06.05.2020 йилдаги ПҚ-4704-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 06.05.2020 йилдаги ПҚ-4704-сон
Kuchga kirish sanasi
07.05.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришни ошириш, картошкачилик соҳасида кластер ва кооперация механизмларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этишни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, картошкага бўлган ички бозор талабини тўлиқ қондириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Картошка етиштирувчилар уюшмасининг картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперацияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар картошкачилик кластерлари ва кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишлари эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик картошканинг супер элита ва элита авлодларини етиштиришни кенгайтириш, уруғликлар тайёрлаш ҳамда замонавий картошка плантацияларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш, шунингдек, унинг экспортини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
картошка экиш учун мўлжалланган экин майдонининг камида 50 фоизида уруғлик картошканинг супер элита ва (ёки) элита авлодларини етиштиришни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик картошкани сақлаш, саралаш, етказиб бериш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
картошкачилик соҳасига илғор технологиялар, инновацион ечимлар (ноу-хау) ва илм-фан ютуқларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳолини ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш мақсадида истеъмол картошкасини захирага жамғариш ҳажмлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноевга, зарур ҳолларда, ушбу бандда назарда тутилган иловаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар кластер ва кооперациялар таклифлари ҳамда истеъмол меъёрлари асосида келгуси йил учун картошка экин майдонлари ва ялпи ҳосили прогноз кўрсаткичларини, шунингдек, уруғлик картошкага йиллик талабни ва унинг етишмайдиган миқдорини аниқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади. Бунда имтиёзлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг карантин кўрик далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мувофиқлик сертификати асосида берилади.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар ресурс солиқларини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқлаш, шунингдек, сув тежовчи технологияларни, шу жумладан ёмғирлатиб суғориш тизими жорий қилинган ерларни 2021 йил 1 январдан ер солиғидан озод қилишни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йилнинг 1 июлига қадар ахборот технологияларини жорий этган ҳолда фойдаланилган сув ресурслари ҳисобини юритиш, уларнинг ҳажмини аниқлаш тартибини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланиладиган сув ресурслари меъёрини қайта кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришнинг илмий назарий асосларини такомиллаштириш, картошка уруғликларини тайёрлаш ва илғор агротехнологияларни қўллаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва уруғлик картошканинг янги ҳамда серҳосил, навлари коллекциясини яратиш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари, хорижий донорлар грантлари ҳамда хусусий ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан уруғлик картошканинг супер элита ва элита авлодларини етиштириш, замонавий картошка плантацияларини барпо этиш, «in vitro» лабораторияси ташкил этиш, уруғликлар тайёрлаш ва картошка етиштирувчиларга етказиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сабзавот ва полиз экинларининг юқори ҳосилдор, қурғоқчиликка, шўрга ва касалликларга чидамли, мева сифати юқори бўлган навлари ва дурагайларини яратиш ва уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, шунингдек, ноанъанавий сабзавот экинларини интродукция қилиш ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришда илғор агротехнологияларни қўллаш ҳамда картошка плантацияларини ташкил этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга етказиш вазифалари юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга юқоридаги вазифаларни хусусий ташаббускорлар иштирокида амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига мазкур қарорда юклатилган вазифаларни амалга ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда «in vitro» лабораторияси фаолиятини ташкил этиш учун грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
институт тизимидаги тажриба хўжалиги ва илмий-тажриба станцияларининг хўжалик фаолиятидан олинган соф фойданинг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик соҳасидаги илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш учун грантлар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича тажриба-синов ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг яратилган навлари муаллифларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Биоорганик кимё институти тасарруфидаги, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Сойлиқ» МФЙ ҳудудида жойлашган 17,2 гектар ер майдонини картошканинг маҳаллий навлари бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти тасарруфига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулло» давлат ўрмон хўжалигининг «Писком» массиви ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси, Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари, Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрга қадар маҳаллий инвесторлар маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг соҳага жалб қилинган кредит маблағлари ҳамда грантлари ҳисобидан ҳудудларда «in vitro» лабораторияларини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг уруғлик майдонларини сифатли синовдан ўтказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
такрорий майдонларга экиш учун етишмайдиган уруғлик картошка ўз вақтида импорт қилинишини ва тўлиқ экилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш, шунингдек уруғлик картошкани фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўз вақтида етказиб бериш ишларини тизимли ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг 1 сентябрига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва уруғлик картошкани давлат захирасига харид қилиш ҳамда ушбу тадбирларни молиялаштириш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
картошка сақланадиган омборхоналарни хатловдан ўтказиб, аҳолининг қиш-баҳор мавсумида картошка истеъмоли ва сақланадиган уруғлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча омборхоналар ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда илғор хорижий тажриба асосида картошкачиликда фойдаланиладиган махсус техникалар, жумладан, картошкани экиш, йиғиб-териб олиш ва саралаш техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда Халқаро картошкачилик маркази (CIP) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида картошканинг турли стресс омилларга чидамли эрта, ўрта ва кечпишар маҳаллий навларини яратиш, картошка селекцияси ҳамда уни етиштириш технологиясига оид илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка учун бериладиган кўрик далолатномасини тақдим этишни тезлаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан олиб кирилаётган уруғлик картошканинг сифати, ҳудудларда уруғлик картошканинг фитосанитар тоза ҳолда ва карантин объектларидан ҳоли етиштирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка учун бериладиган мувофиқлик сертификатинининг берилишини тезлаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик картошка етиштириш, ундан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, уруғлик картошканинг сифатли сақланишини таъминлаш ва нобуд бўлишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғлик учун картошка экилган майдонларда синовларни белгиланган талаблар асосида ўтказилиши, шунингдек, жойларда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган уруғлик картошка экилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда 2020 йил ҳосили учун ғалладан бўшайдиган майдонларга экиш мақсадида импорт қилинадиган уруғлик картошка ҳажмини ва ҳудудлар кесимидаги тақсимотини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган ва янги ташкил этиладиган картошкачилик кластерлари ва кооперациялари томонидан картошка экиш учун мўлжалланган экин майдонининг камида 50 фоизида картошканинг супер элита ва (ёки) элита ва авлод уруғларини етиштиришни йўлга қўйилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларини ўз вақтида ташкил этилишини таъминлаш, истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.И. Барноев ва Ж.А. Қўчқоров зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 6 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4704-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Вилоятлар номи

