Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021 25.04.2020 йилдаги 255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.04.2020 йилдаги 255-сон
Kuchga kirish sanasi
25.04.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 08.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари ҳамда Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 июлдаги 427-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазирининг функционал вазифалари, Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 январдаги ПҚ-4569-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ўн кун муддатда Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 22 февралдаги 157-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 25 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 апрелдаги 255-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 январдаги ПҚ-4569-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси унинг номзодини маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти жисмоний тарбия, спорт ва туризм тизимини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятида (кейинги ўринларда Котибият деб аталади), шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принциплари жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларини стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланишида иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармонига мувофиқ мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун ҳар бир ҳудудда спорт комплекслари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқилиши ва оммавий спорт ҳамда олий ютуқлар спорти соҳасида аниқ вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг миллий ва олимпия турларини ривожлантириш бўйича, аввало, тўпланган тажриба, ҳудудларда шаклланган ва ташкил этилаётган спорт мактаблари, яратилган моддий-техника базаси, миллий қадриятлар ва анъаналар, аҳоли менталитети, тренер-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда спортда эришилган ютуқлар инобатга олинган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат жисмоний-тарбия-спорт бирлашмалари, шу жумладан Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар календарь режасини тасдиқлаш, шу жумладан халқаро ва республика даражасидаги техник ҳамда амалий спорт турлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида махсус ваколатли давлат органи ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ва истиқболли спортчиларнинг Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришиши ҳамда мамлакатимизни муносиб тақдим этиши учун уларни спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб, мамлакат терма жамоасигача танлаш, тайёрлаш ҳамда маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) туризмни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш соҳасида қўйилган устувор вазифалар, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси амалга оширилиши мониторингини таъминлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилишни таъминлаш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш ва ички туризмни, шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастурларини, шу жумладан республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишлари ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм зоналарини самарали бошқаришни ташкил этиш, уларда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва уларнинг салоҳиятини тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус туризм зоналари бошқарув кенгаши ва дирекциясининг фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг таркибини қайта кўриб чиқиш, аъзоларини тайинлаш ва уларни озод этиш, шу жумладан кенгашнинг шаффоф фаолиятини таъминлаш мақсадида хорижий мутахассисларни кенгаш таркибига жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармонига мувофиқ туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб келаётган хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадитган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бош вазир ўринбосарининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг «йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлари, батафсил ахборотлари, материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир томонидан жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан тегишли тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзолари ҳисобланган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ҳамда давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни Бош вазир билан келишган ҳолда, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ва бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилиши ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда фармойишларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мудири, Котибият мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият мудири ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда ва Котибиятга бириктирилган давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратларида кадрларни танлаш ва амалдаги захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзи юритадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бош вазир ўринбосари тегишли идоралараро коллегиал органларга раҳбарлик қилади, шунингдек, Бош вазир раҳбарлик қиладиган идоралараро коллегиал органлар фаолиятини ҳамда уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар коллегиал органларининг, хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида, шунингдек, Бош вазир топшириқларига кўра — давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бош вазир ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг тегишли даражада ва сифатли бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи раҳбарлик қиладиган соҳадаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ҳудудларига ташрифлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бош вазир ўринбосарининг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларининг Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 апрелдаги 255-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини жисмоний тарбия, спорт ва туризм тизими ислоҳотларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларини янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларини стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат фукнцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазириклар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар ва идораларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилишини тизимли назорат қилишни такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармонига мувофиқ Мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) жараёнига инновацион шакллар ва усулларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг кенг қатламларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, жисмонан соғлом баркамол ёш авлодни вояга етказиш, болалар спортини устувор ривожлантириш, спорт тайёргарлиги методикалари ва дастурларини такомиллаштириш, илмий асосланган спорт тиббиётини ривожлантириш, тренерлар таркибининг касбий даражасини доимий равишда ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий спорт инвентарлари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда, илғор хорижий тажриба асосида халқаро тоифадаги спорт усталарини тайёрлаш учун ҳар бир ҳудудда спорт комплекслари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг миллий ва олимпия турларини ривожлантириш бўйича, аввало, тўпланган тажриба, ҳудудларда шаклланган ва ташкил этилаётган спорт мактаблари, яратилган моддий-техника базаси, миллий қадриятлар ва анъаналар, аҳоли менталитети, тренер-ўқитувчилар салоҳияти ҳамда спортда эришилган ютуқлар инобатга олинган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта ва узоқ муддатли истиқболда мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва оммавий спорт ҳамда олий ютуқлар спорти соҳасида аниқ вазифалар ва мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчилар томонидан юқори натижаларга эришиш ва мамлакатни Олимпия ҳамда Осиё ўйинларида, шунингдек, Жаҳон чемпионатларида муносиб намоён қилиш учун спорт секциялари ва мактаблари даражасидан бошлаб, мамлакатнинг терма жамоасигача бўлган даражада иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат жисмоний тарбия-спорт бирлашмалари, шу жумладан Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар фаолиятини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар календарь режасини тасдиқлаш, шу жумладан халқаро ва республика даражасидаги техник ҳамда амалий спорт турлари бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) туризмни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ туризмни, авваламбор, хусусий секторда ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини ошириш, миллий туризм маҳсулотини дунё бозорида фаол ва комплекс равишда тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш соҳасида қўйилган устувор вазифалар, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилган 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси амалга оширилишининг мониторингини таъминлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, туризмни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни имплементация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт логистикасини ривожлантириш, ички ва ташқи йўналишларни кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган туризм фаолияти субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминловчи ички туризмни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилиш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кириш ва ички туризмни, шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастурларини, шу жумладан республиканинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга йўналтирилган туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги нуфузини сақлаш ва ривожлантириш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига ҳамда ҳудудларда янги туризм йўналишлари ташкил этишга қаратилган фаол реклама-ахборот сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм турларини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантиришга жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида миллий ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм фаолияти амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар нормаларини жорий этиш, туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм зоналарини самарали бошқаришни ташкил этиш, уларда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва уларнинг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича комплекс яора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус туризм зоналари бошқарув кенгаши ва дирекциясининг фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг таркибини қайта кўриб чиқиш, аъзоларини тайинлаш ва уларни озод этиш, шу жумладан кенгашнинг шаффоф фаолиятини таъминлаш мақсадида хорижий мутахассисларни кенгаш таркибига жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармонига мувофиқ туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб келаётган хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари ва материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир томонидан жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларида ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи мутасадди бўлган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг аҳволини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосари учун тегишли материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш, тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, бириктирилган тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва уларни пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекс ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳада давлат сиёсати вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан самарали ҳамда сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар, Ҳукумат ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларининг, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Котибият:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазир ўринбосарига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорларни амалга ошириш самарадорлигини, шунингдек, тегишли иш участкасида эришилган натижаларни асосланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ҳамда ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий спортни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ютуқлар спорти масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризмни комплекс ривожлантириш таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва Котибият мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири ва Котибият мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Котибият мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мутахассисларининг ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, тегишли соҳаларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифаларнинг мутахассислар ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосари ва Котибият бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ҳамда моддий рағбатлантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Котибият мудири юклаган бош мутахассис бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Котибият бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Бош вазир ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш графигини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг тегишли тармоқлар ҳамда соҳалар бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматларининг) таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Котибият мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир томонидан жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари номига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2020 й., 09/20/255/0501-сон)