1-ИЛОВА
|
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Ўзбекистон давлат хореография академияси, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, | |||||
|
1. |
Ўзбекистон давлат хореография академияси (кейинги ўринларда — Академия) ва Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг уставларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш. |
1. Академия ва Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг уставлари лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Устав лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 3. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. |
2020 йил |
- |
Маданият вазирлиги |
|
2. |
Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари уставларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш. |
1. Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари устави лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Устав лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 3. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. |
2021 йил |
- |
Маданият вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
3. |
Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини Бухоро шаҳридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабининг бўш турган биносида ҳамда Қарши ва Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаблари, Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бир қисмида ташкил этиш. |
1. Янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини фойдаланишга топшириш. |
2020 йил
|
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги (Ш. Шарахметов), Х. Бозаров, Ф. Эрманов) |
|
4. |
Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларининг рақс синфлари учун зарур шароитлар яратиш. |
1. Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларининг рақс синфлари учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва анжомларнинг техник параметрларини тасдиқлаш. 2. Рақс синфларини техник параметрлар асосида жиҳозлаш. |
2021 йил
|
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари, ҳомийлик хайриялари |
Маданият вазирлиги Х. Бозаров, Ф. Эрманов) |
|
5. |
Академия, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларининг (кейинги ўринларда — мактаб-интернатлари) раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш. |
1. Рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилишда асос бўладиган индикаторларни (кўрсаткичларни) тасдиқлаш. 2. Индикаторлар (кўрсаткичлар) асосида Академия ва мактаб-интернатлар фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини тасдиқлаш. 3. Рейтинг баҳолаш тизимини Академия ва Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда жорий этиш. 4. Рейтинг баҳолаш тизимини ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларида жорий этиш. |
2020 йил
2020/2021
|
- |
Маданият вазирлиги (Ш. Шерматов), |
|
II. Академия ва мактаб-интернатларда таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш | |||||
|
6. |
Академияга қабул квоталари сонини маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозидан келиб чиқиб белгилаш. |
1. Маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозини таҳлил қилиш. 2. Таҳлил натижаси бўйича эҳтиёжни олий таълим муассасаларига квота ажратиш режасига киритиш. |
Ҳар йили
|
- |
Маданият вазирлиги |
|
7. |
Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида таниқли рақс ижрочиларининг концерт дастурлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш. |
1. Концерт дастурлари ва маҳорат дарслари ўтказишнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш. 2. Режа асосида республикадаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида концерт дастурлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш. |
Ҳар йили
|
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
8. |
Академия ва мактаб-интернатлари фаолиятидаги ўзаро интеграцияни таъминлаш. |
1. Академиянинг мактаб-интернатлари фаолиятидаги узвийлик, узлуксизлик, кадрлар тайёрлашдаги фанлараро алоқадорликни таъминлаш. 2. Ҳамкорликдаги концерт дастурлари, илмий-амалий конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил қилиш. |
2021/2022 |
- |
Маданият вазирлиги |
|
9. |
Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернати ўқув�илари иштирокида ҳар йили рақс йўналиши бўйича турли республика танловлари ва фестивалларни ўтказиш. |
1. Ҳамкорликдаги танлов ва фестиваллар низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ғолибларни рағбатлантириш чораларини белгилаш ҳамда амалга ошириш. |
2020 йил декабрь
|
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
10. |
Кўп асрлик рақс ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти орқали уларни замон руҳи билан бойитиб, «устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ ёш авлодга сингдириб келаётган таниқли рақс усталари ва хореографларни моддий рағбатлантириш. |
1. Юқори натижаларига эришган ёш ижодкорларни тарбиялаб келаётган рақс усталарини аниқлаш. 2. Рақс усталарини шогирдлари қайд этган юқори натижаларига кўра рағбатлантириб бориш. |
Доимий |
Академия маблағлари |
Маданият вазирлиги |
|
11. |
Миллий рақс санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини амалга ошириш мақсадида хорижий давлатларда концерт дастурларини ташкил этиш. |
1. Хорижий давлатларнинг илмий-ижодий ва бадиий жамоалари билан ҳамкорлик тўғрисида ўзаро манфаатли шартномалар имзолаш. 2. Ҳамкорлик шартномасига кўра янги ижодий концерт дастурларини яратиш. 3. Яратилган ижодий концерт дастурларини хорижий саҳналарда намойиш этиш. 4. Миллий рақслари, балетмейстерлари ва ижрочилари ижодини кенг тарғиб намойиш этиш. |
