Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2025 13.03.2020 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.2020 йилдаги 154-сон
Kuchga kirish sanasi
14.03.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 375-сонли ««Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва уларни моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон (кейинги ўринларда томонлар деб аталади) ўртасидаги «Давлатлараро сув манбаларининг сув ресурсларидан биргаликда фойдаланишни бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида» 1992 йил 18 февралдаги (Олма-Ота шаҳри) Битимга асосан «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари (кейинги ўринларда «Амударё» ҲСХБ ва «Сирдарё» ҲСХБ деб аталади) Марказий Осиё давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг ижро этувчи ва идоралараро назорат органлари ҳисобланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амударё» ҲСХБ ва «Сирдарё» ҲСХБ бюджет ташкилотлари эканлиги, уларнинг хизмат кўрсатиш харажатлари, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда томонлар ҳудудида жойлашган гидротехника иншоотлари, гидропостлар ва каналларнинг эксплуатация харажатлари улар жойлашган манзилдан келиб чиққан ҳолда, томонларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 2-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амударё» ҲСХБ ва «Сирдарё» ҲСХБнинг сақлаш харажатлари, шу жумладан уларнинг ходимларини икки ойлик лавозим маоши миқдорида рағбатлантириш ва бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амударё» ҲСХБ ва «Сирдарё» ҲСХБнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида устама ҳақ белгиланишини инобатга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 13 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 154-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд

I. Бошқарув ходимлари

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

Бирлашма бошлиғи

Бирлашма бошлиғининг ўринбосари

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бош мутахассис

Етакчи мутахассис

I тоифали мутахассис

Етакчи бухгалтер

17

16

13

12

11

10

9

9

II. Ёрдамчи ходимлар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар)

1.

2.

3.

4.

Хўжалик мудири

Бирлашма бошлиғи котибаси

II тоифали машинистка

Хизмат хоналар фарроши

7

5

4

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Марказий аппарат бошқарув ходимлари лавозим маошларининг миқдори, тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси тариф коэффициентларига оширувчи 2,0 миқдоридаги коэффициент қўллаш билан ҳисобланади.

Штат таркибидаги ходимларга давлат бошқаруви органлари учун белгиланган рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги 154-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозим номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разряд

I. Бошқарув ходимлари

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

Бирлашма бошлиғи

Бош инженер

Бирлашма бошлиғининг ўринбосари

Бош бухгалтер

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Бош бухгалтер ўринбосари

Етакчи инженер

Етакчи бухгалтер

Бош юрисконсульт

I тоифали инженер

II тоифалибухгалтер-кассир

17

16

16

15

13

12

12

10

9

10

9

7

II. Ёрдамчи ходимлар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар)

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

Бирлашма бошлиғи котибаси

Компьютер бўйича техник

Омбор мудири

Нусха кўчириш ва кўпайтириш машиналари оператори

Ҳайдовчи

Ҳайдовчи

Ҳудудни тозаловчи фаррош

Қоровул

Хизмат хоналари фарроши

5

6

5

3

3

2

2

1

1

III. Инженер-техник ходимлар

1.

2.

3.

4.

5.

I тоифали инженер

II тоифали инженер

Инженер-гидротехник

Техник-гидротехник

II тоифали техник-телефончи

9

8

7

5

4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Марказий аппарат бошқарув ходимлари лавозим маошларининг миқдори, тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси тариф коэффициентларига оширувчи 2,0 миқдоридаги коэффициент қўллаш билан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штат таркибидаги ходимларга давлат бошқаруви органлари учун белгиланган рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби қўлланилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 09/20/154/0315-сон)