26.05.1995 йилдаги 185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.05.1995 йилдаги 185-сон
Kuchga kirish sanasi
26.05.1995
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ичимлик сув ва табиий газни тежаб сарфлаш мақсадида Вазирликлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан қурилаётган уй-жой ва ижтимоий-маданий объектларни фойдаланишга топширишни 1996 йил 1 январдан бошлаб истеъмолчида сув ва газни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилгандан кейингина амалга оширсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 1 сентябргача мавжуд уй-жой ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларни сув ва газни ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланган ҳолда энергия манбаларининг тижорат йўли билан ҳисобга олинишига босқичма-босқич ўтказишга доир вилоят (шаҳар) дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уй-жой ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларни қурувчиларни уларнинг буюртманомаларига мувофиқ рўзғор газ ва сув ҳисоблагичлари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р.Юнусов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 26 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 26 майдаги 185-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом уй-жойларда ва ижтимоий-маданий объектларда энергия манбалари (сув ва газ)ни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек энергия манбаларини етказиб берувчи ташкилотлар билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низомда энергия манбалари (сув ва газ) истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олиш асбобларини ялпи қўллашга босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Асосий атамалар ва тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари — қувур орқали ҳақиқатда ўтадиган сув ва газ ҳажмини бевосита миқдорий ҳисобга олишни амалга оширувчи ҳамда энергия манбалари (сув, газ) ни ўлчашнинг аниқлиги, барқарорлиги хусусида ҳар иккала тарафни (истеъмолчини ва етказиб берувчини) қониқтирадиган ҳисоблагич қурилма.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув ва газни ҳисобга олиш асбоблари Ўзбекистонда қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланган шкалага эга бўлиши, ҳар хил ҳажмдаги оқимларни ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градацияларда чиқарилиши ҳамда хавфсизлик техникаси, фойдаланиш, тузатиш мумкинлиги, ўзаро алмаштириш, қурилма индикаторларини кўришнинг осонлиги бўйича техник регламентлари ёки стандартлари талабларини қониқтириш керак.
(II бўлимнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия манбалари — етказиб берувчи томонидан истеъмолчига бериладиган ва техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ёнадиган газ ва ичимлик сув.
(II бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчи — «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи ва бошқа идораларнинг сув ва газни бевосита истеъмолчига беришга тайёрлаш ва етказиб беришни амалга оширувчи корхонаси.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 227-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 45-сон, 443-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи — ўз эҳтиёжларини қондириш учун энергия манбаларидан фойдаланувчи уй-жойнинг, ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектнинг ва бошқа корхоналарнинг эгаси (мулкдор, квартирани ижарага олувчи, хусусийлаштирилган уй-жой эгалари ширкати, маҳалла қўмитаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Энергия манбаларини ҳисобга олиш учун синовдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган, сув таъминоти ва газ таъминоти тармоқларининг истеъмолчиларга кириш жойларида ўрнатиладиган сув ва газни ўлчайдиган махсус асбоблар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари ўлчанадиган маҳсулотнинг аниқлиги бўйича истеъмолчини ва етказиб берувчини қониқтирадиган бўлиши ҳамда градациясига кўра эҳтимол тутилган энг юқори истеъмолга мувофиқ келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳисобга олиш асбоблари шкалалари ўлчов бирликлари Халқаро бирликлар тизими (СИ) нинг Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган физик миқдорларида ифодаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўрнатиш учун энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларининг техник регламентлари ёки стандартлари талабларини қониқтирувчи, энергия манбаларининг ўлчанадиган ҳажмларига мувофиқ келувчи ва ушбу минтақада ихтисослаштирилган тузатиш ва синаб кўриб асбоб-ускуналари билан таъминланган ҳар қандай тури қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Энергия манбаларини ҳисобга олишга ўтиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Энергия манбаларини ҳамма жойда ҳисобга олишга бозор сув ва газни ҳисобга олиш асбоблари билан тўлдирилиши давомида босқичма-босқич ўтиш белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Янги қурилишда объект энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ҳолда фойдаланишга қабул қилиб олинади, асбоблар ва ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ишлари қиймати сметаларда назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мукаммал тузатиш ва реконструкция қилишда асбоблар ва уларни ўрнатиш ишлари қиймати мукаммал ва реконструкциялаш сметалари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мавжуд уй-жой фондида, ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда, бошқа корхоналарда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш объект эгалари билан тузиладиган контракт-шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Янгидан қурилаётган ва мавжуд уй-жойларда, ижтимоий-маданий мақсадлардаги муассасаларда ва бошқа корхоналарда энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш бу ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Энергия манбаларини ҳисобга олишнинг ҳар бир ўрнатиладиган асбобига якка тартибдаги лойиҳа ёки такрорий ечимни боғлаш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг уларга эркин яқинлашишини, асбобларнинг бутлиги ва техник ҳолатини кўз билан кўришни, қурилманинг шкалали-рақамли кўрсаткичларини ёзиб олиш мумкинлигини таъминлайдиган ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган жойларда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари уй-жой ёки ижтимоий-маданий мақсадлардаги объект эгасининг ҳисобига ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етказиб берувчининг маблағлари ҳисобидан ўрнатиладиган ҳисобга олиш асбоблари қиймати уй-жой ёки ижтимоий-маданий мақсадлардаги объект эгаси томонидан асбоблардан фойдаланишнинг кафолати муддати давомида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асбобларни ўрнатиш ва ишдан чиққанларини алмаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсаткичларни ва асбобларнинг техник ҳолатини назорат қилишни, вақти-вақти билан синаб кўриш ишларини, асбобларни тузатишни ўз ичига олувчи ҳисобга олиш асбобларига техник хизмат кўрсатишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома ҳужжатларини тузишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланишни, техник хизмат кўрсатишни, кўрсаткичларни назорат қилишни синаш ва тузатиш ишларини тегишли синаб кўриш асбобига ва кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланиш ишлари қиймати энергия манбалари таннархига тегишли бўлади ва энергия манбаи учун тўланадиган ҳаққа киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тўловларнинг барча турлари, техник фойдаланиш қиймати ва энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари қийматини ундириб олиш истеъмолчи билан етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартнома белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланиш қоидалари ва номалари бузилганлиги учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Истеъмолчи ўрнатилган энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобига эҳтиётлик билан муносабатда бўлишга, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг асбоб ўрнатилган жойга тўсиқсиз ўтишларини таъминлашга ва олинган энергия манбалари (сув ва газ) қийматини унинг кўрсаткичлари бўйича амалдаги тарифларга мувофиқ мунтазам тўлаб боришга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Асбобнинг носозлиги аниқланган тақдирда истеъмолчи бу ҳақда энергия манбаи етказиб берувчига дарҳол маълум қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказилиши билан боғлиқ барча низоли масалалар истеъмолчи билан етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномага кўра ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда ҳал этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 5-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2006 й., 45-сон, 443-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)