2020 — 2022 йиллар
|
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
12. |
Иш берувчиларнинг тайёрланаётган кадрлар малакасига бўлган талабларини Академияда мутахассис тайёрлаш дастурлари билан мувофиқлигини таъминлаш. |
1. Иш берувчи муассаса ва ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ижодий кўникмаларни шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини ошириш механизмини ишлаб чиқиш. 2. Академия маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш механизмини яратиш. 3. Битирувчининг иш берувчилар замонавий талабларига жавоб берадиган, меҳнат бозорида эҳтиёж бўлган зарур билим, кўникма ва малакаларини акс эттирувчи малака талабларини ишлаб чиқиш. |
2021 йил декабрь |
- |
Маданият вазирлиги |
|
III. Академия ва мактаб-интернатларда таълим жараёни сифатини янада яхшилаш ва ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш | |||||
|
13. |
Миллий рақс санъатига оид фундаментал тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда жаҳон ва миллий рақс санъати мавзуларида йирик (фундаментал) тадқиқотларни олиб бориш учун тадқиқотчи олимларга яқиндан амалий кўмак бериш. |
1. Академияда докторантура бўлимини ташкил этиш. 2. Ўзбек ва жаҳон халқлари рақс санъатига оид фундаментал тадқиқотларни олиб борувчи илмий тадқиқот гуруҳларини шакллантириш. |
2021/2022 |
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
14. |
Ёш иқтидорли хореограф ва санъатшунос олимларни миллий рақс санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш. |
1. Ёш иқтидорли хореограф ва санъатшунос олимлар номзодларини саралаш механизмларини ишлаб чиқиш. 2. Саралаб олинган хореограф ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш. 3. Халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
2020 — 2022 йиллар |
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
15. |
Ўқув режа ва фан дастурларини кадрлар буюртмачилари талабларига мослаштириш. |
1. Тармоқлар ва меҳнат бозори ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари ва талабларига мувофиқ ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини мақбуллаштириш. 2. Хорижий маданият ва санъат муассасалари (А.Я. Ваганова номидаги рус балет академияси, Москва давлат хореография академияси, Қозоғистон миллий хореография академияси ва б.) тажрибасини ўрганиш асосида янги ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш. |
2021 йил июль-август |
- |
Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) |
|
16. |
Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. |
1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш. 2. Профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ўқув жараёни учун самарали замонавий педагогик технологиялар ва методлар бўйича тақдимот ва муҳокамалар ўтказиш. 3. Муваффақиятли таълим инновацияларини рағбатлантириш, замонавий таълим технологияларини қўллайдиган ўқитувчиларни келгусида профессор-ўқитувчилар таркибида олиб қолиш чораларини кўриш. |
2020/2021
|
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
17. |
Ўқувчиларни рақс санъати дурдоналарининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд қилиш, эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни Академияга тайёрлаш чораларини кўриш. |
1. Рақс санъати йўналишида иқтидорли талабаларни аниқлаш ва улар билан ишлаш дастурини ишлаб чиқиш. 2. Дастур асосида талабаларни Академияда ўқишлари учун мақсадли тайёрлаш. |
Доимий |
- |
Маданият вазирлиги |
|
IV. Академия ва мактаб-интернатларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш | |||||
|
18. |
Ўқув аудиторияларининг умумий сонидан келиб чиқиб, талаб даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш. |
1. Ахборот коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб замонавий ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш. |
2020 йил август |
Академия маблағлари |
Маданият вазирлиги |
|
19. |
Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни зарур мебель, инвентарлар ҳамда ускуналар билан таъминлаш. |
1. Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун зарур мебель, инвентарь ва ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда техник параметрларини ишлаб чиқиш. 2. Зарур жиҳозларни харид қилиш. |
2020 — 2022 йиллар |
Маданият |
Маданият вазирлиги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г. Умерова) |
|
20. |
Академия моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида турли махсус оёқ кийим ва либослар билан таъминлаш. |
1. Ўқув машғулотлари ва ижодий дастурлар намойиши учун зарур бўлган махсус рақс либосларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Хорижий тажрибага эга бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш ва улар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш ва рақс либосларини харид қилиш. |
2020 йил
|
Маданият |
Маданият вазирлиги |
|
21. |
Академия ва мактаб-интернатларнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 50 ўринли оромгоҳ ташкил этиш. |
1. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида оромгоҳ ташкил этиш учун бўш турган бино ёки ер майдони ажратиш. 2. 50 ўринли оромгоҳнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилотларни аниқлаш. 3. Оромгоҳни белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш. |
2020 йил
|
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари, ҳомийлик хайриялари |
Тошкент шаҳар ҳокимияти (Ж. Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимияти (Р. Холматов), |
2-ИЛОВА