Ихтисослаштириладиган туманлар номи

истеъмол картошка етиштиришга

уруғлик картошка етиштиришга

1.

Андижон вилояти

Асака

Асака

2.

Жалақудуқ

Жалақудуқ

3.

Хўжаобод

4.

Андижон

5.

Қўрғонтепа

Қўрғонтепа

6.

Жиззах вилояти

Бахмал

Бахмал

7.

Ғаллаорол

8.

Зомин

Зомин

9.

Қашқадарё вилояти

Китоб

Китоб

10.

Шаҳрисабз

Шаҳрисабз

11.

Яккабоғ

Яккабоғ

12.

Наманган вилояти

Косонсой

Косонсой

13.

Чортоқ

Чортоқ

14.

Чуст

Чуст

15.

Наманган

16.

Янгиқўрғон

Янгиқўрғон

17.

Самарқанд вилояти

Булунғур

Булунғур

18.

Жомбой

Жомбой

19.

Тойлоқ

Тойлоқ

20

Самарқанд

21.

Ургут

Ургут

22.

Сурхондарё вилояти

Қумқўрғон

23.

Бойсун

24.

Олтинсой

25.

Узун

26.

Сариосиё

27.

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ

Бўстонлиқ

28.

Зангиота

29.

Тошкент

30.

Паркент

Паркент

31.

Чиноз

32.

Юқоричирчиқ

Юқоричирчиқ

33.

Янгийўл

Янгийўл

34.

Ўртачирчиқ

35.

Қибрай

36.

Фарғона вилояти

Қувасой

37.

Сўх

Сўх

38.

Қува

Қува

39.

Тошлоқ

40.

Фарғона

Фарғона

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда уруғлик картошканинг супер элита авлодини етиштиришга ихтисослаштириладиган ҳудудлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Вилоятлар номи

Туманлар номи

Ҳудудлар (МФЙ) номи

1.

Андижон вилояти

Қўрғонтепа

«Хонабод», «Қорасув», «Савай» ва «Дардоқ»

2.

Жиззах вилояти

Бахмал

«Тонг отар», «Гульбулоқ», «Деҳқонобод», «Мустақиллик» ва «Боғишамол»

3.

Зомин

«Култепа» ва «Э. Холматов»

4.

Қашқадарё вилояти

Китоб

«М. Бобоев», «Ш. Умаров», «Наврўз» ва «Зарафшон»

5.

Шаҳрисабз

«Наврўз», «Хазара» ва «Уроқ Ибрагимов»

6.

Наманган вилояти

Янгиқўрғон

«Нанай», «Кўк ёр» ва «Бирлашган»

7.

Самарқанд вилояти

Булунғур

«Ф. Йўлдош», «Х. Олимжон», «Килдон», «Навоий» ва «А. Махсумов»

8.

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ

«Писком», «Дадабоев», «Бурчмулла», «Ғазалкент», «Янги овул», «Енбек», «Дўстлик», «Паргос», «Хондойлиқ», «Сойлиқ» ва «Чимбой»

9.

Фарғона вилояти

Сўх

«Сўх» ва «Озод»

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳолини ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш мақсадида истеъмол картошкасини захирага жамғариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАЖМЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Аҳоли сони
(минг нафар)

Жамғариладиган картошка ҳажми
(тонна)

Жами:

33 773,6

235 200

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1 898,3

16300

2.

Андижон вилояти

3 050,5

28600

3.

Бухоро вилояти

1 924,2

12 500

4.

Жиззах вилояти

1 382,1

11300

5.

Қашқадарё вилояти

3 280,0

24 700

6.

Навоий вилояти

1 000,0

8 600

7.

Наманган вилояти

2 810,9

31 800

8.

Самарқанд вилояти

3 860,0

25200

9.

Сурхондарё вилояти

2 599,6

16 300

10.

Сирдарё вилояти

846,4

6300

11.

Тошкент вилояти

2 941,4

25 400

12.

Фарғона вилояти

3 742,0

37 100

13.

Хоразм вилояти

1 866,7

10 900

14.

Тошкент шаҳри

2 571,5

45 000

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 07/20/4704/0537-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)