Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022 29.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3236
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 29.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3236
Kuchga kirish sanasi
29.05.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3236]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 апрелдаги 2022-14-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3364, 29.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис Б. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-14-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 апрелдаги 2020-14-сон қарорига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) (бундан буён матнда солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ўтказилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом талаблари қўшилган қиймат солиғи суммаларини қоплаш ва чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш билан боғлиқ камерал солиқ текширувларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома — камерал солиқ текширувида аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) хатоларни солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш орқали бартараф этилиши ёки тушунтириб берилиши шарт эканлигини баён этувчи солиқ органи томонидан солиқ тўловчига юбориладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқлаштирилган талабнома — талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутлар асосномасининг таҳлили асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар орасида юзага келган солиқ ҳисоботидаги тафовутларни ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатоларни аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали тўлиқ бартараф этилиши тўғрисидаги солиқ органининг мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳисоботидаги хато — солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда солиқ ҳисоботида нотўғри маълумотларни ёки кўрсаткичларни акс эттирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳисоботидаги тафовут — солиқ тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар, шунингдек солиқ органларида мавжуд маълумотлар билан солиқ тўловчининг солиқ органига тақдим этган солиқ ҳисоботларида акс эттирилган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар орасида юзага келган фарқ ёки номувофиқлиги;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафовутларнинг асосномаси — талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган тушунтиришлар беришни назарда тутувчи ва солиқ тўловчининг важларини исботловчи ҳужжатлар тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахс — солиқ органи буйруғига асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш вазифаси юклатилган солиқ органи ходими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш давомида солиқ органлари Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўрсатилган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар ҳамда солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш кунидан ошмаган вақт давомида ўтказилади ҳамда ушбу тадбир давомида ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомда (рўйхат рақами 3067, 2018 йил 7 сентябрь) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда «Текширувларни рўйхатга олиш китоби» тўлдирилганидан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тўғрисидаги далолатномага «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда — электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда — унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш (амалга оширувчи) мансабдор шахс «Текширувларни рўйхатга олиш китоби»ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, солиқ тўловчи узининг ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш тадбирларининг ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулоти натижасига кўра солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ҳисоботидаги хато ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги тафовутлар аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилган ёки кўрилган зарар суммаси кўпайтирилганлиги сабабли, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиш ҳолатлари бўйича ушбу солиқ тўловчида камерал солиқ текшируви ўтказилади. Бунда, камерал солиқ текширувини ўтказиш, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Мазкур қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Камерал солиқ текшируви тугагунга қадар солиқ тўловчи томонидан аввал ҳисобланган солиқ суммаси солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиб, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган тақдирда, камерал солиқ текшируви тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Камерал солиқ текширувини ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ расмийлаштирилган буйруғи асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги битта буйруқ асосида битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган сўровнома орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошқа ҳисоб ҳужжатларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқларни ва (ёки) йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сўровнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровнома текширилаётган шахсга (унинг вакилига) шахсан имзо қўйдирган ҳолда топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин, бунда ариза солиқ тўловчи томонидан солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан кейинги кун давомида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳужжатларни (ахборотни) учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарур бўлган ҳолларда солиқ органи текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Камерал солиқ текшируви жараёнида текширилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, солиқ органи Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли, бунда мазкур талаб текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган учинчи шахсларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Агар текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар (ахборот) бошқа ҳудудда ҳисобда турган солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) олиш талаб этилса, камерал солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органи тегишли ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисида солиқ тўловчи (учинчи шахс) ҳисобда турган жойидаги солиқ органига топшириқнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топшириқномада камерал солиқ текшируви жараёнида талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) кўрсатилади ҳамда камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топшириқнома олинган кундан эътиборан уч кун ичида ҳужжатлар (ахборот) қайси шахсдан талаб қилинаётган бўлса, ўша шахснинг ҳисобда турган жойидаги солиқ органи томонидан учинчи шахсга ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномага ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани олган шахс ушбу талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида уни бажаради ёки талаб қилиб олинаётган ҳужжатларга (ахборотга) эга эмаслиги ҳақида хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талаб этиладиган ҳужжатларни (ахборотни) мазкур муддатда тақдим этиш имкони бўлмаса, ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани юборган солиқ органи ҳужжатлар (ахборот) қайси шахсдан талаб қилиб олинган бўлса ўша шахснинг илтимосномасига кўра ушбу ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бундай ҳолларда ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддати узайтирилганлиги ҳақида топшириқнома юборган солиқ органига хабар етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талаб этилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши, почта орқали буюртма хат билан юборилиши ёки телекоммуникация алоқа тармоқлари ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахсининг талабига кўра, солиқ тўловчи электрон шаклда тузилган ҳужжатларнинг қоғоздаги кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт, бундан электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида рўйхатга олинган электрон ҳисобварақ-фактуралар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Солиқ тўловчидан аввалги камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда солиқ органларига илгари тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида тақдим этилган ҳужжатларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳужжатлар илгари солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган солиқ тўловчига қайтарилган бўлса, шунингдек солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган солиқ тўловчисидан қайта талаб қилиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Солиқ органларидан тегишли ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани олган солиқ тўловчи ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган талабга риоя этилмасдан юборилган талабнома бўйича ҳужжатларни (ахборотни) тақдим қилишни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқномани олган солиқ органи томонидан тўпланган ҳужжатлар (ахборотлар) икки кун ичида ушбу ҳужжатларни (ахборотни) топшириқ берган солиқ органига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахс текширувни амалга ошириш чоғида солиқ тўловчиларни текширув юзасидан тушунтиришлар бериш учун, шу жумладан улар томонидан солиқларнинг тўланиши (ушлаб қолиниши ва ўтказилиши) муносабати билан солиқ органига ёзма хабарнома асосида чақиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Солиқ органи камерал солиқ текширувини амалга оширишга доир тадбирларда иштирок этиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахсни кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимонни жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Камерал солиқ текширувини ўтказиш жараёнида солиқ органлари Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан тузилган битимлар, уларнинг юридик расмийлаштирилишидан қатъи назар ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб текширувни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, битим ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик расмийлаштирилиши унинг ҳақиқий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақоми ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ва солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса — солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Текширишда ўрганилган ҳужжат ва маълумотлар юзасидан текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахс мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосада, текширувгача солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботлари ёки солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва солиқ ҳисоботидаги хатолар, текширув давомида солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириш тўғрисида баённомалар, солиқ тўловчи ва учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ҳужжатларни (ахборотни) ўрганиш ва таҳлил натижалари, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, хулоса тузилган сана ва жой кўрсатилган ҳолда батафсил баён этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Камерал солиқ текшируви юзасидан тузилган хулоса солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар аниқланган ҳолларда, ушбу хулоса тасдиқланганидан сўнг икки кунлик муддатда солиқ органи томонидан солиқ тўловчига мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда талабнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Агар ўрганиш ва таҳлил қилиш якунларига кўра тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланмаган бўлса ҳам камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Камерал солиқ текшируви материаллари Солиқ кодексининг 135-моддасига асосан солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органида текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар камерал солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланганда, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномаси тузилади. Мазкур далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга топширилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномаси камерал солиқ текшируви тугагунга қадар тузилиши шарт. Бунда далолатномани кўриб чиқишда талабномага нисбатан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутларнинг асосномаси ҳам бирга кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Камерал солиқ текширув натижалари бўйича талабномани юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Талабнома камерал солиқ текширувида солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар аниқланган тақдирда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда юборилади. Талабномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча ҳисобланган солиқ ва йиғимлар ҳамда уларга пеня, шунингдек уларнинг асослари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабномага жавоб бериш муддати ҳамда жавоб бермаслик оқибатида Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан қўлланиладиган чора.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Талабнома электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва юборилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар солиқ тўловчида ёки унинг вакилида шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, талабнома солиқ тўловчи ёки унинг вакилига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва юборилган санадан беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан талабнома олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Солиқ тўловчи текширувда аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки тафовутларни асослантирувчи ҳужжатларни солиқ органига талабнома олинган кундан бошлаб ўн кун ичида тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш солиқ органига муайян солиқ даври учун аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш ва уни солиқ органига тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Солиқ тўловчи талабнома юзасидан тушунтириш ва тафовутларнинг асосномаси билан бирга солиқ ҳисоботига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Солиқ тўловчи талабномада кўрсатилган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчининг номидан мустақил равишда солиқ тўловчи билан тузилган шартномага асосан асосномани тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тушунтиришлар, асосномалар ва бошқа ҳужжатлар солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида солиқ тўловчи ёки солиқ маслаҳатчиси бевосита иштирок этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аниқланган тафовутларнинг асосномаларини кўриб чиқиш натижасида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутнинг асосномасига тўлиқ ёки қисман розилик бериш ёхуд тафовутнинг асосномаси етарли эмас деб ҳисобланишини назарда тутувчи хулоса қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ органи томонидан тақдим этилган тафовут асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ сумма бўйича солиқ тўловчига илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисман сумма бўйича солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари тўғрисида аниқлаштирилган талабнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи аниқлаштирилган талабномага жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини солиқ органига ушбу талабномани олинган кундан бошлаб беш кун ичида тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафовутнинг асосномаси етарли ёки етарли эмас деб ҳисоблаш ҳақида хулосанинг тўғрилиги ва адолатлилиги бўйича жавобгарлик аниқланган тафовутларнинг асосномаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса қабул қилган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса(шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли. Бунда солиқ аудити Солиқ кодексининг 140 — 143-моддаларида белгиланган тартибда ва солиқ тўловчиларнинг юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчисига нисбатан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

40. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатасининг раиси А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎НАМУНА

Камерал солиқ текширувини ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш мақсадида

‎‎Б У Ю Р А М А Н:

1. Мазкур буйруқнинг иловасига мувофиқ _______________________________________ да

(давлат солиқ органи номи)

рўйхатдан ўтган солиқ тўловчиларда солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувлари ўтказилсин.

2. Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати ________ йил _______________ дан бошлаб

(йил) ‎‎

(кун/ой)‎‎

‎‎__________ йил ___________________ гача этиб белгилансин.

(йил) ‎‎

(кун/ой)‎‎

3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш ________________________ бошлиғи ўринбосари

‎‎(давлат солиқ органи номи)

_____________________________________ зиммасига юклатилсин*.

‎‎Асос: ________________________________________ нинг _______ йил ___________ даги

‎(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахс номи)

(йил) ‎

‎(кун/ой)

‎‎мурожаати.

Бошлиқ

‎‎_________________________________________

‎‎(давлат солиқ органи бошлиғининг Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* – давлат солиқ органи бошлиғи ўринбосари бўлмаган тақдирда, бошлиқ зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎НАМУНА

_______________________________________________ га

‎(солиқ тўловчи (солиқ агенти) ёки учинчи шахс) номи

‎‎СТИР: ____________________________________________

‎‎(солиқ тўловчининг идентификация рақами)

‎‎____________________________________________________________________________________________________

‎‎__________________________________________________ (жойлашган манзили (почта манзили)

ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА СЎРОВНОМА

____________________________________ нинг 20___ йил ____ ___________ даги ___-сон ‎‎

(давлат солиқ органи номи)

(кун)‎

(ой)‎

буйруғига асосан __________________________________________________________ да

‎‎(камерал солиқ текширувидан ўтказилаётган солиқ тўловчи номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилмоқда.
‎Шунга кўра, Сиздан қуйидаги ҳужжатларни (ахборотларни) ушбу сўровнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида _____________________________ га тақдим этишингиз cўралади.

