг ҳетерожен минералланишини қидириш ва прогноз қилиш учун петрометаллогенетик платформа асоси сифатида турли ёшдаги интрузив жинсларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, метасоматитлар ва минераллашувини аниқлаш.

2024 йил

3 500 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Маъданлашув ва турли хил интрузиялар ва метасоматитлар ўртасидаги генетик алоқа ўрнатилади. Маъданлашувнинг айрим турлари учун истиқболли объектларни тақсимлаш орқали металлогеник салоҳиятини аниқлаш учун петрометаллогенетик асос ишлаб чиқилади.

33.

Маълум конларни, мезокайнозой конлари билан қопланган маъданли тузилмаларни, геологик, геокимёвий ва масофавий усулларнинг комбинациясини давом эттириш учун олтин маъданлашувини ўрганиш.

2024 йил

3 500 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Маълум олтин конлари жойлашувининг 1:100 000 ва 1:200 000 масштабдаги истиқболли майдонлар хариталари ҳамда прогнозлаш мезонлари ишлаб чиқилади.

34.

Яширин рудалашувни прогноз қилишнинг асоси сифатидаги Марказий Қизилқум руда-магматик тизимларининг юзага келиши ва ҳудудий тарқалиши омиллари (фундаментал)

2020-2025 йиллар

9000 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Ўзбекистоннинг Марказий Қизилқум маъдан-магматик тизимларининг истиқболлари баҳоланади. Истиқболли маъданлашув учун прогноз майдонлари ажратилади.

35.

«Ауминза-Амантайтау» маъданли майдони кичик ўлчамли конларини эксплуатацион қидируви ва қазиб олишда маъдандан намуна олишнинг энг мақбул услубиятини танлаш, уларнинг ишончлилигини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2020 йил

500 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Натижаларнинг юқори ишончлилиги ва меҳнат сарфининг камайтирилиши таъминланади.

36.

«Чармитан» олтин маъданли конини қидириш ва қазиб олиш маълумотларини таққослаш, унинг захираларини баҳолаш.

2020 йил

235 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори талабларига муво�и� фой�али қазилмалар захираларининг ҳисобдан чиқарилишини ташкил этишга имкон яратади.

37.

«Нуқракон» кони маъданларининг моддий таркибини тадқиқ қилиш.

2020 йил

800 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Маъданларнинг моддий таркиби, олтин ва кумушнинг маъдан таркибида учрайдиган шакллари, селен, теллуридлар ва углеродсимон моддаларнинг таркибий миқдорлари ўрганилади.

38.

2-Гидрометаллургия заводида олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш жараёнида вольфрам концентратини қўшимча ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

437 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Хом ашёни комплекс қайта ишлаш натижасида вольфрам концентрати кўринишидаги товар маҳсулоти қўшимча ажратиб олинади ва маҳсулот таннархи арзонлаштирилади.

39.

«Маржонбулоқ» олтин ажратиб олиш цехи чиқиндиларидан олтин ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

420 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Қайта ишлаш жараёнига техноген чиқиндиларни жалб этиш ҳисобига «Навоий КМК» хом ашё базасини кенгайтиришга эришилади.

40.

Яқин ва узоқ истиқболдаги тижорат аҳамиятига эга бўлган олтин ва бошқа фойдали (шу жумладан кичик ҳажмли ва инфратузилмадан йироқ) қазилма конларини саноатга ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини комплекс геологик-иқтисодий баҳолаш.

2020 йил

1 000 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Қазиб олиш жараёнига янги конларни жалб этиш ҳисобига «Навоий КМК» АЖ хом ашё базасининг кенгайтирилишига эришилади.

41.

Шимолий ва марказий «Омонтойтов», «Ажибуғут», «Песчаное-2», «Асовқоқ», «Сарибатир» ҳамда «Овминза-Омонтойтау» конларининг кичик ҳажмли карьерларини ишлатишда маъданларнинг йўқотилиши ва сийраклашувини аниқлаш, меъёрлаштириш ва ҳисобга олиш услубиятини ишлаб чиқиш.

