Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2026 02.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1652-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 02.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1652-3
Kuchga kirish sanasi
02.05.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 31.01.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1652-3]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026 йил 26 январдаги 20-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 17 январдаги 5-қ/қ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 3-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652-4, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазири Э. ГАНИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2020 йил 25 март,

4-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 25 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-2020-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 25 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-сон

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 мартдаги 4, 9-2020, 21-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 4 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда матнда — вазирлик) Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда матнда — институт) буюртмаси асосида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Гувоҳнома бланкалари институтнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга «махсус ҳудудий код»лар асосида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан институт томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/1652-3/0531-сон)