(давлат солиқ органи номи) ‎‎

‎‎1. _________________________________________________________________________
‎2. _________________________________________________________________________
‎3. _________________________________________________________________________
‎4. _________________________________________________________________________

‎‎_________________________________________

_________________________________

‎‎(давлат солиқ органи бошлиғи/ўринбосари Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

______________________________________________________ да солиқ тўловчи сифатида

(давлат солиқ органи номи)

рўйхатга олинган __________________________________________________ да ўтказилган

(солиқ тўловчининг номи)

камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан
‎Х УЛ О С А

________________________________ нинг 20______ йил «_____» ________________ даги

(давлат солиқ органи номи)

(йил)‎ ‎

(кун)‎ ‎

‎‎(ой)‎

‎‎(камерал солиқ текширувидан ўтказилаётган солиқ тўловчи номи)

______-сон буйруғига асосан _______________________________ манзилда жойлашган юқорида номи келтирилган ташкилотда _______ йилнинг ____________________ кунларида ўтказилган камерал солиқ текширувида қуйидагилар аниқланди.
‎Текширувда қуйидагилар амалга оширилди:
‎1. Ўрганилган солиқ тури —_____________________________________________________
‎2. Қамраб олинган солиқ даври —________________________________________________
‎3. ________________________________ нинг _____ йил «______» ________________ даги

‎‎(давлат солиқ органи номи)

(йил)‎ ‎ ‎

(кун)‎ ‎

‎‎(ой)‎ ‎

‎‎______-сон сўровномаси асосида солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатлари, _____________________________ бўйича тақдим этилган солиқ

(солиқ тури)

‎‎ҳисоботи ва ҳисобга олиш ҳужжатларига оид тушунтиришлар, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлиқ _____________________________ ахборотлар

(ахборотлар тури)

сўраб олинди.
‎4. Зарурат туғилганлиги сабабли, текширувга дахлдор бўлган ва аниқ ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этиш учун:

фуқаро ____________________________________ дан гувоҳ сифатида кўрсатмалар олинди;

(фуқаронинг Ф.И.О.)

текширувга мутахассис сифатида ____________________________________ жалб қилинди;

(мутахассиснинг Ф.И.О.)

‎‎текширувга эксперт сифатида _______________________________________ жалб қилинди;

‎‎(экспертнинг Ф.И.О.)

‎‎таржимон сифатида _______________________________________________ жалб қилинди.

‎‎(таржимоннинг Ф.И.О.)

5. Текширув жараёнида қўшимча маълумотларга эҳтиёж юзага келганлиги сабабли,

‎‎___________________________ нинг ___________ йил «______» _________________ даги

(давлат солиқ органи номи)

(йил) ‎

(кун)‎

(ой)‎

‎‎______-сон буйруғига асосан солиқ тўловчининг ҳудуд ва бинолари кўздан кечирилиб, таҳлиллар қилинди.

6. Тўпланган ҳужжатлар ва ахборотлар асосида ўтказилган текширувда қуйидаги камчиликлар аниқланди. Жумладан:

а) _________________________________________________________________________;
‎ (солиқ ҳисоботларини тўғри тўлдирилиши бўйича)

‎‎б) ________________________________________________________________________; ‎ (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши бўйича)

‎‎в) _________________________________________________________________________;
‎ (солиқ ставкаларини тўғри белгилаш ва солиқларни ҳисоблаб чиқаришда)

‎‎г) _________________________________________________________________________.
‎ (бошқа тафовут, хато ва камчиликлар)

Юқоридагиларга асосан, солиқ тўловчи томонидан бир вақтнинг ўзида тафовут, хато ва камчиликларни тузатиш билан:

‎‎а) ______________________________ бўйича ___________ йилнинг __________________

‎‎(солиқ тури)

‎‎(йил)

‎‎(солиқ даври)