2021 йил

1 700 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Қайта ишлаш учун қазиб олинаётган маъданларнинг зарур сифат кўрсаткичлари таъминланади.

42.

«Олтинсой» кони маъданларининг моддий ва минералогик таркибини тадқиқ қилиш.

2021 йил

900 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Маъданларнинг моддий таркиби, олтин ва кумушнинг руда таркибида учрайдиган шакллари, селен ва кўмирсимон моддаларнинг таркибий миқдорлари ўрганилади.

43.

Кўмирсимон модда таркибли маъданлардаги олтиннинг учраш шаклларини тадқиқ қилиш, органик углерод билан боғланган олтинни ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.

2021 йил

900 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

«Омонтойтов», «Ажибуғут», «Қорақўтон» конларининг бирламчи углерод таркибли маъданларни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилади.

44.

«Нуқракон» конида селен ва теллурни қўшимча ажратиб олиш.

2021 йил

900 млн сўм,

«Навоий КМК» АЖ

Чиқарилаётган маҳсулот турларини кўпайтиришга эришилади.

45.

Биоксид-сорбция технологиясидан фойдаланган ҳолда, олтин-сульфидли маъданларнинг қийин бойитилувчи концентратларидан олтин ва кумуш олиш технологик жараёнларини чуқур таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.

2022 йил

2 100 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Биоксидланиш жараёнини оптималлаштириш ва био-кеклардан олтинни сорбцион эритмага ўтказилади, био-кекларни цианизация қилиш жараёнида оксидланиш чуқурлигини ва ажратиб олишнинг даражасини кўпайтирилиши таъминланади.

46.

Карьерлардаги тоғ жинсларини бурғулаш ва қазиш қийинлиги категорияларини таснифлаш зоналари бўйича ажратиш.

2022 йил

2 200 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Кон қазиш ишларида кончилик тоғ-кон ускуналаридан самарали фойдаланишга эришилади.

47.

Саноат аҳамиятига эга конларда тузилмавий ёриқлар ва литологиянинг 3D моделларини яратиш.

2022 йил

3 000 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Қатламнинг геологик ўзгарувчанлигини ўрганиш ва ривожланиш жараёнида унинг ҳаракатини прогноз қилишга имкон беради.

48.

Қазиб олиш учун қидирув маълумотларидан фойдаланган ҳолда, «Гужумсой» конининг чуқур горизонтларида томирлар орасидаги олтин захираларини қайта ҳисоблаш.

2022 йил

3 000 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Қазиб олинаётган маъданларнинг борт миқдорини пасайтириш хизмат қилади.

49.

«Зармитан» кончилик мажмуасининг «Чармитан» конидаги фойдали қазилмаларни фойдаланувчи балансидан чиқариш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш.

2023 йил

3 500 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Захираларнинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш ва улар ҳаракатининг (қазиб олиш, йўқотиш, тоғ жинслари билан қўшилиб кетиши, қазиб олиш ҳажмлари) тўғри ҳисобини олиб бориш, кон қазиш ишларини режалаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

50.

«Мурунтоғ» карьерида маъданни қазиб олиш ва сақлаш жараёнида гидрометаллургия заводига етказиб бериладиган маъданларнинг ўртача миқдорини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш.

2023 йил

3 000 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Гидрометаллургия заводига етказиб бериладиган маъданларнинг ўртача миқдори ўзгаришининг олди олинади, қайта ишлаш харажатларининг ошмаслигига ва маъданлардан асосий металларни ажратиб олиш кўрсаткичлари пасаймаслигига олиб келади.

51.

Нодир ва камёб ер элементларини экстракция жараёнларини физик-кимёвий ўрганиш.

