LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилувчи Агентликни ташкил қилиш тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзтадбиркорбанк», «Ўзсавдогарбанк», «Мевасабзавотбанк», Тадбиркорлар уюшмаси, Шахсий ёрдамчи хўжаликлар уюшмаси, Ишбилармон хотин-қизлар уюшмаси томонидан акционерлик жамияти шаклидаги «Мадад» суғурта агентлиги ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи—ўн иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сонли қарори билан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 24-сон, 219-модда)
2. Агентлик бошқарувининг таклиф этилаётган ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ҳамда унинг вилоят филиаллари намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини (шу жумладан кичик бизнес корхоналари томонидан олинадиган кредитларни таъминлаш учун қўйилган гаровларни) суғурта қилиш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
4. «Мадад» агентлиги бизнес-фонд билан биргаликда қарздорнинг масъулиятини суғурталашга оид имтиёзли ставкани белгиласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришнинг аҳволи ҳамда истиқболлари тўғрисидаги ахборот-таҳлилий материаллар билан «Мадад» агентлиги таъминлаб турсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Мадад» агентлигини очиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда агентликнинг филиаллари учун тегишли хизмат хоналарини ажратиб берсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин. Уларга «Мадад» агентлигини ташкил этишга оид таъсис йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш топширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Мадад» агентлиги кичик бизнес корхоналарига кредит берувчи банк билан узвий алоқада ишлайди, таклифлар ва лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни, шунингдек, қарз олувчиларга бизнес-фонд томонидан кредит ажратилишида асос ҳисобланадиган суғурта полисини беришни таъминлайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
2. Тадбиркор ҳужжатлар пакети (Устав, баланс, лойиҳанинг бизнес-режаси) билан «мадад» агентлигига мурожаат қилади.
3. «Мадад» агентлиги тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва қуйидагиларни ўрганиб чиқади:
— лойиҳанинг хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлиги;
Экспертиза натижалари агентлик Бошқарувига маълум қилинади, у суғурта кафолатини беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаради. Бошқарув қарори тадбиркорга етказилади ва у билан суғурта шартномаси тузилади, шу шартнома асосида суғурта полиси берилади.
4. Тадбиркор суғурта шартномаси асосида агентликка суғурта тўловини ўтказади. Агар тадбиркорда суғурта ҳақини тўлашга маблағ бўлмаса, тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни кичик бизнес корхоналарига кредит берувчи банкдан кредит олганидан кейин амалга оширади.
Тадбиркор кредит маблағларни кичик бизнес корхоналарига кредит берувчи банкда расмийлаштиради ва олади. Кредит беришда суғурта полиси ва кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банк билан тадбиркор ўртасида тузилган кредит шартномаси ҳуқуқий асос ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
5. Кредит ва суғурта шартномалари амалда бўлган даврда «Мадад» агентлиги ажратилган ва суғурталанган кредитдан мақсадли фойдаланилаётганлигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Кредит шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагандан кейин кредит ёки унинг бир қисми тўланмай қолган тақдирда «Мадад» агентлиги кичик бизнес корхоналарига кредит берувчи банк тақдимномаси бўйича суғурта ҳолати бошлангани ҳақида Далолатнома тузади ва 10 кун муддатда тўлов топшириғи орқали тегишли маблағни кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банкнинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Суғурта қопламаси тўлагандан кейин суғурталанувчи (фойда кўрувчи) суғурта натижасида кўрилган зарарлар учун масъул бўлган шахсга қўйиладиган талаблар ҳуқуқининг тўлаган суммаси доирасида «Мадад» агентлигига ўтади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
8. «Мадад» агентлигининг бош ташкилоти билан унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар:
— ҳудудий бўлинмалар — филиаллар тўғрисидаги низом ва бош ташкилотдан олинган ишончнома асосида иш юритадилар ҳамда ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятлари тўғрисида унга ҳисоб берадилар;
— суғурта ҳолати юзага келган тақдирда филиаллар суғурта товонини суғурта тўловларини жамлаш йўли билан ҳосил қилинган ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.
Филиалнинг маблағлари етмай қолган тақдирда бош ташкилот ушбу суммани ўзининг суғурта фондидан тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мижоз, «Мадад» агентлиги ва кичик бизнес корхоналарига кредит берувчи банк ўртасидаги ўзаро муносабат схемаси илова қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)