учун қайта ҳисобот топширган ҳолда _________ млн сўм;

б‎) ______________________________ бўйича ___________ йилнинг __________________

‎‎(солиқ тури) ‎‎

‎‎‎‎(йил)

‎‎(солиқ даври)

учун қайта ҳисобот топширган ҳолда ______ млн сўм жами ______ млн сўм солиқларни тўлаб берилиши лозимлиги аниқланган.
‎7. Текширув жараёнида солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловларидан қочиш ёки солиқларни камроқ тўлаш мақсадини англатувчи турли схемалардан фойдаланганлигини билдирувчи ҳолатлар аниқланди.
‎8. Ўтказилган камерал солиқ текширувлари жараёнида солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
‎Юқорида келтирилганларга асосланиб,

‎‎ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:

_________________________________________ да ўтказилган камерал солиқ текширувида

(солиқ тўловчи номи)

‎‎аниқланган тафовут, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ қонунчилигида белгиланган молиявий санкцияларни ихтиёрий тўлаш ҳақида солиқ тўловчига белгиланган тартибда талабнома юборилиши лозим.

‎‎_________________________________________

‎‎
____________________________________‎‎ ‎‎_____________________

‎‎(давлат солиқ органи ва текширувни амалга оширган масъул ходим лавозими )

‎‎(ходимнинг Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

‎‎Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш
‎_________-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎«______» ______________ 20_____ йил

‎‎_________________________________

(вилоят, туман, шаҳар)

I. Ўтказилган камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар:‎‎

1.‎

Солиқ тўловчининг номи

‎‎

2.‎

СТИР‎‎

3.‎

Мулкчилик шакли‎‎

‎‎

4.‎

Раҳбарнинг Ф.И.О.‎‎

‎‎‎

5.‎

Жойлашган манзили‎‎

‎‎‎

6.‎

Текширувни ўтказган солиқ органи номи

‎‎

7.‎

Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими ва Ф.И.О.‎‎

‎‎

8.‎

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана

‎‎

9.‎

Текширилган солиқлар (йиғимлар) тури ва қамраб олинган солиқ даври‎‎

‎‎

‎‎II. Текшириш учун солиқ тўловчидан талаб қилинган ҳужжатлар тўғрисида (солиқ агенти, солиқ тўловчи билан алоқадор бўлган ўзининг ҳудудида жойлашган ва бошқа ҳудудда жойлашган учинчи шахсдан) маълумотлар:

1.‎

‎‎Ҳужжатлар (ахборотлар) тури‎

2.‎

‎‎Сўровнома санаси ва рақами

‎‎

3.‎

‎‎Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот‎‎‎

‎‎

4.‎

‎‎Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот‎

‎‎

‎‎III. Текширувга жалб қилинган шахслар тўғрисида маълумотлар:

1.‎

‎‎Гувоҳнинг Ф.И.О.

‎‎

2.‎

Мутахассиснинг Ф.И.О.‎‎

3.‎

Экспертнинг Ф.И.О. ‎‎

4.‎

Таржимонинг Ф.И.О.‎‎ ‎‎

5.‎

Бошқа шахс лавозими ва Ф.И.О.‎‎ ‎‎

IV. Ташкил этилган камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар:‎

1.‎

Камерал солиқ текшируви бошланган ва тугатилган сана‎‎

‎‎

2.‎

Қўшимча олиниши лозим бўлган маълумотлар тури/номи

‎‎V. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари:

1.‎

‎‎Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш бўйича ҳужжатлаштирилган фактлар

‎‏
‎‏2.