2023 йил

2 500 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Оксидлар ёки нодир ва камёб ер металларини ажратиб олиш технологияси такомиллаштирилади.

52.

Саноат аҳамиятига эга ёки фойдаланишга топширилиши режалаштирилган объектларда қидирув (қўшимча қидирув) ва қазиб олиш ишларининг алоҳида босқичларини ахборот, илмий, услубий ва таҳлилий таъминлаш.

2024 йил

4 000 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Қайта ишлаш учун қазиб олинган маъданларнинг зарур сифати таъминланади.

53.

Олтин маъданли конларининг оксидланиш зоналарида тақсимотнинг минерал-геокимёвий хусусиятларини, олтинли ва уларнинг фойдали, зарарли таркибий қисмларини аниқлаш шакллари ва сифат жиҳатдан тавсифларини ўрганиш.

2024 йил

3 500 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

Қайта ишлаш учун қазиб олинган маъданларнинг зарур сифати таъминланади.

54.

7-Гидрометаллургия заводига етказиб бериладиган маъданларнинг ўртача миқдорини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш.

2024 йил

4 000 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

7-Гидрометаллургия заводига етказиб бериладиган маъданлар ўртача миқдорининг ўзгариши олди олинади ва маъданлардан асосий металларни ажратиб олиш кўрсаткичлари пасаймаслигига олиб келади.

55.

Турли хил маъданлардан фойдали таркибий қисмларни ажратиб олиш учун мақбул технологик ечимларни ишлаб чиқишга йўналтирилган лаборатория ва тажриба-синов тадқиқотларини амалга ошириш.

2024 йил

3 500 млн сўм, «Навоий КМК» АЖ

«Навоий КМК» заводларида қазиб олинган маъданларни қайта ишлашда фойдали компонентлар ажратиб олиш миқдорини ошириши таъминланади.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

56.

Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг сув омборида гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва геоэкологик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2020 йил

700,0 млн сўм, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Тўпаланг сув омборининг хавфсизлигини, конструкциялар ишончлилигини ва узоқ муддат фойдаланишни таъминлаш бўйича тадқиқ этиш.

57.

Сурхондарё вилоятидаги Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши объектида гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва геоэкологик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2020 йил

900,0 млн сўм, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Зарчоб кичик каскадли ГЭСлар қурилиш жараёнида хавфсизликни, конструкциялар ишончлилигини ва узоқ муддат фойдаланишни таъминлаш бўйича тадқиқ этиш.

58.

Тошкент вилоятидаги Пскем ГЭС қурилиши объектида гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва геоэкологик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2020 йил

1300 млн сўм,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Олиб борилган тадқиқотлар Пскем ГЭС қурилиш объектида хавфсизликни, конструкциялар ишончлилигини ва узоқ муддат фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

59.

Тошкент вилоятидаги Қуйи-Чотқол ГЭС қурилиши объектида гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва геоэкологик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. Шунингдек, 4 нафар мутахассисни бевосита объект билан таништириш.

2020 йил

700 млн сўм, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Олиб борилган тадқиқотлар Қуйи-Чотқол ГЭС қурилиши объектида хавфсизликни, конструкциялар ишончлилигини ва узоқ муддат фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

60.

Жиззах вилоятидаги Караман сув омбори ҳудудида гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва геоэкологик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

2020 йил

500 млн сўм, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Олиб борилган тадқиқотлар Караман сув омборининг хавфсизлигини, конструкциялар ишончлилигини ва узоқ муддат фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

61.

Қурилган ва келажакда қурилиши режалаштирилган шаҳарларда дренаж турлари, тизимлари ва чуқурликлари параметрларини ер ости сувларининг гидродинамик режимини ўрганиш орқали асослаш (Мирзачўл шаҳарлари ва туманлари марказлари мисолида).