‎‎Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни:

‎‎енгиллаштирувчи ҳолатлар

‎‎

оғирлаштирувчи ҳолатлар‎‎

‎‎

3.‎

‎‎Солиққа оид ҳуқуқбузарлик бўйича бошқа ҳолатлар

‎‎

‎‎VI. Солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва (ёки) молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан текширувчи мансабдор шахснинг хулосаси:

1.‎

________________________________________ бўйича ________________ сўм (солиқ ва (ёки) йиғим тури) миқдорида солиқ ҳисоблансин

2.‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ______, _____, ______-моддаларига асосан _________________ сўм молиявий жарима ҳисоблансин

3.‎

‎‎Солиқларни (йиғимларни) тўлаш мажбурияти кечиктирилган ҳар бир календарь куни учун жорий йилнинг ___________________ ҳолатига _______________ сўм пеня ҳисоблансин

4.‎

___________________________________________________________________ (ҳуқуқбузарликни бартараф этиш юзасидан бошқа хулосалар)

‎‎Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи далолатномада баён этилган ҳолатларга ва (ёки) текширувчи мансабдор шахснинг хулосаларига рози бўлмаган тақдирда, далолатнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини судга ёки юқори турувчи солиқ органига тақдим этишга ҳақли.

_________________________________________

________________‎‎

________________‎‎

‎‎давлат солиқ органи номи ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими

(имзо)

Ф.И.О.

‎‎Т А Н И Ш Д И М:

_________________________________‎‎

________________‎‎

‎‎________________________

‎‎солиқ тўловчининг номи ва раҳбари

‎‎(имзо)

Ф.И.О.

‎‎Солиқ тўловчи (унинг вакили) мазкур далолатномани имзолашни рад этди.

‎‎___________________________________________________________________________ ҳужжатни имзолашдан бош тортиш ҳолатлари ‎

_________________________________________

________________

‎‎________________

‎‎давлат солиқ органи номи ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими

(имзо) ‎‎

Ф.И.О. ‎‎

(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ДАВЛАТ
‎СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ

НАМУНА

Юнусобод тумани
‎давлат солиқ инспекцияси

‎‎__________________________________________________________________________________ раҳбарига
‎(солиқ агенти ёки учинчи шахс)

Тошкент ш. Юнусобод тумани,
‎Амир Темур кўчаси, 95 А-уй.
‎Тел. 71-239-97-16, Факс. 71-239-09-03

_________________________________________ (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ‎‎

‎‎_________________________________

‎‎2020 йил «_______» ________________ _____________-сон

‎‎_________________________________________ (жойлашган манзили (почта манзили)

‎‎СОЛИҚ ҲИСОБОТИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
‎Т А Л А Б Н О М А

‎‎___________________________________________________________________________

‎‎Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ ҳамда ______________________нинг 20____ йил _____ _________ даги ___-сон буйруғига асосан

‎‎(давлат солиқ органи номи)

‎‎ўтказилган камерал солиқ текширувида Сиз томондан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида тафовутлар (хатоликлар) аниқланиб, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқлар ҳисобланди:

ҚҚС бўйича‎‎

2018 йил 12 ойи учун‎‎

25 382 000 сўм

________________________(солиқ ва (ёки) йиғим номи)‎‎

________________________(ҳисобот даври)‎‎

________________________(тафовут суммаси)‎‎

ҚҚС бўйича‎‎ ‎‎

2019 йил январь-август ойлари учун ‎‎

38 500 000 сўм‎‎

________________________(солиқ ва (ёки) йиғим номи)‎‎ ‎‎

________________________(ҳисобот даври)‎‎ ‎‎

________________________(тафовут суммаси)‎‎ ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Солиқларнинг қўшимча ҳисобланиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотни ҳавола бўйича иловада кўриш мумкин.

‎Ушбу талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддат давомида аниқланган тафовутлар (хатоликлар)ни тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилган ҳолда асослантириш ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз лозим.

‎Огоҳлантириш. Тафовутлар (хатоликлар)ни асослантирувчи ҳужжатлар ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисобот белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 ва 140-моддаларига асосан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамларидаги операцияларини тўхтатиб туришга ва (ёки) солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

________________________

‎‎________________

_________________________________

‎‎(давлат солиқ органи номи)

‎‎(имзо)

‎‎(давлат солиқ органи бошлиғи/ўринбосарининг Ф.И.О.)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3236/0695-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)