2020 йил

900 млн сўм,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Олиб борилган тадқиқотлар Мирзачўл шаҳарлари ва туманлари марказлари мисолида ер ости сувларининг шаҳарлар инфратузилмасига зарарли таъсири олдини олиш ҳамда мавжуд ер ости сувларидан қишлоқ хўжалиги ва сув таъминоти тизимида фойдаланиш имкониятлари баҳоланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

62.

Углеводородга қазиладиган қидирув қудуқларидаги юра терриген ётқизиқларини нефтгаз истиқболини аниқлаш (Бухоро-Хива ҳудуди мисолида)

2020-2021 йиллар

990 млн сўм,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Бухоро-Хива ҳудудида қазилган юра даври терриген ётқиз�қларининг коллекторлик хус�сиятлари ўрганилади. Литофациал таҳлил асосида терриген ётқизиқларнинг тарқалиши, антиклинал ва синклинал (литологик, стратиграфик, тектоник) тузилма ажратилади ҳамда нефтгазга истиқболли тузилмалар аниқланади.

63.

Ўзбекистон Республикаси нефтгаз ҳудудларига чет эл инвесторларини жалб қилиш мақсадида инвестицион блокларда геологик қидирув ишларини ўтказишни асослаш.

2020-2021 йиллар

460 млн сўм,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Ўзбекистон Республикаси нефтгаз ҳудудларига чет эл инвесторларини жалб қилиш мақсадида инвестицион блокларда геологик қидирув ишларини ўтказиш асослаб берилади.

64.

Углеводородга истиқболли майдонлардан керн намунаси олиш мақсадида керн-олувчи снарядлар конструкциясини яратиш ва такомиллаштириш.

2020-2021 йиллар

450 млн сўм,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Керн-олувчи снарядлар конструкцияси яратилади ва такомиллаштирилади.

65.

Устюрт ва Бухоро-Хива ҳудудлари объектларида цементлаш ишларидан сўнг бурғи қудуғининг қувурдан ташқари бўшлиғида герметикликнинг (зичлик) йўқлиги сабабларини таҳлил қилиш ва олдини олиш.

2020-2021 йиллар

350 млн сўм,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Цементлаш ишлари сифатини яхшилаш.

Қазилган қудуқлар цементлангандан сўнг, трубаорка герметиканинг мавжуд эмаслиги сабаблари таҳлил қилинади. Нефт ва газ синов ишларининг самарадорлигини оширади.

66.

Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳисобидаги фойдали қазилмалар захирасидан қазиб олиш жараёнида олинган ва йўқотилган захираларни рўйхатдан чиқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2020-2021 йиллар

420 млн сўм,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Ер қаъри фойдаланувчилари томонидан фойдали қазилмалар захирасидан қазиб олиш жараёнидаги йўқотишлар бўйича тавсиялар.

67.

Соҳа ташкилотларида профилактика ишлари самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш, ёнғин, фонтанга қарши, электр- хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси ҳолатларини таҳлил қилиш.

2020-2021 йиллар

220 млн сўм,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Жамият ташкилотларида бахтсиз ҳодисаларга олиб келувчи сабабларнинг олдини олиш ҳисобига ишлаб чиқариш жароҳатларини камайтириш бўйича таклифлар ва бўлиб ўтган бахтсиз ҳодисалар сабаблари таҳлил қилинади, бахтсиз ҳодисаларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4740-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология фанлари университетининг Васийлик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси

2.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Б.Ф. Исламов

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

4.

И.У. Мажидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

5.

Б.С. Юлдашев

Фанлар Академияси президенти

6.

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

7.

Т.А. Ишметов

молия вазири

8.

Келишув асосида

Санкт-Петербург кон университети (Россия Федерацияси) вакили

9.

Қ.С. Санақулов

«Навоий КМК» АЖ бош директори

10.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси

11.

М.Р. Абдуллаев

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

12.

Лавозим бўйича

Геология фанлари университети ректори, Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2020 й., 07/20/4740/0737-сон)